СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Информатика ва ахборот технологиялари фанига интеграциялашган медиатаълимни ташкил этиш

Категория: Информатика

Нажмите, чтобы узнать подробности

Бугунги глобаллашув жараёнида умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда медиатаълимдан фойдаланиш масаласи мухим ва долзарб ҳисобланади. Замонавий дастурлар, ўқитиш усуллари, телекоммуникация воситалари ва ОАВ жадал тезликда ривожланмоқда. Шунинг учун информатика ва ахборот технологиялари сохасидаги медиамаълумотлар, дастурий-педагогик воситалар ва мултимедиали ўқув қўлланмаларни таълимга интеграция қилишнинг дидактик талабларини аниқлаш, информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда медиатаълим ва ахборот технологияларини қўллаш усулларини тахлил қилиш мухим ахамият касб этади.

Просмотр содержимого документа
«Информатика ва ахборот технологиялари фанига интеграциялашган медиатаълимни ташкил этиш»

Информатика ва ахборот технологиялари фанига интеграциялашган

медиатаълимни ташкил этиш

Алимов Миркамол Менглибоевич - Термиз давлат университети Педагогика институти “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси

Аннотация

Бугунги глобаллашув жараёнида умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда медиатаълимдан фойдаланиш масаласи мухим ва долзарб ҳисобланади. Замонавий дастурлар, ўқитиш усуллари, телекоммуникация воситалари ва ОАВ жадал тезликда ривожланмоқда. Шунинг учун информатика ва ахборот технологиялари сохасидаги медиамаълумотлар, дастурий-педагогик воситалар ва мултимедиали ўқув қўлланмаларни таълимга интеграция қилишнинг дидактик талабларини аниқлаш, информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда медиатаълим ва ахборот технологияларини қўллаш усулларини тахлил қилиш мухим ахамият касб этади.


Калит сўзлар: Компьютер, АКТ, Медиатехнологик таълим, интеграциялашган, Медиатаҳлил, медиакреативлик, медиакомпетентлик, медиабилим, медиасаводхонлик.


Кириш

Хозирги даврда, зерикарли дарслар ўрнига дарсларни ташкил этишга масъулият билан ёндашадиган, билимдон, салохиятли, замонавий, интерфаол педагогик технологияни мукаммал ўзлаштириб олган, инновациялар асосида таълимни ташкил эта оладиган ўқитувчиларга талаб ошиб бормоқда. Таълимда моддий техник-таъминот, ўқув режалар, дастур ва дарсликлар қанчалик такомиллаштирилмасин, кутилган асосий натижага эриши, чуқур ва пухта билим бериш, юқори сифатдаги ўзлаштиришга эришиш бевосита назарий ва амалий машғулотларни олиб борувчи таълим берувчининг ижодкорлиги, изланувчанлиги, малакасига педагогик маҳоратига боғланиб қолаверади, ўқув-билиш марказида эса ўқувчи турмоғини тақозо этади.

Ўқув жараёнларини ташкил қилишнинг сифат кўрсаткичларини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, таълим жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларни кенг жорий этиш методикасини яратиш долзарб услубий масалалардан ҳисобланиб, бу ўзининг кучли таъсирини ўтказади.

Информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда дарс самарадорлигини ошириш, медиатаълим технологияларга асосланган машғулотларда фаол иштирок этишини таъминлаш ва медиатехнологиялардан фойдаланиш учун зарур методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллашига замин яратиш лозимдир.

Юқорида қайд этилган дидактик мақсадларни амалга ошириш бўлажак информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини касбий тайёрлаш, уларнинг методик тайёргарлигини ошириш, умумтаълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари”ни ўқитишда медиатаълим технологияларидан дарс самарадорлигини оширишда фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради.

Медиатехнология- бу электрон маълумотларни, шу жумладан визуал ва аудио эффектларни тайёрлаш, интерфаол ўқув жараёнини ягона назорат остида турли хил вазиятларни амалий дастурлаштириш. Ушбу медиатехнологиялар мулоқотнинг бир усули, фойдаланувчи фаолиятининг маҳсули ҳисобланади. Медиатехнологиядан фойдаланиш таълим сифатини оширади хамда ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини кўтаради, ўқиш вақтини тежайди, бир вақтнинг ўзида бир нечта сезги органларига таъсири туфайли маълумотларни чуқур ўзлаштириш, махаллий тармоқ орқали ўқув машғулотларини ташкил этиш, ONLINE ва электрон таълимни жорий этишга эришилади. Бу каби технологияларнинг мавжудлиги ўқувчиларга уларни бошқаришда ёрдам берадиган махсус техник воситаларга эга бўлиш зарурлигини келтириб чиқаради.


Мултимедиа воситалари тўплами катта имкониятларга эга бўлган медиатаълим технологияларининг бир қисми ҳисобланади. Уларни ўқув жараёнида қўллаш интерфаоллик, хиссиётлилик ва маълумотнинг бойлигини талаб даражасини яратади. Медиатехнологияни такомиллаштириш босқичи бевосита медиатаълим билан боғлиқ.

«Медиа» атамаси (лотинча - медиум, яъни восита, воситачи, усул) турли кўринишдаги коммуникация ва ахборот воситасини англатади. Медиа тушунчаси мазмунига ахборотни янгилаш, яратиш, нусхалаштириш, тарқатиш воситаси ҳамда муаллифлар ва оммавий аудитория ўртасида ахборот алмашинувининг техник воситалари киради.

Асосий қисм

Ҳозирги вақтда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда медиатаълим ва турли хил медиатаълимга боғлиқ дастурий-педагогик воситалардан кенг фойдаланилмоқда.

Бу эса бўлажак информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини шакллантиришда медиатаълим технологияларидан фойдаланишни, таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш, уларни медиатаълим педагогик фаолиятига тайёрлашни устувор мақсад қилиб белгилашни талаб этади.

Медиатаълим – асосий қонунларни тушунишга ёрдам берадиган, оддий йўналишлардаги медиа ахборот тилини ўрганишга кўмаклашадиган, ўқувчилар илмий салоҳиятининг ўсишига ва ривожланишига ҳисса қўшадиган, медиаматнларни қабул қилиш, ўрганиш ва малакали таҳлил этиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёни.

Ҳозирги даврда қўплаб ахборот таҳдидлар ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатишга уринаётган бир даврда ана шу жараёнларни психологик таҳлил қилиш ва ёшларимизни бундай медиатаҳдидлардан муҳофаза этишнинг йўлларини излаб топиб, ҳаётга жорий этиш жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Бундай шароитда медиатехнологиялар талабларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, бу жараённинг педагогик шароитларини аниқлаш талаб этилади.

Синфлардаги компьютерларнинг медиатаълим бўйича Интернет захиралари ва дастурий-таъминот билан таъминланиши натижасида информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш самарадорлиги хам ўзгара бошлади. Ўқув фаолиятининг дизайн шакли, ўқитишнинг индивидуаллашуви тобора кўпроқ қўлланилмоқда.

Медиатаълимга асосланган ofline тизимида ишлайдиган электрон дарсликларидан фойдаланган холда, ўқитувчиларнинг ўрганилаётган материални янада аниқроқ тақдим этиши ва мактабда айрим ҳолларда интернет тизими бўлмаган тақдирда хам электрон дарсликлар ёрдамида амалий ишларни бажарилиш кетма-кетлигини кўриш, кузатиш, хамкорликда ишлаш мумкин. Маълумки, 7-синфда информатика ва ахборот технологиялари дарслигини ўқитишда қуйидаги медиатехнолигияларни қўллашни тавсия этамиз:

I боб. “Ахборотларнинг Компьютерда тасвирланиши” боби учун медиа маҳсулотларидан бири анимация ва мавзуга оид электрон дарслигидан фойдаланган холда саноқ тизимлар, аудио ва видеохабарларни кодлаш, график ахборотларни кодлаш жараённи, объектларнинг ҳаракатини, фойдаланувчининг ушбу ҳаракат, жараён ёки ҳодисага таъсирисиз акс эттириш мумкин бўлган жараён сифатида тушунамиз.

II боб “График ахборотларни қайта ишлаш” бўлимида Adobe Photoshop график дастури билан ишлаш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчилардан малака ва тажриба талаб қилинади. Бу бобни ўқитишда ўқувчиларда ранглар билан ишлаш билан бир қаторда расмларга ишлов беришни амалда қўллай олиш билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Бунинг сабаби шундаки, ҳамма ўқувчиларнинг ҳам компьютерда тасвирлар билан ишлаш қобилиятлари бир хил эмас. Медиатаълим ва компьютер электрон дарсликлари дастурлари орқали юқоридаги ноқулайликларни бартараф қилишга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, Компьютер Adobe Photoshopнинг медиамаълумотлари тақдим этилиши таълим олувчининг амалий ҳамда дарс вақтини самарали даражада тежайди, ўқувчиларнинг дарсда ўзлатиришлари жараёнини осонлаштиради.

Компьютерда график тасвирларни моделлаштиришни ўрганиш орқали биз мустақил интерфаол экспериментлар, жараёнлар ва ҳодисаларни симуляция қилишимиз ва ундан медиахабар кўринишда фойдаланишимиз мумкин.

III боб. “Анимация технологияси” бобида таълим берувчининг махоратини ҳисобга олган ҳолда, Adobe Animate дастурини мукаммал ўзлаштириши эса юқоридаги қатор электрон дарсликлар учун анимациялар тайёрлаш мумкин. Adobe Animate дастурини мукаммал ўзлаштириш учун хорижий тилларда тайёрланган видео материаллар ва кўрсатмалар кўплаб учраб туради. Бу ўргатувчи видео материалларни миллий тизимда яратиш таълим берувчи ва таълим олувчиларга хозирги ривожланаётган жамиятимизда зарур деб ҳисоблаймиз.

Информатика ва ахборот технологиялари фанига интеграциялашган медиатаълимнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

-ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ва фарқлаш;

-хатолар ташхиси ва мулоҳазалар билан назоратни амалга ошириш;

-Компьютер томонидан оддий ҳисоблаш ва график ишларини бажариш орқали ўқитиш вақтини тежаш;

-ўқув машғулотларида маълумотларни визуал тарзда тақдим қилиш;

-ўрганилаётган жараёнлар ёки ҳодисаларни моделлаштириш;

-Компьютерда ўқув симуляция шароитида лаборатория ишларини бажариш;

-турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини шакллантириш;

-маълум бир ҳодиса юзасидан ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш;

-таълим олиш учун мотивацияни кучайтириш.

Информатика ва аборот технологиялари фани бўйича медиатаълим технологияларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланадилар:


Медиатехнологияларнинг информатика ва ахборот технологиялари фанига интеграцияси асосан электрон ахборот таълим ресурслар, видео ва аудиодарслар, тестлар, виртуал лаборатория ишлари ва кичик таълим ресурсларнинг, яъни ўқитувчисиз ўқитиш технологиясини жорий этиш ва уларни кун сайин ривожлантириб бориш билан боғлиқ бўлган долзарб фаолият соҳаси ҳисобланади.

Умумтаълим мактаб дарсларида аудио, видео, анимацияларга бой медиатехнологияли маълумотлар, ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида ўтиш ўқувчиларни медиага қизиқишини оширади. Медиатехнология ресурси замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мустақил таълим олишнинг самарали усулларини қўллаш орқали ўқув материаллари ва илмий маълумотларни чуқур ўзлаштиришга мўлжалланган манба ҳисобланади. Ўқувчиларда мустақил таълим олиш, ижодий фикрлаш малака ва кўникмаларини, медиа билимларини шакллантиради.


Медиатаълимда медиасаводхон инсонлар қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўладилар:

• мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;

• теварак атроф-мухит бўйича янги маълумот олиш;

• умумийлик хиссининг шаклланишига кўмаклашиш;

• медиа орқали тақдим этилаёттан ахборот шаклларининг таъсирини яхши тушуниш;

• хаёт йўли давомида узлуксиз таълим олиш;

• ахборотни яратиш, танқидий фикрлаш;

• медиада ўзини намоён қилиш ва ижодий мақсадларда фойдаланиш;

• медиадан ўз хавфсизлигини таъминлаган холда фойдаланиш;

• демократик жамият хаётида ва глобал ахборот тармоғида фаол иштирок этиш.


Бу, медиатаълим амалий, индуктив усул ёрдамида, ўзгаларнинг ёрдамисиз, ўз хатоларидан хулоса чиқарган холда, мактабда синфдошлари ва тенгдошларининг маслахатлари асосида ёки уларга тақлид қилган ҳолда таълим олишни билдиради. Айрим холларда мазкур маълумот дарсликлар ёки қўлланмалардан олинади. Шаклланган ижтимоий тармоқда контекст, технологик ва медиа контекстлар билан бир қаторда, аслида, яширин, ўқув дастурини шакллантиришини назардан қочирмаслик керак. Бу одатда медиатаълим медиа ва ахборот саводхонлиги ўзлаштириладиган контекст ҳисобланади.

Биз медиатаълимда медиа саводхонлигини дарсдан ташқари вақтда ўзлаштириш учун хаммада хам тенг имкониятлар мавжуд бўлмайди. Мактабдан ташқари вақтда олинган билим ва кўникмалар, кўпинча, юзаки бўлади ва баъзи жахатларнигина ўз ичига олади.

Тадқиқот натижаларига кўра, хозирги вақтда қуйидаги моделлар ёки уларнинг комбинациялари яратилиб келинмоқда.

-Мактаб ўқув дастурига рақамли саводхонлик, медиа ва ахборот саводхонлиги билан боғлиқ бўлган аниқ фанлар киритилиши бунга мувофиқ тарзда махсус дастур ва фанлар шакллантирилиб келинмоқда.

-Мактаб бир ўқув дастурига иккинчисини киритиш стратегиясини танлаш хамда медиалардан зарур ахборотни танқидий тахлил асосида саралаш ва АКТ ёрдамида ахборотни яратиш ва алмашиниш кўникмаларини шакллантириш, барча предметларда ўқитишнинг бир қисми бўлиши лозим ва бунга ўқувчилар билан бир қаторда ўқитувчиларни хам ўқитиш керак, деб хисобланади.

Бу ўрганиш муваффақиятининг зарурий шартидир, чунки этишмаётган билимларни тўлдиришга қизиқишсиз, тасаввур ва ҳиссиётларсиз ўқувчининг ижодий фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайди.

Мактаб медиа таълимни амалий, норасмий йўл билан аниқ фанларга қўшимча тарзда информатика ва ахборот техналогиялари фани билан бирваракайига фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Дарсдан ташқари вақтда, ўқувчилар, информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси хамкорлигида турли медиа ресурслар ва технологиялардан фойдаланишни ўрганиб, расмий веб сайтида, газета ва журналларини чоп этадилар, радиоэшиттиришлар олиб борадилар, турли анимациялар ва реклама роликлари, аудиовизуал модуллар ва тақдимотлар яратадилар.


“Информатика ва ахборот технологиялари” фанига интеграциялашган медиатаълимни ташкил этишда фан дастурлари билан алоқадорлиги


Фан дастурининг мазмуни

Медиага алоқадор соҳалари

I боб. Ахборотларнинг Компьютерда тасвирланиши


Медиаматнларни яратиш ҳамда ахборот билан ишлаш технологиялари.

Маълумотларни саралаш, филтрлаш ва ундан фойдаланишда медиасаводхонлик.

Ахборот тизимлари билан ишлашда ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда медиахавфсизлик

II боб. График ахборотларни қайта ишлаш


Медиахизматлар, медиатехнологиялар ва электрон таълим ресуслари.

Тасвирларга ишлов бериш ва унга маълумотларни киритишда медиа- маданиятнинг ўрни

IIIбоб. Анимация технологияси

Медиахизматлар, медиатехнологиялар ва электрон таълим ресуслари, Анимацион технологиялари яратиш

IV боб. WWW-технология ва HTML тили


Медиа тўғрисидаги маълумотлар билан бойитилган ўқув дастурларининг алгоритмларини тасвирлаш усуллари.

Электрон медиакитобларнинг иловаларини тузиш.

Соҳа ахборот тизимларининг интерактив хизматлари ва улардан фойдаланиш.


Мактаб ўқувчилар, медиатаълимда медиа материаллар тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш жараёнининг иштирокчилари сифатида ўзларини турли хил соҳаларда синаб кўриш орқали янги тажриба орттириш имкониятига эга бўлиши жуда муҳимдир.


Айниқса VII -синфда Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўрганишда асосан:

I-боб Ахборотларнинг Компьютерда тасвирланиши- Ахборот тизимлари билан

ишлашда ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда медиахавфсизлик

II-боб “График ахборотларни қайта ишлаш” жараёнида- дизайнер сохасида.

III-боб “Анимация техналогиялари билан ишлаш” жараёнида- аниматор сохаси.

IV–боб “WWW- технологияси ва HTML тили билан ишлаш” жараёнида эса Веб дастурчилик сохаларида хар бир ўқувчилар ўзларини синаб кўриш орқали янги тажриба орттириш имкониятига эга бўладилар


Хулоса

Информатика ва ахборот технологиялари фанида медиатаълимни ривожлантиришнинг энг яхши усули-турли медиалардан фойдаланишдир, бунда кўникмаларни орттиришда айтиб ўтиш жоизки, турли хилдаги медиадан фойдаланишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун синф дастуридаги мавзуларга мос келадиган маълум бир медиа ресурс танлаш борасида ўйлашга ўргата оладиган, таълим олувчини ишончли маълумот томон йўналтирадиган, медиаларнинг оммабоплиги билан боғлиқ масалалар бўйича ёрдам бера оладиган ўқитувчи керак.

Медиатаълим менинг информатика ва ахборот технологиялари фанидаги амалий ишларимга қандай таъсир қилади? Медиа саводхонлик бўйича ўқитувчининг малакаси шахсий медиа кўникмалари, тажрибаси ва медиага бўлган қизиқишига, медиа саводхонликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишга тайёрлиги, дарс жараёнларида фаол иштирок этиши асосида кўрилади.

Информатика ва ахборот технологияси фани ўқитувичиси, ўқувчилар фикрининг тўғрилигини ёки уларнинг медиа борасидаги дидини мухокама қилмайди, балки улардан мунозаралар учун таянч нуқта сифатида фойдаланади. Информатика ва ахборот технологияси фани ўқитувчиси ёш ўқувчиларининг кичик бўлса-да, тажрибасини қадрлаши керак; ўқувчиларни медианинг зарарли таъсиридан ўзларини химоя қилишни ўрганиши учун етарли хажмдаги ахборот ва кўникмаларни тақдим қилади.

Юқоридагиларни таҳлил қилиб, айтиш жоизки, бу малака талабларни бажариш учун ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг амалий жихатдан кўникма ва малакалари шаклланган бўлиши лозим. Ўқувчиларда бундай амалий машғулотларни тўлақонли амалга ошириш учун малакали таълим берувчилар етарли эмас. Бундай ҳолда медиатаълимни информатика ва ахборот технологиялари билан интеграциялаштириш яхши самара бериши мумкин. Шу ўринда айтиш мимкинки, маълумотларни саралаш, филтрлаш ва ундан фойдаланишда медиасаводхонлик. Ахборот тизимлари билан ишлашда ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда медиахавфсизлик, Медиахизматлар, медиатехнологиялар ва электрон таълим ресуслари, Тасвирларга ишлов бериш ва унга маълумотларни киритишда медиамаданиятнинг ўрни, Медиахизматлар, медиатехнологиялар ва электрон таълим ресуслари, Анимация технологиялари яратиш, Медиа тўғрисидаги маълумотлар билан бойитилган ўқув дастурларининг алгоритмларини тасвирлаш усуллари, Электрон медиакитобларнинг иловаларини тузиш, Соҳа ахборот тизимларининг интерактив хизматлари ва улардан фойдаланиш билан ўзаро алоқасини ҳисобга олган ҳолда, мазкур талабларни кенгайтириш зарур деб ўйлаймиз.


Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон-2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 06/22/60/0082-сон. 29.01.2022

3.Сулайманова. Д.Б “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштириш (5-синф мисолида)

4. Муратова, Нозима. Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги: [Матн] / Н. Муратова, Э.Гризл, Д. Мирзахмедова — Тошкент: Бактриа пресс, 2019. — 112 б.

5. Шодиева М.Ж Бошланғич синф ўқитувчилари малакасини ошириш тизимининг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш Тошкент 2016

6.А.В.Шариков - пионер российского медиаобразования 2000 йил Россия












1

Иштирокчининг Ф.И.Ш

Алимов Миркамол Менглибоевич


2

Мақола мавзуси

Информатика ва ахборот технологиялари фанига интеграциялашган

медиатаълимни ташкил этиш.

3

Лавозими, илмий даражаси, унвони

Ўқитувчи

4

Иш жойи

Термиз давлат университети Педагогика институти “Информатика ва Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси

5

Телефон рақами

+99899-948-77-32





Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!