© 2024 127
СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ
Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно
Скидки до 50 % на комплекты
только до
Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой
Организационный момент
Проверка знаний
Объяснение материала
Закрепление изученного
Итоги урока
Бу ўйинлар янги ўйинлар бўлиб,ўзбек тили ва адабиёти дарсларида фойдаланилади.Ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам жуда қизиқарли ва фойдалидир. Масалан, "Матлаъ ва мақтуъ" ўйинини мисолга олиб кўрайлик.Бу ўйин адабиёт дарсларида кўп ўйналади. У ўқувчиларнинг ёд олган ғазаллари асосида ўтказилади. Ғазалнинг биринчи байти - матлаъ, охирги байти мақтуъ дейилади. Ўйинни бошлаган ўқувчи дарсда ёд олган бир ғазалининг матлаъсини ёддан айтади. Бошқа ўқувчилар ўша ғазалнинг мақтуъсини топиб айтишлари керак. Агар тополмасалар, ўйинда ютқазади. Ўйин кўпинча жуфтлик ё гуруҳ тарзида ўтказилади. Ҳатто, якка тарзда ҳам ўтказиш мумкин. Ўқувчилар қанча кўп ғазал ёд олган бўлсалар, ўйин вақти шунга қараб чўзилади ва қизади. Ўқувчилар дарсларда ғазалларни кам ёд олган бўлса, ўйин тезда тугаб қолади. Бундай вақтларда китобга қараб айтишга ҳам рухсат бериш мумкин. Бу чоранинг зарари йўқ. Аксинча, фойдаси кўп: ўқиш тезлиги паст ўқувчиларнинг ўқиши тезлашади, уларнинг дарсга қизиқишлари ортади, ғазалларни тезда ёдлаб оладиган бўлишади. Ўқитувчилар бундай ўйинлардан кўпроқ фойдаланишса, ўқувчиларнинг билим сифатлари ўзидан ўзи ошганига гувоҳ бўладилар. Бу ўйинлардан ўзбек тили ва адабиёти дарсларида фойдаланиш ўқувчилар учун ҳам,ўқитувчилар учун ҳам кўп завқлидир.
© 2024 127