СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини медиатехнология воситасида ўқитишнинг самародорлиги

Категория: Информатика

Нажмите, чтобы узнать подробности

Халқ таълимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясига кўра: мавжуд дарслик ва  ўқув-услубий адабиётларни электрон кўринишга ўтказиш; ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг замонавий тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнида ўқувчилар медиакомпетентлигини шакллантириш ва уларнинг медиа билим даражаларини намоён қилишини таъминловчи электрон ахборот-таълим ресурсларини ўқувчиларни ўқитиш  жараёнида қўллаш, медиатаҳлил ва медиакреативлик, медиакомпетентлик даражаларини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, медиабилим, медиасаводхонлик кўникмаларини ҳамда медиакомпетентлик ва медиамаданиятни шакллантиришга ҳизмат қилувчи технологиядан умумий ўрта таълим  мактабларида «Информатика ва ахборот технологиялари»  фанини ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкинлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Просмотр содержимого документа
«Умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини медиатехнология воситасида ўқитишнинг самародорлиги»

Умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини медиатехнология воситасида ўқитишнинг самародорлиги


Алимов Миркамол Менглибоевич - Термиз Давлат Университети Педагогика институти “Информатика ва Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси

Аннотация: Халқ таълимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясига кўра: мавжуд дарслик ва ўқув-услубий адабиётларни электрон кўринишга ўтказиш; ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг замонавий тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнида ўқувчилар медиакомпетентлигини шакллантириш ва уларнинг медиа билим даражаларини намоён қилишини таъминловчи электрон ахборот-таълим ресурсларини ўқувчиларни ўқитиш жараёнида қўллаш, медиатаҳлил ва медиакреативлик, медиакомпетентлик даражаларини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, медиабилим, медиасаводхонлик кўникмаларини ҳамда медиакомпетентлик ва медиамаданиятни шакллантиришга ҳизмат қилувчи технологиядан умумий ўрта таълим мактабларида «Информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкинлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Калит сўзлар: Компьютер, АКТ, Медиатехнологик таълим, Медиатаҳлил, медиакреативлик, медиакомпетентлик, медиабилим, медиасаводхонлик.

Кириш

Мустақил Ўзбекистонимизда ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли технологиялардан фойдаланиш умумий ўрта таълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари дарсларида амалга оширилмоқда, шу сабабли информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда медиатехнологияларнинг қўлланиши таълим сифатини оширишнинг таянч омилларидан бирига айланиб бормоқда.

ЮНЕСКОнинг медиа ва ахборот саводхонлиги тўғрисидаги нашрларида таъкидланадики, “медиа ва ахборот саводхонлигини ўзлаштирган фуқаролар: 1)тегишли технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва медиаконтентни олиш, баҳолаш, яратиш ва тарқатиш лаёқатига эга бўлади”.Бу одамлар: 2) ўзларининг ахборот ва ОАВ билан ишлаш соҳасидаги ҳуқуқларини, шунингдек, ўз ихтиёрига бепул, мустақил ва турли-туман ахборот ва медиатизимлар берилиши бўйича талаб учун ўз масъулиятини тушунади ва билади. Медиа билан муносабатда улар: 3) ахборот ва медиа таъминотчилари роли ва функциясини, шунингдек, ушбу функцияларнинг амалга оширилиши шартларини тушунади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ўзаро ахборот алмашишнинг фаол иштирокчиси бўлгани ҳолда, улар: 4) билим яратишга ва уларни кенг кўламда тарқатишга қодир4

Янги ахборот воқелиги ва медиа ривожланган жамиятда newmedia: рақамли медиа, мобиль медиа, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчисидан networking, sharing, контент ва мультимедиани юклаб олиш, яратиш, тарқатиш ва саводли тарзда фойдаланиш кўникмаларини талаб қилади. Айнан шу сабабли newmedia тизимини таърифловчи янги тушунчалар- рақамли саводхонлик, янги медиасаводхонлиги, мультимедиа саводхонлиги тушунчалари пайдо бўлди

Асосий қисм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон-2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони. QMMB: 06/22/60/0082-son. 29.01.2022. ҳамда ахборотларни излаш, саралаш, тарқатиш учун керакли билимлар билан қуроллантириш вазифасини белгилаб беради.

Ёшлармиз учун сифатли таълимни таъминлаш, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг мукаммал таълим олишини таъминлаш ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор вазифаси этиб белгиланган. Бу эса замонавий медиатехнологиялардан фойдаланган ҳолда ўқувчининг таянч ахборот компетентлигини шакллантиришдан иборатдир.

Медиатехнология- бу электрон ҳужжатларни, шу жумладан визуал ва аудио эффектларни тайёрлаш, интерфаол ўқув жараёнини ягона назорат остида турли хил вазиятларни дастурлаштиришдир. Ушбу технологиялар мулоқотнинг бир усули, инсон фаолиятининг маҳсулидир. Улардан унумли фойдаланиш таълим сифатини хамда талабаларнинг фанга бўлган иштиёқи ошиши, илм олиш вақтини тежаш, бир вақтнинг ўзида бир нечта сезги органларига таъсири туфайли материални чуқур ўзлаштириш, махаллий тармоқ орқали ўқув машғулотларини ташкил этиш, масофавий ва электрон таълимни жорий этишга эришилади. Бундай технологияларнинг мавжудлиги ўқувчиларга уларни бошқаришда ёрдам берадиган махсус воситаларга эга бўлиш зарурлигини келтириб чиқаради. Ушбу воситалар мультимедиа алоқаси ёки оддийгина мультимедиа воситаларидир. Мультимедиа воситаларини ўқув жараёнида қўллаш интерфаоллик, хиссиётлилик ва маълумотнинг бойлигини максимал даражасини яратади.

Ресурс- (фр. resource- ёрдамчи восита, усул) инсон турмуш шароитини янада яхшилаш хамда зарур бўлган нарсаларнинг мавжуд захира хисобланади. Замонавий дарс машғулотларини сифатини ошиб бориши ва уни маҳорат билан ташкил этиш воситаларидан бири медиатаълимдир. Медиатехнологик таълим – медиавоситалар асосида дарс ўтишнинг замонавий усулларидан бири бўлиб, таълимга медиатехнологияларни жорий этган ҳолда унинг сифатини оширишга қаратилган таълим жараёнидир.

Ушбу категориялардан ҳар бири ўз имкониятларига эгадир ушбу йўналишлар баъзан кесишадиган, аввалги жиҳатни тўлдирувчи хусусиятига эга. Масалан, компьютер саводхонлиги - бу компьютер ва уларнинг техник қурилмаларидан фойдаланиш лаёқати, информатика асосларини билишни англатса, аудиовизуал саводхонлик - аудиовизуал воқеликни таҳлил ва синтез қилиш қобилиятини кўзда тутади. Бу аудиовизуал медиаматнни ўзига хос тушиниш лаёқати, аудиовизуал техникалардан унумли фойдалана олиш, унинг умумий имкониятларини билиш бўлиб, булар медиа компетенциясининг таркибий қисмидир. Ахборот саводхонлиги умуман барча санаб ўтилган тушунчаларни қамраб ахборот билан танишиш, таҳлил ва синтез қилишни қамраб олади. Барча санаб ўтилганлардан медиа саводхонлиги тушунчаси ажралиб туради ва медиаматндан фойдаланиш ва уни тушуниш, медиамаданият асосларини билишни, яъни медиатаълим бўйича ўқувчи мукаммал билим ва малакага эга бўлиши лозим

Шунингдек, таълим олувчиларга манба сифатида узлуксизликни таъминлашга асосланган электрон модулли ўқув-методик ва илмий-ахборот мажмуалар, ижодий лойиҳа топшириқлари, дарслик, ўқув қўлланмалар, методик қўлланма ва кўрсатмалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, Интернет тармоғидаги тегишли маълумотлар ва бошқалар хизмат қилади.

Илмий манбалар таҳлили кўрсатадики, таълим олувчилар анъанавий технологияларга нисбатан ахборот ва коммуникацион технологиялар (АКТ) ёрдамида билимларни 40-60% тезроқ ўзлаштиради. Бунда юқорида таъкидлангани каби замонавий масофавий таълим орқали мустақил билим олишнинг имконияти юқоридир.[5]

Мутахассисларнинг таъкидича, масофадан ўқитишдаги виртуал шаклнинг кенгайиши – таълим тизими тараққиётининг табиий босқичи анъанавий ўқитишдан компьютер ўргатувчи дастурларга, одатдаги кутубхоналардан электрон кутубхоналарга, кичик ўқув гуруҳлардан исталган миқёсдаги виртуал аудиторияларга ўтиш таъминланади [5].

Информатика ва ахборот технологиялари фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тузилмаси ахборот саводхонлиги, рақамли контент яратиш жараёнлари билан идентификациясини таъминлаш асосида аниқлаштириш мақсадга мувоффиқдир;

ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган медиатехнологияларга асосланган методикани жорий этиш механизми тайм менежмент (вақтдан унумли фойдаланиш), рационал ўқитиш, рақамли саводхонлик, рақамли компетенцияларни ижтимоий, мобил, когнитив каби турларида медиалогия кўринишида намоён бўлиши продуктивлигини ҳисобга олиш орқали ривожлантириш мақсадга мувоффиқдир;

-Информатика ва ахборот технологиялари фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизими ахборот майдонини ташкил этувчи медиатехнологик методик ресурсларни (масофавий, онлайн, офлайн, виртуал кутубхона) интерфаол усулидан фойдаланиш жараёнида адаптив тарзда қўллашнинг семантик жиҳати интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.

Хулоса

Мактаб ўқувчиларининг мустақил медиатехнология воситасини мукаммал ўзлаштиришида қуйига билим ва малакаларини эга бўлишади:

  • янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлишади;

  • керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усул ва воситаларини аниқлайдилар;

  • ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланишни ўрганадилар;

  • электрон ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда маълумотлар банки билан ишлаш;

  • интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш кўникмасига эга бўлади;

  • топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашади;

  • муаммоларни мустақил ҳал қилиш кўникмаларига эга бўлади;

  • ўз фаолиятини инновацион ёндашув асосида ташкил қилиш кўникмасини эгаллай олади

  • умумий ва хусусий компетенцияларни эгаллайдилар.


Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон-2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони. QMMB: 06/22/60/0082-son. 29.01.2022

3.Сулайманова. Д.Б “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштириш (5-синф мисолида)

4. Муратова, Нозима. Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги: [Матн] / Н. Муратова, Э.Гризл, Д. Мирзахмедова — Тошкент: Baktria press, 2019. — 112 б.

5. Шодиева М.Ж Бошланғич синф ўқитувчилари малакасини ошириш тизимининг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш Тошкент 2016

6.А.В.Шариков - пионер российского медиаобразования 2000 йил Россия














1

Иштирокчининг Ф.И.Ш

Алимов Миркамол Менглибоевич


2

Мақола мавзуси

Умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини медиатехнология воситасида ўқитишнинг самародорлиги

3

Лавозими, илмий даражаси, унвони

Ўқитувчи

4

Иш жойи

Термиз Давлат Университети Педагогика институти “Информатика ва Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси

5

Телефон рақами

+99899-948-77-32