СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

"Баҳр ул-байт" ўйини

Нажмите, чтобы узнать подробности

"Баҳр ул-байт" ўйини ўзбек адабиёти фанидан 10-синф ўқувчилари орасида ўтказиш учун мўлжалланган.Унда қатнашадиган ўқувчилар ўзбек адабиёти дарсларида ўрганган ва ёд олишган улуғ ижодкорларимизнинг ғазаллари,рубоийлари,ҳикмат ва ҳадислари асосида ўз билимларини синашади.

Просмотр содержимого документа
«"Баҳр ул-байт" ўйини»

Ўйин мавзуси: ”Баҳр - ул байт” ўйини

Ўйин мақсади: а/ таълимий : ўқувчилар билан шоир А.Навоий таваллудининг 5 73 йиллиги ва З.М.Бобур таваллудининг 531 йиллигини нишонлаш, шоир шеърлари асосида «Бахр – ул байт» ўйинини ўтказиш, уларни шоирлар лирикаси билан янада яқинроқ таништириш;

б/ тарбиявий : ўқувчиларни шеъриятга ошна, қалби гўзал ва аждодларимизни эъзозловчи инсонлар қилиб тарбиялаш ;

в/ ривожлантирувчи : ўқувчиларнинг ифодали ўқиш малакаларини, оғзаки нутқини, хотира ва тафаккурларини ривожлантириш.

Ўйин жихози: шоирлар сурати, шиорлар, гуллар , шарлар.

Ўйинни ўтказиш жойи: мактаб мажлис зали.

Ўйин иштирокчилари: 11-синф ўқувчилари.

Ўйин вақти : соат 1 .00.

Ўйиннинг бориши : І.Ташкилий қисм.

Саломлашиш.

Ўқувчилар давоматини текшириш.

Ўйин иштирокчиларининг тайёргарликларини кузатиш.

ІІ.Ўқитувчининг кириш нутқи.

1.Ўйин мавзуси ва мақсадини эълон қилиш.

2. А.Навоий ва З.М. Бобурнинг таваллуд кунлари, уларга хос фазилатлар , уларнинг асарлари хақида кириш нутқи сўзлаш.

3. Бошқарувчи ўқувчиларни таништириш.

ІІІ. Бошқарувчи ўқувчилар нутқи.

1-бошқарувчи: Ассалому алайкум – ўзбекона саломдир,

Таъзимга бош эгдирган ушбу гўзал каломдир.

Сизга салом йўллайман,эй шоир боболарим,

Сизларгадир дил сўзим,қалбда хуш наволарим.

2-бошқарувчи: Ассалому алайкум,қадри баланд устозлар,

Аждодларин ёд айлаган,илм йўлида сарбозлар,

Ижодда боболардай қилинг юксак парвозлар,

Ўйинимиз бошлайлик,шўху шодон овозлар.

1 – бошқарувчи: Ҳаммамизга маълумки, ҳозир айни дамда қахратон қиш авжига чиққан, унинг охирги ойи бўлишига қарамасдан, қирчиллама қори ва совуқ аёзи жуда кучайган даври – февраль ойи ўтмоқда. Қиш важоҳати қанчалик қаттиқ бўлмасин, халқимиз қалбида бу ойга нисбатан улкан қувонч ва мухаббатни кўрмоқдамиз. Чунки бу ойда улуғ аждодларимиз таваллуд топганлар. 9 февралда буюк шоиримиз А.Навоий дунёга келган бўлса, бугун 14 февраль куни Навоийдан кейинги энг эътиборли ва буюк шоирларимиздан бири З.М. Бобур дунёга келган эканлар.

2 – бошқарувчи: Халқимизнинг бу ойга, бу ойда таваллуд топган буюк аждодларимизга бўлган меҳри , чуқур ҳурмати ҳаммамизни ҳайратга солиб, ўйга толдиради. Менимча, бунга сабаб уларнинг гўзал ва нозик табиати, жўшқин ва ёниқ юраги, қуёшдай ҳарорат берувчи қалблари, олий тафаккури ва гўзал хаёлот дунёси, халқига қилган улкан хизматларию яхшиликларидир.

1 – бошқарувчи: Замондош шоиримиз А. Орипов А. Навоий ҳақида:

-Беш асрким, назмий саройни

Титратади занжирбанд бир шер,

Темур тиғи етмаган ерни

Қалам билан олди Алишер, - деса, З. М. Бобур хақида:

Баҳодирлик ичра ёр Сизга Хумой,

Сиз улуғ зотларнинг изин босган эр.

Назмий саждагоҳда Сизга ҳойнаҳой,

Имомликка ўтгай фақат Алишер, - дейди.

2 – бошқарувчи: Ҳар йили уларнинг таваллуд айёмларини қизиқарли кечалар, мусобақалар, адабий ўйинлар, очиқ дарслар билан нишонлаб келмоқдамиз. Бу йили биз, 11- синф ўқувчилари, уларнинг туғилган кунлари шарафига бағишлаб «Бахр – ул байт» ўйинини ўтказишга тайёрланганмиз. Ўйинимизни бошлашдан аввал, унинг натижаларини баҳолаб бориш учун ҳакамлар ҳайъатини сайлаб олайлик :

1 . Басанов Т. 3. Абдуламитова М.

2.Исмаилова Ф. 4. Оринбаева Н.

1 – бошқарувчи : Ўйинимиз беш босқичдан иборат. Ҳар босқичда ўқувчилар жуфт бўлиб, А. Навоий, З. М. Бобур ғазаллари, рубоийлари ва ҳадислар бўйича билимларини синашади.

ІV. Ўйиннинг мазмуни

І. босқич : А.Навоий ғазаллари бўйича «Баҳр ул-байт» ўтказиб, билимларини синаш. Икки ўқувчи саҳнага чиқади, аввал биринчиси Навоий байтларидан бирини айтиб,ўнг қўлини кўксига қўйиб,ним таъзим қилади.Кейин иккинчи ўқувчи байтнинг охирги ҳарфидан бошланувчи байт айтиб,чиройли таъзим қилади.Ўйин шу тарзда қатнашувчиларнинг бири ютқазгунча давом этади.Байтни такрор айтса ҳам,ўйинчи ютқазади.

1. Қаро кўзум, келу мардумлиғ эмди фан қилғил,

Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

2. Ложувардий қошинг узра зарварақ тобонмудур,

Ё магар кўк шоҳи узра анжумани раҳшонмудур.

3. Рухсор очиб ул сиймбар,қоматни айлаб жилвагар,

Уздию кетди сарбасар гул рағбатин,сарв улфатин.

4. Неча кўргузсам ниёз ул шўх ноз айлар нетай,

Жавр кўптин-кўп,тараҳҳум оздин-оз айлар нетай.

5. Йўқ ажаб етмаса фарёдима ким,кўйи аро,

Юз фиғон ичра нетиб анга етишгай бу фиғон.

6. Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,

Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон,бу нўшханд этмас.

7. Сарвдек ҳазро либосинг бирла,эй нозик ниҳол,

Тўтийисан жилвагар,шаккар сенга ширин мақол.

8. Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,

Лекин ул камрак топилди,гарчи бисёр истадим.

9. Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

10. Сирри ишқимн кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,

Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим...


Рақс «Сумбула» :раққоса қизлар гуруҳи

ІІ. босқич : А.Навоий рубоийлари бўйича «Баҳр ул-байт» ўтказиб, билимларини синаш.

  1. Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,

Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.

Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,

Булбулға тикандек ошён бўлмас эмиш.


  1. Шарбат манга хунобу ғизо ғам бўлмиш,

Бистар туфроғу оҳ ҳамдам бўлмиш,

Ҳолимга халойиқ иши мотам бўлмиш,

Сенсиз ўларим саъб эди,ул ҳам бўлмиш.


  1. Шоҳеки фалак сори чу майл ўлди анга,

Кўк зарфи сочарға нур қайл ўлди анга,

Афлок шаҳи тобеу ҳайл ўлди анга,

Балким,еру кўк хайли туфайл ўлди анга.


  1. Андин бериким,қошимда ёрим йўқтур,

Ҳижронда жуз нолайи зорим йўқтур.

Дашт узра қуюн кеби қарорим йўқтур,

Саргашталигимда ихтиёрим йўқтур.

  1. Руҳумгаки майдин эрди ҳар лаҳза футуҳ,

Носиҳ тили ниши қилди они мажруҳ.

Май лойини марҳам қилайин шому сабуҳ,

Ул вақтқачаки,тоза бўлғай менга руҳ.


  1. Ҳажринг сипаҳи зеру забар қилди мени,

Ғам кишвари ичра дарбадар қилди мени.

Андинки батар эмас,батар қилди мени,

Жон олғуча не дейди,нелар қилди мени.


  1. Ишқ аҳлики,манзурдин истарлар ком,

Ул ком керакки,бир назар бўлса тамом.

Гар бўлса назорасида андишаи хом,

Кўзларга назар доғи ҳаром ўлди,ҳаром.


  1. Менменму висол умидидин шод ўлған,

Бир-бир ғаму андуҳдин озод ўлған.

Оз-озғина берган сойи гул атри насим,

Булбулдек ишим нолаву фарёд ўлған.


  1. Нодонға эрур ҳамиша олим фируз,

Одил кишига бўлмади золим фируз,

Бордур дер эсанг халқи аро ким фируз,

Ким нафси шаридин ўлди солим фируз.


  1. Зоҳид, сенга ҳур, манга жонона керак,

Жаннат санга бўлсун,манга майхона керак.

Майхона аро соқию паймона керак,

Паймона неча бўлса тўла,ёна керак.

1-ўқувчи:Мирпулат Мирзонинг «Навоий васияти» шеъри

ІІІ. босқич : З.М.Бобур ғазаллари бўйича «Баҳр ул-байт» ўтказиб, билимларини синаш.

  1. Сендек менга бир ёри жафокор топилмас,

Мендек сенга бир зори вафодор топилмас,

  1. Сен эй гул, қўймадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз,

Оёғингга тушуб барги хазондек мунча ёлбардим.

  1. Мени хор этдию қилди муддаийға париваш,

Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?

  1. Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,

Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим.

  1. Мақдур боринча қилурам саъйи висолинг,

То Тенгрини билмонки,не тақдир қилибтур.

  1. Равзаға гар етгамен,онсиз они нетгамен,

Мумкин эмас кетгамен ул қора кўз кўйидин.

  1. Не чаманда сарв бор ул қомати раъно киби,

Не гулистон ичра гул бор ул руҳи зебо киби.

  1. Ироқу Форс гар етса сенинг бу шеъринг,эй Бобур,

Ани ҳифз этгуси Ҳофиз,мусаллам тутқуси Салмон.

  1. Неча расво бўлғамен ишқ ичра шайдолиғ била,

Ҳеч киши кўрмайдурур ошиқ бу расволиғ била.

  1. Агарчи сенсизин сабр айламак эй ёр,мушкилдур,

Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкилдур.

2-ўқувчи:Темур Убайдуллонинг «Бобур» шеъри

ІV босқич :З.М.Бобур рубоийлари бўйича «Баҳр ул-байт» ўтказиб, билимларини синаш.

  1. Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,

Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатда киши,

Кўнглум бу ғариблиқда шод ўлмади, оҳ,

Ғурбатда севинмас эмиш албатта киши.


  1. Ишқ ишини боштин яна бунёд этайин,

Ишқинг ғами бирла хотирим шод этайин,

Дебсенки унутма мени ҳижрон ара,вой,

Сени унутиб не кишини ёд этайин.


  1. Неча бу фалак солғуси ғурбатқа мени,

Ҳар лаҳза тугуангусиз машаққатқа мени,

Не чора қилай,нетайки,тенгри гўё,

Меҳнатни манга ёр этти,меҳнатқа мени.


  1. Ишқингда кўнгул харобдур,мен не қилай,

Ҳажрингда кўзум пуробдур,мен не қилай.

Жисмим аро печутобдур,мен не қилай,

Жонимда кўп изтиробдур,мен не қилай.


  1. Юз шукр де,Бобирки,карими ғаффор

Берди санга Синду Ҳинду мулки бисёр.

Иссиқлиғиға гар санга йўқтур тоқат,

Совуқ юзини кўрай десанг Ғазни бор.


  1. Рафторию қаддиға равоним садқа,

Бир боқишиға икки жаҳоним садқа,

Оғзию белига буду нобудим сарф,

Кўзию лабиға жисму жоним садқа.


  1. Аҳбоб йиғилмоқни фароғат тутунгиз,

Жамъиятингиз борини давлат тутунгиз,

Чун гардиши чарх будурур,тенгри учун,

Бир-бирни неча куни ғанимат тутунгиз.


  1. Зулфиға кўнгул куюб паришон бўлдум,

Кўз олдурубон юзига ҳайрон бўлдум.

Чин дей санга,Бобирки,ошиқликда

Ҳар неки қилиб эдим,пушаймон бўлдум.


  1. Мунча мени зор,эй хуршед,этма,

Фурқат аламини манга жовид этма.

Тенгридин агар сенинг умидинг бордур,

Тенгри учун,эй ой,мени навмед этма.


  1. Аҳбоб унутмаса керак аҳди қадим,

Еткурса керак хабар гаҳи пайки насим,

Бобир чу умид ила қилур арзи ниёз,

Шоядки қабул айлагай табъи салим...

3-ўқувчи:«Ўхшагим келар» шеъри

V босқич :Хадис айтиш бўйича «Баҳр ул-байт» ўтказиб, билимларини синаш. Бу ўйин «Ким...», «Кимки...» деб бошланувчи ҳадислар асосида ўтказилади.

  1. Ким меҳрибонлик қилмас экан,меҳрибонлик кўрмагайдир.

  2. Кимки ота-онасига яхшилик қилса,унга қандай яхши:Оллоҳ унинг умрини зиёда қилади.

  3. Кимки ризқим улуғ,умрим узоқ бўлсин деса,қариндош уруғларига меҳр оқибатли бўлсин.

  4. Кимки одамларнинг яхшилигига раҳмат айтмаса,Оллоҳга ҳам шукр қилмайди.

  5. Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса,унга жаннат вожиб бўлибди.

  6. Кимки ўғирлик молни била туриб сотиб олса,ўғрининг айби ва гуноҳига шерикдир.

  7. Кимки бирор кишини ёмон лақаб билан чақирса,фаришталар унга лаънат ўқийди.

  8. Кимки бирор ёмонлик иш қилса,шу дунёдаёқ жазосини тортади.Кимки яхшилик қилса,мукофотланглар.

  9. Кимки бировга озор берса,Оллоҳ унга зарар етказади.

  10. Ким раҳм қилмаса,унга раҳм қилинмайди.

  11. Ким ўзини катта олса,юришида ўзига бино қўйса,охиратда Оллоҳнинг ғазабига учрайди.

  12. Кимки кишиларнинг таъзим қилиб,лаганбардорлик қилиб туришларини яхши кўрса,дўзахдан ўзига жой тайёрлайверсин.

  13. Кимки хиёнатчи бўлса,у биздан эмас.

  14. Кимнинг назари тўқ бўлса,Оллоҳ уни бой қилади.

  15. Кимки Оллоҳга ва охират кунига ишонса,қўшнисига яхшилик қилсин.

  16. Кимки қалбакилик қилса,у биздан эмас.

  17. Кимники бир мансабга қўйиб,унга бир маош тайинласак,ўшандан ташқари олган нарсаси ўғирликдир.

  18. Кимнинг ёш боласи бўлса,унга болаларча муомала қилсин.

  19. Кимки биринчи бўлиб салом берса,Оллоҳ ва расулининг ҳузурида унинг даражаси ортиқдир.

  20. Кимнинг хулқи ёмон бўлса,ўзини ўзи азоблайди.

Рақс «Муножот» раққоса қиз ижросида

V.Ўйин натижаларини аниқлаш учун ҳакамларга сўз бериш.

VІ.Ўйин якуни: Ўйин ғолибларини табриклаш ва тақдирлаш,ўйинни якунлаш.




Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!