СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Инновации в преподавании инструментального исполнительства и ансамблевого дела в высшей школе и использование передового зарубежного опыта.

Категория: Музыка

Нажмите, чтобы узнать подробности

Статья написана на узбекском языке. Выступление музыканта, не работающего над собой регулярно, может быстро закончиться. Потому что эта деятельность является творческой деятельностью. Творческая деятельность требует постоянного исследования и регулярной практики исполнительского мастерства. Поэтому не только в процессе обучения, но и до конца выступления значение гаммы, триединства и упражнения остается прежним. Если мы посмотрим на деятельность известных музыкантов, то можем наглядно увидеть тому подтверждение. В статье автор дает широкое и четкое представление о нововведениях в преподавании инструментального исполнительства и ансамблевого дела в высшей школе и использовании передового зарубежного опыта.

Просмотр содержимого документа
«Инновации в преподавании инструментального исполнительства и ансамблевого дела в высшей школе и использование передового зарубежного опыта.»

Олий таълимда чолғу ижрочилиги ва ансамбли фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш.


Аннотация: Доимий равишда ўз устида ишламайдиган созанданинг ижрочилик фаолияти тез тугаб колиши мумкин. Чунки бу фаолият ижодий фаолият. Ижодий фаолият эса доимий изланишни, ижрочилик маҳорати устида мунтазам шуғулланишни талаб кқилади. Шунинг учун ўз-ўзидан, нафақат ўқув жараёнида, балки ижрочилик фаолиятининг оҳиригача гамма, учтовушлик ва машқларнинг аҳамияти бирдай сақланиб қолаверади. Машҳур созандаларнинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, бунинг исботини яққол кўришимиз мумкин.

Мақолада муаллиф Олий таълимда чолғу ижрочилиги ва ансамбли фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини кенг ва тушунарли ёритиб берган.


Калит сўзлар: мусиқий педагогика, чолғу ижрочилик, гамма, учтовушлик, ижрочилик маҳорати, ижодий фаолият, композитор, етук созанда.



Кириш. Маълумки, мусиқий педагогиканиннг чолғу ижрочилик йўналишида гамма, учтовушлик ва машқлар ўқув жараёнининг ажралмас қисмидир. Уларни ўрганиш ва чалиш ўқув даврининг ҳамма босқичларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ундан турли босқичларда турли мақсадларда фойдаланилади.

Доимий равишда ўз устида ишламайдиган созанданинг ижрочилик фаолияти тез тугаб колиши мумкин. Чунки бу фаолият ижодий фаолият. Ижодий фаолият эса доимий изланишни, ижрочилик маҳорати устида мунтазам шуғулланишни талаб кқилади. Шунинг учун ўз-ўзидан, нафақат ўқув жараёнида, балки ижрочилик фаолиятининг оҳиригача гамма, учтовушлик ва машқларнинг аҳамияти бирдай сақланиб қолаверади. Машҳур созандаларнинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, бунинг исботини яққол кўришимиз мумкин.

Композитор ва ўз даврининг етук созандаси машҳур пианиночи С.Раҳманинов «Бир кун чалмасам ўзим биламан, икки кун чалмасам дуўстларим билади, уч кун чалмасам тингловчилар билади» деганида, машқ қилиш, шугулланишнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор исботлаган эди.

Гамма ва арпеджиолар устида ишлаш жараёни фақат талабанинг техник имкониятларинигина ривожлантириш бўлиб қолмасдан, балки шу гаммалар ёрдамида ижронинг бадиий ифодалилик кўникмаларини тарбияловчи воситалардан бири бўлиши лозим.

Энди Қашқар рубобида чалинадиган гаммаларни Қашқар рубоби созланиши ва имкониятларига асосланган ҳолда таснифлаб кўриб чиқамиз.

Уларни 6 турга бўлишимиз мумкин:

  1. Бир торда очиқ тор қўлланилиб, чалинадиган бир октавали гаммалар;

  2. Икки торда очиқ торлар қўлланилиб хар-хил позицияда чалинадиган бир октавали гаммалар;

  3. Уч торда очиқ торлар қўлланилиб чалинадиган бир октавали гаммалар;

  4. Уч торда бир позицияда чалинадиган бир октавали гаммалар;

  5. Уч торда позициялар алмаштириб чалинадиган икки октавали гаммалар;

  6. Хроматик гаммалар;

  1. Бир торда очиқ тор қўлланилиб чалинадиган бир октавали гаммалар:

1-торда

Ля-мажор

Гармоник

Мелодик

ми-минор

3-торда

Си-мажор

Бу гаммалар орқали талаба торларда товушлар жойлашиши ва позиция алмашинувининг турли усуллари билан танишади.

Ре мажор

Ре минор табиий

Гармоник

Мелодик

б) 2-бармоқ билан бошланадиган гаммалар. Соль мажор

Уч торда бир позицияда 1-2-бармоқ билан бошланадиган гаммалар аппликатураси бир хил.

Уч торда позициялар алмаштириб чалинадиган икки октавали гаммалар

Фа мажор

Соль минор гармоник

Малумки, композиторлар ижодида хроматик пассажлар кўплаб учраб туради. Қашқар рубобида хроматик гаммалар асосан зич, жипслашган, изчиллик билан юқорилаб ёки пастлаб борувчи аппликатура қўлланиши билан ажралиб туради. Бу гаммалар бармоқларнинг бир-бири билан чаққон ўрин алмашувини ва уларнинг пардаларидаги аниқлигини ривожлантиради. Кўриниб турганидек хроматик гаммаларни Қашқар рубобида барча торларда чалиш мумкин.

Гамма ва машқлар дастлабки босқичларда рубобни тўғри ушлаш ва овоз чиқариш, оддий штрихларни ўзлаштириш ва чап қўлни даста буйлаб ҳаракатлантириш каби енгил малакаларни ўрганишда ёрдам беради.

Кейинги босқичларда эса товуш чиқариш техникаси, мураккаб пассажлар ва штрихларни ўзлаштиришда муҳим восита бўлиб хизмат килади. Гаммалар ва машқлар устида ишлаш талабанинг тайёргарлиги ва унинг олдига қўйилган вазифадан келиб чиққан бўлиши керак. Бирон-бир кўникмани ўзлаштиришда машқларни секин суръатда чалиб ўрганиш ва кейин тез суръатга ўтган маъқул. Масалан, маълум бир штрих устида ишлаганда шу штрихни қайси гамма ёки машқ воситасида ва қандай ижро услубидан фойдаланиб ўзлаштириш мумкинлигини аниқлаб, кейин уни амалга ошириш керак.

Бинобарин бармоқларнинг тордан-торга утиш тезлиги ва катта интервалларга аник сакраш кўникмаларини ўзлаштиришда учтовушликлар ва уларнинг айланмалари айни дамда шу асосдаги машқларни ҳар хил штрихлар ва дар-хил суръатларда чалиш мумкин.

Хар қандай машқ ёки гамма аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши керак. Акс ҳолда талаба қанча кўп шуғулланмасин керакли натижага эриша олмайди. Тажрибада бундай ҳоллар жуда кўп учрайди. Шунинг учун ўқитувчи, талабага мақсадни аниқ тушунтира билиши керак. Айрим ўқитувчилар талабалар билан ишлашда кўпинча факат асар устида ишлаб ёки айнан уша асарнинг кийин бўлган қисмини қайта-қайта чалдирадилар, лекин кутилган натижага эриша олмайдилар. Бундай пайтда албатта камчиликлар сабабини аниқлаш керак. Камчиликни бартараф қилиш учун аниқ мақсадга йўналтирилган машқ ва гаммалардан фойдаланиш яхши натижа беради.

Тажрибали ўқитувчилар янги асарни таҳлил қилаётганларидаёк талабага асарни назарий жидатдан тўлиқ тушунтириб, талабанинг олдига аниқ вазифа қўядилар ва керакли кўрсатмалар берадилар, асосий эътибор бериладиган жиҳатларини тушунтириб, қандай машқлар чалиш кераклигини аниқлайдилар. Агар талаба унга берилган вазифани ва пировард натижани тўлиқ тасаввур қила олса дарс пайтида дамда мустақил ишлаш жараёнида аниқ бир мақсадга йўналтирилган машқлар ёрдамида кўзлаган мақсадга эриша олади.

Машғулотларда талабага унинг хатоларини аниқ тушунтириб кўрсатиб бериш, хатоларни тез бартараф кқилишда жуда катта аҳамиятга эга. Бирон бир кўникмани ўзлаштиришда машқ ёки гаммаларни маълум вақт мобайнида икки талабага бир вақтда, ёки ўқитувчи билан талабанинг бир вақтда чалиш тажрибасининг яхши самара бериши аниқланган. Айниқса ўқитишнинг дастлабки даврларида талаба мустақил равишда узоқроқ вақт бирон-бир гамма ёки машқни чала олмайди. Бунга унинг сабри ва чидамлилиги етишмайди. Агар юқоридаги усулдан фойдаланилса, талабага биринчидан қизиқарли бўлади, кучини максимал сарфлаб шуғулланиш қобилияти шаклланади, иккинчидан эса ўқитувчи унинг хатоларини бир вақтда дархол тўғрилаш имкониятига эга бўлади. Гамма ва машқларни бир неча талаба бир хил штрих, динамика ёки суръатларда чалиш усулида талабанинг фақатгина техник камчиликлари бартараф қилинмасдан, балки унинг ритмни сезиш, ансамбль ижрочилиги кўникмалари ва эшитиш қобилияти ҳам ривожланади.

Хулоса. Машқ, гамма ва учтовушликларни чалиш талаба учун ўқитувчи томонидангина буюрилиб ва талаба мажбурий бажарадиган машғулот бўлиб қолмаслигига эътибор бериш керак. Талабага бунинг қанчалик аҳамиятли эканлигини бутун ўқув даври мобайнида, амалий машғулотларда узлуксиз равишда сингдириб бориш керак-ки, токи талаба бу машғулотларнинг зарурийлигини тушуниб етсин.

Барчага маълумки, ўқув даврлари орасида маълум вақтларда хар хил таътиллар мавжуд. Бу таътилларда ҳамма талабалар ҳам ўз устида бир хил мустақил шуғулланмайдилар. Шунга ўхшаш хар хил танаффуслардан кейин хар қандай созанданинг техник имкониятлари бир оз пасаяди. Агар талабада гамма, учтовушлик ва машқларни чалиш онгли равишда зарурат даражасига айланса, бу унга келажакда ижрочилик формасини шакллантириб, уни сақлай олиш имкониятни беради. Шунинг учун ҳам ижрочилик фаолиятида гамма, учтовушлик ва машқларнинг ахамияти беқиёсдир.


Фойдаланган адабиётлар рўйҳати.

  1. А. Одилов. «Ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик тарихи» Т. «Ўқитувчи» 1995.

  2. Б. Мирзааҳмедов, К. Усмонов, В.Ташхужаев. «Рубоб дарслиги». Т., «Ўқитувчи» 1984.

  3. К. Усмонов. «Бошланғич рубоб дарслиги». Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Т,. 2004.

  4. Н. Миронов. «Ўзбек мусиқаси». Ўзбекистон давлат нашриёти. Самарканд. 1929.

  5. Р. Ибрагимов. «Қашқар рубоби учун куйлар» (кулёзма).

  6. Р. Қосимов. «Анъанавий рубоб ижрочилиги». Т. «Ўзбекистон». 1999.

  7. С. Усмонов. «Рубоб тароналари». Т., «Ўқитувчи», 1983.

  8. С. Хайитбоев. «Қашқар рубоби учун куйлар». Т., 1983.

  9. Ф. Мамадалиев. Миллий мусиқа ижрочилиги масалалари.–Т., 2001.

  10. Ф.Н. Васильев. «Қашқар рубоби учун гамма ва арпеджио аппликатураси». «Ўқитувчи», Т., 1978.

  11. Х. Нурматов. «Рубоб дарслиги». Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Т,. 2003.

  12. Ш.Шорахметов. «Мақом йулларидаги машқлар ва куйлар тўплами». «Билим» нашриёти, Т., 2005.




Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!