СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Обучить студентов музыкальных вузов по направлению «Инструментальное исполнительство и ансамблевое искусство» музыкальным украшениям и приемам их исполнения.

Категория: Музыка

Нажмите, чтобы узнать подробности

Статья написана на узбекском языке. Музыка каждого народа и произведения, созданные композиторами, имеют богатое музыкальное оформление. Без музыкальных украшений музыка не может иметь своего полного содержания. Музыкальные украшения не только во всех отношениях обогащают мелодию, но и играют большую роль в раскрытии ее характера. Музыкальные украшения состоят из различных мелизмов и качиров. Автор описывает обучение музыкальным орнаментам и приемы их исполнения в рамках преподавания «Инструментальное исполнительство и ансамблевое искусство» студентов музыкальных вузов.

Просмотр содержимого документа
«Обучить студентов музыкальных вузов по направлению «Инструментальное исполнительство и ансамблевое искусство» музыкальным украшениям и приемам их исполнения.»

Олий таълим мусиқа йўналиши талабаларига “Чолғу ижрочилиги ва ансамбли фанини ўқитишда мусиқий безаклар ва уларни ижро этиш усулларини ўргатиш.


Аннотация: Хар бир халқнинг мусиқаси ҳамда композиторлар яратган асарлар бой мусиқий безакларга эга. Мусиқий безакларсиз мусиқа ўзининг тўлиқ мазмун моҳиятига эга бўлмайди. Мусиқий безаклар куйни ҳар томонлама бойитибгина қолмасдан, унинг характерини очиб беришда жуда катта роль ўйнайди. Мусиқий безаклар ҳар хил мелизмлар ва қочиримлардан иборат.

Мақолада муаллиф Олий таълим мусиқа йўналиши талабаларига “Чолғу ижрочилиги ва ансамбли фани”ни ўқитишда мусиқий безаклар ва уларни ижро этиш усулларини ўргатиш ёритиб берилган.


Калит сўзлар: аждодлар, изланишлар, илмий тадқиқот, истиқлол, миллий қадрият, халқ мусиқаси, мусиқий безаклар, композитор.


Кириш. Мусиқа шундай бир улкан илмки, ҳанузгача бу соҳада асрлар давомида олиб борилган ва олиб борилаётган изланишлар, илмий тадқиқотлар замирида ягона бир бутун ғоялар, улуғ аждодларимиз томонидан эътироф этилиб, амалда ҳам ўз ифодасини топиб келмоқда. Назарий ва амалий тажрибалардан ўтган ижрочилик анъанаси эса мусиқа салтанатида алоҳида муҳим вазифани касб этади. Истиқлол шарофати билан неча асрлар давомида юзага келган. Асл ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни қалбдан ҳис этиш, бизнинг олдимизга қўйган бош мақсадларимиз бўлиши даркор.

Ҳар бир халқнинг мусиқаси ҳамда композиторлар яратган асарлар бой мусиқий безакларга эга. Мусиқий безакларсиз мусиқа ўзининг тўлиқ мазмун моҳиятига эга бўлмайди. Мусиқий безаклар куйни ҳар томонлама бойитибгина қолмасдан, унинг характерини очиб беришда жуда катта роль ўйнайди. Мусиқий безаклар ҳар хил мелизмлар ва қочиримлардан иборат.

Мелизмлар «трель», «форшлаг», «мордент» ва «группетто» деб номланади ва деярли барча халқлар куй ва қўшиқларида ҳамда композиторлар ижодида жуда кенг қўлланилади. Шашмақом асарлари ва мумтоз ўзбек куйларида учрайдиган безаклар мелизмлар деб аталиши билан бирга «қочирим», «нола» деб ҳам юритилади. Қочирим, нола миллий мусиқий безакларнинг барчасини ўз ичига олади: «бидратма», «сайқаллар», «тўлқинлантириш», «нахшлаг», «кашиш», «молиш» шулар жумласидан бўлиб, улар миллий мусиқамизни ҳакконий жаранглашига ва куй оҳанглари жозибасини тўлиқ очиб беришга ёрдам беради.

Ўзбекистон консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик изланишлари натижасида шашмақом асарлари намуналарининг Қашқар рубобидаги ижрочилиги борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кўплаб куй ва ашулалар Қашқар рубоби ижроси учун мослаштирилиб ундаги безаклар аниқ қилиб белгиланиши, чолғу ижрочилиги педагогикасида яхши натижаларга эришишда асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Энди мелизм ва қочиримларни ҳар бирини алоҳида шу билан бирга улар ўртасидаги фарқли ва ўхшашлик томонларини солиштириш мақсадида ёнма-ён мисолларда кўриб чиқамиз.

Улардан форшлаг (нем. «vorschlag» - «олдиндан», «босим олдидан уриш») асосий нота олдига кичик ноталар билан ёзилиб, битталик форшлаг ва қўш форшлаг турларига бўлинади. Битталик форшлаг («қиска форшлаг» деб ҳам юритилади) юқорига қиска зарб билан асосий нота чўзими ҳисобига чалинади. Битталик форшлаг анъанавий ижрочиликда «зарби паррон», яъни «учма зарб» деб ҳам юритилади ва композиторлар ижодида ҳам анъанавий ижрочиликда ҳам жуда кўп қўлланилади.

«Қўш форшлаг» асосий нота олдига икки кичик ноталар билан ёзилади ва пастга тепага бериладиган зарб билан қиска ижро этилади.

Амалиётда форшлаглар ҳар хил суръатли асарларда кўп учрайди, шунинг учун унинг узун-қисқалиги ва кайси товуш ҳисобига чалиниши, баъзан асар характеридан келиб чиқади. Яъни айрим каденцияларда, ёки эркин ижро этиш мумкин бўлган бўлакларда, мусиқани ифодали ижрога эришиш мақсадида форшлаглар бирмунча кенгроқ чалинадиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Худди шундай форшлаглар тремоло усули билан ҳам ижро этилади.

«Нахшлаг» — (нем. «Nachschlag» - олдинги нота чузими ҳисобига чалинадиган безак тури) Қашқар рубобида ва кўпгина мизробли чолғуларда кенг қўлланиладиган мусиқий безаклардан бири. Асосий товушдан кейин ёзиладиган кичик ноталар билан белгиланади.

Форшлаглар асосий товушдан олдин ҳар бир товушни мизроб билан уриб ижро этилса, нахшлаг асосий товушни мизроб билан уриб ундан кейинги товушларни асосий товуш садоси остида ижро этиш билан фарқланади. Бу кўникмани ўзлаштириш ҳам мураккаб ижро усулларидан ҳисобланиб, асосан чап қўл бармоқларининг торларни яхши ҳис қилиши ва ҳаракатларини назорат қила олиш муҳимдир.

Навбатдаги безак — «мордент» (ит. «mordente» — «ўткир», «учи ўткир» асосий товушни бир тон ёки ярим тон юқоридаги ёки пастдаги товуш билан ижро этилади. У қўйилган товуш чўзими ҳисобига ижро этилади. Мордентнинг ҳам бир неча турлари мавжуд.

Европа классиклари асарларини асарнинг характерини очиб беришда, ҳар бир элементнинг аҳамиятини тушуниб етишга, хусусан мордентни керакли даражада ижро этишга олиб келади.

«Сайқал» - Қашқар рубобида анъанавий ижрочиликда жуда кенг қўлланиладиган безак турларидан бири. У мордент белгисининг устига + белгиси қўйиб ифодаланади. Унинг 4 тури мавжуд. Мордент билан сайқалнинг асосий фарқи, агар мордентнинг барча товушлари мизроб билан урилиб ижро этилса, сайқал фақат бир зарб билан уриб, қолганлари эса шу зарб садоси остида чап қўл билан торни босиш йўли билан амалга оширилади. Сайқални ижро этишнинг асосий хусусияти зарб берилган товушнинг садосини ўчириб қўймасликдан иборатдир. Бунда зарб берилган пардани босиб турган биринчи ёки иккинчи бармоқ пардадан кўтарилмасдан ўзига хос глиссандолаш орқали оҳангнинг узилмаслигига ва кейинги товуш оҳангига уланишига олиб келиши керак бўлади.

Кенг тарқалган мелизмлардан бири «трель» — («trillore» — «титрамоқ», «тебранмоқ») - қарийиб, барча торли ва пуфлама чолғуларда қўлланилади.

62-мисол

Эскэрани

С.Рустамов



Трель Қашқар рубобда пастга ва тепага тез суръатдаги тремоло каби тезликда чалинади. Тажрибада ўқувчилар трель чалганда ўнг ва чап қўллар ҳаракатининг бир-бирига мос келмаслиги кузатилади. Трелни, айниқса Қашқар рубобда яхши ўзлаштириш керак. Сабаби, ҳозирги замон ижрочилик репертуарининг кенгайиши ва замонавий мусиқамизнинг, хусусан замонавий эстрада куй ва қўшиқларининг ривожланиши ҳам миллий чолғуларда ижрочилик санъатининг ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Бундай куй ва қўшиқлар мусиқаларини маълум бир йўналишда жуда енгил ҳаракатлар билан нафис ижро этишни талаб қилади. Бундай асарларда трель безашнинг бошқа элементлари билан ҳамоҳанг тарзда жуда кенг ишлатилишининг гувоҳи бўламиз.

Кел энди

С.Азизбоев



Дил сўз

А. Олимов



Композиторлар ижодига мансуб асарларни ижро этганда трель асосан биринчи ва иккинчи бармоқлар ёрдамида амалга оширилади. Лекин, юқорида келтирилган С.Азизбоевнинг «Кел энди», А.Олимовнинг «Дил сўз» каби ҳозирги замон эстрада куй ва қўшиқлари ижросида эса бошқа бармоқларнинг ҳам жуда енгил булиши талаб килинади. Бу мисолларда трель килинадиган товушларга, асосан иккинчи бармоқ қўйилган бўлиб, трель учинчи ва тўртинчи бармоқлар билан амалга оширилади. Бундан ташқари биз ўқувчиларга трелни доимий равишда барча бармоқлар билан машқ сифатида чалишни тавсия киламиз. Бундай машқ бармоқларнинг енгил ҳаракат- ланишига олиб келади.

Трель анъанавий ижрочиликда «бидратма» деб ҳам юритилади. «Бидратма»нинг ўзига хос томони шуки, мизроб билан уриб чалиш билан бирга факат бир зарб садоси остида ҳам ижро этиш мумкинлигидир. Бунда трель белгиси устига + белгиси куйилади. Кўпинча ўқувчилар сайкал ва бидратмани ижро этганларида, асосий нота садосини сундириб куядилар. Бу куникмаларни ўзлаштириш жуда мураккаб жараён бўлиб, мунтазам шутулланишни ва кўп мусиқа тинглашни талаб этади.

«Тўлқинлатиш» — вокал ижрочилигида дамда барча чолғулардаги каби Қашқар рубобда ҳам кенг қўлланиладиган усул. У тор устида чап қўл бармоқлари билан торни тулкинлатиб ижро этилади.

Тўлқинлатиш куйни ифодавийлик хусусиятини оширади, товушларни майин, оҳангдор ва жозибали эшитилишини таъминлайди.

Тўлқинлатиш композиторлар ижодидаги асарларда, шашмақом асарларида, дамда эстрада куй ва кушикларида кенг қўлланилади, лекин композиторлар асарида бу махсус белги билан белгиланмайди. Созанда асарни пухта ўзлаштиргач, уни ҳар қандай катта чузимли тремололарда ёки мусиқий жумлаларда эмас, балки мантикий фикрдан келиб чиққан ҳолдагина куллаши керак бўлади. Бу борада албатта тажрибали ўқитувчи — созандалар тажрибасига таяниш мақсадга мувофикдир. Тўлқинлатиш анъанавий ижрочиликда, шартли равишда нота устига тулкинсимон чизик билан белгиланади.



Эшвой

Композиторлар асарларида «глиссандо» номланишдаги мелизм қўлланилади. «Глиссандо» (ит. «glissando» — «сирғанма») — бир товушдан иккинчи товушга сиргалиб утиш. Кўпгина чолғуларда бўлгани каби Қашқар рубоби ижрочи- лигида ҳам глиссандо қўлланилади. Қашқар рубобда глиссандо чап қўл бармогини даста буйлаб пастга ёки юқорига сирталтириб амалга оширилади. Бу усул барча мизробли чолғуларда ва камонли чолғуларда чап қўл билан сирталтириб ижро этилади. Катта интерваллар орасидаги глиссандо асосан биринчи бармоқ билан чалинади. Кичикрок интервалларда бошқа бармоқларда ҳам ижро этиш мумкин. Бунда сирталаётган бармоқ товушни сундириб куймаслиги ва равон ҳаракат билан нота чузимига мос вактда иккинчи нотага етиб келиши керак бўлади.

Туш манзаралари

Д. Сайдаминова



Дилором Сайдаминованинг «Туш манзаралари» асаридан келтирилган парчадаги секунда интервалидаги глиссандолар мизроб билан рез усулида, чап қўл билан эса «кашиш» усулида, яни торни кутариш йули билан амалага оширилади.

Қашқар рубобида чап қўл даста буйлаб сирталиб глиссандо килганда ўнг қўл билан рез килинади лекин, айрим долларда ўнг қўл билан биринчи товушга зарб берилгач шу товуш садоси остида ҳам глиссандо амалга оширилади. Бу усул шашмақом ва ўзбек халқ мумтоз куйларини ижро этганда кўп қўлланилади. Бунда глиссандо килиб тушиладиган товуш устига + белгиси куйиб белгиланади ва бу безак тури «молиш» (форс. «молаш» — «силамок») деб аталади.

Созанда бу безакни дастлаб ўрганиш жараёнида глиссандо- лашнинг даврийлигини сеза олмаслиги натижасида унинг сохта ва қуруқ жаранглаши кузатилади. Молишни ижро этишни пухта ўзлаштириш учун аввало ўқувчи, шу асарни чукур англаган булиши, куйнинг ҳар бир жумласи ва элементларини дис кила олиши муҳимдир.

Бу усуллар ашула йулларида учрайдиган ва камонли — торли чолғуларда чалинадиган майда, енгил нолаларни Қашқар рубобида ижро этиш имкониятини беради.

Мизробли чолғуларда қўлланиладиган безак усулларидан яна бири бу — кашиш (форс. «кашидан» — «тортмок»). Кайд этилган миллий мусиқий безаклар қадимдан хонанда - созандалар томонидан доимий ишлатилиб келинган.

Н.Миронов узининг «Ўзбеклар мусиқаси» китобида халқ дофизлари томонидан куйланган кушик- ларда овоз билан ўзига хос глиссандо килиб куйланиши ва бу халқ тилида «кашиш» деб аталиши айтиб утилади. Бу усул Қашқар рубобда торни бармоқлар билан юқорига кутариб чалиш усулида амалга оширилади. Бунда бир товушни узида бир тонгача пастга ёки юқорига глиссандо килиб унинг баландлигини узгартириш мумкин. Бу тремоло усулида ва якка зарблар усулида ҳам ижро этилади. Юқорига глиссандо килганда торни юқорига кутаришни бошлаш билан бир вактда ўнг қўл билан тор рез ёки якка зарб усулида чалинади. Пастга глиссандо килганда эса тор аввал чап қўл бармоги билан кутарилиб тушаётган пайтдан бошлаб мизроб билан чалинади. Бунда кутарилаётган парда 2- ёки 3- бармоқ билан босилиши, шу пардага ёнма-ён бўлган парда эса 1- бармоқ билан босиб турилиши ва торни кутарганда 2-, 3- бармоқка ёрдам бериши керак бўлади. Бу усул нидоятда мураккаб усуллардан бири бўлиб, кўп машқ килиш билан бирга кўп эшитишни талаб килади. Ўқувчига айнан чалиб курсатиб бериш ёки магнит ёзувларидан кенг фойдаланиш керак бўлади. Айникса, глиссандони кандай интервалга эга булиши факат ижрочининг эшитиши оркали тартибга солинадиган жараён. Бундан ташқари чап қўл бармоқларининг торни сезиш малакасини ўзлаштириш ҳам асосий омилларидан биридир. Чунки, дастлабки ўрганиш даврида бармоқларининг торни сезмаслиги натижасида торлар бармоқлар остидан икки томонга ажралиб чикиб кетиши ёки торлар бирлашиб колиб, товушнинг оҳангдорлиги, жаранги йўқолишига сабаб бўлади.

Тошкент Давлат Консерваторияси собик профессори С.М.Тахалов кочиримларни хусусан «кашиш»ни нотага тушириш борасида тадсинга лойик ишларни амалга оширганлар. Шўнга карамасдан ҳозирги кунда ҳам анъанавий ижрочилик амалиётида чолғуларда ўқитиш ва ўргатиш кўпрок огзаки анъанада давом этмоқда. Шунинг учун бундай безакларни мукаммал эгаллаш учун ўқитувчи ўқитишнинг дастлабки босқичлариданок ўқувчининг эшитиш кобилиятини ривожлантириб бориши керак. Бу уринда кичик дажмли содда ва енгил бўлган халқ куйларини доимий ўқув репертуарига киритиб, мунтазам ва маълум мақсад асосида шугулланиб бориш ўқитишнинг кейинги босқичларида анъанавий ижрочилик маҳоратини пухта эгаллашга замин бўлади.

Қашқар рубоб аппликатураси бобида, кўриб чиққанимиздек анъанавий ижрочиликдаги аппликатура ўзига хос. Бу албатта шу куйни тулаконли ижросини таъминлаш билан бирга юқоридаги безакларни ижро этиш имкониятларидан келиб чикади. Бу индивидуал характерга эга бўлиб, ўқувчининг ижро имкониятларига ва касбий тайёргарлигига караб танланиши мақсадга мувофикдир.

Хулоса. Юқорида айтиб утганимиздек миллий мусиқамизнинг мусиқий безаклари, айнан интонацион аҳамиятга ҳам эга бўлиб уларни дуч келган жойда куллаш куйнинг лад тузилмасини узгартириб юбориши мумкин. Амалиётда ҳамма шашмақом асарлари ва бошқа ўзбек мумтоз куйлари бундай белгилар билан тулик нотага олинмаган. Нотага олинмаган куйларни яъни нота ёзувида акс эттирилмаган асарларни ўрганишда ва ижро этишда кочиримларни куйни бузмайдиган ёки имкони борича куйни туликрок очиб берадиган долатда куллаш мақсадга мувофикдир. Айрим ўқувчи-созандалар бу безакларни узини алодида ўзлаштириб оладилар ва кераксиз жойларда куллайдилар. Бу эса ўқувчининг мукаммал созанда бўлиб етишишида узининг салбий таъсирини утказиши мумкин.



Фойдаланган адабиётлар рўйҳати.


  1. Ў. Тошматов. “Чолғу ижрочилиги тарихи ва тараққиёти” (Маъруза) профес. Ўз.ДСМ. 2015.

  2. Ф.Н .Васильев. «Рубоб дарслиги». Т., «Ўқитувчи» 1963.

  3. Ф.Н. Васильев. «Қашқар рубоби учун гамма ва арпеджио аппликатураси». «Ўқитувчи», Т., 1978.

  4. Х. Нурматов. «Қашқар рубоби тароналари». Т., Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Т. 1989.

  5. Х. Нурматов. «Рубоб дарслиги». Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Т,. 2003.

  6. Х. Нурматов. «Рубоб дарслиги». Т., «Ўқитувчи». 1993.





Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!