СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги низоларнинг келиб чиқиш сабаблари

Категория: Всем учителям

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги низоларнинг келиб чиқиш сабаблари»

З. Бобаева, Д. Мирзабдуллаева (Узбекистан, Наманган)

ПЕДАГОГЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ НИЗОЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач ўз тақдирининг чинаккам эгаси ўз тарихининг ижодкори ўзига хос миллий маданиятнинг соҳибига айланди. Мустақил Ўзбекистон халқларининг бой маданияти бебаҳо илмий фалсафий ва маънавий мероси, ноёб тарихимизнинг тикланиши учун зарур бўлган барча имкониятларни яратиб бермоқда. Халқимизнинг миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори ўсиб маънавий дунёси кундан-кунга бойиб бормоқда. Бу эса мустақил давлатимизнинг маънавий асосини янада мустаҳкамлашга имконият яратиб бермоқда. Лекин бундан маънавият соҳасида ҳеч қандай муаммо йўқ, деган хулосани чиқариб бўлмайди. Бугунги кунда эркин фуқаро маънавиятини озод шахсни шакллантириш масаласи олдимизда турган энг долзарб вазифадир. “Бошқача айтганда дейди Президентимиз И.А. Каримов биз ўз ҳақ ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа – ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндошадиган айни замонда шахсий манфаатларни, мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда қурадиган эркин ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак”. Маълумки, педагогик жараён мураккаб тузилишга эга бўлиб, педагог шахси ва ўқувчи ҳамкорлигига асосланиб ташкил қилади. Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги ўзаро муносабат жараёнидаги мулоқот малакаларига «Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»

билан боғлиқ бўлади. Айниқса, мулоқот малакаларидан тўғри фойдаланмаслик, ўзаро бир-бирини тушунмаслик, турли зиддиятли вазиятларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Мазкур зиддиятли вазиятларни аниқлаш, олдини олишнинг психологик механизмларини ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Конфликтология низоларни вужудга келиши, ривожланиши ва якунланиши қонуниятлари ҳақидаги фан бўлиб, шунингдек уларни бошқариш ёки бошқача қилиб айтганда конфликтларни ҳал қилиш йўллари, усул ва тамойилларини ўрганади. Низолар сабабларининг объектив ва субъектив характерини тушуниш ўз навбатида шахслаларо низоларни олдини олиш йўлларини аниқлашда ёрдам беради Конфликтни рус олими Н.В.Гришина куйидагича тавсифлайди: конфликт – бу унинг иштирокчилари томонидан қарши туриш вазияти бўлиб, у муҳим психологик муаммо сифатида идрок қилинади ва бошдан кечирилади, натижада иштирокчилар манфаатини қондирилиши мақсадида, уларни фаолликка ундайди. Конфликтлар ҳар бир ижтимоий институтда бўлиб ўтадиганидек, таълим муассасаларида ҳам турли кўринишдаги низолар юзага келади. Педагог шахси унинг касбий сифатлари масаласи таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишда муҳим саналади. Чунки педагог таълим олувчиларга ахборотлар захирасини узатади ва шу орқали улар билан муносабат ўрнатади. Ўқитувчилар билан бўладиган низоларнинг сабабларига ўқувчилар томонидан куйидагилар белгиланди:  “Ўқув машғулотларини қолдириш, кеч қолиш”;-  “Менинг ҳулқим”  “Менинг ўзлаштиришим”  “Баҳолашда адолатсизликка йўл қўйиш” Ўқитувчиларга, уларнинг профессионал харакатлари ва шахсий хусусиятларига бўлган муносабатда ўқувчиларнинг фикрича низо сабабларидан биридир. Таълим жараёнида ўқувчилар баҳоланишида адолатсизликка йўл қўйилиши ўқувчиларда ўзига ҳос қониқмасликни келтириб чиқаради, айниқса агар битирувчи гуруҳ ҳақида сўз кетса. Мактабни тугатишда баҳолар асосий ўрин тутади, бундан ташқари юқори баҳо – бу шахс учун аҳамиятли бўлган ходиса бўлиб, бунда баҳо билвосита шахсга қўйилади, унинг ўзини ўзи баҳолашида ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Афсуски баъзан ўқитувчилар паст баҳо қўйишда қўполлик ва андишасизликка йўл қўйишади, ўқувчининг ўқув фаолиятини баҳолашнинг ўрнига, унинг шахсий сифатларига баҳо беришади ва бу ўз навбатида низога олиб келади. Ўқитувчининг профессионал даражаси билан боғлиқ бўлган низо сабабларига – “Ўқитувчи ўқув материални ноаниқ тушунтиради”, “Дарслар зерикарли” деб белгиланиши, ўқитувчига қўйилган талаблар унинг методологик ёки академик билимдонлик даражаси сустлигидан дарак беради ва натижада таълим жараёнининг самарадорлигига салбий таъсир этади. Ўқитувчилар билан бўлиб ўтадиган низоларнинг сабабларидан яна бирини “Менинг характерим” деб ўқувчилар ўзларини танқид қилган ҳолда белгиладилар. Ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг характери ҳали барқарор эмас, чунки у эндигина ўзининг шаклланишини якунлаётган жараёнда бўлади. Юқори синф ўқувчилари учун ўз устиларида ишлай олмасликлари умумий бўлиб, ўз-ўзини тарбия ва назорат қила олмаслик кўникмаларини шаклланмаганлигидан дарак беради. Низонинг сабабларидан “Тамаки чекиш”ни – ўғил болалар белгиладилар. Тадқиқотчиларнинг фикрича тамаки чекиш ёки шунга ўхшашлар – катталар ролини бажаришга интилиш бўлиб, мактаб ўқувчисининг ўрни “катта эмаслигидан” дарак беради. Турли моддаларни истеъмол қилиш (сигарет чекиш ёки ичувчилик) ўқувчини ўзини каттароқ, аҳамиятлироқ қилиб кўрсатишга бўлган иштиёқ билан боғлиқдир. Ўсмир ўзини мактабда қанчалик оз намоён этса (ўзлаштириш даражаси қанчалик паст бўлса) шунчалик уларда чекишга бўлган мойиллик юқори бўлар экан. Ўсмирларнинг озроқ фоизи низоларга “Менинг ташқи кўринишим” сабабини кўрсатишди. Ёшлар маданиятида маълум бўлишича ўзига ҳос нормалар, мулоқот шакллари, нутқ, мода, дид ва ташқи кўриниш билан тавсифланади. Айнан шуларда йигит ва қизлар ўзларини намоён этишади, ўзларини тасдиқлашади ва эҳтиёжларини қондиришади. Маълум бир кўринишда ўзини намоён этиш, тасдиқлаш шу ёш даврига ҳос бўлган эҳтиёжлардан бирилигини баъзан педагоглар ҳисобга олишмайди.Натижада уларнинг ташқи кўринишига салбий баҳо бериш низо сабабларидан бирига айланади. “Дўстларимга нисбатан адолатсизлик” сабабини ҳам кўрсатилди. Низоларни ўрганишда олиб борилган изланишлар натижасига кўра, “Ўқитувчи-ўқувчи” ўртасидаги низоларнинг ҳаммасида синф жамоасининг аксарият кўпчилиги ўқувчини қўллаб-қувватлашади. Ўқувчи, ўқитувчи ҳақидаги ўз фикрини доимо жамоа фикри билан аниқлаштиради(солиштиради) ва бу ерда шахсий низо жамоанинг умумий низосини акс эттиришдек кўринади. Бу ҳолатда ўқитувчилар интизомни бузувчиларга нисбатан турли таъсир этиш воситаларини қўллашларига тўғри кўлади, лекин буларнинг ҳаммаси тарбияловчи характерда бўлиши зарур, баъзан ҳаётда улар инсоний қадр- қимматни ерга урилишига жавобан норозилик ва ғазабни юзага келтиришади. Низоларнинг барча сабабларига кўра, ўғил болалар қизларга нисбатан етакчи ўриндалиги аниқланди, чунки улар қизларга нисбатан ўқитувчиларни кўпроқ хавотирга солишади. “Низолар умуман бўлмаслиги” ҳақида ўғил болалардан кўра қизларнинг низо қилишга мойиллиги камроқ. Педагогик жараёнда низони олдини олиш уни хал қилишдан кўра самарилироқ хисобланади. Ўқитувчиларга низоларни бошқаришда куйидаги маслахатлар берилади: – Ўз хис-туйғуларингизни бошқарган холда, ўқувчиларга объектив муносабатда бўлиш ва уларнинг нуқтаи- назарини хам сабр-тоқат билан эшита олиш. – Ўқувчиларга нисбатан ижобий танқид воситаларини қўллаш. – Ўқувчи шахсини хақорат қилмаслик, балким унинг хатти-харакатини танқид қилиш керак. – Иложи бориша ўқувчини синфдан ташқарига хайдамаслик; – Иложи борича маъмуриятга мурожат қилмаган хлда муаммоларни хал қилиш. – Агрессияга-агрессия билан жавоб бермаслик, чунки сиз педагогсиз. Куйида низоларни олдини олишда ёрдамчи восита сифатида фаол эшитиш техникаси ҳақида маълумот берамиз. Самарали тинглаш қоидалари. 1. қулай шароит яратинг.

«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії» 171

Гаплашаётган одамингиз сиз билан гашлашиш мумкинлигини ҳис қилсин, суҳбатдошингиз учун қулай шароит яратинг. Телефонни ўчириб қўйинг, сизларга ҳеч ким ҳалал бермайдиган тинч жойни топинг. 2. Фаол (актив) ҳолатни танланг. Танангизнинг фаол ҳолати ақлингизни бир нуқтага жамлашга ёрдам беради, ва аксинча, баданингизни бўш тутсангиз, мия ҳам шунга яраша бўшашиб кетади. 3. Гапираётган одамга эътибор нигоҳи билан қаранг. Шундай қилсангиз, тинглаш ҳам, диққат-эътиборни бир жойга жамлаш ҳам енгил бўлади. Агар ён атрофга ёки ерга қарасангиз, кўзингиз ортидан фикрингиз ҳам шу ёққа равона бўлиш хавфи пайдо бўлади. Суҳбатдош билан кўз-кўзга тушиб тушиб туришига (яъни визуал контакт бўлишига) эришинг, айни пайтда суқланиб ёки ўта қаттиқ тикилманг (чунки бундай қараш душманлик аломати деб баҳоланиши мумкин). 4. Сиз тинглашни хоҳлаётганингизни кўрсата билинг. Сиз суҳбатга ўта қизиқаётганингизни кўрсатинг. Сизнинг ўтириш-туришингиз ва қўл ҳаракатларингиз суҳбатдошни тинглаётганлигингизни билдирсин. Эсингизда бўлсинки, ҳар бир одам эътиборли ва қизиқувчан одам билан суҳбатлашишни яхши кўради. 5. Гапираётган одамга нисбатан мустаҳкам эътибор қилинг. Суҳбат пайтида қоғозга қандайдир нарсаларни ёзиб ўтирманг, столни бармоқларингиз ё қалам билан чертманг, қоғозни шалдиратманг. ҳар қандай чалғитувчи ҳаракат – стол устидаги ўзингиз билан олиб келган қоғозларга кўз қирини ташлашнинг ўзиёқ суҳбатдош билан иккиламчи нарсалар ўртасида диққатингизнинг бўлинишига олиб келади. 6. Тинглаш ва тушуниш зарур. Суҳбатдошингиз нима деяётганига эътибор беришни ўрганинг. Фикр- ҳаёлингизнинг "қочиши"га йўл қўйманг. Гапираётган одамнинг нуқтаи назарини тушуниш учун жон қулоғингиз билан тинглашга урининг. 7. Тинглаш жараёнини мантиқан режалаштиринг. Сизни айтилган ҳамма гапни ёдда олиб қолиш – жуда қийин иш, лекин асосий фикрларни эслаб қолиш – зарурдир. 8. Суҳбатдошнинг ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг. Фақат сўзларни тушуниш эмас, яна суҳбатдошнинг ҳис-туйғуларини тушуниш ҳам зарур. Ёдингизда бўлсинки, одамлар ўз фикр-мулоҳазалари ва ҳиссиётларини "пардага ўраб", яъни жамиятда қабул қилинган одоб- ахлоқ нормалари доирасига мувофиқ тарзда баён қиладилар. 9. Кузатувчан бўлишни ўрганинг. Сўзловчининг товуш оҳанги ва гапириш услубига эътибор беринг, чунки мулоқот ва мунозара даврида ҳиссий мулоқот муҳим ўрин тутади. 10. Мулоқот учун масъулиятдан ўзингизни олиб қочманг. Бу жавобгарлик икки томонламадир, зеро суҳбатда камида икки шахс иштирок этади ва улар навбатма-навбат тингловчи ролига кирадилар. Суҳбатдошингизга сиз ҳақиқатан ҳам уни тинглаётганингиз ва тушунаётганингизни кўрсата билинг. Бунга айрим аниқловчи саволларни бериш, актив ҳис-туйғулар орқали эришиш мумкин. қолаверса, суҳбатдошингизга ўзингиз айтмасангиз, сизнинг эшитаётган ва тушунаётган эканлигингизни у қаёқдан ҳам биларди? 11. Сабр-тоқатли бўлинг. Суҳбатдошнинг гапини бўлмаслик учун зарур вақтни топа олинг. 12. ўз ҳис-туйғуларингизни ушлай ола билинг. "Жаҳл чиқса – ақл кетар" деганларидек, бундай ҳолатдаги одам сўзларни нотўғри талқин қилади. Сиз ўз- ўзингизга қулоқ тутинг. Сизнинг ўз ташвишларингиз ва ҳиссий ҳаяжонларингиз суҳбатдошни тинглашга ҳалал беради. Агар унинг нутқи ёки ҳатти-ҳаракати иззат-нафсингизга тегса, буни айтишга, тушунтиришга уриниб кўринг – бу вазиятни ойдинлаштиради. Сўнг суҳбатдошни тинглашингиз енгил кечади. -Ўзингизга ва бола шахсига хатолар қўйиш учун хуқуқ бериш имконияти – чунки фақат хеч нарса қилмайдиган инсонларгини хатога йўл қўйишмайди. – Низолардан қўрқмаслик керак, аксинча уларни хал қилишда ижобий ёндошишни ўз маъсулиятингизга олишни ўрганинг.


Фойдаланилган адабиётлар: 1. Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч.-Т:. Маънавият, 2008.-176 б. 2. Журавлев В.И. Педагогик конфликтология асослари. М., 1995. 3. Рыбакова М.М. Конфликт и взаимодействие в педагогическом процессе. М., 1991. 4. Конвенция о правах ребенка (справочные материалы). СПб., 1994. 5. Мальковская Т.Н. Ўқитувчи-ўқувчи. М., 1977.


Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!