СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Работа над художественными особенностями исполнительства в обучении студентов предмету инструментальное исполнительство и ансамбль.

Категория: Музыка

Нажмите, чтобы узнать подробности

Статья написана на узбекском языке. У каждого учителя свой стиль. Однако важно уметь вызывать у учащихся интерес к изучаемому инструменту с самых ранних этапов обучения. Если учитель заслужил уважение учеников, через уважение к этому учителю ученик разовьет любовь к инструменту, который он изучает. В данной статье раскрываются пути работы над художественными особенностями исполнительства при обучении предмету инструментальное исполнительство и ансамбль студентов музыкальных вузов.

Просмотр содержимого документа
«Работа над художественными особенностями исполнительства в обучении студентов предмету инструментальное исполнительство и ансамбль.»

Олий таълим мусиқа йўналиши талабаларига чолғу ижрочилиги ва ансамбли фанини ўқитишда ижрочиликнинг бадиий хусусиятлари устида ишлаш.


Ашуров Маъруфжон Абдумуталибович

Андижон давлат университети

Санъатшунослик факультети

Мусиқий таълим кафедраси доценти

Mail: [email protected]


Аннотация: Ҳар бир ўқитувчининг ўз услубияти бор. Лекин, шунга қарамай ўқитишнинг дастлабки даврлариданоқ ўқувчиларда ўқитилаётган чолғуга нисбатан қизиқиш уйгота олиш муҳимдир. Агар ўқитувчи ўқувчилар ҳурматини қозонган бўлса, шу ўқитувчига бўлган дурмат оркали ўқувчида ўрганаётган чолғусига меҳр пайдо бўлади.

Ушбу мақолада Олий таълим мусиқа йўналиши талабаларига чолғу ижрочилиги ва ансамбли фанини ўқитишда ижрочиликнинг бадиий хусусиятлари устида ишлаш йўллари очиб берилган.


Калит сўзлар: ўқитувчи, созанда, товуш, зарб, ижро техникаси, чолғу ижрочилиги, сеги, туйғу.


Кириш. Барча мусиқашуносларга маълумки, ҳар кандай мусиқа асари бу бадиий асар. Уни бадиий асар даражасида ижро этиш созандадан пухта билим ва юксак маҳорат талаб килади. Ўқитувчи бўлғуси созандани тарбиялар экан унда шу чолғуга нисбатан меҳр уйтота олиши керак. Бунинг учун ўқитишнинг дастлабки даврлариданоқ имкони борича шу чолғуда яхши жаранглайдиган, ўқувчига ёкадиган асарларни ўқув режаси таркибига доимий киритиб бориш лозим. Асарлар устида ишлаганда ўнг қўл билан бериладиган ҳар бир зарб орқали яхши товуш хосил қилинишига эътибор бериш керак. Чунки, созанда товушининг кучи ва сифати ижрони бадиий ифодалайдиган асосий мезонлардан биридир. Созанданинг ижро техникаси қанчалик юқори бўлмасин, агар у асарнинг бадиий хусусиятларини очиб бера олмаса тингловчида яхши таассурот қолдира олмайди. Бунинг учун созанда ўз чолғусини яхши билиши ва ижро услубларининг ифодалилик хусусиятларини яхши эгаллаган, уларни керакли даражада куллай билиш, дамда тиник, оҳангдор товушни досил кила олиши ва уни бошқара билиш каби малакаларни тулик ўзлаштирган булиши керак.

Бундай малакаларни ўзлаштириш бирмунча мураккаб бўлиб, муайян вакт талаб этади. Тажрибада ижро техникаси юксак даражада, лекин куйни дис кила олмайдиган созандалар учраб туради. Чолғу ижрочилиги синфида ўқитувчи ўқувчи билан шутулланар экан, ҳар бир маштулотда ўқувчининг мусиқани дис кила олиш ва уни сезиш каби нозик туйтуларини узлуксиз равишда тарбиялаб бориши керак.

XXI аср – ахборот асри деб бежиз айтилмаган. Ҳозирги замон ўқувчилари телевидение, радио ва видео техникалари дамда интернет орқали жуда кўплаб ахборотлардан хабардор бўлиш имкониятларига эга бўлганликлари боис, уларнинг фикрлаш доираси жуда кенг. Шунинг учун ҳам ҳозирги замон ўқитувчиси шу ўқувчиларнинг қизиқишларидан хабардор бўлиши, уларнинг мустақил фикрларини эшита билиши ва инобатга олиши шу билан бирга уларнинг хато камчиликларини кўрсатиб тўғри йўлга йўналтириши лозим. Бу борада дарс жараёнига доимо ижодий ёндошиб, дарс ўтиш услубларини ва технологияларини замонавий руҳда ривожлантириб бориши керак.

Ҳар бир ўқитувчининг ўз услубияти бор. Лекин, шунга қарамай ўқитишнинг дастлабки даврлариданоқ ўқувчиларда ўқитилаётган чолғуга нисбатан қизиқиш уйгота олиш муҳимдир. Агар ўқитувчи ўқувчилар ҳурматини қозонган бўлса, шу ўқитувчига бўлган дурмат оркали ўқувчида ўрганаётган чолғусига меҳр пайдо бўлади.

Чолғу ижрочилиги бўйича ўқитиш индивидуал характерга эга бўлганлиги сабабли барча ўқувчиларга бир хил қараб бўлмаслиги ҳаммага маълум.

Ўқувчиларнинг характери, зеҳни ва қобилияти ҳар хил. Уларнинг баъзилари мусиқий қобилиятларини ёшлигиданоқ намоён қилишса, баъзилариники бирмунча кейинроқ кўзга ташланиши мумкин. Баъзилари ўта қобилияти, шу билан бирга жуда шўх, уйинқароқ бўлишса, айримлари вазмин, ўртача қобилиятли, лекин меҳнатсевар бўлишлари мумкин ва ҳоказо. Ўқувчиларнинг характерлари қанчалик хилма хил бўлмасин, лекин таълим - тарбиянинг талаблари барчага баробар бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳам айнан ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор жуда мураккаб бўлиб, ўқитувчидан сабр-тоқатни ва ўқувчилар психологиясини чуқур ўрганишни такозо этади.

Чолғу ижрочилиги ўқитувчиси бошқа фан ўқитувчиларга нисбатан талабаларнинг таълим-тарбияси билан яқиндан шуғулланадиган шахс. Чунки индивидуал ишлаш жараёнида ўқитувчи талаба-ўқувчининг барча томонларини чуқур ўрганиб чиқади. Асосий мақсад чолғуда ижро этиш ва унинг сирларини ўрганиш бўлсада, бутун ўқув даври мобайнида (бошланғич мусиқа мактаби, лицей, коллеж ёки олий ўқув юрти ўқув даврида) талаба-ўқувчи билан бўладиган мулоқот ўқувчининг ижобий-салбий томонларини, оилавий шароитини яқиндан ўрганиб чиқишга имконият яратади.

Шунинг учун ҳам ўқувчидаги салбий сифатларни таълим-тарбиянинг турли шаклларидан фойдаланиб аста-секинлик билан йўқотиб, унинг ижобий сифатларини рагбатлантириб бориш, репертуар танлашда, ижро устида ишлаганда, умуман амалий машгулотлар жараёнида ўқувчининг шу сифатларини инобатга олиб иш кўриш яхши самара беради.

Булардан ташқари ўқувчиларда ёш билан ва ҳар хил оилавий шароитлар билан боглиқ бўлган турли салбий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бундай долатда ўқитувчидан шароитни атрофлича ўрганиб чиқиш, жуда сезгирлик ва эҳтиёткорлик билан иш кўриш талаб қилинади. Ўқувчини руҳлантириш, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уни рағбатлантириш орқали бундай салбий ўзгаришларни олдини олиш мумкин.

Чунки, тажрибада эҳтиётсизлик билан айтилган бирон бир сўз ёки ножўя ҳаракат туфайли қобилиятли ўқувчиларнинг бу соҳадан умуман узоқлашиб кетишлари ёки ўқитувчига нисбатан, мусиқага нисбатан салбий фикрларга эга бўлиб қолиш ҳолатлари кузатилади.

Ўқувчилар ҳоҳ бошланғич мактабларда, лицей-коллежларда бўлсин, ҳоҳ олий ўқув юртида бўлсин чолғу ижрочилигидан таълим берадиган ўқитувчисига ҳурмат ва ишонч билан қарайди. Бу ишончга ўқитувчи аввало ўзининг юқори даражадаги ижрочилик маҳорати, пухта билими, ўз ишига маъсулиятлилиги ва маданияти билангина эришиши мумкин.

Ўқитувчи ҳар қандай вазиятларда ҳам ўзининг оқилона фикрлари билан ўқувчиларнинг диққатига сазовор бўлади. Ўқувчилар олдида бошқа ўқитувчиларга нисбатан салбий муносабатлар билдириш нафақат ўша ўқитувчининг балки ўзининг ҳам обрусига путур етказади. Аксинча халқимизнинг «устоз-отангдек улуғ» деган нақлига биноан ўқувчи-талабаларни доимо устоз-ўқитувчилар меҳнатини қадрлаб, уларга нисбатан ҳурмат-эътиборда бўлиш кераклигини уқтириб бормоқ керак. Иш жараёнида юзага келадиган кўплаб муаммоли ҳолатларда ўқитувчининг фикри ҳакикий фактларга асосланган ҳолда бўлиши лозим. Бу эса ўқувчининг воқеъликни туғри тақлил қилиш ва тўғри фикрлаш, объектив баҳолай олиш каби фазилатларини шаклланишида асосий омиллардан биридир.

Ўқувчилар билан самимий муносабатда бўлиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундай муносабат ўқувчиларда шу чолғуга нисбатан меҳр ва қизиқиш уйғотади. Натижада ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги ва мустақил ишлаш жараёнидаги фаолликларига имконият яратади.

Аксинча, носамимий бўлган ҳар қандай ҳаракатни ўқувчилар тез илғайдилар. Уларнинг ўқитувчи билан бўлган муносабатида мажбурийлик, ўзларининг дақиқий муносабатларини беркитиш долатлари пайдо бўлади.

Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги самимий муносабат натижасида ўқувчини қизиқтирган саволлар туфайли ўзаро фикр алмашиш, ўз фикрини мустақил баён қилиш кўникмалари шаклланадики, бу чолғу ижрочилик синфида бошланғич мусиқа мактабидан тортиб, олий ўқув юртидаги ўқув жараёнида нафақат ижрочилик кўникмалари-ю, маълум ижрочилик репертуари устида ишлаш, балки ўқувчи, бўлғуси созанда-муаллимларни ҳар томонлама мусиқавий ривожланишида катта аҳамиятга эга.

Ўқувчи талабаларда пайдо бўладиган ижодий интилишларга, ижодий таклифларга монелик қилиш керак эмас. Аксинча уларни доимо қўллаб қувватлаб имконият даражасида бундай таклифларни амалга оширишга ҳаракат қилиш, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатини янада яхшиланишига олиб келади.

Аввало ўқитувчи ўқувчиларга ўзи ўрнак бўлиши керак. Ўқитувчидаги талабчанлик, қатъиятлилик, ҳар бир ишни ўз вақтида бажариши ўқувчиларга ўзининг таъсирини ўтказади. Бундан ташқари ўқувчиларга берилган вазифаларни доимо ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш ва назорат қилиш, концертларга, ҳар хил танловларга тайёрланиш ва уларда иштирок этиш ўқувчилардаги унга қўйилган масъулиятга жавобгарлик ҳиссини тарбиялаб боради.

Бирон бир чолғу ижрочилигидан дарс берадиган ўқитувчи фақат моҳир созанда бўлибгина қолмай, балки, умумий педагогика-психологиядан ва барча замонавий ахборотлардан хабардор бўлиши ҳамда махсус адабиётлар билан қизиқиши, машҳур ўқитувчилар тажрибасини ўрганиши, шахсий тажрибасини доимо таҳлил қилиб, умумлаштириб бориши лозим.

Машҳур ўқитувчилар ўқитувчилик маҳоратининг муҳим тарафларидан бири, ҳар бир ўқувчидаги яхши хислатни вақтида топиб, ўнга эътибор бериш билан бирга уларнинг ирода кучига алоқадор бўлмаган камчиликларини юзига солиш ноўрин эканлигини ва умуман ўқувчи-талабалар шахсини ҳақоратлайдиган кўрсатмаларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлайдилар.

«Ўқитувчининг дунёкараши, ижрочилик маҳорати, таълим методикаси ва унинг ижрочилик тўғрисидаги фикрлари бўлажак созандани шакллантириш учун ҳал қилувчи восита бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири-ўқувчининг билим ва кўникмаларини ўзгартиришига раҳбарлик қилишдир».

Ўзбек миллий мусиқаси ва ижрочилик санъати бизнинг авлодларимиздан оғзаки анъанада «устоздан-шогирдга» ўтиб, бизгача ўзининг бадиий қимматини тўла сақлаган ҳолда етиб келган.

«Устоз-шогирд» услуби ўзининг қадимий анъаналарига, афзалликларига эга бўлганки, ҳозирги замон чолғу ижрочилиги синфида ўқитувчи ва ўқувчи муносабати «устоз-шогирд» анъанасининг замонавий кўриниши десак муболаға бўлмас. Демак, ҳозирги замон чолғу ижрочилиги ўқитувчиси «устоз-шогирд» услубининг қадимий анъаналарининг сирларидан ҳам боҳабар бўлишса фойдадан холи бўлмас эди. Шундай экан ўқитувчи ва ўқувчи муносабати ўқувчи талабанинг оддий шогирдликдан – моҳир созанда даражасига етиб келишида ҳал қилувчи омиллардан биридир.

Ўқув даврида маълум ўқув режасидаги куйларни ўрганиш жараёнида ўқувчининг мусиқий онгини устириш, хотирасини ва ритмни дис килиш дамда эшитиш кобилиятларини ҳам тарбиялаб, ривожлантириб боришга алодида эътибор каратилмоги лозим. Бунинг учун ўқитувчининг узи дарс жараёнига ижодий ёндошиб ўқувчиларни синчиклаб кузатиб бориши ва мақсадга эришишнинг ҳар хил имкониятларини топиши мумкин. Шулардан айримларини кўриб чикамиз.

  1. Ўқувчига бирон-бир асарни ўқитувчининг узи ижро этиб бериб, биргаликда тадлил килиш ва ўқувчиларга бадиий томонларини тушунтириб, аникрок очиб бериш; асардаги мусиқий жумлаларни образли қиёслаб, уларни ўқувчининг дис туйгулари оркали тушунтириб бериш.

  2. Магнит тасмаларидаги куй ва кушикларни ўқувчилар билан тинглаб, мудокама килиш ёки бир асарни Қашқар рубобдаги 2-3 хил ижроларини солиштириб, уларнинг фарқларини, камчиликларини ва афзалликларини тушунтириб бериш.

  3. Иложи борича дастурдаги асарлар билан бир каторда ўзбек халқ куйларидан бирон-бир асарни ҳамма ўқувчилар билан нотасиз, огзаки анъанада ўрганиш ва чалиш.

  4. Ўқув муассасаси доирасида ва ундан ташқаридаги концертларда катнашиш, дамда тинглаш. Концертдан кейин албатта ўқитувчи концерт ижрочилигини тадлил килиб бериши ва ундаги яхши томонларни ўқувчиларга курсатиб бериши узининг яхши самарасини беради. Лекин, шўнга карамасдан тажрибали созанда-ўқитувчиларнинг таъкидлаш- ларича ўқувчига тушунтирилаётган мусиқани ўқитувчининг узи кандай тушунтирган бўлса шундай ижро этиб курсатиб бериши ўқувчининг материални тез ўзлаштиришида энг асосий омилардан биридир.

  5. Факатгина Қашқар рубоб асарларини тадлил килмасдан, бошқа чолғулардаги ижроларни концертда ёки магнит ёзувларидан эшитиш ва уларни тадлил килиш. Худди шу ижродаги асарни Қашқар рубоб ижросида эшитиш ва улардаги бадиий ифодалилик имкониятларини, воситаларини ва штрихларни солиштириб куриш ва тадлил килиш, кабилардир.

Биз штрихлар бобида ҳар бир штрих муайян асарда ҳар хил характерга эга деб, айтиб утган эдик. Европа классиклари асарларини Қашқар рубобда ижро, этганда аввало ўқувчи асар ва асарнинг муаллифи, яратилган даври, жанри ва йўналишини тушуниб етгандагина асарнинг бадиий характе- рини ечиб бера олади. Масалан, Европа классиклари

асарларини ижро этганда товуш майин, тиник, оҳангдор сифатларга эга булиши керак. Бунда зарб мизробнинг уртаси билан берилиб, чап қўл бармоқлари билан пардаларни аник ва каттик босиш керак бўлади. Ўнг қўл ҳаракати амплитудаси киска ва енгил бўлса, ўзбек халқ куйлари ва шашмақом намуналарида эса шу зарб ҳарракка нисбатан яқинроқ жойда урилиб, жарангдор, тиник товушга эришилади.

Худди шунга ўхшаш триолли штрих ҳам ўзбек рақс куйларида бутунлай бошқа характерга эга бўлиб товушларни пастга-тепага уриш тартиби ҳам турлича бўлади. Рус композиторлари ва Европа классикларининг асарлари ёки Озарбайжон композиторлари асарларида эса бу штрихнинг характери катъий триоль кўринишига эга бўлади.

Бундан ташқари паузалар ҳам куйнинг мелодик тузилмасида асосий ўрин тутадиган ва стаккато усулида чалинадиган жумлаларда, айниқса ритмнинг жуда аниқлиги талаб этилади.

Бу ҳам бадиий ифодалиликнинг бир кўриниши бўлиб, шу билан куйнинг характери очилади. Аниқ ритмни тарбиялаш ҳар бир ўқувчида ҳар хил кечади. Шунинг учун санаш, метроном ёрдамида ўрганиш, фортепиано журлигида ижро этиш, ансамбль ижрочилигининг турли кўринишларидан (дуэт, трио, квартет) фойдаланиш ва доира журлигида махсус куйлар ўрганиш узининг яхши самарасини беради.

Рез штрихи айниқса жуда ранг-баранг. Биргина ўзбек мусиқасининг ўзида резнинг бир неча турини кўришимиз мумкин. Бухоро, Самарканд йўналиши куйларидаги резда узлуксизлик, жушқинлик ва тремоло билан ҳар хил ритмик кўринишлар чалинишини кўрсак, Фарғона-Тошкент йўлларидаги куйларда бир мунча текис, тиниқ, жарангдор резларни кўришимиз мумкин. Композиторлар ижодидаги асарларнинг бадиий характеридан келиб чиқиб, майинлик билан ижро этилган рез ғамгин, маъюс, уйчанлик каби таъсуротларни қолдирса, бошқа бир асарда худди шу майин тремоло билан тингловчига ором бахш этадиган, руҳан хотиржамликка олиб келадиган таъсурот қолдиради.


Фойдаланган адабиётлар рўйҳати.

  1. Б.Мирзаадмедов, К. Усмонов, В.Ташхужаев. «Рубоб дарслиги». Т., «Ўқитувчи» 1984.

  2. В. Беляев. Музикалниэ инструменти Узбекистана. – М., 1933.

  3. И.А. Акбаров. Мусиқа луғати. Қайта нашри. – Т.: Ўқитувчи. 1997. – 384 б.

  4. К.Усмонов. «Бошланғич рубоб дарслиги». 2-нашр. Т. «Ўқитувчи» 1995.

  5. К.Усмонов. «Бошланғич рубоб дарслиги». Т., «Ўқитувчи» 1975.

  6. Т.С. Визго. Музикалниэ инструменти Средней Азии (Исторические очерки). – М., 1980

  7. Ф. Кароматов. «Ўзбекская инструментальная музыка». М. «Музыка», 1987.



Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!