1. ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТИШ (ПЕДАГОГИК) ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ МОХИЯТИ ВА МАЗМУНИ ТУҒРИСИДА
“Технология” – юнонча “teche” сўзидан олинган бўлиб, маҳорат, санъат ва“logos” – сўз, таълимот маъносини англатади.
Технология деганда субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида субъектда сифат ўзгаришига олиб келувчи жараён тушунилади.
Технология ҳар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган мақсадли амалларни муайян кетма – кетликда бажаришни кўзда тутади.
Хозирги пайтда “Педагогик технология”, “Таълим технологияси», “Ўқитиш технологияси”, шунингдек “Янги педагогик технологиялар”, “Илғор педагогик технология”, “Замонавий педагогик технологиялар” “Замонавий таълим технологиялари” каби тушунчалар кўп ишлатилади. Бу атамаларнинг биронтасининг ҳали ўзбек тилида маромига етган таърифи ишлаб чиқилмаган.
21 аср таълими талабларидан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, “Замонавий ўқитиш технологиялари” ёки “Замонавий педагогик технологиялар” атамаси юритилиши аниқроқ бўлади.
Просмотр содержимого документа
«Слайд Пед технологии»