СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ
Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно
Скидки до 50 % на комплекты
только до
Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой
Организационный момент
Проверка знаний
Объяснение материала
Закрепление изученного
Итоги урока
Бу ўйинлар янги ўйинлар бўлиб, ўзбек тили ва адабиёти дарсларида фойдаланилади. Ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам жуда қизиқарли ва фойдалидир. Улар бешта бўлиб,биринчиси "Матлаъ ва мақтуъ" ўйинидир.Бу ўйин адабиёт дарсларида кўп ўйналади. У ўқувчиларнинг ёд олган ғазаллари асосида ўтказилади. Ғазалнинг биринчи байти - матлаъ, охирги байти мақтуъ дейилади. Ўйинни бошлаган ўқувчи дарсда ёд олган бир ғазалининг матлаъсини ёддан айтади. Бошқа ўқувчилар ўша ғазалнинг мақтуъсини топиб айтишлари керак. Агар тополмасалар, ўйинда ютқазади. Ўйин кўпинча жуфтлик ё гуруҳ тарзида ўтказилади. Ҳатто, якка тарзда ҳам ўтказиш мумкин. Ўқувчилар қанча кўп ғазал ёд олган бўлсалар, ўйин вақти шунга қараб чўзилади ва шу тарзда қизади. Иккинчи ўйин “Қофия занжири” ўйинидир
Бу ўйин адабий ўйин турларидан бўлиб, адабиёт дарсларида кўп қўлланилади. Маълум бир шеърни ўқиб таҳлил қилгандан сўнг ўйнаш жуда фойдали ва завқлидир. Ўқитувчи ўқувчиларни гуруҳларга ё жуфтликларга бўлиб, уларга аввал шеърдаги қофиядош сўзларни топиб, масалан, хон-қон-жон-нон-дон каби улардан занжир ясашни таклиф қилади. Учинчи ўйин “Радиф –радиф” ўйини.
“Радиф –радиф” ўйини ҳам адабий ўйин турларига киради. Радиф –адабий термин бўлиб, шеър мисраларининг охирида бир хил тарзда такрорланиб келувчи сўздир. Бу ўйинни “радиф”сўзини яхши англаган ўқувчилар яхши ўйнай оладилар. Радифи бор шеърни радифи йўқ шеърдан ажрата олмайдиган ўқувчилар ҳам бор. Улар бу ўйинда албатта, ютқазадилар. Ўйин ўқувчиларга шеъларни ёддан айттириш асосида ўтказилса, самаралироқ бўлади. Буниниг иложи бўлмаса, радифли шеърларни китобдан излаб топтириб, ифодали ўқитиб ўтказишга ҳам бўлади. Бу ўйин ўқувчиларнинг ўқиш тезликларининг ошишига ижобий таъсир этади ва яна уларга шеърларни адашмай таҳлил қила олишларига ёрдам беради. Тўртинчиси «Тарози» ўйини.
«Тарози» ўйинини адабиёт дарсларида ҳам, ўзбек тили дарсларида ҳам мақсадга мувофиқ қўллаш мумкин. Бунда адабиёт дарсларида луғат устида ишлаганда, ушбу ўйиндан фойдаланса, фойдаси кўпдир. Ёзув тахтасига тарози расмини чизиш ёки плакатга чизилган расмдан фойдаланиш мумкин. Ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб, тарозининг икки палласига ҳам улар маъноларини шарҳлашлари керак бўлган 5-6та сўз ёзилган қоғозларни ёпиштиради. Ўйин мусобақа тарзида ўтади. Ва бешинчиси “Яширинган сўз” ўйини.
Бу ўйин адабиёт дарсларида кўп ўйналади.Ўйинни ўқитувчининг ўзи бошлайди:
.. келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимға. тонг отқунча уйқу келмади.
Ўқувчиларнинг барчаси яширинган сўзни дарҳол топа олмайди. Фақат диққат ва қунт билан тинглаган зийрак ўқувчиларгина бу сўзни тезда топишади ва қўл кўтаришиб, уни айтишга шошиладилар.
Бундай адабий ўйинлардан доим дарсларда фойдаланиб бориш ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам жуда қизиқарли ва завқлидир.
-80%
© 2024, Зуфарова Умида Мамировна 127