СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Электронные и письменные книги

Нажмите, чтобы узнать подробности

Бир китобнинг икки ҳаёти : босма ва электрон китоблар ҳақида

Шиддаткор аср. Кўп нарсалар ўрниларни ахборот техника воситаларига бўшатиб берган бир пайтда,оғир ва улкан китоблар хам қўлимиздаги миттигина мобил телефонларимиз ёхуд юпқагина тахтакачдек келадиган планшетларимиз ичига бемалол дўсту- биродарлари ила жойлашиб олишмоқда. Шундай экан, тараққиёт усталарига тахсин айтмай иложи йўқ. Талаба-ю ўқувчилар ўтирган жойида “мўжазгина мўжиза”ларига исталган китоб-у, журналларини бир зумда кўчириб олмоқдалар.

Кимга қандай билмадим-ку, аммо менга кутубхоналарга ёҳуд китоб дўконларига бориб, у ердан кўзларни қувнатиб турган жавондаги жавохирларни кўлга олиб, қимматли сахифаларини аста вароқлашнинг гашти ўзгачадек туюлади. Лекин, бу билан электрон китобларни камситмоқчи эмасман. Зарур пайтларда вақтимни ва кучимни тежаш мақсадида такомиллашган китобларга юз тутаман.кези келганда бир воқеани ёдга олмоқчиман.

Мен ва икки талаба бир автоуловда ўқув даргоҳимиз тамон кетардик. Қизнинг қўлида оддий, оддатдагидак китоб, йигитда эса мобил мослама бор эди. Талаба йигит қизнинг жиғига тегиш мақсадидами, сукнатни синдирдиб сўз ташлади. Намунча замондан орқада қолиб кетмасангиз ахир қўлингиздаги китобни аллақачон электрон версияси чиқиб бўлган-ку, деди қўл телефонига ишора қилиб. Қиз эса қошларини жимирганча йигитга қарата – кечирасиз-у сизнинг замонавий, хисссиз техникангиздан кўра ўзимнинг мўжаз, мароқ билан ўқиладиган жонли китобим яхши. дея жавоб қайтарди. Мени эса бу суҳбат қўлимга қалам олиб қоғоз қоралашга етаклади.

Келинг, қуйда китобларнинг қоғоз ва электрон шакллари хусусида биз ҳам мунозара олиб борамиз.

Босма холатдаги китобларнинг ижобий жихатларидан бошласак:

  • Энг биринчи галда – хис қилиш имкониятини бера олиши. қўлда китоб тутиб, уни бармоқларингиз билан вароқлаш ва хатто янги китоблардан тараладиган ифорни туюш ўзгача. электрон шакли эса бу имкониятни тортиғ этаолмайди.
  • Иккинчидан –электор таъминотига мухтож эмаслиги. Замонавий тил билан айтганда уни зарядлашнинг хожати йўқ.
  • Чидамлилиги – бу ҳам битта ютуқ тарафи. Букридер қўлингизда тушиб кетса у синиб кетиши ёхуд хотирасидан электрон китобингиз ўчиб кетиши мумкин. Жонли китоб билан эса бу муаммоларга дуч келмайсиз.

Танганинг икки тарафи бўлганидек босма китобларнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор,улар :

  • Нарх масаласи. Китоб дўконларида китоблар қиммат, айниқса у янги бестселлер асар бўлса.
  • Тугаб қолиш эҳтимоли борлиги (тираж озлиги)
  • Ёруғлик масаласи. Чироқ ўчганда китобни ўқишни фақат шам ёхуд фонуслар билан давом эттиришингиз керак бўлади.
  • Ўқиётган китобингизни дойим ўзингиз билан олиб юриш бироз ноқулай, ва айрим китобларнинг хажми ва оғирлиги сабабли уларни умуман кўтариб юришнинг имкони йўқ.

Хўш, букридерларчи? ( электрон китоблар ўқиш учун мосланган замонавий техника мосламаси, (инглз. book reader-китоб ўқувчи) )

Уларнинг ҳам ютуқ ва камчиликларини кўриб чиқамиз

Букридерларнинг ижобий жиҳати шундаки ўзимизга керакли бўлган асарларни бепул юклаб олишимиз мумкинлигидир.

Бу электрон мосламада ўз кутубхонангизни яратишингиз мумкин. Бу эса бир вақтнинг ўзида бир нечта китобларни ўқишни ёқтирадиганлар учун жуда қўл келади. Чет тилларида мутоаала қилувчилар учун эса нотаниш янги сўзларни таржима қилиб берадиган луғат дастури ҳам бор.бунинг учун эса ўша сўзни белгилашнинг ўзи кифоя.

Кўп функциялилиги ҳам яна бир ижобий жиҳатидир, яни унда расмларини кўриш,мусиқа тинглаш,интернетга боғланиб, ташкарига чиқмаслан хам истаган пайтингизд янги асарларни излаб топиш ва янгилаклардан бохабар бўлишингиз мумкин

Букридерларнинг камчиликлари ҳам йўқ эмас. улар қуйидагилардир:

Электор қувватига қарамлиги.базан унинг қолган қувватига аҳамият бермаймиз, ва бунинг оқибатида асарнинг энг қизиқ нуқтасига келганда ўчиб қолиши мумкин.

Нозиклиги. Қўлингиздан тушириб юборсангиз қоғоз китоб каби асл холатини сақламайди.

Барча китобларнинг ҳам электрон версияси мавжуд эмас. Бу эса асарларни фақатгина электрон мосламаларда ўқишгагина одатланган дўстларимиз учун албатта, ачинарли хол.

Экологик жиҳатдан эса, китобнинг икки турига ҳам тегишликдай туюлади. Чунки китоб чоп этиш учун ўрмонлардаги дарахтларни қурбон этиш талаб этилса, букридерларнинг корпуси учун пластика ишлатилади, электор энергияси сарф этилади.

Юқоридаги бахсда қизни ёки йигитни ғолиб бўлди дея олмайман. Чунки китобни электрон мосламалардами ёки босма холатдами ўқиш бу хар кимнинг ўз шароитига кўрадир. Энг муҳими бу ўқиш ва ўқиб, ҳаёт йўлларимизни ёритишдир!

Дилором Исманова

АДУ талабаси

06.04.2018 23:15

Рекомендуем курсы ПК и ПП