Просмотр содержимого документа
«5-синф ТАБИАТ. Ҳид билиш органи.»
5-синф ТАБИАТ Мавзу: Бурун – ҳид билиш органи.
Химия-биология ўқитувчиси
Абдирахманов Акбарали Аскаралиевич
Химия-биология ўқитувчиси
Абдирахманов Акбарали Аскаралиевич
Сезги органлари
КЎРИШ
ЭШИТИШ
СЕЗИШ
ТАЪМ БИЛИШ
ҲИД БИЛИШ
МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
СЕЗГИ органлари
бизнинг ёрдамчиларми?
Сезги органлари
Ҳид билиш
Бурун – ҳид билиш органи
Ҳид билиш – одам ва ҳайвонлар бурун бўшлиғининг юқори қисмида жойлашган махсус сезги аъзолари (ҳид билиш рецепторлари) орқали ҳидларни сезиш.
Бурун – ҳид билиш органи
Ҳидли моддалар ҳаво билан бурун бўшлиғига тушади, шиллиқ пардада эрийди ва рецепторларни таъсирлайди, у ердан ҳид ҳақидаги ахборот ҳид билиш нерви орқали бош мияга ўтказилади, бош мияда эса бизнинг ҳид ҳақидаги таасуротимиз шаклланади.
Буруннинг тузилишини қуйидагича
Бурун орқали:
- Озиқ-овқатлар ҳидини сезамиз
- Химиявий моддалар ҳидини сезамиз
- Нохуш ҳидларни ажрата оламиз
Одамларда ҳид билишнинг аҳамияти ҳайвонлардагига қараганда камроқ, бироқ ҳид билишнинг йўқолиши одам учун азоб ҳисобланади (қаттиқ тумов бўлганда овқатнинг қанчалик бемаза туйилишини эслаб кўрайлик).
Ҳид билишни қандай сақлаб қолиш керак?
1. Организмни шамоллашдан эҳтиёт қилиш керак.
2. Чекманг! Чекадиган одамларнинг ҳид билиш қобилияти сустлашади.
Бурун – ҳид билиш органи
- Ҳид билиш анализаторлари хилма-хил ҳидли моддалар турларини фарқлай олади. Изқувар ит, масалан, ҳидга қараб кўпчилик одамлар ичидан маълум биттасини топа олади, яъни ҳар бир одам, ҳар бир ҳайвон фақат ўзига хос ҳидга эга.
Қушларнинг ҳам ҳид билиши исботланди
- Ёш ўтиши билан ҳид билиш ҳам сусаяди. Ҳид билишнинг бузилиши – ҳид билмаслик (аносмия), турли ҳидларга сезувчанликнинг ортиши (гипросмия), бурун шиллиқ пардалари касалликлари (тумов) учрайди.
- Ҳид билиш пасайганда ёки йўколганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва сабабини аниқлаш зарур.
УЙГА ВАЗИФА
12-БЕТ 3 ва 4-саволларга
жавоб бериш:
3. Нима учун баъзи ҳайвонлар ҳидни яхши сезади?
4. Ҳидни энг яхши сезувчи қушлар ва ҳайвонлар номини айтинг.
Эътиборингиз учун раҳмат!