7-синф Биология Мавзу: Организм ва атроф-муҳит. Табиатни муҳофаза қилиш.
С.Шарипов атындагы орто мектептин
химия-билогия мугалими Абдирахманов А.
Экологик вазият
Инсоният ҳаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб,буни тасдиқлайдиган манбалар ҳар қадамда учраб туради.Жаҳон кўламида жадал суръатлар билан кечаётган фан-техника инқилоби экологик ўзгаришлар,ўз навбатида, тирик организмларга, инсониятга,уни ўз бағрида сақлаётган она табиатга асоратли таъсир кўрсатмокда.
Организмлар ва атроф-муҳит – булар ажралмас бир бутун нарса. Организмалар теварак атрофдан сув, кислород, минерал моддалар, карбонат ангидрид ва қуёш энергиясини олади ва ўз навбатида теварак атрофга кислород, карбонат ангидрид ва кераксиз газларни ажратиб чиқаради.
Организмлар билан атроф-муҳитнинг яшаш тарзи 3 хил шароитга боғлиқ:
- Абиотик (жонсиз) – ёруғлик, радиация, ҳаво ва бошқалар.
- Биотик (жонли) – микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар.
- Антропоген – одамнинг таъсири. .
Асосий ҳаёт муҳитлари: сув, тупроқ, ҳаво ва қуёш нури
Сув – биосферанинг барча кенгликларида тарқалган, ҳаёт манбаи. Сув танадаги қон, лимфа, тер, кўз ёши ва бошқаларда мавжуд. Танамиздаги барча ҳужайралар суюқлик билан тўлган.
Тупроқ – ер юзининг ҳосил берувчи юқори қатлами. Тупроқда гил, қум, органик моддалар, минерал тузлар бор. Тупроқ муҳитида жониворлар яшайди.
Ҳаво – ер юзини ўраб турган газсимон қобиқ. Барча тирик организмлар ҳаводан нафас олади. Ҳаво таркибида 21% кислород, 78% азот, 0,4% карбонат ангидрид ва бошқа инерт газлар бор.
Қуёш нури – барча тирик организмалр учун катта аҳамиятга эга. Ёруғликни барча организмлар бир хил қабул қилмайди.
Марказий Осиё халқлари табиат муҳофазасига қадимдан эътибор бериб келишган. Табиат билан инсон бир бутун табиий биологик бирлик бўлиб, табиатдаги ўсимликлар, ҳайвонлар каби у ҳам табиатнинг бир қисмидир. Инсон
табиатда учрайдиган сув, ҳаво ва тупроқда етиладиган маҳсулот ва бойликлардан фойдаланган, табиат бағрида яшаган.
Бироқ бутун инсоният тарихида ҳар доим ҳамма ерда инсон табиатга таъсир этиб, унинг бойликларини ҳамма вақт нес-нобуд қилган деб ўйлаш хато бўлади. Инсоннинг табиий бойликларига оқилона муносабатда бўлиши ва табиат бойликларини сақлаш ва янада бойитишга бўлган уринишлари ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ташқи муҳитни мухофаза қилишга бўлган уринишлар қадим замонда ҳам қайд этилган, лекин у даврда бундай
ҳаракатлар диний қарашлар билан боғлиқ, бўлган ва амалда кучли таъсир этган. Мисрда мушук — муқадддас, даҳлсиз
ҳайвон ҳисобланган, қушлардан турна, ўсимликлардан нилуфар, Ҳиндистонда каркидонлар, ғозлар, майналар конун йўли билан муҳофаза остита олинган, Хитойда ўрмонларни муҳофаза қилиш бўйича чоралар кўрилган.
Марказий Осиёда лайлаклар, беданалар, мусичалар, чуғурчуқларни аҳоли қадимдан эҳтиёт қилиб келган. Маҳаллий аҳолининг сувни эҳтиёт қилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Шунинг учун, ҳатто, йирик шаҳарларда ҳам, ариқлардаги сув тоза ва ичишга яроқли бўлган.
Ҳозирги аҳвол
Биз яшаган планетамизнинг ҳозирги аҳволи ҳалокат остида. Инсон табиатга тескари таъсир кўрсатиш орқали экологик мувозанатни бузиб келмоқда. Озон қатламининг емирилиши катта қўрқинч туғдирмоқда.
Саноатнинг тараққий этиши чиқинди сувлар ҳажмининг кўпайишига олиб келди. Бундай сувларда сув ҳайвонлари учун жуда зарарли бўлган хилма-хил чиқиндилар кўп. Саноат ва шаҳарларнинг ўсиши, темир йул ва автомобиль транспортининг ривожланиши, ер юзининг бориш қийин бўлган ҳудудларида ҳам ўрмонларнинг кўплаб кесиб юборилиши, катта-катта майдонлар ҳайдалиб экин экилиши,ирригация ва мелиорация ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмаганлиги, табиий ресурслардан аёвсиз фойдаланиш — буларнинг ҳаммаси табиатга тиклаб бўлмайдиган даражада зарар етказди.Марказий Осиё табиатига ҳам инсонлар катта зарар етказганлар. Ноёб ёнғоқзорлар нобуд бўлган, кўмир олиш учун қимматли пистазорлар кесиб юборилган, натижада мевали ўрмонлар ва арчазорлар майдони кескин қисқариб кетган.
Ёдингизда бўлсин!
Яшаётган еримизни, сувни, ҳавони, ўсимликларни, ҳайвонларни асрашга уларни муҳофаза қилишга барчамиз масъулмиз!
Уйга вазифа
1. Нима учун баҳор ва ёз кунларида бир неча кун туриб қолган фонтан, кўлмак ва ҳовуз сувлари «кўкариб» кетади?
2. Нима учун йирик сув ҳавзалари (кўллар) да бундай ҳолат кузатилмайди ?
3. Экологик ҳолатни тасвирлаган расм чизиш.