СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

8 синф химия дарс ишланмаси

Категория: Химия

Нажмите, чтобы узнать подробности

мен хаммадан гузал 

Просмотр содержимого документа
«8 синф химия дарс ишланмаси»

Мавзу: Кислоталар уларнинг классификацияси,

номланиши, ва олиниши графикалик формуласи. Кислоталарнинг хоссалари ва кулланилиши.

Максад:

Билим берувчилик: укувчилар кислоталарнинг хоссалари , олиниши, кулланилиши буйича урганишади.

Униктирувчилик: Кислоталарни металлар билан таъсири буйича тажриба килиб , билимини мустахкамлашади.

Тарбия берувчилик: Бир-бирларини фикрларини эшитиб , бир –бирига яхши муносабатда булиб, хурмат килишга харакат килишади.

Дарснинг тури: Янги мавзуни тушинтириш

Дарснинг формаси:

Дарснинг метод: гурухлараро.

Дарс жихозлари: Кислоталар, тест карточкалар, реактивлар, слайд, таблица.

I. Уюштириш.

саломлашиш, давомад, бир-бирига мотивация бериш

2022 йили Киргиз халкини урф одатларини , тилини саклаш йили! хакида фикр мулохазаларни айтишади.

Улкамизда бахор фасли хакида тушинча берилади.

II. Уй вазифасини мустахкамлаш.

Укувчилар 2 гурухга булинади ва уз гурухларига ном куйишади.

Утилган мавзу: Асосларнинг хоссалари , кулланилиши. Укувчиларга коптокка ёпиштирилган саволлар берилади.

Укувчилар ушбу саволларга- жавоб берадилар.

1.Савол: Ишкорлар деб нимага айтилади? Мисол ёзинг.

Жавоб: Сувда яхши эриб , кучли диссоцланувчи гидроксидларга айтилади. Литий гидроксид, натрий гидроксид, магний гидроксид.

2. Савол: Гидроксид деб нимага айтилади ва кандай маънони билдиради ? Мисол ёзинг.

Жавоб: Сувда эримайдиганларига айтилади. Гидроксидлар сувли оксид маъносини билдиради. Темир гидроксид, рух гидроксид, алюминий гидроксид.

3. Савол: Амфотер гидроксидлар деб нимага айтилади? Мисол..

Жавоб: Хам асос , хам кислота хоссаларини намоён этувчи гидроксидларга айтилади. Масалан , рух гидроксид , алюминий гидроксид , хром гидроксиди .

4. Индикатор мухити кандай?

Индикаторлар 3 хил мухитда булади.

1.Кислотали мухит : (Лимон шарбати, олма шарбати, сирка кислотаси) нордон деб хам айтиш мумкин.

2.Нейтралл мухит : сув , тухум, балик, гушт махсулоталари ва бошкалар.

3.Ишкорий мухит: Шур сув, сода, плитка тозалайдиган комет,идиш ювиш мосламалари киради.



Жавобига караб : бахо карточкалар берилади.

III. Янги мавзу: Кислоталар ва уларнинг классификацияси, номланиши, олиниши, графикалик формуласи .Кислоталарнинг хоссалари ва кулланилиши.

Кислоталар деб, таркибида водород атомлари ва кислота колдигидан ташкил топган мураккаб моддаларга айтилади.

Укувчилар сизларда кислоталар хакида кандай маълумотлар бор?

Укувчилар уз фикрини айтишади.

Уй шароитимизда кандай кислоталарни биламиз?

Уксус кислота, узум кислота, олма кислота, шавел кислотаси, Аскорбиновая кислота, cут кислотаси, аспирин (ацетилсалициловой кислота) , чумоли кислотаси, валериан кислотаси.

Бу барча кислоталар органик кислоталар булиб, биз сизлар билан бу кислоталар хакида 10 синфда батафсил маълумотга эга буласизлар.

Кислоталар 2 га булинади.

Кислородсиз кислоталар

Кислородли кислоталар

HCI, HI, HF, H2S ,HBr, HCN, HCNS, H2Se.

H2CO3, H2SO4, H2SiO3,H3PO4,HCIO3 HNO2,HNO3, HMnO4, H3BO3 HCIO…



1,2,3,4 асосли кислоталар.

1 асосли

2 асосли

3 асосли

4 асосли

HCI,HI, HF,

HBr, HCN,

HNO3,HNO2,

HMnO4, HCIO,

HCIO4, HCIO3

H2CO3 , H2SO4, H2SiO3, H2Se,

H2S , H2SO3

H3PO4 H3BO3,

H3PO3

H4P2O7-- дифосфат яъни пирофосфат

H4SiO4 орто силикат кислота



Укувчиларни гурухларга булинади ва жавобларни ёзишади.

Олиниши:

Кислотали оксидларни сувда эритиш билан олинади.

SO2+H2O=H2SO3 CO2+H2O=H2CO3

N2O5+H2O= 2HNO3 P2O5+H2O=H3PO4

Водород металлэмаслар билан реакцияга киришиб хам кислоталар хосил килади.

H2+CI2=2HCI H2+S=H2S

H2+I2=2HI H2+Br2=2HBr

Кучли кислоталар: H2SO4, HNO3, HCIO4, HCIO3, HMnO4, H2SeO4, HCI, HBr, HI, H2Cr2O7 , H2CrO4.

Кучсиз кислоталар: H2S, H2CO3, HNO2, HF, H2SO3, HCIO.

Физикавий хоссалари:

К и с л о т а л а р

С у ю к

К а т т и к

Газ холатидаги

H2SO4, HNO3 , HCIO4



H2SiO3 , HPO4 , H3PO4


H3BO3 .

H2S , HCI.

Куп кислоталар масалан, олтингугурт , азот, хлорид

кислотаси улар рангсиз суюклик.Шунингдек ,каттик кислоталар: ортофосфат, метафосфат, борат кислоталари маълум.Кислоталарни барчаси деярли сувда эрувчан булади.

Эримайдиган кислотага кремий кислотаси ва борат кислотаси мисол була олади.

Газ холатидаги хлорид кислота ва фторид кислота сувда эритганда уларга мос холда хлорид ва плавик кислоталари

олинади. Кислоталарнинг эритмалари нордон таъмли булади.

Куп мева чевалардаги кислоталар уларни нордон таъмли килади.

Табиатдаги кислоталар: олма, лимон, узум, шавел, чумоли кислоталари номланиши мана шундан келиб чиккан.

Шу кислотали мухит нордон мухит деб хам аталади.

Кислоталар билан асосни фарклаш учун индикаторлардан фойдаланилади.

Кислоталар ва ишкорлар эритмаларининг таъсирида узининг рангини узгартирувчи моддалар индикаторлар дейилади

Уларга лакмус , метилоранж , фенолфталеин ва баъзи бошка моддалар киради.

Кислота эритмалари: лакмусни кизил рангга,

Метилоранжни пушти рангга

Фенолфталеин рангиз буйича колади.

Индикаторлар , рангларининг мухитига кура узгариши.




Индикаторлар

Индикаторлар мухитидаги ранг

нейтрал

ишкорий

нордон

лакмус

сиёхранг

кук

кизил

фенолфталеин

рангсиз

оч кизил

рангсиз

метилоранж

саргиш

сарик

пушти ранг



IV. Амалий иш.

Химиявий хоссалари Сизлар билан 2 гурухга булиниб, металл ва кислоталар билан тажриба утказамиз.

1 гурух: рух + сульфат кислота= рух сульфат + водород

2 гурух: рух +нитрат кислота =рух нитрат + водород.

Сунг шу 2 гурух тажриба утказиб хосил булган реакция тенгламаларини ёзишади.

H2SO4 +Zn=ZnSO4+H2

2HNO3+Zn=Zn(NO3)2+H2.

Кислоталарнинг кулланилиши.

Кислоталар саноатда асосан тузларни олишда, сульфат кислота эса куритувчи ва катализатор сифатида фойдаланилади. Акумляторларга электролит сифатида куйилади. Айрим кислоталардан медицинада дори ишлаб чикаришда хам кулланилади.

V. Мустахкалаш.

Мустахкамлаш учун укувчиларга слайд оркали тест берилади

Тест

1. H2SO4, HNO3, H3PO4, H2SiO3 ушбу кислоталар кандай кислоталарга киради.?

а) 1 асосли б) кислородли в) кислородсиз г) 2 асосли

2. HCI, HI, HF, HBr бу кислоталар кандай кислоталарга киради?

а) кислородли б) кислотали в) 2 асосли г) кислородсиз

3. Кислота эритмалари лакмусни кандай рангга буяйди.

а) кизил б) кук в) рангсиз г) сарик

4.N2О52О= … бунда кандай кислота хосил булади?

а) HCI б) HNO3 в) H3PO4 г) KOH

5. H2SO4 , H2S, H2SO3 , H2CO3 берилган кислоталарнинг кислота колдикларининг валентлиги неччига тенг.

а) 1 б) 2 в) 3 г) 4

Жавоб: 1.Б 2.Г 3.А 4.В 5.Б



VI. Уйга вазифа:

177- 178 бетдаги 8- 9- 10 саволлар ва машкларнинг бажариш.

Кислота формулаларини ва уларни валентлиги билан ёд олиш

VII. Бахолаш:

Гурухдаги укувчилар уз-узини бахолайдилар.