СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Абдулла Арипов хаети ва ижоди

Категория: Литература

Нажмите, чтобы узнать подробности

Абдулла Арипов Узбекистон Кахрамони. Буюк шоир.

Просмотр содержимого документа
«Abdulla Oripov»


Мен 1941 йил 21 март куни Қашқадарё вилоятининг ҳозирги Косон туманига қарашли Некоз қишлоғида туғилганман. Болалик йилларим кўҳна Қўнғиртов этакларида кечди. Бироқ у жойларда дов-дарахт ўсмас, чучук булоқлар йўқ, қудуқ суви ҳам нихоятда шўрдир. Фақат баҳорнинг қисқа фаслида кўклам ёмғиридан баҳра олган баҳмалдай майсалар, анвоий гиёхлар мўлдир. Лекин уларнинг умри ҳам баҳор каби ўткинчидир. Ичимлик сувини олти-етти чақирим наридан олиб келар эдик. Саратоннинг олов уфуриб турган кунларида ҳаётимиз гўё бир маромда кечар эди. Сув таширдик, ғалла ўрардик. Урушдан кейинги йилларни яхши эслайман. Қишлоқ кўчаларида қўлтиқ таёқда собиқ жангчилар ўқтин-ўқтин кўзга ташланар, одамларнинг кун кечиришлари жуда ночор эди. Бироқ, бирор оила қишлоғимизни ташлаб кетмаган. Энди ўйласам ҳамма жойда хамқийинчилик бир хил бўлган шекилли. Лекин болалик йилларим фақатгина мунгли хотиралардан иборат эмас. Ҳайратнинг ўзлари катта бўлади, дейишади. Айниқса, ёшлик чоғларинингда олам кузингга бошқачароқ кўринади, сирли туйилади. Баҳор ёмғиридан кейинги сел тошқинлари бепоён адирлар ортидаги уфқ, тоғ этакларида хазин хониш қилиб кезган турналар, шувоқзорларда яйраб юрган оҳу уюрларива нихоят жанубнинг тун қоронғу осмонида қандилдек осилиб турган улкан-улкан юлдузлар

Балки бу манзиллар ҳанузгача қайлардадир бордир.

Лекин менинг болалик йилларим сира қайтмас бўлиб, ортда қолиб кетди. Ана ўша чоғларда мен қўлимга қалам олиб, биринчи шеърларимни ёза бошлаган эдим. Оиламиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсам: отам Ориф бобо Убайудлло ўғли ҳозир тўқсонни қоралаб қолганлар. У кишининг бутун хаёти қишлоқ худудида меҳнат билан ўтган. Раҳматлик онамни Турди Карвон қизи дердилар. Онам 1966 йили хаётдан кўз юмдилар. Онамнинг хотирасига бағишлаб кўплаб шеърлар битганман. У зотнинг унутилмас мехри қошида ўзимни бир умр қарздор хисоблайман. Онам табиатан ғоят таъсирчан аёл эдилар. Ўчоқ бошидами, тандир ёнидами юмуш билан машғўл чоғларида маҳзун байтларни такрорлашлари ҳозиргача эсимдан чиқмайди:


Гул раънонинг тагида ювма сочингни, ювма сочингни,

Шахло кўзгинангдан тўкма ёшингни, тўкма ёшингни,

Шахло кўзгинангдан тўксанг ёшингни, тўксанг ёшингни,

Оларман-да кетарман ёлғиз бошимни, ёлғиз бошимни…


Оиламиз катта тўрт ўғил, тўрт қиз ўсганмиз. Мен ўғиллар ичида энг кенжасиман. Акаларим турли олийгохларда тахсил олишган. Уларнинг йиққан китобларини обдан ўқиб чиққанман. Кўпгина адибларни ўша пайт ғойибона таниганман, илк шеърларимни ўшаларга эргашиб ёзганман.

1958 йил ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаб, ҳозирги Тошкент давлат дорилфунунининг журналистика факультетига ўқишга кирдим. Ана ўша йиллардан буён Тошкент ва унинг мухити мен учун ҳам қадрдон бўлиб қолди. Мен бир нарсага аминманки, табиат қанчалик истеъдод бермасин, агар уни мутассил ўқиш – ўрганиш билан, қисқаси илм ва меҳнат билан мустаҳкамлаб бормасангиз, бирор натижага эришмоқ мушкулдир. Шу маънода мактабда-ю, дорилфунунда таълим берган устозларимни чуқур миннатдорчилик билан эслайман. Айтиш керак-ки, у маҳалларда жамиятнинг ҳақиқий феъл-атвори биз тенгиларга унчалик маълум эмас эди. Кўпгина адибларнинг фожиавий тарихлари мутлақо айтилмас, китоблари нашр қилинмас, дин эса қатағон этилган, она тилимизнинг мақоми паст, адабиётимиз тарихи ҳам махсускўрсатмалар асосида ўқитилар эди. Шундай шароитда «қалтис» мавзуларда шеърлар ёзиб балога ҳам қолагнмиз. Ижодим жараёнида кўпгина шеърий тўпламларим нашр этилди. «Митта юлдуз», «Онажон», «Рухим», «Хайрат», «Юзма-юз», «Йиллар армони», «Ишонч кўприклари» ва хоказолар. «Жаннатга йўл», «Хаким ва Ажал», «Ранжком» каби достонларим бор.

Кейинги пайтларда тарихимизнинг ўлмас қадриятларидан таъсирланиб, «Ҳикмат садолари» номли шеърий китоб ёздим. Асарларим кўпгина тилларга таржима қилинган. Шунингдек, ўзим ҳам таржима ишлари билан шуғулланаман. Буюк итальян шоири Дантенинг «Илохий комедия» («Дўзах») асарининг таржимасини бу соҳадаги меҳнатимнинг энг муҳим маҳсули деб ҳисоблайман. Хуллас, ўтган даврнинг баланд-паст жихатларини мен ҳам кўрдим.

Бу орада давлат ва жамоат ишларида ҳам қатнашиб келаётирман. Турли нашриётларда хизмат қилдим, «Шарқ юлдузида» бўлим мудири, «Гулхан» ойномасида муҳаррир вазифаларида ишладим. Бир неча йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб ҳам бўлганман. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасида раислик лавозимида ишламоқдаман. Ҳам фуқаро, ҳам ижодкор сифатида олий армоним – Ўзбекистонимнинг мустақиллигини кўришга муяссар бўлдимки, ушбу бахт пойдеворини дўстлар билан биргаликда бундан буён хам мустахкамлаб боргаймиз, деб умид қиламиз.

Мен учун энг катта сийлов камтарин ижодимга халқимнинг муҳаббатидир. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, 1981 йилда «Ҳаким ва Ажал» достоним учун Ўзбекистон Давлат мукофотига ҳамда 1990 йили Ўзбекистон ҳалқ шоири унвонига сазовор бўлдим.

Режаларим албатта кўп. Қадрли ўқувчиларим билан наинки китоб саҳифалраи орқали, балки яна узоқ йиллар юзма-юз кўришиб туришни орзу қиламан.

БИРИНЧИ МУҲАБАТТИМ

Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда,

Зуҳра юлдуз милтираб, хира ханда торганда,

Руҳимда бир маъюслик, сокинлик уйғотганда,

Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим,

Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим.


Ўтди ёшлик завқ билан, гохи тўполон билан,

Гохида яхши билан, гоҳида ёмон билан,

Айри ҳам тушдим баъзан қалб билан имон билан,

Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим,

Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим.


Дунё деган шундайин англаб бўлмас сир экан,

Гоҳ кенг экан, гохида туйнуксиз қаср экан,

Лекин инсон ҳамиша бир ҳисга асир экан,

Нечун билмовдим аввал, биринчи муҳаббатим,

Парво қлмовдим аввал, биринчи муҳаббатим.

Ҳолбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ,

Юдуздай куйганим йўқ, ой каби инганим йўқ.

Эрта хазон гул каби сарғайиб, сўлганим йўқ,

Сени эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим,

Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим.


Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,

Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,

Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,

Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,

Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим.

Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,

Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим,

Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим,

Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим,

Ёлғиз оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.


ТИЛЛА БАЛИҚЧА

Тухумдан чиқдию келтириб уни

Шу лойқа ҳовузга томон отдилар,

Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,

Хору хос, хазонлар устин ёпдилар.


Дунёда кўргани шу тор ҳовузча

Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.

Менга алам қилар, тилла балиқча

Бир кўлмак ховуз деб билар дунёни…


ДОРБОЗ


Булутларга ёндош, осмон остида,

Киприкдаги ёшдай турибди дорбоз,

Қиличнинг дамидай арқон устида

Кўзларини юмиб юрибди дорбоз.

Одамлар, одамлар, уни олқишланг,

Қаранг, у нақадар эпчил ва ўктам,

Биз-чи, эҳ… баъзи кўзи очиқлар

Эпалб юролмаймиз катта йўлда ҳам.

ИШОНЧ КЎПРИКЛАРИ


Юздан парда кетса,

Дилдан диёнат,

Меҳр ришталари зимдан узилса;

Юракларни босса шубҳа, хиёнат,

Ишонч кўприклари бузилса;


Етимлар ҳақидан қўрқмаса биров,

Сўқмоққа айланиб кетсалар йўллар:

Қиблагоҳлар осий, туғишганлар ёв,

Ғазналарга чўзилса қўллар;


Болалар рухига хаёт деган дарс

Манманлик уруғин жойласа;

Ошиқлар кўчада маъшуқсин эмас,

Кимнингдир қадамин пойласа;


Элнинг шоирлари ғаним зотлар каби

Бир-бирларин ғажиб есалар;

Минбаларга чиқса кўча – кўйнинг гапи,

Андишани қўрқоқ десалар…


Бундай юртда энди қирғин шарт эмас,

Вабо ҳам қочади ундан йироққа;

Ҳатто дарёлари қурир басма-бас,

Ҳатто тупроқлари тушар титроққа,


Халқим, бундайларни кўргансан азал,

Кўп чеккансан улар озорин, доғин.

Сен енгиб ўтгансан, лекин ҳар маҳал,

Халқим, топинаман ўзингга тағин.


ХУСУМАТ


Дунёнинг бори шу,

Ҳар қандай зот ҳам,

Айбин олавермас бўйнига,

Балки, шу боисдан, қанчалар одам,

Тош солиб юради қўйнига.


Хусумат, дейдилар, ушбунинг отин,

Дастидан йиғинлар, уйлар безовта.

Безовтадир ҳамма ошкор ё ботин,

Азалар безовта, тўйлар безовта.


Хар ҳолда бўлмагай қиёмат қойим,

Буларнинг кўплари қуруқ савлатлар.

Ёмондир, ёмондир, қўйнига доим,

Тош солиб юрса доим давлатлар.


Гар улар юрсалар кучин пеш қилиб,

Ким тинглар заминнинг дардли наърасин.

Майда тошчалар – ку ўтар ишқилиб,

Унинг каттасидан Худо асрасин.


ЖАННАТГА ЙЎЛ Драматик достон


БИРИНЧИ КЎРИНИШ

Маҳшар саҳросида ғужғон оломони. Тарозибон ҳузурида йигит ва Ўзга одам.


Йигит

Маҳшар тонги аста – секин оқариб келар,

Кўз олдимда содир бўлди Улуғ Қиёмат.

Неча юз йиллар давом этди билмам, бу йўллар,

Тарозибон қошига ҳам етдик ниҳоят.

Тарозига тушар эмиш гуноҳ ва савоб,

Қайси бири кўпроқ экан пешанамизда?!

Не бўлса ҳам, тарозиси бўлмасин нобоп.


Ўзга одам

Тарозибон не деса шу, ишонамиз – да!

Қайси куни йиғлаб кетди мўйсафид чол,

Етти бора Ҳаж савоби бўлмабди қабул.


Йигит

Нечук энди?


Ўзга одам

У дунёда рўй бериб қай ҳол,

Отасини сансираган экан бир бир ул.


Йигит

Минг мартаба шукур бўлсин парвардигорга,

Мендан рози кетган экан қиблагоҳларим.

Эс билмаган гўдакликни йўйсак бекорга

Сенсираган эмасман мен, йўқ гуноҳларим.

Дўстлар билан катлаклашган чоғларим бўлагн,

Ҳар хил куфр ишларим ҳам кўпдир, билмадим.

Балки менинг гуноҳ халтам лиммо – лим тўлган,

Лекин ота ҳурматини канда қилмадим.


Ўзга одам

Кўп гапирма, бу масала сенинг ишингмас,

Балки она қорниданоқ дўзахидурсан?!


Йигит

Билдик, сипо зот экансан, на хору на хас,

Навбатинг ҳам етиб қолди, титрама, юр сен!


Ўзга одам

(титраб тарозибонга яқинлашади)

Салом, тақсир, бисмиллоҳир раҳмонир рахим.


Тарозибон

(қўлида дафтарчасини варақлаб)

Бу ёққа тур. Исминг нима? Хожати ҳам йўқ.

Тамға босиб қўйган экан сенга Оллоҳим.

Сенинг жойинг аросатда кўнглинг бўлсин тўқ.


Ўзга одам

Тақсир, агар рухсат бўлса бир савол бор,

Умрим ўтиб илк мартаба сўз сўрашим бу.


Тарозибон

Ҳа, тушундим. Дўзахдан ҳам бўлма умидвор.

Сенинг жойинг аросатда дедим – ку.


Ўзга одам

Тақсир менинг энг сўнгги бор аризам шулки, –

Наҳот шунчалик кетаверса шунчалик тавоф?!


Тарозибон

Гапни чўзма, аросатга борасан, чунки

Сен на гуноҳ қилагнсану, на зарра савоб.

Қани ким бор

(Ўзга одам тарозибондан узоқлашади)


Йигит

Хайр, биродар. Нима бўлди?


Ўзга одам

Аросатга.


Йигит

Худо сақласин!


Тарозибон (йигитга)

Ҳой, йигитча, имиллама, кармисан баттар?

Чидаб келган бизнинг жонни худо ёқласин.

Минг йилмикан тарозунинг бошида жойим.

Жаннат, дўзах, тўлса тўлар, тўлмас бу дўкон.

Марҳаматин дарғ тутмай қодир Худойим,

Одамзотни санамасдан яратган экан.

Кошки булар фариштага ўхшаса сал – пал.

Шулар келиб бу дунё ҳам бузилиб кетди.

(ичкарига қараб)

Ҳой, югурдак, қара дейман, чилимга сув сол!


Йигит

Амакижлн, мен келувдим, навбатим етди.


Тарозибон

Амакингни топиб бўпсан, жиндек сабр қил,

Бизларнинг ҳам жонимиз бор, биз ҳам мутемиз.

Наинки сен, ишлайверсак бизларнинг хам, бил,

Оғзимизга келиб қолар она сутимиз.

Сен қаёққа шошмоқдасан? Шунча йил кутдинг, –

Қора гўрда кўкрагингни босганча захга.

Пайт келганда барчасини наҳот унутдинг?

Шшма, йигит, улгурасан ўша дўзахга.


Йигит

Балки жаннат кутмоқдадир…


Тарозибон

(ичкарига)

Ҳой, чилимни келтир дейман!

Югурдак фаришта

(ичкаридан)

Ҳозир, хўжайин!


Тарозибон

(йигитга)

Сендайларга дўзах яхши, мулла бўласан.

Йигит

Агар ёрдам қилсангиз – ку жаннат ҳам тайин.

Анча – мунча савобим ҳам бордир?!

Қарасангиз бўлар эди тезроқ амаки.


Югурдак фаришта чилим келтиради.

Тарозибон чилимни пешлайди.


Тарозибон

Шу хам ахир кайф бўлдими, чилим бўлдими,

Билмасман ҳеч, берганлари ҳасми, тамаки.

Бир озгина ҳордиқ олай,

(югурдак фариштага)

Ҳой,

Сен болакай,

Ҳисоблаб кел менга бунинг қилмишларини.

Сен янглишсанг, билиб қўйгин, ҳолинг бўлар вой.

(Бир дафтарча узатиб)

Шу дафтардан топажаксан бор ишларини.

Бугунги кун ҳисобидан ўн мингинчи бу.

Дафтарчада қалам билан белги қўйганман,

Бир озгина дам олайин, ҳориб бўлдим – ку.

Ростин айтсам, шу ишлардан чарчаб тўйганман.


Йигитга

Қани, ўтир, яқинроқ кел, сен ҳам ҳорибсан,

Омад келиб тушиб қолсанг беҳишта шояд,

Бу оламга анча эрта келиб қолибсан?

Боиси не? Фалокатми ёки жиноят?


Йигит

Бир фалокат юз берганди тошқн маҳали,

Қизалоқни сой сувидан қилгандим халос.


Тарозибон

Шунақа де? Аммо, лекин етмас бу ҳали,

Баъзи ишлар бўладики тасодиф, холос.

Савоб деган нарса ахир тасодиф эмас,

Етмиш икки томирдан у оқиб келгуси,

Яхши одам яхшилигин англамай қолмас,

У виждонни бир вазифа деб билгуси.

Қайси куни бир ношукур дўзахга кетди.

Мен ўзим ҳам бир урдим ростин айтганда.

Қуриб кетган, суягига ёпишган эти,

Қалби тўла ҳасад экан – ношукур банда.

Қанча – қанча бегуноҳнинг бошига етган,

Ҳатто бола – чақасига урмиш гуноҳи.

Ким билсин у дўзахга ҳам чап бериб кетган,

Ҳа, болакай, кенг экан – да Худо даргоҳи.


Йигит

Бизларнинг ҳам маҳаллада бор эди бир зот,

Ўша қайга борган экан, айтсангиз билиб,


Тарозибон

Ким эди у? Текинхўрми, кофирми, шаддод?


Йигит

Салом берсанг чўнтагингни кетарди шилиб.

Кимдан зарра фойда чиқса, ўша заҳоти

Бориб ётиб олар эди остонасига.

Товламачи одам эди, ўтди ҳаёти

Тавқи лаънат осилмасдан пешонасига.


Тарозибон

Ким билади, унақалар кўп ахир, укам,

Ким ҳам ахир бундайларни йўлга солибди…

Қайси куни биттасини дўзахга ёзсам,

Гўринг куйгур нақ жаннатга ўтиб олибди.

Қайта олиб келишади, ёзиб юбордим,

У нокасни тиқажакман дўзах қаърига.

Инобатга ўтар ахир менинг ҳам қаҳрим,

Одамлар у, чидайдиган бари – барига.

Балки сен ҳам ўғридурсан ё нокас, суллоҳ,

Тургандирсан ноилождан бўйнингни буриб.

Балки олган сал барвақтроқ жонингни Оллоҳ

Гуноҳларни қилмагансанбалки улгуриб.


Югурдак фаришта ичкаридан чиқади,

қўлида гуноҳ – савоб дафтарчаси.


Югурдак

Мана, тақсир, олиб келдим, текшириб кўринг!

Икки пайса етмас экан беҳиштга.


Йигит

Хайҳот!


Тарозибон

Ўзингни бос, пешонагни минг жойга ургин –

Ўзгартирмас тақдирингни на оҳ, на фарёд.

Демак, сенинг гуноҳларининг ҳаддан зиёда,

Жаҳаннамга боражаксанначора, ахир.

Бўйнингни эг, тавба қилгин, боқий дунёда,

Бошқалардай бир бандасан,

Фарқинг йўк тақир.


Йигит

Мен дўзахдан чўчимасман, устимдан кулма,

Мен чидарман, аммо қайда хақиқат, имон?


Тарозибон

Ўзингни бос, ҳой йигитча, шаккоклик қилма,

Худойимнинг қаҳри ёмон, ғазаби ёмон!


Йигит

Мен дўзахдан минг мартаба даҳшатли бўлган

Ҳодисалар ва кунларни кўрганман аввал.

Мен шайтондан минг мартаба ваҳшатли бўлган

Олчоқларни кўриб чидаб турганман аввал.

Лекин айтинг, қаёқда у олий ҳақиқат?

Кетаётиб фақат шуни билмоқ истайман.


Тарозибон

Сендақанги ботирларни кўрганман, фақат –

Майли сенинг жавобингни бермоққа шайман.


Йигит

Нечун энди фақат менинг?


Тарозибон

Чунки бин замон

сен қутқазган қизалоқ менга хизматкор.


Йигит

Ё Оллоҳим! Нечун энди жаннатмакон

Хизмат қилиб юрар экан бекор?


Тарозибон

Сабаб шуким, у бегуно қизча – фаришта,

Майлига, у имон тилар сенга тангридан.

Хўш, сен уни қутқазибсан, қуллуқ бу ишга,

Лекин қисмат оғирроқ – ку бунинг баридан.

Сен жаннатий иш қилибсан, бунинг учун бас,

Дейлик, бир зум қуллуқ билан қилайлик таъзим,

Лекин гуноҳ деган гап ҳам рўй – рост иш эмас,

Уни кўриб кўрмаслик, гуноҳи азим.


Йигит

Менинг қандай гуноҳларим бор экан, қани,

Илтимосим, энг оғирин берсангиз айтиб.

На айтинг, гуноҳ ишни кўрган маҳали

Бўлганмикин тилим тишлаб ўтирган пайтим?


Тарозибон

Айлантирма гапни бунча, иккаламиз ҳам

Ўзимизни галварсликка солмайлик бекор.

Сени яхши танийман – ку, сен соҳиби қалам,

Сен шоирсан!


Йигит

Валлоҳи аълам!


Тарозибон

Шошмай тур, гап бор.

Сен шоирсан, сенга Оллоҳ ёруғ нур берди.

Оташ берди, забон берди ҳам улуғ юрак.

Тимсолингда бечоралар ўз дардини кўрди,

Бахтин қурди, шодликларин кўрганлар бешак.

Қора юрак, ҳасадгўй ҳам манфуур ва олчоқ.

Ўзгасини қизиқсиниб ўзинг айтгандинг:

Товламачи ва текинхўр, суллоҳ, ялинчоқ,

Танийсанми сен уларни?

(тепага қараб)

Ё қодир эгам,

Пардаи хоб орқасидан уларни кўрсат!


Иккита арвоҳ намоён бўлади.


Йигит

Ҳайҳот! Мени жаханнамда ёндиргин, бироқ

Кўрсатмагин сен буларни, кўрсатма фақат!


Тарозибон

Танидингми?


Йигит

Ҳа, танидим.


Тарозибон

Айбингни энди

Бир оз англаб олгандирсан, зуккосан, гапир.

Улар қанча бандаларнинг бошига етди.

Сен уларни кўриб бир сўз дедингми ахир?!

Илоҳий дил берган эди сенга Худойим,

Қулоқ сол деб шўрликларнинг оҳи – воҳига.

Сен – чи, само шуъласини куйладинг доим,

Шеърлар битдинг юлдузларга, гулга, оҳуга.


Йигит

Мен иқрорман.


Тарозибон

Аммо, энди фойдаси йўқ – ку.

Ўз умрини яшаб бўлагн энди одамзот.

Ачинаман сенга, иним, инимсан, чунки –

Гар қанотинг бўлмаса – да сен ҳам паризод.

Қодир эгам муҳибларин сийлаган маҳал

Шоирларни киритмишдир пари қавмига

Фаришталар тил фарқламас, миллат ҳам азал,

Улар фақат қулоқ тутган кўнгил майлига.


Йигит

Бу гапларни оширдингиз меъёридан сал,

Эшитганмиз бундақанги кинояларни.

Гуноҳимга иқрорман мен, тонмайман тугал,

Юзга солманг, лекин ҳар хил ривоятларни,

Майли, дўзах тубларида куйиб, кул бўлай.

Майли, қайноқ дарёларда оқсин суягим…

Кўзларимдан қон, ёш оқсин, зардобга тўлай,

Фақат бордир Оллохимдан битта тилагим.


Тарозибон

Сўйла, қани, оташ тўла шу кўкрагингдан

Ҳақиқатнинг шуълалари чиқсин сўнгги бор.


Йигит

Менга бир жой кўрсатингки дўзах қаъридан,

Токи ўша арвоҳларни кўрмайин зинҳор!


Тарозибон

Суҳбатимиз маҳсулидир бундайин талаб,

Оғир талаб, ростин айтсам, бундақа жой йўқ,

Билмакдаман, кўкрагингда исёнкор бир қалб,

Мен ўзим ҳам сендай эдим, ҳозир – чи махлуқ…

Бор, сен ҳозир аросатнинг даштини айлан,

Майли, жаннат дарвозасин қошига боргил.

Икки пайса савобни топишга сен шайлан,

Майли, йиғла, илтимос қил, майли, ёлборгил!


Йигит

Ёлбормасман, йиғламасман, бу қандайин гап,

Бошқалардан савоб олсам гуноҳим учун.

Майли, кетай дўзах сари ҳеч тортмасдан тап,

Иангу азоб чекмоққа ҳам етади кучим.


Тарозибон

Кўп қайсарлик қилма,ини,бу азоб боқий,

Фоний дунё азоби ҳам сенга етарли.


Йигит

Менга яна нега керак ўзгалар оҳи,

Қарғиш ўзи бор экан – ку, анча айтарли.


Тарозибон

Ҳар кимдан ҳам сўрамассан, албатта, савоб,

Сен деб ким ҳам роҳатидан кечар, укажон

Сен отангни ва онангни кўрарсан шу тоб.


Йигит

Мен уларни кўраманми?


Тарозибон

Мен айтсам, ишон!


Йигит

Оҳ, фалакнинг юлдузлари, чақнанг тобора!

Фаришталар, бахтлимассиз мен каби алҳол.

Мен дўзахдва ёнай, майли лекин бир бора

Мен уларни кўражакман, бу нечук висол?!


Тарозибон

Ҳа, кўрасан, лекин шуни унутма асло,

Аҳволингни баён қилгин фарзандларга хос.

Зора улар илтижосин тинглиб Таоло,

Жаннат йўлин сен учун ҳам кўрсатса рўй – рост.


Йигит

Раҳмат сенга, холис ҳилқат, олиҳиммат зот,

Сендайларни яратибди – тангрига шукур.

Менинг учун бу йўриғинголий мукофот,

Ота – онам висолин кўрайин бир қур.

Лекин билгил, мен уларга арз этиб бешак,

Савоб сўраб йиғламасман, кечирсин Худо.

Ўзларига етмас балки, менга васл керак.

Балки қайта кўришмасмиз, хайр, алвидо!

Менга висол керак фақат.

(чиқиб кетади)


Тарозибон

Ҳой, яна ким бор?


Парда


Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!