СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Адабий окуу 2-класс

Категория: Музыка

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Адабий окуу 2-класс»

Зал байрамона безатилган

(куй янграйди)

Бошловчи:

Сўзимиз боши салом

Иш бошидир интизом

Меҳмонларга чин дилдан

Деймиз салаом ассалом

Бугун бизнинг мактабда

Жуда катта тантана

Билимини намойиш

Қилади ҳар бир бола

Устозларнинг ўгитин

Дилимизга жойлайлик

Дилда ҳаяжон бтлан

Байрамимиз бошлайлик.

Жўжаларим” қўшиғи садоси остида 1-в синф ўқувчиларини устози билан таклиф қиламиз.

Бошловчи:Салом болалар !

Болалар:Ассалому алайкум !

Хуш келибсиз меҳмонлар!

Бошловчи: Мустақил юртимизнинг

Келажаги болалар

Она Ватан бағрида

Бахтин топган болалар

Она ерда муҳаббат

Ёш авлоднинг дилида

Мадҳиямиз янграйди

Болаларнинг тилида.(Болалар хор бўлиб мадҳия айтадилар)

Бошловчи:Бу болалар 7 ой муқаддам мактабга биринчи марта қадам босиб келган эдилар.Бугун билимлар мамлакатида сайр қилиб юришибди.”Билимлар мамлакати”да бемалол юриш учун ҳарф танимоқ ,ўқиш ёзишни билиши зарур.Қани кўрайликчи болалар ҳарфларни танишармикан.

Мехрона: “Билимлар мамлакати”

Бошланар алифбодан

Ўттиз бешта дўстимиз бор

Бизларнинг алифбодан

Алифбони ўрганган

Болалар жим турмайди

Ҳарфлар тилга кириб

Одамлардай сўзлайди

Аа Адан бошлаб алифбо

Бўлинг дер доим аъло

Унлидирман унитманг

Бўлингиз доим доно

Бб Болаларга бош бўлар

Сизларга сирдош бўлар

Баҳром,Барно,Ботирни

Ёзганда йўлдош бўлар

Вв Мен В дурман билурсиз

Варрак сўзин ёзурсиз

Васила,Воҳид, Вали

Ёзинг келганда гали

Гг Гга қулоқ тутингиз

Гулзорларга ўтингиз

Гул ушладим қўлимга

Гилам тўшанг йўлимга

Дд Д ман даврада доим

Доно бўлинг илойим

Даврон,Дилшод,Дилафрўз

Дўстдир ҳамиша ҳамрўз.

Жж Ж ҳарфини биласиз

Нега жаҳл қиласиз

Жамила,Жасур,Жавлон

Жўжани қўвди чунон

Зз З дейдилар отимни

Биласизми зотимни

Зухра,Захро,Зокиржон

Мендан бошланур чунон

Ии И ҳарфини билингиз

Ишда илғор бўлингиз

Ирода,Иззат ,Икром

Истаги ўқиш тамом.

Йй Й ман балки билурсиз

Ё танимай қолурсиз

Йўлчи, Йўлдош,Ёқут деб

Мендан бошлаб ёзурсиз.

Кк К дан копток ёзамиз

Катта бўлсак ўзамиз

Каттани айланг ҳурмат

Келади бахт-саодат

Лл Л дан лола ёзамиз

Лимузинда ўзамиз

Латиф,Лайло,Латофат

Лоқайдликка йўқ тоқад.

Мм М дан ёзилар мактаб

Менинг дўстимдир китоб

Мурод,Мақсуд ,Мутабар

Мадина мактуб ёзар.

Нн Н ҳарфини биламиз

Н сиз нима қиламиз

Ноз-неъмат нон бўлди

Очил дастурхон бўлди.

Оо О ойга ўхшар экан

Осмонда учар экан

Обид,Олим,Озода

Остонанг бўлсин тоза.

Пп П ҳарфиман билингиз

Кузда пахта терингиз

Пўлат,Парпи,Покиза

Пахта терингиз тоза.

Рр Р га рухсат берамиз

Расм сўзин ёзамиз

Раъно,Раҳим,Рухшона

Доно ақлли бола.

Сс С ман соатга боқинг

Сўзнинг мағзини чақинг

Собир,Саид,Сурайё

Сўздан адашманг асло.

Тт Т ман таниб олурсиз

Тўмарис деб ёзурсиз

Талас она шаҳримдир

Т ҳарфидан ёзгумдир.

Уу У ман учраб кўп сўзда

Сизга таниш бўламан

Узум, уммон,Умида

Сўзларини ёзаман.

Фф Ф ҳарфиман мен ўзим

Фаҳмланг ҳар бир сўзим

Фарида ,Фурқад,Фарҳод

Мендан бошланар фақат

Хх Қаттиқ Х дерлар мени

Ёзгум пахта ,тахтани

Хўроз ,хола ,хона ҳам

Мен билан бўлади жам.

Чч Ч ман таниб олингиз

Чарчоқ билмай қолингиз

Чўлларни чаман қилиб

Чаққон-чаққон бўлингиз.

Шш Ш ҳарфини биласиз

Шошиб шошиб келасиз

Шокир,Шаҳзод,Шодмонни

Шогирдликка оласиз.

Ээ Эдеманг мени кўриб

Эҳтиёт бўлинг кулиб

Экранда Эркин акам

Эртак сўзлар чинакам

Ўў Ўдейдилар ҳар замон

Ўтир,ўртоқ бўламан

Ўш шаҳрим сўзини

Фахр билан ёзаман.

Ққ Қ дан қайиқ ёзамиз

Қаерларда сузамиз

Қишда қарға учади

Қаранг қорни қучади

Ғғ Ғ ҳарфини танирсиз

Ғайрат билан ўқирсиз

Ғани,Ғулом ,Ғофурнинг

Ғамини юқотурсиз

Ҳҳ Ҳ ман ҳайрон бўлманглар

Йўлни тўсиб турманглар

Ҳандалак бор қўлимда

Ҳамроҳ бўлинг йўлимда

Зарина: Мана бизни билдингиз

Сўзга қулоқ солдингиз

Болалар бизни билар

Билганнинг бахти кулар

Бизни дерлар алифбо

35 ҳарф эрур жо

Болаларга дўст бўлдик

Яйраб ўйнадик кулдик.

Болалар ижросида “Алифбо”қўшиғи

Бошловчи:Баракалла ,болалар биз кўрдикки ,алифбодаги барча ҳарфларни таниб олибсиз.Лекин шу ҳарфларни қўшиб сўзлар ҳам ёза оласизми?

Малика:-Албатта,биз ҳарфларни қўшиб ўзимиз учун севимли бўлган Ватан,ота-она,одоб, устоз,олим,одоб каби сўзларини ҳеч қийналмай ёза оламиз.Марҳамат ҳозир сизлар бунинг гувоҳи бўласиз.

Беҳрўз:Бизни бағрига босган

Болалар яйраб ўсган

Юксалавер йилдан-йил

Она Ватан-жон Ватан

Исломжон:Фарзандига жон фидо

Тиниб-тинчимас асло

Бирдам саломат бўлинг

Ота-онам доимо.

Гўзалхон:Билимлар мамлакатин

Макон айлаган бизда

Таъзиму раҳмат деймиз

Сиздай азиз устозга

Сурмажон:Қўлимизда бор китоб

Юзимиз қуёш офтоб

Бизни доим безайди

Гўзал хулқ,яхши одоб

Тожихон:Бизлар мактаб қўйнида

Ўқиб оламиз билим

Келажакда бўлайлик

Юртга керакли олим.

Бошловчи:Баракалло болалар,жуда ажойиб болалар экансизлар.Қисқа муддат ичида шунча нарсани билиб олибсизлар.

Ҳозирги навбатни болалар ижросида рақсга берсак. “Флэшмоб”

Бошловчи:Билмилар мамлакати сеҳрли ўлка.У ерда сайр қилган киши кўп нарсаларнинг гувоҳи бўлиши мумкин.Сиз ҳам бизга бу мамалакатда яна нималарни айтиб берасиз?

Азамат:Биз у ерда буюк алломаларимизни олим,шоир,донишманд боболаримизни турли эртак қаҳрамонларини учраттик.

Бошловчи:Демак,ҳозир болаларни яхшиликка ,тўғри сўзликка ундовчи шеърлар,ҳикоялар ёзган Шукур Саъдулланинг “Ялқов” ҳикоясига берамиз. Саҳна кўриниш (Буви-Райхона,ялқов болалар-Мансурбек,Срожиддин)

---Ўқувчилар болалар тўғри иш қилдими?

Ҳозир яна бир саҳна кўриниш Абдулла Авлонийнинг “Яхшилик ерда қолмас” эртаги

Ари-Шуҳратжон,кабутар-Мехрона, бола-Азизмурод.

---Болалар нима учун ари кабутарни қутқарди?

Бошловчи:Баракалло болалар,хозирги навбатни “Мандарин” қўшиғига берамиз ижро этади Ижодбек Абдинайимов рақсида 1-синф қизлари.

Бошловчи:Бугун бизнинг “Билимлар мамлакати”мизда болаларнинг севимли китоблари бўлган “Алефбо”, ”Ўқиш”, ”Математика” китоблар ҳам сайр қилиб юришган экан .Ҳозир уларни саҳнага таклиф этамиз ва ўз тилакларини азиз болажонларга билдиришларини илтимос қиламиз.Марҳамат ,саҳна сизга мунтазир.(Алифбо,адабий ўқиш,математика китоблари саҳнага чиқишади.)

Алифбо китоби :Болажанлар мен ,сиз

Биринчи китобдурман

Дилингизни ёритган

Гуёки офтобдурман.

Кўрдим бугун доносиз

Ҳаммадан ҳам аълосиз

Ўқиш ёзишни билган

Ақлингиз ҳам расосиз.

Энди борай дам олай

Сизга бахт- омад тилай

Онгизгиз чархлаш учун

Ўқиш китобин чорлай.

Ўқишни севинг мендик

Чин юракдан ўқингиз

Ҳикоя эртакларни

Мағзин чақиб уқингиз

Хайр,хайр болалар

Мени сира унутманг

Ғайрат билан ўқингиз

Насиҳатим унутманг.

Болалар:Раҳмат “алифбо” сизга

Билим бердингиз бизга.

Ўқиш китоби:Салом янги дўстларим

Эрка,қора кўзларим

Бугун сизга юракдан

Аталгандир сўзларим.

Мени”Ўқиш”дейдилар

Ўқиб-уқиш дейдилар

Мендаги ҳар мавзуни

Мағзин чақиш дейдилар.

Мени аста варақлаб

Мазза қилиб ўқирсиз

Ибрат олиб сўзимдан

Халқимизга ёқурсиз.

Ўқинг мени ардоқлаб

Мен,дўстингиз бўламан

Қўлим бериб сизларга

Ёнингизда бўламан.

Болалар:Сизни ҳам тоза сақлаб,қунт билан ўқиймиз.

Математика китоби:”Математика” ўзим

Қуёшдай иссиқ юзим

Рақамлардан бошланар

Тингласангиз гар сўзим.

Ўнта рақам жо менда

Керакдирман ҳар ерда

Ақлингизни чархлайман

Ҳар мисол ҳар амалда.

Элда бор шундай нақл

Ҳисоб ақл қайроғи

Тинглаб сонлар сўзини

Бўлингиз чин ўртоғи

Рақамлар тилга кирсин.

Мухамадмурод: 0-жуда ҳам кучли эмасман

Ўйлагандек баъзилар

Ўтсам сонлар ортига

Кучим яққол сезилар.

Нурдавлат: 1-Нолдан кейин тураман

Чизғичинга қараб боқ

Сонлар ичра доимо

Биринчиман эй ўртоқ

Шухратжон: 2-Қоматимни кўрганлар

Қиёс этар оққушга

Мендан тир-тир титрайди

Ихлоси йўқ ўқишга.

Акбарали: 3-билимингни баҳолаб

Ноилож қоноқаман

Қачон ўтар тўртга деб

Кўз тутиб толиқаман.

Жасурбек: 4-Тўнтарилган стулга

Ўхшайди кўринишим

Отим яхши тўртта ҳарф

Беш менинг яқин дўстим.

Азамат: 5-Рассом чизар ўхшатиб

Юк кўтаргич илмоққа

Мен муаллим совғаси

Билимдон ҳар ўртоққа.

Шохжахон: 6-Копток мисол қорнимни

Соябонга оламан.

1,2,3 ўзимча,

Тенг бўлина оламан.

Шерзодбек: 7-Пешонамда соябон

Боғлаганман белимни

Ўхшатиб ёзманг бирга

Ўзгартириб номини.

Сардор: 8-Энг мустаҳкам занжирдай

Қўш ҳалқаман мустаҳкам

Ўзгармас қиймат шаклим

Тўнкариб кўрсангиз ҳам.

Азизмурод: 9- Шаклим ўхшар вергулга

Олтига қариндошман

Бир хонали сонларга

Ҳозирдан канвонбошман

Математика:Жуда яхши ўқувчилар мени тоза сақлаб ,яхши ўқинглар .Агар мени севиб ўқисангиз қизиқарли мисол ва масалалар еча оласиз.

Болалар:Қунт билан ўқиймиз.

Бошловчи:Ҳозирги навбатни “Рақамлар “қўшиғига берамиз.(болалар ижросида)

Бошловчи:Бугунги тантанамиз сабабчиси бўлган азиз болажонларимиз кўриб кўзимиз яшнайди.Қандай доно зийрак ўқувчилар бўлибсизлар.Бу болалар “Билимлар мамлакати”да сайр қилиб юрганлари учун ҳам шундай билимдон бўлибдилар менимча.”Билимлар мамлакати”шу қадар мўжизаларга бой-ку кўрган киши у ердан сира чиқиб кетишини истамайди.

-Болажонлар “Билимлар мамлакати”да яна нималарни учратдингиз.Бизга сўзлаб беринг.

Азамат:-Биз у ерда севимли шоирларимиз бўлган Жўрабой Қурашев,П.Мўмин, Алиқул Осмонов ва бошқа шоирларимизни учратдик ва уларни шеърлари билан танишдик.Ҳозир эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мансурбек:”Энди кичик эмасман”.

Шахноза:”Яшил водий”

Фарангиз:”Жирафа”

Хайитвой:”Светафор”

Мехрона:”Жумбоқли саволлар”

Паризода:”Уриш ёмон”

Срожиддин:”Бувижоним,бувижон” каби бошқа шеърларни айтишади.

Бошловчи:Баракалло болалар эндиги навбатни қизлар ижросидаги рақсга берсак “Юлдузча”

Қизиқарли ўйин:Алифбо (ота – оналар иштирокида) Эртак тузиш. “Бўри билан қўзичоқ”,”Чумоли ва ниначи”

Бошловчи:Ҳозирги навбатни Сардорбек Абдубакиров ижросида қўшиққа берсак .”Ота-она ғаниматтдир”

Сўнг ҳиндча рақс Гўзалхон Анваржонова ижросида “Жими-жими”.

Бошловчи:-Азиз болажонлар ! Сизга билим бериб ,ўқиш ёзишни ўргатган,чин юракдан ҳалол меҳнат қилаётган Азиз устозимиз Алиева Манзура Абдуқодировнани чин дилдан табриклаймиз.Бугунги байрам,тантана шу азиз устозимизнинг тинмай қилган ҳалол меҳнатлари натижасидир.

Барча ўқувчилар:Раҳмат сизга устозим

Бизни жондан севдингиз

Онгимизни уйғотиб

Билим-сабоқ бердингиз.

Бизни севиб онадек

Сира тиним билмайсиз

Меҳнатингиз сарф қилиб

Доим бизни ўйлайсиз.

Азиз устоз биз учун

Бўлинг доим саломат

Таъзим сизга , ҳурмат сизга

Устоз сизга кўп раҳмат.

Ўқитувчи:-Ҳурматли устозлар,азиз ота-оналар,ширин болажонлар!Шу билан бугунги “Алефбо байрами”миз ўз ниҳоясига етди. Соғ-саломат бўлинг.Ме=рибон ота-онангизга,она юртимизга ,жонажон халқимизга хизмат қиладиган билимдон,серқирра,фидоий фарзандлар бўлиб етишинг.Билимларни чуқур эгалланг.Ўз Ватанини чин дилдан севган ватанпарварлар бўлиб етишинг.

Бошловчи:Навбатни оналаримизга берсак ,ўз тилакларни билдириб ўтсалар.(оналар ўз тилакларини билдиришади)

Бугунги байрамни ёпиб бериш учун директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўрин босари Аширбаев Тайир Саиткулович устозимизга берамиз.(Уврагимов Шокиржон Акрамович)

Бугунги байрамни тайёрлаган устозимиз Манзура Алиевага ва байрам иштирокчилари 1-в синф ўқувчиларига,мактабимизнинг мусиқа ўқитувчиси Эгембердиев Бакитбек Абдирашитовичга,устозларимизга,оналаримизга,Алефбо,ўқиш,математика китобларига,кучуквой ҳамда мушуквойларга каттадан-катта раҳмат айтамиз.Озгина бўлса ҳам кайфиятингиз кўтарилиб,дам олдингиз деб ўйлайман.Барчангиз соғу-саломат бўлинг.