7 - мавзу.
Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш.
Жалолиддин Мангуберди
Р Е Ж А:
- Мўғуллар давлатининг ташкил топиши. Чингизхон ва Хоразмшоҳ муносабатлари. Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши.
- Жалолиддин Мангуберди юрт ҳимоячиси.
А Д А Б И Ё Т Л А Р:
- Каримов И. Биз келажигимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Тошкент, «Ўзбекистон», 7-жилд. 1999.
- Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. – Ж. XVI.Тошкент: Ўзбекистон, 2008.
- Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Ўзбекистон, 2008.
- Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси.
- Усмонов Қ., Содиқов М., Бурхонова С. Ўзбекистон тарихи. Дарслик. –Т.: Иқтисод-молия, 2006.
- Ўзбекистон давлатчилиги тарихи: (очерклар)/ масъул муҳаррирлар: Д.А.Алимова, Э.В.Ртвеладзе. –Т.:Шарқ, 2001.
- Ўзбекистон тарихи. Олий ўқув юртларининг номутахассис факультетлари талабалари учун дарслик. Р. Муртазаева таҳрири остида. Тошкент, 2003.
- Ўзбекистон тарихи. Т 2003.
Мўғуллар давлатининг ташкил топиши
- XII аср ўрталарига келиб Байкал кўли атрофи, ҳозирги Мўғулистон ҳудудида яшовчи туркий ва тунгус-манжур қабилалари кўпчилиги мўғуллар раҳнамоси Есугай баҳодир таъсирига ўта бошлайдилар;
- Темучин (1155-1227) (мўғулча, темир устаси) - кучли ва тадбиркор, айёр саркарда, пароканда қабилаларни турли йўллар билан ўз қўли остида бирлаштирган шахсдир;
- У 13 аср бошида эса татарлар қабиласи устидан ғалаба қозонади.
- 1203 йилда эса керайитлар, қўнғирот ва найманлар устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатади;
- Темучин кучли ҳарбий тузилмани ташкил этади;
- Уни бошқаришни ўғиллари Жўчи, Чиғатой, Ўгедей, Тули ва хотини Буртэ-Фужэн, сафдошлари Субутой ва Жебэларга топширди;
- Мўғул қабилалари ва элатларининг қудратли давлатга бирлашуви Чингизхон номи билан боғлиқ;
- 1206 йилда мўғулларнинг умумқурултойида олий мўғул ҳукмдори-хон деб эълон қилиниб, «Чингизхон» деган фахрий ном берилади. (“Чингиз” сўзи - кучли, буюк дегани);
- Қурултойда Чингизхон ўз туғи-байроғини кўтарди, 10 та лавозим жорий этиб уни ўз яқинларига тақдим этди;
- Бутун Мўғулистон 95 та ҳарбий маъмурий бирликка бўлинди;
- Янги мўғул давлати - Еке Мўнғол улус (Буюк Мўғул давлати) деб атала бошланди;
- 1204 йилда уйғур алифбоси мўғул ёзуви учун қабул қилинди. Мустақил давлат белгиси сифатида муҳр ҳамда тақвим қабул қилинди;
- Чингизхон 1209 йилда тангутларни, 1211 йилда уйғурларни, 1215 йилда Шимолий Хитойни пойтахт Пекин билан биргаликда ўзига тобе қилиб олди.
ЯСОҚ ТАРТИБОТЛАРИ
(1203 йилда жорий Чингизхон томонидан жорий этилган қонунлар мажмуи)
1. Ҳукмдор (хон) ясоққа қатъий риоя этиш хусусида қасамёд қилиши, агар унга амал қилмаса хонни умрбод қамаш мумкин бўлган.
2. Чингизхон мўғуллар орасида диний адоват келиб чиқмаслиги учун барчага тўла диний эркинлик берган. Руҳонийлар солиқдан озод этилган.
3. Аёллар наслни давом эттирувчилар бўлгани учун ҳам уруш вақтида гуноҳлари кечирилиши лозим бўлган.
4. Жазолаш даражаси сифатида ўлим жазосини энг кўп қўллаш белгилаган.
5. Босиб олинаётган мамлакатлар халқларига раҳм шафқат қилмаслик таъкидланган.
Мўғуллар босқини арафасида Хоразмшоҳлар давлати
- XIII аср бошларида Хоразмшоҳлар давлати Шарқнинг энг қудратли салтанатларидан бирига айланган, бироқ ички низолар бу давлатни ичдан зил кетишига сабаб бўлаётган эди;
- Муҳаммад Хоразмшоҳ ва унинг онаси Туркон хотун ўртасида зиддиятлар мавжуд бўлиб, сарой аҳли иккита бир-бирига қарама-қарши гуруҳга ажралган эди;
- Муҳаммад Хоразмшоҳ ўзининг ён атрофдаги (Ғур, Хуросон, Мовароуннаҳр, Мозандарон, Озарбайжон ва бошқалар) унча кучли бўлмаган ерларни ўз қўли остида бирлаштириб, ўз ғалабаларига жуда берилиб кетган эди;
- Қорахитойлар устидан қозонилган ғалабадан (1210) сўнг, у ўзини мутлоқ енгилмас («Искандарий Соний», «Султон Санжар», «Оллоҳнинг ердаги сояси» ва бошқа унвонларга эга) деб ҳисоблаб, ислом оламига эгалигини ҳам даъво қила бошлади;
- Ўз навбатида бу қўшин ватан мудофааси учун эмас, балки кўпроқ истило, талон-тарож, ўлжа олиш учун мўлжалланган қўшин эди;
- Хоразмшоҳлар ҳар томонлама буюк давлат эди. Лекин унда аниқ бир тартиб, солиқлар тўплашда ҳам аниқ бир тизим йўқ эди. Ҳокимлар ўз билганларича иш тутар эди;
- Марказий ва маҳаллий бошқарув тизими мустаҳкам асосларга эга эмас эди.
Мўғул босқини арафасида Чингизхон ва Хоразмшоҳ муносабатлари
- Хоразмшоҳ Хитой Чингизхон томонидан олинганлигини эшитгач, бу ҳолни тасдиқлаш ва Чингизхон давлати ҳақида маълумотлар олиб келиш учун сайидлар авлодидан бўлган Баҳовуддин Розийни ўз элчиси сифатида Чингизхон ҳузурига юборади. Чунки унинг Хитойга ҳарбий юриш қилиш нияти ҳам бўлган;
- 1218 йилда Муҳаммад Хоразмшоҳ иккинчи марта Чингизхон ҳузурига элчилар юборади. Чингизхон ҳам бунга жавобан хоразмшоҳлар ҳузурига ўз элчиларини юборади;
- Элчиларга хоразмлик таниқли савдогар Маҳмуд Ялавоч бошчилик қилган;
- Султон Муҳаммад бу элчиларни 1218 йилда Бухоро шаҳрида қабул қилади. Элчилар Чингизхон Султоннинг зафарли юришларидан хабардорлигини, уни “ўзининг ардоқли ўғиллари қаторида” кўришини баён этишади. Бу қарам қилиш ёки ўз ҳомийлигига олиш деган маънони англатар эди;
- 1218 йили Чингизхон Султон Муҳаммадга ўз миннатдорчилигини билдириш мақсадида 450 мусулмон савдогари, 500 туяга ортилган қимматбаҳо моллардан иборат, савдо ва элчилик карвонини йўллайди;
- Бу элчилик карвони Ўтрорда вилоят ҳокими Инолчиқ (Инолчиқ) томонидан Султон ижозати билан таланади, карвон аъзолари эса қириб ташланади. Бу билан хоразмшоҳлар қўпол сиёсий хатога йўл қўядилар;
- Бу воқеа Чингизхоннинг Мовароуннаҳга кириб келишига баҳона бўлди;
- Аслида уруш қилиш асосий мақсади эди. Албатта Хоразмшоҳ катта хатога йўл қўйди, бироқ урушнинг бошловчиси ҳам, сабабчиси ҳам у эмас эди.
Мўғуллар босқини арафасида Хоразмшоҳлар давлати
- Чингизхон 1219 йили ўз ўғиллари бошлиқ 200 мингга яқин асосий ҳарбий кучлари билан Хоразмшоҳ Ануштегинийлар давлати устига юриш бошлади;
- Чингизхон Ўтрор шаҳри яқинида қўшинги жамлаб уни тўрт қисмга бўлади;
- Чиғатой ва Ўқтой қўшинининг бир қисми билан Ўтрорни қамал этиб, эгаллаш учун қолдирилди;
- Иккинчи қисм эса Жўчи бошчилигида Сирдарёнинг юқори оқимидаги Жанд, Янгикент, Барчинлиғккент, Сиғноқ шаҳарларини босиб олиш учун юборилди;
- Учинчи қисмидаги беш минг чоғли қўшинга Олоқ нўён ва Сукету- чэрби бош бўлиб Ўтрордан жанубга, Хўжанд ва Банокатни эгаллаш вазифаси топширилди;
- Чингизхоннинг ўзи бош бўлган тўртинчи асосий қисм Зарафшон воҳаси томон Бухоро ҳамда Самарқандни истило этиш учун йўл олди;
- Ўтрор шаҳри аҳолиси мўғулларга қарши қамалда қаршилик кўрсатади ва шаҳар эгалланиб, ўз жасорати эвазига мўғуллар томонидан буткул бузиб ташланди;
- 1219 йилда Ўтрор Бухоро йўналишидаги Зарнуқ ва Нур қалъалари жангсиз таслим бўлади;
- 1220 йилнинг февраль ойи бошларида қадимий шаҳри, Шарқдаги ислом дини гумбази «бутун мусулмон шаҳарлари онаси» номини олган «исломий илмлар маркази» Бухорога ҳужум бошланади;
- Бухороликлар шаҳарни қаттиқ ҳимоя қилиб, мўғул аскарларига қарши ҳужум уюштирадилар;
- Чингизхон бунга жавобан шаҳарни ёқиб юборишга буйруқ берди;
- Кўкхон бошчилигидаги 400 та мудофаачилар Бухоро аркида яна ўн икки кун қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Аркни эгаллаш учун қилинган мўғуллар ҳатти-ҳаракатлари зое кетди;
- Қалъадаги чуқурликлар одам ва ҳайвон ўликлари билан тўлиб кетди. Кўкхон ва у бошчилигидаги мудофаачилар қаҳрамонона ҳалок бўлганларидан сўнггина арк эгалланди;
- Келиб чиқишидан қатъий назар қолган аҳоли қулликка маҳкум этилди.
- 1220 йил март ойи бошида мўғуллар Самарқандга етиб келиб, ён атрофдаги қишлоқларни ер билан яксон қилди;
- Таслим бўлган шаҳарда мўғуллар қилган талон-тарожликлар туфайли «сайқали рўйи замин аст» деб улуғланган, шарқнинг буюк шаҳарларидан бири ҳисобланган, бир пайтлар гуллаб-яшнаб турган Мовароуннаҳр пойтахти ҳувиллаб қолади ва ер билан яксон қилинади;
- 1220 йилда Термиз эгалланиб буткул талон-тарож этилади.
- 1221 йилда Урганчга ҳужум бошланади ва шаҳар қамали деярли 7 ой давом этади;
- Шаҳар босиб олиниб, шафқатсиз таланади, аҳолиси қириб ташланади;
- Мўғуллар Амударё тўғонини бузиб, Урганчни сувга бостирадилар. Урганч билан бир вақтда Чингизхон 1221 йилнинг баҳорида ўзининг эътиборини Амударёдан йирик савдо йўллар устида жойлашган бой маданият марказлари бўлмиш Балх, Ҳирот, Ғазна, Қандаҳор, Нишопур ва бошқаларга қаратади. Чингизхон шахсан Балх юришига бошчилик қилиб, шаҳарни забт этиб, Балх аҳолисини қириб ташлади;
- Шу тарика Мовароуннаҳр ва Хоразм ерлари мўғуллар тарафидан 1219-1221 йилларда мўғуллар томонидан забт этилади.
Темур Малик жасорати
- Мўғуллар Сирдарёнинг юқори қисмидаги ерларни эгаллаши лозим эди. Босқинчилар маълум муддатдаги қамалдан сўнг Сиғноқ ва Барчинлиғкент шаҳарларини эгаллагандан сўнг мустаҳкам қалъа ҳисобланган Хўжандга ҳужум бошлайдилар. Бу ерда улар Хўжанд ҳокими ватанпарвар саркарда Темур Малик қаршилигига дуч келадилар;
- Темур Малик тахминан 1000 нафар аскари билан Хўжанддан бир километр наридаги Сирдарёнинг мўжазгина оролида жойлашиб олади;
- Қулай стратегик аҳамиятга эга бўлган оролга мўғуллар ўқлари, палохмон тошлари етиб бормас эди. Темур Малик буйруғига кўра 12 та қайиқ ясатилиб, ўқ ўтмаслиги, ёниб кетмаслиги мақсадида бу қайиқларнинг усти намат билан қопланиб, сирка шимдирилган лой билан суваб чиқилади;
- Темур Малик узоқ вақт мудофаа учун эндиликда оролчада туриш мақсадга мувофиқ эмаслигини тушуниб, бор озиқ-овқат заҳирасини ва аскарларини 70 та кемага жойлаб тунда дарёнинг қуйи оқими бўйлаб сузиб кетади;
- Мўғуллар икки соҳил бўйлаб Темур Малик кемаларига тўхтовсиз ҳужум уюштирар эдилар. Ҳатто Банокат бўйида дарёнинг у соҳилидан бу соҳилига занжир ҳам тортиб қўядилар;
- Узоқ узлуксиз жанг билан улар Жандга қадар етиб келадилар;
- Мўғул саркардаси Улус Иди Барчинлиғкент ва Жанд яқинида манжаниқлар (тош отар замабарак) ўрнатиб, қайиқларни бир-бирига туташтириб жасур саркарда йўлини тўсади;
- Узоқ жанглардан сўнг Темур Малик Урганчга етиб келади ва шаҳар ҳимоясида қатнашиб, Жалолиддиннинг озодлик курашида фаол иштирок этади;
- Кейинроқ, узоқ саргардонликдан сўнг саркарда Темур Малик ўз юртига дарвеш сифатида келиб, қаҳрамонона равишда мўғул ҳарбийлар қўлида ҳалок бўлади.
Жалолиддин Мангуберди – она юрт ҳимоячиси, жасур саркарда ва давлат арбоби, халқимизнинг Спитамен, Муқанна, Нажмиддин Кубро, Амир Темур сингари тарихда ўчмас из қолдирган миллий қаҳрамонидир.
Жалолиддин Мангуберди – бор-йўғи ўттиз икки йиллик қисқа ҳаёти давомида элу юрт учун, халқ озодлиги учун сўнмас хизмат қилишга улгурган улуғ аждодимиздир...
Султон Жалолиддин сиймоси нафақат Хоразм, балки бутун Ўзбекистоннинг фахру ғуруридир. У бизнинг озодлигимизга, истиқлолимизга тажовуз қилмоқчи бўлган ҳар қандай ёвуз кучга қарши тик туриб курашишга, мардона зарба беришга қодирлигимизнинг тасдиғи ва тимсолидир.
И. А. Каримов
Жалолиддин Мангуберди юрт ҳимоячиси
- Жалолиддин Мангуберди 1199-1231 йилларда яшаб ўтган;
- Мўғуллар Ўрта Осиёга бостириб кирганда, у 20 ёшга тўлган бўлиб, тахт вориси ҳисобланар эди;
- Муҳаммад Хоразмшоҳнинг вориси сифатида мамлакатни бошқаришига қарши бўлган қипчоқ амалдорлари Жалолиддиннинг ўрнига укаси Узлоқшоҳни тахтга ўтқазиш пайига тушдилар. Жалолиддинга қарши саройда фитна тайёрланади;
- Бундай шароитда давлатни бошқаришга кўзи етмаган Жалолиддин Темур Маликнинг озгина қўшинлари билан Хуросонга йўл олди;
- 1221 йил ёзида мўғулларнинг Шиғи қутху нуён бошлиқ қўшинлари билан Жалолиддин қўшинлари ўртасида Парвон даштида бўлган жангда Жалолиддин қўшинлари ғалаба қозонди;
- Парвон даштида Жалолиддиннинг ўзи Шиғи қутхунинг қўшини ўртасига отилиб кириб, унинг ҳарбий тартибларини бузиб юборган ва байроқларини отларнинг туёқлари остида поймол қилган. Жангда катта талофат кўрган Шиғи қутху қолган қўшинлари билан Чингизхоннинг Толликондаги қароргоҳига қочган;
- Чингизхон қисқа вақт ичида қўшинларига бир неча марта зарба берган Жалолиддинга қарши ўзи жангга киришган;
- Чингизхон қўшинларининг уни ўраб олиш ва қўлга туширишга ҳаракат қилаётганлиги эшитган Жалолиддин Ғазнани тарк этди. Бироқ, Ғазнадан 50 чақирим шарқда Жалолиддин мўғуллар билан тўқнашиб жанг билан чекина бошлади;
- Чингизхон Синд дарёси бўйида Жалолиддин қўшинларини ўраб олди. Бу ерда бўлган уч кунлик жангда Жалолиддин мўғулларнинг кўплаб қўшинларини қириб ташлади, ўзининг ҳам барча амирлари ҳалок бўлди. Жами 700 га яқин қўшин билан қолган Жалолиддинни Чингизхон тириклайин қўлга олиш ҳақида бўйруқ берган. Мўғуллар томонидан ўраб олинган Жалолиддин қуршовдан чиқиш имкони йўқлигини кўргач оила аъзолари ва қўшинларига ўзларини дарёга ташлаш ҳақида буйруқ берган. У оз сонли қўшинлари билангина нариги қирғоққа чиқиб олишга муваффақ бўлган;
- Жалолиддин 10 йил давомида Ҳиндистон, Эрон, Ироқ ва Кавказ ортида мўғуллар ва б. душманларига қарши жанг қилди. Жалолиддиннинг мўғуллар билан сўнгги йирик жанги 1227 й. сентябр ойида Исфахон яқинида бўлиб, унда мўғуллар ёппасига қириб ташланди.
Жалолиддин турк бўлиб, қора мағиз юзли, бурни олдида қора холи бор, ўрта бўйли йигит эди. Форс тилида ҳам бемалол сўзлаша олар эди. У камтарин, жиддий одам бўлиб, ҳеч қачон бақирмас, сўкинмас, ўз атрофидагилар олдида ўзини жуда яхши, сипо тутар эди. У кўп гапирмас, ҳоҳолаб кулмас, аҳён - аҳёнда жилмаяр эди. У адолатни ҳурмат қилар ўз фуқароларига нисбатан адолатли бўлишга интилар эди. Ўз халқининг мушкулини енгиллиштиришни яхши кўрар эди. Бироқ, у яшаган тўс-тўполон давр унга бундай хайрли ишни амалга оширишга имкон бермади. Султон Жалолиддин энг оғир, мураккаб шароитларда ҳам қатъий тура олувчи, энг қийин синовлардан ҳам сира қўрқмайдиган одам эди.
Шахобиддин Муҳаммад ан-Насавий
Ислом Каримов: “Бу юрт тенгсиз алломалар, азиз-авлиёлар, подшоҳу саркардалар, ботир ва паҳлавонларни кўп кўрган. Улар орасида миллий қаҳрамонимиз Жалолиддин Мангубердининг бетакрор номи юлдуздек чарақлаб туради.”
(И.Каримов, асарлар, Т. 8, 75-бетлар).
Саркарда юбилейи муносабати билан Урганчда Жалолиддин Мангубердига бағишлаб меъморий мажмуа ва боғ ташкил қилинди.
Баҳодир, саркарда, давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди қиёфасига чизгилар.
Жалолиддин тавал-лудининг 800-йиллигини нишонлаб, Ўзбекистон ҳукумати 2000-йилда “Жалолиддин Мангубер-ди” орденини таъсис қилди.
Шиҳобиддин Ан-Насафий: У буғдойранг, ўрта бўйлик, туркий қиёфалик ва туркийда гапирадиган одам эди. Унинг мардлиги, жасурлигига келсак, “... у шерлар орасида энг зўр шер эди, қўрқмас чавандоз, лашкарлар орасида энг ботир эди. У ҳақгўйликни, адолатни улуғларди...”
Чингизхон: “Отадан дунёда ҳали бундай ўғил туғилмаган. У саҳрода шер каби ғолиб жангчи, дарёда эса наҳанг (акула) каби ботир... “Отага шундай ўғил зарурки, у икки гирдоб – олов ва сув гирдобидан озодлик майдонига чиқа олади!” (Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи.)
Т.: “Чўлпон”, 1994, 183-184- бетлар.
Чиғатой улусининг солиқ тизими
Туз солиғи
РАИЯТ
Жон ва кумуш солиғи
ЗИРОАТЧИ
Калон (Хирож) ҳосилнинг 1/10 қисми
Қопчир ҳар 100 бош чорвадан бир бош мол
ЧОРВАДОР
Шулен ҳар бир подадан икки яшар қўй ва 1000 бош отдан бир бош бия
ҲУНАРМАНД
Тарғу ишлаб чиқарилган ёки сотилган молнинг 1/30 улуши
САВДОГАР
Бож 1/40 улуши
Маъсудбек юритган сиёсат ва унинг натижалари
- Бухоро, Самарқанд, Шош, Термиз, Фарғона шаҳарларининг янгидан тикланиши, уларнинг савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказлари сифатидаги мавқеи кўтарилди; Ислом дини ва унинг пешволари нуфузи тикланди. Исломнинг Мовароуннаҳрнинг расмий дини сифатидаги мавқеи ортиб борди; Мўғуллар ва бир қатор туркий қавм, элатларнинг Мовароуннаҳрга келиб ўтроқлашуви ва муқим яшашга мослашуви жараёни фаоллашди.
- Бухоро, Самарқанд, Шош, Термиз, Фарғона шаҳарларининг янгидан тикланиши, уларнинг савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказлари сифатидаги мавқеи кўтарилди;
- Ислом дини ва унинг пешволари нуфузи тикланди. Исломнинг Мовароуннаҳрнинг расмий дини сифатидаги мавқеи ортиб борди;
- Мўғуллар ва бир қатор туркий қавм, элатларнинг Мовароуннаҳрга келиб ўтроқлашуви ва муқим яшашга мослашуви жараёни фаоллашди.
- Мўғул зодагонларининг юртда қилган ўзбошимча хатти ҳаракатларига чек қўйилди; Ўлкада нисбий тинчлик, яратувчилик жараёни ҳукм сурди; 1271 йилда ўтказилган пул ислоҳоти ва бир хил вазндаги соф кумуш тангаларнинг зарб этилиши ўлканинг иқтисодий-молиявий аҳволини, савдо-тижорат ишларининг анча яхшиланишига туртки берди.
- Мўғул зодагонларининг юртда қилган ўзбошимча хатти ҳаракатларига чек қўйилди;
- Ўлкада нисбий тинчлик, яратувчилик жараёни ҳукм сурди;
- 1271 йилда ўтказилган пул ислоҳоти ва бир хил вазндаги соф кумуш тангаларнинг зарб этилиши ўлканинг иқтисодий-молиявий аҳволини, савдо-тижорат ишларининг анча яхшиланишига туртки берди.
Ўрта Осиёда мўғуллар зулмининг ўртанилиши ва
унга қарши халқ озодлик курашлари
1-гуруҳ - Мўғул босқини арафасида Хоразмшохлар давлати
2-гуруҳ - Мўғуллар давлатининг ташкил топиши
3-гуруҳ - Ўрта Осиёга мўғулларнинг бостириб кириши
4-гуруҳ - Жалолиддин Мангуберди ва Темур Малик жасорати. Мўғулларга қарши халқ озодлик курашлари
«Кичик гуруҳларда ишлаш» технологияси