«ТАСДИҚЛАЙМАН»
ТШХТББ бошлиғи
__________________ И.Акбаров
«___»____________2017 йил
Халқ таълими вазирлигининг 2009 йил 11 сентябрдаги “Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида” ги 252-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида “Февраль-Математика-информатика фанлари ойлиги”ни ўтказиш режаси
№ | Амалга ошириладиган ишлар | Муддат | Масъул | Мақсад |
Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошчилигида амалга ошириладиган ишлар |
-
| Туман аниқ фанлар методистлари билан йиғилиш ўтказиш ҳамда фан ойлигини кўтаринки руҳда ўтказилишини етказиш | 25.01.2017-30.01.2017 | Қ.Алмарданов, Л.Фозилова | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда мазкур фан йўналишида фаолият юритаётган илғор иш тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш |
-
| Математика-информатика фанлари ойлиги доирасида ўтказиладиган намунали очиқ дарслар жавдали асосида ўтказилган ҳар бир дарс таҳлил қилиниб, тажриба алмашиш мақсадида ўқитувчиларнинг ўзаро дарс таҳлиллари йўлга қўйилсин. Намунали деб топилган очиқ дарс ТШХТББнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирлансин ҳамда мазкур ўқитувчининг иш тажрибаси барча умумтаълим мактабларига етказилсин | 20.02.2017 йил | Қ.Алмарданов, Л.Фозилова | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш |
-
| Фан ойлигини ташкиллаштиришда ижодкорлик билан ёндошган методистлар ўртасида “Энг илғор методист” танловини ўтказиш | 28.02.2017 йил | Қ.Алмарданов, Л.Фозилова | Методистларни ўз касбларига бўлган маъсулиятини янада ошириш ва улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиниш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш |
-
| Умумтаълим мактабларида фан ойлигини ўтказилиш ҳолатини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш. Маълумотномани ишлаб чиқариш йиғилишида муҳокама қилиш | Фан ойлиги давомида | Қ.Алмарданов, Л.Фозилова | Умумтаълим мактабларида фан ойлиги мобайнида оқсаётган йўналишларни янада жонлантириш ҳамда таҳлил қилиш. |
-
| Математика ва информатика фанларига оид энг яхши ижодий ишлар танлови | 20.02.2017 йил | Қ.Алмарданов, Л.Фозилова | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини, изланув-чанликларини орттириш ва ўз қўли билан ижод қилишга ўргатиш ва касбга йўналтириш |
-
| Ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши анимацион дарс” ишланмаси кўрик танлови | 20.02.2017 йил | Қ.Алмарданов, Л.Фозилова | Ўқитувчиларни дарс жараёнида АКТ ни қўллаб дарс ўтишларини янада жонлантириш |
-
| | | | |
Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан амалга оширладиган ишлар |
-
| Туман умумтаълим мактабларининг математика-информатика метод бирлашма раислари билан йиғилиши ўтказиш ҳамда фан ойлигини кўтаринки руҳда ўтказилишини етказиш | 25.01.2017-30.01.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда мазкур фан йўналишида фаолият юритаётган илғор иш тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш |
-
| Туман миқиёсида “Энг намунали фан хонаси”, “Энг намунали дарс ишланмаси”, “Энг намунали очиқ дарс”, “Энг намунали тарқатма материал” кўрик-танловларини ўтказиш, кўрик-танловлар якуни юзасидан Бош бошқармага маълумот тақдим этиш | 5.02.2017-20.02.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари, аниқ фанлар методистлари ва бошланғич таълим методистлари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| ТХТМФМТТЭБнинг фан ойлигини ўтказиш режасини ишлаб чиқиб, умумтаълим мактабларига ва Бош бошқармага тақдим этиш | 30.01.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | ТХТМФМТТЭБ аниқ фанлар методистлари томонидан олиб борилаётган ишларни назорат қилиш |
-
| Барча математика ва информатика фанлари ўқитувчилари ва ҳаттоки бошланғич таълим фан ўқитувчилари очиқ дарс кўрсатишлари назоратга олинсин ва мавзу, сана ҳамда аниқ вақтлари кўрсатилган ҳолда “Очиқ дарслар” жадвали ишлаб чиқилиб Бош бошқармага тақдим этилсин. | 5.02.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| Туман миқиёсида 5-9-синфлар ўртасида “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” ёш математиклар кўрик-танловини ўтказиш | 16.02.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва аниқ фанлар методистлари | Ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш ва уларни касбга йўналтириш |
-
| Математика ва информатика фанларига оид энг яхши ижодий ишлар танлови | Фан ойлиги давомида | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва аниқ фанлар ҳамда бошланғич таълим фан методистлари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини, изланув-чанликларини орттириш ва ўз қўли билан ижод қилишга ўргатиш ва касбга йўналтириш |
-
| Ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши анимацион дарс” ишланмаси кўрик танлови | Фан ойлиги давомида | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва аниқ фанлар ҳамда бошланғич таълим фан методистлари | Ўқитувчиларни дарс жараёнида АКТ ни қўллаб дарс ўтишларини янада жонлантириш |
-
| Умумтаълим мактабларининг фан ойлигида ташкиллаштирилган тадбирлардаги иштироки юзасидан мониторниг олиб бориш ва Бош бошқармага тақдим этиш | 25.02.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Илғор иш тажрибали ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда туманда мазкур фан йўналиши бўйича оқаётган омилларга кўпроқ эътибор қаратиш |
-
| Фан ойлиги якуний фестивалини ўтказиш | 23.02.2017 – 28.02.2017 | Туман аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Илғор иш тажрибали ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда туманда мазкур фан йўналиши бўйича оқаётган омилларга кўпроқ эътибор қаратиш |
Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида олиб бориладиган ишлар |
-
| Метод бирлашма йиғилишида фан ойлигини ташкиллаштирилишини муҳокама қилиб, фан ойлиги ва очиқ дарслар режасини ишлаб чиқиш | 28.01.2017-30.01.2017 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда мазкур фан йўналишида фаолият юритаётган илғор иш тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш |
-
| Мактаб файесини ва синф хоналарини жиҳозлаш, шиорлар осиш | 1.02.2017 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш |
-
| Кириш тестлари ёки назорат ишлари олиш ва улар асосида ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ҳамда фан ойлиги давомида ва ўқув йили мобайнида мазкур бўшлиқларни баратараф этиш борасида ижобий ишларни амалга ошириш | 1-4.02.2017 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш |
-
| Ахборот коммуникацион технологиялари ва инновацион педтехнологияларни қўллаган ҳолда очиқ дарслар ташкиллаштирилсин | Фан ойлиги давомида | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Таълим жараёнида Ахборот коммуникацион технологиялари ва инновацион педтехнологияларни қўллашни жонлантириш |
-
| Туман миқиёсида ташкиллаштириладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиш | Фан ойлиги давомида | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| Математика ва информатика фанлари ойлиги давомида ҳар бир математика , информатика фанлари ўқитувчилари ва ҳаттоки бошланғич таълим фан ўқитувчилари ҳам очиқ дарслар намойиш этиш | Фан ойлиги давомида | Метод кенгаш раиси, математика, информатика ва бошланғич таълим фан метод бирлашма раислари ва фан ўқитувчилари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| Чиқиш тестлари ва мониторинги. Фан ойлиги якуни юзасидан таҳлилий маълумотларни ТХТМФМТТЭБга тақдим этиш | 24.02.2017 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Бўшлиқларни баратараф этиш борасида тавсиялар яратиш |
-
| Фан ойлиги якуний фестивалини ўтказиш | 24-28.02.2017 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Илғор иш тажрибали ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда умумтаълим мактабида мазкур фан йўналиши бўйича оқаётган омилларга кўпроқ эътибор қаратиш |
Эслатма: Шаҳар, туман ва умумтаълим мактаблари доирасида ташкиллаштирилган ҳар бир тадбир ОАВ ёритиб борилсин
Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
Методика маркази директори У.Арипова
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
ЮТХТМФМТТЭБ мудири
__________________Б.М.Бакиев
«_______ »____________2017 йил
Тошкент шаҳар Юнусобод туман ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларида “Февраль- Математика-информатика фанлари ойлиги”ни ўтказиш ЧОРА-ТАДБИР РЕЖАСИ
Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан амалга оширладиган ишлар |
-
| Туман умумтаълим мактабларининг математика-информатика метод бирлашма раислари билан йиғилиши ўтказиш ҳамда фан ойлигини кўтаринки руҳда ўтказилишини етказиш | 25.01.2017-30.01.2018 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари, аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда мазкур фан йўналишида фаолият юритаётган илғор иш тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш |
-
| Туман миқиёсида “Энг намунали фан хонаси”, “Энг намунали дарс ишланмаси”, “Энг намунали очиқ дарс”, “Энг намунали тарқатма материал” кўрик-танловларини ўтказиш, кўрик-танловлар якуни юзасидан Бош бошқармага маълумот тақдим этиш | 5.02.2017-20.02.2018 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари, аниқ фанлар методистлари ва бошланғич таълим методистлари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| ТХТМФМТТЭБнинг фан ойлигини ўтказиш режасини ишлаб чиқиб, умумтаълим мактабларига ва Бош бошқармага тақдим этиш | 30.01.2018 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | ТХТМФМТТЭБ аниқ фанлар методистлари томонидан олиб борилаётган ишларни назорат қилиш |
-
| Барча математика ва информатика фанлари ўқитувчилари ва ҳаттоки бошланғич таълим фан ўқитувчилари очиқ дарс кўрсатишлари назоратга олинсин ва мавзу, сана ҳамда аниқ вақтлари кўрсатилган ҳолда “Очиқ дарслар” жадвали ишлаб чиқилиб Бош бошқармага тақдим этилсин. | 5.02.2018 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| Туман миқиёсида 5-9-синфлар ўртасида “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” ёш математиклар кўрик-танловини ўтказиш | 16.02.2017 273-мактабда | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва аниқ фанлар методистлари | Ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш ва уларни касбга йўналтириш |
-
| Математика ва информатика фанларига оид энг яхши ижодий ишлар танлови | Фан ойлиги давомида | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва аниқ фанлар ҳамда бошланғич таълим фан методистлари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини, изланув-чанликларини орттириш ва ўз қўли билан ижод қилишга ўргатиш ва касбга йўналтириш |
-
| Ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши анимацион дарс” ишланмаси кўрик танлови | Фан ойлиги давомида | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ва аниқ фанлар ҳамда бошланғич таълим фан методистлари | Ўқитувчиларни дарс жараёнида АКТ ни қўллаб дарс ўтишларини янада жонлантириш |
-
| Умумтаълим мактабларининг фан ойлигида ташкиллаштирилган тадбирлардаги иштироки юзасидан мониторниг олиб бориш ва Бош бошқармага тақдим этиш | 25.02.2017 | ТХТМФМТТЭБ мудир ўринбосарлари ,аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Илғор иш тажрибали ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда туманда мазкур фан йўналиши бўйича оқаётган омилларга кўпроқ эътибор қаратиш |
-
| Фан ойлиги якуний фестивалини ўтказиш | 23.02.2017 – 28.02.2017 | Туман аниқ фанлар ва бошланғич таълим методистлари | Илғор иш тажрибали ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда туманда мазкур фан йўналиши бўйича оқаётган омилларга кўпроқ эътибор қаратиш |
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
96-мактаб раҳбари
Магрупова Д Х
“31 - январь ” 2019 йил
Юнусобод туманидаги 96 -мактабда “Февраль-математика ва информатика фанлари ойлиги”ни ўтказиш бўйича олиб бориладиган ишлар юзасидан ЧОРА-ТАДБИР РЕЖАСИ
Тошкент шаҳри Юнусобод туман 96- умумтаълим мактабида олиб бориладиган ишлар |
-
| Метод бирлашма йиғилишида фан ойлигини ташкиллаштирилишини муҳокама қилиб, фан ойлиги ва очиқ дарслар режасини ишлаб чиқиш | 28.01.2019-31.01.2019 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда мазкур фан йўналишида фаолият юритаётган илғор иш тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш |
-
| Мактаб файесини ва синф хоналарини жиҳозлаш, шиорлар осиш | 1.02.2019 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишларини орттириш |
-
| Кириш тестлари ёки назорат ишлари олиш ва улар асосида ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ҳамда фан ойлиги давомида ва ўқув йили мобайнида мазкур бўшлиқларни баратараф этиш борасида ижобий ишларни амалга ошириш | 1-4.02.2019 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш |
-
| Ахборот коммуникацион технологиялари ва инновацион педтехнологияларни қўллаган ҳолда очиқ дарслар ташкиллаштирилсин | Фан ойлиги давомида | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Таълим жараёнида Ахборот коммуникацион технологиялари ва инновацион педтехнологияларни қўллашни жонлантириш |
-
| Туман миқиёсида ташкиллаштириладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиш | Фан ойлиги давомида | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| Математика ва информатика фанлари ойлиги давомида ҳар бир математика , информатика фанлари ўқитувчилари ва ҳаттоки бошланғич таълим фан ўқитувчилари ҳам очиқ дарслар намойиш этиш | Фан ойлиги давомида | Метод кенгаш раиси, математика, информатика ва бошланғич таълим фан метод бирлашма раислари ва фан ўқитувчилари | Ижодкор, изланувчан педагог ходимларни рағбатлантириш, уларни ишларини оммалаштириш, ёш мутахассисларни ишларини жонлантириш ва уларга методик тавсиялар бериш |
-
| Укувчилар уртасида “Энг зур стенгазета” курик танлови | Фан ойлиги давомида | Мактаб укувчилари | Ижодкор, изланувчан укувчиларни рағбатлантириш, уларни ишларини жонлантириш |
-
| Укувчилар уртасида “Энг зур буклет” эгаси курик танлови | Фан ойлиги давомида | Мактаб укувчилари | Ижодкор, изланувчан укувчиларни рағбатлантириш, уларни ишларини жонлантириш |
-
| Укувчилар уртасида “Энг зур таркатма” курик танлови | Фан ойлиги давомида | Мактаб укувчилари | Ижодкор, изланувчан укувчиларни рағбатлантириш, уларни ишларини жонлантириш |
-
| Чиқиш тестлари ва мониторинги. Фан ойлиги якуни юзасидан таҳлилий маълумотларни ТХТМФМТТЭБга тақдим этиш | 24.02.2019 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Бўшлиқларни баратараф этиш борасида тавсиялар яратиш |
-
| Фан ойлиги якуний фестивалини ўтказиш | 24-28.02.2019 | Метод кенгаш раиси, метод бирлашма раиси ва фан ўқитувчилари | Илғор иш тажрибали ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда умумтаълим мактабида мазкур фан йўналиши бўйича оқаётган омилларга кўпроқ эътибор қаратиш |
Метод бирлашма раиси: Тўхтабоева М. А
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
96-мактаб раҳбари
Магрупова Д Х
“31 - январь ” 2019 йил
Юнусобод туманидаги 96 -мактабда “Февраль-математика ва информатика фанлари ойлиги”да утказиладиган «Очик дарслар» жадвали
№ | Дарс ўтиладиган синф | фан | Мавзу | Сана | Соат | Ўқитувчининг Ф.И.Ш |
1 | 6-“А” синф | информатика | Хужжатларда шакллар ва чизмалар | 9.02.2019 | 5-соат | Омонбоев Омад |
2 | 7-“А” синф | геометрия | Масалалар ечиш | 15.02.2019 | 4-соат | Сайдуллаев Дилмурод |
3 | 5-“Б” синф | математика | Ўнли касрлар ёзилиши ва ўқилишига доир мисоллар ечиш | 15.02.2019 | 2-соат | Зайнутдинова Холисхон |
4 | 5-“А” синф | математика | Sonlarni yaxlitlashga doir misollar yechish | 20.02.2019 | 1-соат | Тўхтабоева Муаттар |
Метод кенгаш раиси______________________ ____________________________
имзо ФИО
Методбирлашма раиси______________________ ___________________________
имзо ФИО
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
96-мактаб раҳбари
Магрупова Д Х
“31 - январь ” 2019 йил
Юнусобод туманидаги 96 -мактабда “Февраль-математика ва информатика фанлари ойлиги”да утказиладиган «Синфдан ташкари тадбирлар» жадвали
№ | Тадбир ўтиладиган синф | Мавзу | Сана | Ўқитувчининг Ф.И.Ш |
1 | 6- синфлар ўртасида | Математик кеча | 20.02.2019 | Тўхтабоева Муаттар |
2 | Устозлар уртасида | “Энг яхши компютер саводхони” | 25.02.2019 | Омонбоев Омад |
3 | 7-синфлар ўртасида | Математик кеча | 27.02.2019 | Сайдуллаев Дилмурод |
Метод кенгаш раиси______________________ ____________________________
имзо ФИО
Методбирлашма раиси______________________ ___________________________
имзо ФИО
ТШХТББнинг 2017 йил 23_ январдаги
___________-сонли хатига 1-илова
“БИЗ АЛ-ХОРАЗМИЙ ИЗДОШЛАРИМИЗ” ЁШ МАТЕМАТИКЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
1. Кўрик-танловнинг асосий мақсади ва вазифалари: Иқтидорли ва изланувчан ўқувчи ёшларни рағбатларнтириш, ҳамда уларни касбга йўналтириш
2. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби. Танлов 3 босқичдан иборат бўлиб, 1-шартда иштирокчилар экранда кўрсатилган арифметик мисолни ечадилар, иштирокчилар турган жойларида берилган мисолни ечадилар ва мисолни ечилиш тартибини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади ва ҳар бир иштирокчи мисолнинг жавобини айтадилар. Иштирокчиларнинг мисол ечишга 2 дақиқа вақт берилади. 2 дақиқа ичида ҳамманинг ишлари йиғиштириб олинади.
2-шартда иштирокчиларга 10 та мантиқий савол берилади ҳар бир иштирокчи берилган саволларни жавоблар варақасига белгилаб боради ва охирида йиғиштириб олинади. Мантиқий саволардан энг паст балл тўплаган 3 нафар иштирокчи танловни тарк этади.
3-шартда ўқувчилар ўзларининг қизиқарли математика саволлар беришади ва ўзаро беллашадилар.
Жами 100 дан иборат бўлиб, ғолиблар 76-100 бални эгаллаган ўқувчилар ўртасида белгиланадилар.
3. Ҳакамлар ҳайъати. Ҳайъат аъзолари 5-7 кишидан иборат бўлиб, улар таркибига, педстажи 3 йилдан кам бўлмаган, ижодкор ва изланувчан педагог ходимлар жалб қилинади.
4. Кўрик-танловнинг баҳолаш тартиби
Экранда арифметик мисол берилади, иштирокчилар турган жойларида берилган мисолни ечадилар ва мисолни ечилиш тартибини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади ва ҳар бир иштирокчи мисолнинг жавобини айтадилар.
Иштирокчиларнинг мисол ечишга 2 дақиқа вақт берилади.
2 дақиқа ичида ҳамманинг ишлари йиғиштириб олинади.
Мисолни тўғри аниқ ечган ўқувчига 30 балл берилади.
10 та мантиқий савол берилади ҳар бир иштирокчи берилган саволларни жавоблар варақасига белгилаб боради ва охирида йиғиштириб олинади.
Мантиқий саволлардан энг паст балл тўплаган 3 нафар иштирокчи танловни тарк этади. Хар бир савол 2 баллдан баҳоланади
Қизиқарли математик саволлар беришади бир бирларига
Савол тузганга:
Агар ҳамма топса 10 балл
Иштирокчиларнинг 100-80% топса –5
80-60% топса – 10
60-40% топса – 15
40-20% топса – 20 20-10% топса – 25 ҳеч ким топа олмаса – 35
Берилган саволни тўғри топганларга 15 балл
“БИЗ АЛ-ХОРАЗМИЙ ИЗДОШЛАРИМИЗ” ЁШ МАТЕМАТИКЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ НАТИЖАСИ
ЮНУСОБОД ТУМАН 96-МАКТАБ
2018-2019 УКУВ ЙИЛИ
МАТЕМАТИКА ФАНИДАН
№ | ФАМИЛИЯСИ ИСМИ ШАРИФИ | СИНФИ | ОЛГАН БАЛИ |
1 | ИНОҒОМОВА БАРНО | 8-А СИНФ | 92,5 |
2 | МУРОДОВА АЗИЗА | 10 А СИНФ | 48 |
“КЕЛАЖАКДА МЕНИНГ МАКТАБИМ” ЁШ ИНФОРМАТИКЛАРЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ НАТИЖАСИ
ЮНУСОБОД ТУМАН 250-МАКТАБ
2016-2017 УКУВ ЙИЛИ
ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН
№ | ФАМИЛИЯСИ ИСМИ ШАРИФИ | СИНФИ | ОЛГАН БАЛИ |
1 | САМАТОВА МУХЛИСА | 8-А СИНФ | (2-УРИН) |
2 | КЕНЖАЕВА ФАРАНГИЗ | 9-А СИНФ | (1-УРИН) |
ТШХТББнинг 2017 йил 23_ январдаги
__________-сонли хатига 2-илова
Умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг намунали дарс ишланмаси”
кўрик-танловни ўтказиш тартиби
1. Кўрик-танловнинг асосий мақсади ва вазифалари:
кўрик танлов иштирокчиларининг “Дарс муқаддас”, “ Ўрган-ўргат” тадбирларини қай даржада амалиётга жорий этганлигини аниқлаш;
-“Дарс муқаддас” тадбири асосида ўқитувчиларнинг назарий билимларини ошириш;
-иштирокчиларнинг ижодий қобилиятларининг , касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш , ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ошириш;
-очиқ дарслар, муфассал баён этилган дарс ишланмалари орқали илғор тажрибаларни оммалаштириш, тарғиб қилиш, уларнинг ўз методик мактабини яратишга кўмаклашиш;
2. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби
Кўрик-танлов 3 босқичда ўтказилади:
1- босқич мактаб бўйича( ҳар бир метод бирлашмалар кесимида аниқланади)
2-босқич туман бўйича ( ҳар бир мактабдан метод бирлашмалардан ғолиб деб топилган 1 нафардан ўқитувчи 2- босқичда иштирок этади)
3-босқич шаҳар босқичи бўйича туманда ғолиб деб топилган ўқитувчи қатнашади.
Таълим муассасаларида -2-10 февраль кунлари кунлари;
Туман босқичлари -15-17 февраль кунлари кунлари;
Шаҳар босқичи – 20-22 февраль кунлари ўтказилади.
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган дарс ишланмалари таълим муассасаларидан танловда иштирок этаётган ўқитувчиларнинг ижодий фаолиятини, ўз фанини қай даражада билишини баҳолаш мақсадида малакали мураббийлардан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилиниб, 3 нафар ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари февраль ойининг 18 санасигача шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритган ўқитувчиларнинг ижодий ишини баҳолаш мақсадида тузилган ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.
Тошкент шаҳар босқичида туманлардан ғолиб деб топилган иштирокчиларнинг дарс ишланмаларидан 3 нафари (1,2,3-ўрин) тақдирланади.
3. Кўрик-танловнинг баҳолаш тартиби
Дарс ишланмасининг “Дарс муқаддас” тавсиясига мослиги | 25 балл |
Дарс ишланмада дарс ўтиш босқичларини тўлиқ ёритилганлиги | 12 балл |
Дарс ишланмада кўрасатилган педтехнологияларнинг қўлланилишини тўлиқ ёрититб берилганлиги | 13 балл |
Фанлараро боғлиқлик | 5 балл |
Дарс ишланмада мавзуни мустаҳкамлашда тарқатма ва кўргазмали қуроллардан фойдалнилганлиги ва уларни аниқ кўрсатиб ўтилганлиги | 10 балл |
Ўқувчиларни индивидуал ёки гуруҳ бўлиб ишлашига эътибор қаратилганлиги | 5 балл |
Дарс ишланмада синфда жиҳозлар ва ўқувчиларни жойлашуви ҳақида тўхталиб ўтилганлиги | 5 балл |
Дарс ишланмада мақсадни тўғри қўйилганлиги | 5 балл |
Дарс ишланманинг Word дастурида, ҳарфларнинг ўлчами 14 ширфтда бўлиши, эътибор қаратилиши муҳим бўлган жойларни алоҳида ажратилиб кўрсатилганлиги | 8 балл |
Вақт тақсимоти ҳақида тўхталиб ўтилганлиги | 7 балл |
ЖАМИ | 100 балл |
ТШХТББнинг 2017 йил 23_ январдаги
________-сонли хатига 3-илова
Умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг намунали очиқ дарс”
кўрик-танловни ўтказиш тартиби
1. Кўрик-танловнинг асосий мақсади ва вазифалари:
- кўрик танлов иштирокчиларининг “Дарс муқаддас”, “ Ўрган-ўргат” тадбирларини қай даржада амалиётга жорий этганлигини аниқлаш;
-“Дарс муқаддас” тадбири асосида ўқитувчиларнинг назарий билимларини ошириш;
-иштирокчиларнинг ижодий қобилиятларининг , касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш, ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ошириш;
-очиқ дарслар, муфассал баён этилган дарс ишланмалари орқали илғор тажрибаларни оммалаштириш, тарғиб қилиш, уларнинг ўз методик мактабини яратишга кўмаклашиш;
2. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби
Кўрик-танлов 3 босқичда ўтказилади:
1- босқич мактаб бўйича( ҳар бир метод бирлашмалар кесимида аниқланади)
2-босқич туман бўйича ( ҳар бир мактабдан метод бирлашмалардан ғолиб деб топилган 1 нафардан ўқитувчи 2- босқичда иштирок этади)
3-босқич шаҳар босқичи бўйича туманда ғолиб деб топилган ўқитувчи қатнашади.
Таълим муассасаларида -1-10 февраль кунлари кунлари;
Туман босқичлари -15-17 февраль кунлари кунлари;
Шаҳар босқичи – 20-21 февраль кунлари ўтказилади.
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган дарс ишланмалари таълим муассасаларидан танловда иштирок этаётган ўқитувчиларнинг ижодий фаолиятини, ўз фанини қай даражада билишини баҳолаш мақсадида малакали мураббийлардан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилиниб, 3 нафар ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари февраль ойининг 18 санасигача шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритган ўқитувчиларнинг ижодий ишини баҳолаш мақсадида тузилган ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.
Тошкент шаҳар босқичида туманлардан ғолиб деб топилган иштирокчиларнинг дарс ишланмаларидан 3 нафари (1,2,3-ўрин) тақдирланади
3. Ҳакамлар ҳайъати
4. Кўрик-танловнинг баҳолаш тартиби
-дарс мавзусини ўқувчиларга етказишда мақсаднинг тўғри қўйилиши ва ўқувчиларнинг 1 соат давомида эгаллаши лозим бўлган ДТС талаблари асосида БКМларнинг тўғри белгиланганлиги 10 балл
-дарс жараёнида кўргазмали қуролларнинг мавзуга, ўқувчи ёш физиологиясига мос, тўғри танланганлиги ва дар ишланма баёнида ифода этилганлиги 10 балл;
-дарс турининг тўри белгиланганлиги 10 балл;
-дарс методининг ўринли танланганлиги 10 балл;
-ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида танланган усулларда барча ўқувчиларнинг иштироки кўзда тутилганлиги 10 балл;
-дарс босқичларининг тўғри қўйилиши 10 балл;
-ўқувчиларнинг олдинги дарсдаги мавзуларни табақалаштириб сўралишини режалаштирилганлиги 10 балл;
-вақтни тўғри тақсимланиши 5 балл;
-янги мавзунининг баён этилишининг дарс ишланмада тўлиқ ёритилиши ва асосий мазмуннинг интерфаол методларни қўллаган ҳолда берилиши 10 балл;
-ўқувчиларнинг баҳосини ҳамда уйга берилган вазифани тўғри таҳлил қилиб бериш методларининг кўрсатилганлиги 5 балл;
-дарс ишланманинг Wоrd дастурида тайёрланиши ҳамда дарс бориш тартибини батафсил ёритилганлиги 10 балл;
ТШХТББнинг 2017 йил 23_ январдаги
02-5/2-261-сонли хатига 4-илова
Умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг намунали тарқатма материал”
кўрик-танловни ўтказиш тартиби
Мазкур тартиб Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги мактаб ўқитувчилари ўртасида “Энг намунали тарқатма материаллар” кўрик-танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
1.Кўрик-танловнинг асосий мақсади ва вазифалари: умумий ўрта таълим мактабларининг педагоглари орасидан фанлар бўйича илғор, ташаббускор, тажрибали ва ижодкор ўқитувчиларни ҳамда уларни дарс жараёнларида фойдаланадиган кўргазмали ва тарқатма материалларини аниқлаш;
умумий ўрта таълим мактабларида ҳар бир фандан дарс бераётган ўқитувчилар орасидан юксак касб маҳоратига эга бўлган, ўз фанининг, мутахассислигининг ҳақиқий эгаларини саралаб олиш;
педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш;
унинг ташаббускор ва ижодкорлигини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш.
2. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби: Кўрик танлов 3 босқичда ўтказилади. 1-босқич барча умумтаълим мактабларида, 2-босқич туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ва 3-босқич Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасида бўлиб ўтади.
Ҳар бир иштирокчи тайёрлаган тарқатма материалларини қайси дарсларда ва қандай вақтларда дарс жараёнида фойдаланишлари ҳақида қисқача анотация ёзишлари шарт.
Ҳар бир иштирокчи шаҳар босқичида ўзлари тайёрлаган тарқатма материалларини ўқувчилар ўртасида синаб курилиши учун 2017 йилнинг 22 февралга қадар методика Марказига тақдим этилади.
3. Ҳакамлар ҳайъати: Ҳайъат аъзолари 3-5 кишидан иборат бўлиб, улар таркибига, педстажи 3 йилдан кам бўлмаган, ижодкор, изланувчан ва юқори тажрибага эга педагог ходимлар жалб қилинади.
4. Кўрик-танловнинг баҳолаш тартиби:
чуқур билимга эга эканлигини ва изланувчан, ташаббускор, тажрибали ҳамда таълим соҳасида олиб борилаётган сўнги янгиликларни тарқатма материалларга акс эттирганлиги - 20 балл;
Тарқатма материалларида қўллаган педтехнология ва усулларнинг янгилиги ҳамда натижавийлиги - 15 балл;
Тарқатма материалларида ўтилган мавзуларни қамраб олиниши - 15 балл;
Тарқатма материалларини дарс жараёнида фойдаланишда ўқувчиларга қанчалик даражада тушунарли бўлиши - 10 балл;
Тарқатма материалларини тузиш мобайнида турли манбалардан фойдаланганлиги - 10 балл;
Тарқатма материалларида фанлараро ўзаро боғлиқликнинг акс этиши -15 балл;
Тарқатма материалларини фойдаланишда натижавийлиги - 15 балл;
ТШХТББнинг 2017 йил 23_ январдаги
-сонли хатига 5-илова
Умумтаълим мактаб ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши анимацион дарс”
кўрик-танловни ўтказиш тартиби
Мазкур тартиб Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги мактаб ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши анимацион дарс” кўрик-танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Кўрик-танловнинг асосий мақсади ва вазифалари: Ижодкор ва тажрибали ўқитувчиларни рағбатларнтириш, ҳамда дарс жараёнларида АКТ дан фойдаланиб ўтишларини янада жонлантириш.
2. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби: Кўрик танлов 3 босқичда ўтказилади. 1-босқич барча умумтаълим мактабларида, 2-босқич туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ва 3-босқич Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасида бўлиб ўтади.
Ҳар бир иштирокчи шаҳар босқичида ўзлари тайёрлаган анимацион дарс ишланмалари ҳақида хранологик харитаси тақдимотини қилиш. (10 минут)
3. Ҳакамлар ҳайъати: Ҳайъат аъзолари 5-7 кишидан иборат бўлиб, улар таркибига, педстажи 3 йилдан кам бўлмаган, ижодкор ва изланувчан педагог ходимлар жалб қилинади.
4. Кўрик-танловнинг баҳолаш тартиби:
Анимацион дарс ишланмаси қўйидаги мезонлар асосида 100 балл билан баҳоланади.
чуқур билимга эга эканлигини ва компьютер саводхонлиги бўйича маҳоратини дарс ишланмасида намоён қила олиши - 20 балл;
Дарс ишланмасида қўллаган технология ва методларни янгилиги ҳамда натижавийлиги - 15 балл;
Дарс ишланмасида ўтилган мавзуларни қамраб олиниши - 15 балл;
Дарс ишланмасида фанлараро боғлиқлиги -15 балл;
Анимацион дарс ишланмаси дизайни - 10 балл;
Анимацион дарс ишланмасини тузиш мобайнида турли манбалардан фойдаланганлиги - 15 балл;
Қўлланилган анимацияларнинг ўринли ва мақсадли фойдаланилганлиги 10 балл
ТШХТББнинг 2017 йил 23_ январдаги
-сонли хатига 6-илова
Фан ойлиги юзасидан ТХТМФМТТЭБ лари рейтингини белгилаш тартиби
№ | Белгиланган вазифалар | Бектемир | Миробод | М.Улуғбек | Олмазор | Сергели | Учтепа | Чилозор | Шайхонтоҳур | Юнусобод | Яккасарой | Яшнобод |
1 | Туманда фан ойлиги доирасида ташкиллаштирил-ган тадбирларни таълимга оид газета ва журналларда ёритилиши (Ҳар бир мақола учун 5 балл) | | | | | | | | | | | |
2 | Туман методисти томонидан ташкиллаштирилган семинар ва бошқа тадбирлар (Ҳар бир тадбир учун 5 балл) | | | | | | | | | | | |
3 | Тумандаги умумтаълим мактабларида фан ойлигини ташкиллаштирилганлиги ҳолати (Ҳар ўрганилган ижобий мактаб учун 10 балл, ўрганиш мобайнида ҳар бир аниқланган камчилик учун -5 балл олиб ташландаи) | | | | | | | | | | | |
4 | Умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг намунали дарс ишланмаси” кўрик- танлов натижаси | | | | | | | | | | | |
5 | Умумтаълим мактаб ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши анимацион дарс” кўрик- танлов натижаси | | | | | | | | | | | |
6 | Умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг намунали тарқатма материал” кўрик- танлов натижаси | | | | | | | | | | | |
7 | Умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг намунали очиқ дарс” кўрик- танлов натижаси | | | | | | | | | | | |
8 | Математика ва информатика фанларига оид энг яхши ижодий ишлар кўрик-танлов натижаси | | | | | | | | | | | |
9 | Фан ойлиги мобайнида ташкиллаштирилган ноанъанавий тадбир учун (50 балл) | | | | | | | | | | | |
10 | Туман методистининг ижодкорлиги (25 балл) | | | | | | | | | | | |
11 | Фан ойлиги якуний фестивалининг ташкиллаштирилганлиги (30 балл) | | | | | | | | | | | |
12 | Фан ойлиги мобайнида ўтказилган тадбирларнинг таълим сифатини, педагог ходимларни иш тажрибаларини оширишга қаратилганлиги (25 балл) | | | | | | | | | | | |
ЖАМИ | | | | | | | | | | | |
Изоҳ: Фан ўтказилишини ўтказилиши ТШХТББнинг ишлаб чиқариш йиғилишида (ТХТМФМТТЭБ мудирлари иштирокида) муҳокама қилинади