СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Бобур Мирзонинг жахон экологик маданиятига кушган хиссаси

Категория: Прочее

Нажмите, чтобы узнать подробности

Мозийдан маълумки, аждодларимизнинг  жаҳон маданияти ва маърифати  мулкига қўшган хазиналари беқиёсдир.

Алишер Навоий,Ал-Хоразмий,Ибн Сино, Ал-Беруний,Аҳмад Яссавий,Ат-Термизий каби неча-неча олиму-фозиллар,шоиру,шоҳлар номини санаб ўтар эканмиз,Андижон ўғлони Заҳириддин Муҳаммад Бобурни эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ.

У ўзининг иқтидори,ақл-заковати,инсонийлиги,оғир тақдири,ошкора руҳий кечинмалари билан киши эътиборини ўзига кўпроқ тортади.

У давлат арбоби,жаҳонгир саркарда,шоир,олим,сиёсатдон, тарихчи,тилшунос,табиатшунос – эколог ҳамдир.

Бобур 1483 йил 14-февралда Андижонда туғилган. Отаси Умаршайх Мирзо соҳибқирон Амир Темур Кўрагон авлодидан,Фарғона ҳокими бўлган. Онаси Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

Бобур отасидан эрта айрилиб қолади ва ўн икки ёшида Андижон тахтига ўтиради ва Фарғона мулкининг ҳукумдори бўлиб қолади.

Ёш Бобур мувофаққиятсизликларга ҳам кўп  учраган, шунга қарамай интилишдан тўхтамаган. Ҳаётнинг аччиқ ситамларию,зарбаларига дош бериб,ҳатто ижод билан ҳам шуғилланган.

Просмотр содержимого документа
«Бобур Мирзонинг жахон экологик маданиятига кушган хиссаси»

Бобур Мирзонинг жаҳон экологик маданиятига қўшган ҳиссаси.

АДУ. Педагогика факультети, БТСТИ-йўналиши

2 босқич талабаси Исманова Дилором



Ҳиндистонда боғларнинг асосчиси Бобур

табиат гўзаллигини ниҳоятда чуқур ҳис қиладиган хассос инсон бўлган.

М.Рандхава

Ҳинд арбоби

Мозийдан маълумки, аждодларимизнинг жаҳон маданияти ва маърифати мулкига қўшган хазиналари беқиёсдир.

Алишер Навоий,Ал-Хоразмий,Ибн Сино, Ал-Беруний,Аҳмад Яссавий,Ат-Термизий каби неча-неча олиму-фозиллар,шоиру,шоҳлар номини санаб ўтар эканмиз,Андижон ўғлони Заҳириддин Муҳаммад Бобурни эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ.

У ўзининг иқтидори,ақл-заковати,инсонийлиги,оғир тақдири,ошкора руҳий кечинмалари билан киши эътиборини ўзига кўпроқ тортади.

У давлат арбоби,жаҳонгир саркарда,шоир,олим,сиёсатдон, тарихчи,тилшунос,табиатшунос – эколог ҳамдир.

Бобур 1483 йил 14-февралда Андижонда туғилган. Отаси Умаршайх Мирзо соҳибқирон Амир Темур Кўрагон авлодидан,Фарғона ҳокими бўлган. Онаси Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

Бобур отасидан эрта айрилиб қолади ва ўн икки ёшида Андижон тахтига ўтиради ва Фарғона мулкининг ҳукумдори бўлиб қолади.

Ёш Бобур мувофаққиятсизликларга ҳам кўп учраган, шунга қарамай интилишдан тўхтамаган. Ҳаётнинг аччиқ ситамларию,зарбаларига дош бериб,ҳатто ижод билан ҳам шуғилланган.

Бобур ўзининг қисқа (47 йиллик)ҳаёт йўлида катта ишларни амалга оширишга улгурди. Бобурийлар империясига асос солди,”Бобурнома” дек дунёга машҳур қомусий асар қолдирди,баркамол фарзандларни дунёга келтириб,тарбиялади, авлодларга ўзга юртда шоҳ бўлгандан кўра, ўз юртида авом бўлиб яшаш қанчалар бахт эканлигини асарларида намоён қилди.Ватан туйғуси нақадар тотли эканлигини,она тупроқ ўрнини хеч қандай тожу-тахт ҳам боса олмаслигини исботлаб кетди. Бунга бир мисол қилиб қуйидаги тўртликни келтиришимиз мумкин;

1Толъе йўқки жонимға балолиғ бўлди

Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди

Ўз ерни қўйиб,Ҳинд сори юзландим,

Ё раб, нетайин не юз қаролиғ бўлди.

Рубойидан ҳам кўриниб турибдики, ватанини ташлаб кетиш ўзига ҳам осон бўлмаган. Агарда “юз қаролиғ”лар бўлмаганда эди,у хеч қачон юртидан олисламаган бўларди.

Бобур ўз туғилган гўшасида амалга оширмоқчи бўлган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини асосан Афғанистон,Ҳиндистонда рўёбга чиқарди.У кўплаб,катта эзгу ишларни амалга оширмасин, ғалабаларни қўлга киритмасин,эъзозланмасин,юрагида бир армон билан яшади. Бу албатта Ватан армони эди.

Ҳозирда мустақил мамлакатимизда,хусусан Андижонда унинг табаррук номи абадийлаштирилган.Мисол учун,Андижондаги вилоят кутубҳонаси,Боғишамол дам олиш маскани,бир қатор ширкат хўжаликлари, кўча ва майдонлар,мактаб, Андижон Давлат университети ва шу каби масканларга бобоколонимиз Бобур номи берилган.

Яна бир мисол,Бобур номли халқаро илмий экспедиция ҳам ташкил этилган.Булардан кўзланган мақсад шуки,улуғ аждодимиз номини мангуга муҳирлаш ва унинг бой меросини ўрганиб оммалаштириш ва ўсиб келаётган авлодларга етказишдир.

2Бобур бир рубойисида шундай деб ёзади,

Эй ел,бориб аҳбобга номимни дегил!

Ҳар ким мени билса,бу пайомимни дегил!

Мендин демагил гар унитилғон бўлсам,

Ҳар кимки мени сўрса,саломимни дегил

Йуқ Бобур бобожон,сиз унитилмагансиз,унитилмайсиз ҳам! Инсониятни яхшиликка вафога ундагансиз-ки,башарият ўртасидаги дўстлик ва биродарликни боғловчи беназир зот бўлиб қалбларда яшайверасиз.

Бобурнинг қолдирган бой мерос ва босиб ўтган ҳаёт йўлини синчиклаб ўрганувчи олим-у ёзувчилар биёр, улардан бири машҳур ўзбек адиби Пиримқул Қодировдир. Унинг қаламига мансуб

Юлдузли тунлар” романини ҳаяжон билан ўқимаган китобхон топилмаса керак. Айнан Бобур Мирзо ҳаётига мурожаат қилишига нима сабаб бўлган? Бу саволга устоз ёзувчи қуйидагича жавоб қайтаради.

– Бобурдан бошлаганим тўғри бўлган экан, деб ўйлайман. Чунки Амир Темур тажрибасини энг чуқур ўрганган ва давом эттирган темурийзода, менимча, Бобурдир. Мирзо Бобур “Темур тузуклари”ни чуқур ўрганган ҳамда вафотидан олдин ўғли Ҳумоюнга ёзган махфий васиятномасида “Ҳазрат Соҳибқирон Амир Темурнинг иш юритишлари доим ёдингда бўлсин. Шунда давлатинг маъмур ва пухта бўлади”, деб тайинлайди. Ҳақиқатан Бобурнинг ўзи бутун ҳаёти давомида Амир Темурнинг тузукларидаги пурмаъно сўзлардан жуда кўп ибрат олган. Даҳо даражасидаги истеъдод нуқтаи назаридан қараганда, Амир Темурга ирсий ворис ва яқин авлод Бобур Мирзо деб айтиш мумкин. Шунинг учун Бобур Мирзо Ҳиндистонда бошлаб берган бобурийлар сулоласи 332 йил умр кўрган.

3Маълумки, Бобурнинг ҳаёти ва тарихий, илмий ва адабий меросини ўрганиш ва оммалаштиришда Ўзбекистон, Тожикистон, Россия олимларининг фаолиятлари ҳам диққатга сазовордир. ХIХ-ХХ асрлар давомида Георг Кер, Н. Ильминский, О. Сенковский, М. Салье, Порсо Шамсиев, Содиқ Мирзаев, В. Зоҳидов, Я. Ғуломов, Р. Набиев , С. Азимжонова, А. Қаюмов каби олимларнинг жонбозлик кўрсатдилар.

Узоқ йиллар давомида Ғарб ва Шарқнинг машҳур шарқшунос олимлари «Бобурнома» мазмунини жаҳон жамоатчилигига етказиш борасида катта фаолият кўрсатдилар. Масалан, голландиялик олим Витсен, англиялик олимлар Ж. Лейден, В. Эрскин, Р. Колдекот, А. Бевереж, Т. Албот, германиялик Ю. Клайнрат ва А. Кейзер, франциялик Паве де Куртейл, ҳиндистонлик Мирзо Насриддин Ҳайдар Ризви, туркиялик Р. Р. Арт ва Н. И. Баюр ва бизнинг давримиздаги франциялик олим Бакке Громон, афғонистонлик олим Абулҳай Ҳабибий, покистонлик олимлар Рашид Ахтар, Надви ва Шоҳ Олам Мавлиёт шулар жумласидандир. «Бобурнома»ни ўрганиш соҳасида жаҳоннинг машҳур шарқшунослари қаторидан япониялик олимлар ҳам жой олмоқдалар.

Мана шундай улуғ зотнинг умр дафтарига шунчаки бир кўз югуртирдик халос, қомусий олимнинг ҳаёти ва ижодига чуқурроқ ёндашадиган бўлсак,у тугамайди,янгидан-янги тилсимлар топилаверади.

Шундай бўлсада Бобурнинг яна бир мени ўзига тотган қирраларининг бирига тўхталмоқчиман.

Бобур- табиат шайдоси,унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлибгина қолмай,атроф-муҳитга мадад беришни ўзига бурч қилиб олган эколог ҳамдир.

Маълумки экологиянинг муҳим шартларидан бу- ободонлаштириш ва экин экишдир. Бобур Мирзо шу иккисига ҳам тўла амал қиларди.

У Афғанистон ва Ҳиндистонда қурилиш,ободончилик,боғдорчилик ишларини олиб борди,йирик сув иншоатларини қурдирди,деҳқонларга эркинлик берди,уларни ортиқча солиқлардан озод этди.Янги боғлар бунёд этди,ариқлар қаздирди, “Зарафшон”, “Боғи Шамол”, “Боғи вафо”, “Боғи сафо” номли боғлар ўзидан кейин ҳам машҳур бўлди.

Шоҳ ва шоир бобомиз Ҳиндистонда ислом динимизни татбиқ қилиш асносида ҳинд ҳалқининг санэкологиясини ривожлантирган.

Маълумки,ҳинд этиқодида мурдаларни маълум бир турдаги дарахтлар билан бирга ёқиб юбориш амали мавжуд.

Аммо ,Бобур динимиз ақидаларига амал қилиб,оламдан кўз юмган одамни йерга дафн этилишини билдириб,бу билан бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги дарахт турини асраб қолган.



Ўзининг шоҳ асари- ўша давр ўзбек адабий тили ва классик адабиётининг ёрқин намунаси “Бобурнома”ни яратди.Бу асар экологияни янада яхшироқ ва қизиқарлироқ ўрганишимиз учун ҳам ҳизмат қилади. Чунки унда жойлар манзараси,топографияси,об-ҳавоси.хайвонот ва ўсимликлар дунёси,аҳолиси ҳақида табиатшунос,этнограф,адиб,шоир,географ,тарихчи,тилшунос ва санъатшунос бир зот-Мирзо Бобур томонидан,ўзининг саёҳати натижасида борича, лўнда ва ҳаққоний ёзилгандир.

Асарда Фарғонадан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудда Бобурнинг ўзи кўрган жойлар ҳақида маълумотлар батафсил ёритилган. Унда мамлакат,шаҳар,қишлоқ.қалъа ,дашт,тоғ,довон,дара,дарё, кўприк,кечув,кўл,чашма,боғ,яйлов,ўтлоқ ва бошқа жой номлари тилга олинган.бундан кўриниб турибдики,”Бобурнома” ўша замоннинг географик-экологик тасаввурларини кенгайтиришда дебоча бўлиб хизмат қилган ва бизга ҳам ўша давр экологик таълимотидан хабар бериб келмоқда.

4«Бобурнома»ни қўлга олар эканмиз унда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон халқларига хос бўлган фазилат ва нуқсонлар, уларнинг тафаккур оламини кенглиги ва мураккаблиги билан бирга, ўша даврдаги ҳаёт муаммолари, Бобур давлатидаги сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг тўлиқ манзараси намоён бўлади. «Бобурнома»да келтирилган бу тарздаги маълумотлар Бобур даврида ёзилган бошқа тарихий манбалар: Мирхонд, Хондамир, Муҳаммад Солиҳ, Биноий, Муҳаммад Ҳайдар, Фаришта, Абул-Фазл Алломий ва бошқа тарихчиларнинг асарларида бу даражада аниқ ва мукаммал ёритилган эмас. Муаллиф «Бобурнома»да Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Беҳзод, Мирзо Улуғбек ва бошқа алломалар ҳақида ўзининг энг юқори фикр ва мулоҳазаларини билдиради.
«Бобурнома» — Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири — XVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўзида акс эггирган бўлса ҳам, шу билан бирга жуда кўп долзарб иқтисодий, ижтимоий масалалар бевосита экологик муаммоларни ҳам ўзида қамраб олган шоҳ асардир. Шу боис «Бобурнома» тарихий ва адабий мерос сифатида дунё олимларини ҳайратда қолдириб келмокда.

Мана шундай теран идрок билан ёзган асри туфайли юртимизнинг азалий экологиясини жаҳонга танитган зотга таъзим қиламан.

Бобурнинг экологик тафаккурини, ижодини ўрганиш асносида унинг хулқи, тарбиясига,муомила маданиятига ҳам қойил қолдим. Бу дилбар шаҳс андижонча лутф,чиройли каломлар билан ҳатто душманларини ҳам тарбиялаганлигига амин бўлдим. Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтмоқчиманки,ватандошимизнинг эзгулик йўлидаги ишлари халқлар орасида шуҳрат қозонди,табаррук ном қолдирди.илмга иштиёқи уни юксалтирди. Биз ёшлар ҳам бобокалонимиз қолдирган меросларни янада яхшироқ эгаллайлик,ундан ибрат олиб,юқори чўққиларни забт этайлик.Буюк аждодимизнинг муносиб авлодлари бўлайлик!

Андижон давлат университети Педагогика факультети БТСТИ таълим йўналиши 2–курс талабаси Исманова Дилоромхоннинг “Бобур Мирзонинг жаҳон экологик маданиятига қўшган ҳиссаси” номли мақоласига

ТАҚРИЗ

БТСТИ таълим йўналиши 2–курс талабаси Исманова Дилоромхоннинг “Бобур Мирзонинг жаҳон экологик маданиятига қўшган ҳиссаси” номли мақоласи ҳали теша тегмаган, долзарб, изчил,қизиқарли эканлиги билан аҳамиятлидир. Ўқувчи ушбу мақолани мароқ билан мутоала қилади ва ўзига янги маълумотлар олади .

Дилоромхон Мирзо Бобур ҳаёти ва фолиятини ёритишда методологик изланишларни ҳам ўрганиб чиққан. Тарихий воқеалар,далилларни,тривоятларни теран таҳлил қилиб умумлаштирган. Бобурнинг ҳаёти ва ижод йўлини ўрганиш асносида, хали хеч бир ёзувчи қалам теккизмаган, Бобур Мирзонинг яна бир қиррасини очиб берганлиги билан ушбу мақола қимматлидир. Сўзимнинг исботи тариқасида мақолада учрайдиган қуйидаги сатрларни келтираман:

Бобур- табиат шайдоси,унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлибгина қолмай,атроф-муҳитга мадад беришни ўзига бурч қилиб олган эколог ҳамдир.” Ёки:

Шоҳ ва шоир бобомиз Ҳиндистонда ислом динимизни татбиқ қилиш асносида ҳинд ҳалқининг санэкологиясини ривожлантирган. Маълумки, ҳинд этиқодида мурдаларни маълум бир турдаги дарахтлар билан бирга ёқиб юбориш амали мавжуд. Аммо , Бобур динимиз ақидаларига амал қилиб,оламдан кўз юмган одамни ерга дафн этилишини билдириб,бу билан бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги дарахт турини асраб қолган...”

Шунингдек, мақолада Шоҳ Бобурнинг экологик маданиятини ҳамда Бобурнома орқали ифодаланган экологик таълимга ҳам урғу берилган.

БТСТИ таълим йўналиши 2–курс талабаси Исманова Дилоромхоннинг “Бобур Мирзонинг жаҳон экологик маданиятига қўшган ҳиссаси” номли мақоласини илмий мақолалар тўпламида чоп этиш мумкин.



МҒМАҲТ кафедраси мудири,доцент: Т.Мадумаров



1 Kutubxona.com-Bobur g`zallari ruboiylari

2 Kutubxona.com-Bobur g`zallari ruboiylari



3 E-tarix.uz/shahslar/726

4 “Бобурнома”.Тошкент.”Шарқ”нашриёти. 2002йил.


Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!