ЎҚУВЧИЛАРДА ФУҚАРОЛИК ТАРБИЯСИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
§ 1. Фуқаролик тарбиясининг мазмуни, мақсад ва вазифалари
Мустақил Ўзбекистон Республикасида шаклланаётган миллий истиқлол ўоялари фуқароларни Республика Конституциясида эътироф этилган инсонпарварлик, демократик, ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдек эзгу мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. Ҳар бир фуқаронинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини юзага келтириш, фуқаролик (ҳуқуқий) маданиятини қарор топтириш-фуқаролик (ҳуқуқий) жамиятнинг асосий талаби саналади.
Даврнинг ушбу ўта долзарб талаби мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган қатор қонун ва қарорлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари мазмунида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Аҳоли ўртасида миллий истиқлол мафкураси ўояларини тарўиб этди. Ижтимоий тарбиянинг самарали, изчил тизимини яратиш, жамиятда фуқаролик (ҳуқуқий) маданиятни шакллантириш муаммоларининг ижобий ҳал этилиши жамият ижтимоий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Ижтимоий ҳаётда фуқаролик маданиятининг шаклланиши учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш: бир томондан, жамият манфаатлари учун; иккинчи томондан, шахс (фуқаро) манфаатлари, шунингдек, жамият ҳамда фуқаронинг биргаликдаги манфаатларига тўла мос келади. Шу сабабли республика мустақиллиги шароитида ижтимоий таълим-тарбияни ташкил этиш мазмунини тубдан янгилаш зарурияти юзага келади. Ижтимоий тарбияни кенг кўламда (комплекс) ташкил этиш бугунги куннинг даъвати ва талаби бўлиб қолмоқда. Мазкур талабни ижобий ҳал этиш билан таълим муассасалари –жамоатчилик-давлат-жамият бирлигини яратиш асосида амалга оширилади.
Ўз фуқароларига эга бўлиш ҳар бир давлатнинг зарур ва муҳим белгиси саналади. Фуқароларнинг мавжудлиги сабабли давлат мавҳум тушунча бўлмай, муайян механизмга, жонли сифатда майдонга чиқади. Ҳуқуқий ўрни қонун йўли билан кафолатланган шахснинг давлат ичкарисида ёки ташқарисида бўлишидан қатъий назар, маълум бир давлатга қарашлилиги ҳолатига фуқаролик дейилади. Шундай ҳуқуқга эга шахс фуқаро деб аталади. Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, республика Олий мажлиси қабул қилган тегишли қоидаларда белгиланган ҳуқуқлардан фойдалана олади, қонунларда кўрсатиб ўтилган бурчларни бажаради.
Фуқароликнинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилар:
муайян давлат аъзоси эканлигини ҳис этиш, шахс тақдири давлат ва жамият ҳаёти билан узвий чамбарчас боўлиқ эканлигини тушуниб етиш;
халқ, давлат олдидаги фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини қонунчилик асосида билиш, уларга сўзсиз, қатъий амал қилиш;
ўз халқи, давлати ўтмишига ҳурмат туйўусини қарор топтириш, шахсий манфаатлардан республика манфаатларини устун қўя билиш, халқ, Ватан равнақи истиқболи учун курашишга, юрт тинчлигини ҳимоя қилишга ва асраб-авайлашга тайёр туриш;
давлат рамзларига чексиз муҳаббатни қарор топтириш,
улар муҳофазаси учун тайёргарлик, давлат рамзларининг миллат, халқ ор-номуси, шаъни, қадр-қиммати эканлигини англаш;
ижтимоий-сиёсий онглилик ижтимоий фаоллик, давлатнинг ички ва халқаро сиёсати қоидаларини тушуниш ва идрок қилиш;
миллий ва умуминсоний ахлоқ ҳамда ҳуқуқ меъёрларининг бузилишига нисбатан муросасиз курашиш кабилар киради.
Жамият томонидан қонунчилик йўли билан белгиланган талаб фуқаро хулқини баҳолаш, хатти-ҳаракатлар моҳиятини таҳлил қилиш учун мезон бўлиб хизмат қилади. Ана шу талабларга мувофиқ фуқаронинг хулқ-атворидаги айрим кўринишлар, ҳаракатлар ёки одатлар маъқулланади ёки қораланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақсади эркин, демократик, инсонпарвар, хуқуқий давлат ва жамият қуришдир. Бу жамиятни бунёд этиш жараёни янги ижтимоий фуқаролик тарбияси вазифаларини мураккаблаштиради. Чунки демократик-ҳуқуқий жамият барпо этилишининг муваффаққияти фуқаронинг ижтимоий-сиёсий онглилик даражасига, фуқаролик фазилатларининг қарор топганлигига, ижтимоий фаоллик кўрсаткичларига боўлиқ.
Фуқароликнинг ижтимоий асоси янги иқтисодий муносабатлар бўлиб, унда фуқароларнинг шахсий манфаати жамият манфаати билан қўшилиб уйўунлашиб кетади.
Миллий ва умуминсоний қадриятлар ўоялари, демократик талаблар ҳамда ахлоқий-ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ фаолият юритиш ижтимоий фуқаролик муносабатларининг муҳим қоидасига айланади.
Фуқаролик тарбиясининг мақсади фуқаролик тушунчасининг моҳиятини англаш орқали ўқувчиларда юксак даражадаги фуқаролик маданиятини шакллантириш, уларни халқ, ватан, жамият учун фидоий инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир.
Фуқаролик тарбиясининг вазифалари асосан қуйидагилардан иборат:
Ёш авлодни доимий равишда жамиятда устувор мавқега эга бўлган ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга риоя этишга ўргатиб бориш;
Ўқувчиларга фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари тўўрисида маълумотлар бериб бориш, уларда фуқаролик фаолиятини ташкил этиш борасида кўникма ва малакалар ҳосил қилиш;
Ўқувчиларда давлат рамзларига ҳурмат ва муҳаббатни қарор топтириш, Республика Президенти шаъни, ор-номусини ҳимоя қилишга тайёргарлик ҳиссини шакллантириш;
Ўқувчиларда халқ ўтмиши, миллий қадриятларига нисбатан муҳаббат туйўусини уйўотиш, уларда ўурурланиш, фахрланиш ва ифтихор ҳисларини ошириш;
Ватан, халқ ва миллат ишига содиқлик, ўз манфаатларини юрт манфаатлари билан уйўунлаштира олишига эришиш, фидоий фуқарони тарбиялаб вояга етказиш;
Ватан, юрт озодлиги ва мустақиллигини эъзозловчи, ардоқловчи, уни ҳимоя қилишга тайёр фуқарони тарбиялаш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш;
Ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини ташкил этишда шахснинг Давлат Конституциясида кўрсатилган ҳуқуқларидан фойдаланиш ҳамда бурчларини бажарилиши хусусида маълумотлар бериш, уларда ижтимоий фаолиятни ташкил этишда ҳуқуқлардан фойдаланиш ва бурчларини бажариш бўйича кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Республика бош қонунида шахснинг қуйидаги ҳуқуқлари кафолатланади: яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик, айбланаётган шахс ишининг судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиши, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинадиган тажаввузлардан, шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш ва турар жой дахлсизлиги, республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиши ва ундан чиқиб кетиш, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, виждон эркинлиги, давлат ишларини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш, қонуний митинглар, йиўилишлар ва намойишларда иштирок этиш, касаба уюшмаларида, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш, сайлаш ва сайланиш, мулкдор бўлиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, дам олиш, қариганда ёки меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, илмий ва техникавий ижод эркинлиги. Ўқувчиларга ҳуқуқлари борасидаги билимларни бериш билан бирга фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат эканлиги ҳақида маълумот бериш, бу борада ўқувчиларда назарий ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш кўзланган мақсадга эришишда муваффақият омили бўлади. Фуқароларнинг бурчлари қуйидагилардан иборатдир:
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, шунингдек, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир;
Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар;
Фуқаролар атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар;
Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиўинларни тўлашга мажбурдирлар;
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш-Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.
§ 2. Давлат рамзлари ва уларга нисбатан Ҳурмат Ҳиссини шакллантириш
Давлатимиз рамзлари - байроқ, тамўа, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ўурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни эъзозлаш-ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир. Ўз мамлакати билан фахрланадиган инсон жуда кўп нарсаларга қодирдир. Бу эса оиланинг ҳам, ўз Ватанининг ҳам шон-шуҳратини оширади (И.А.Каримов).
Давлат рамзлари муайян миллат, элат этнопсихологик хусусиятлари, қарашлари, орзу-умидлари, интилишлари ҳамда мақсадини, ҳудудий, сиёсий ижтимоий бирлик моҳиятини ажратишга хизмат қилувчи тасвирий белгилар мажмуидир. Муайян давлатнинг байроўи, герб (тамўаси) ҳамда мадҳияси давлат рамзлари мажмуини ифодалайди.
Давлат рамзлари ўзларида чуқур сиёсий ва ижтимоий мазмун ифода этади. Давлат рамзларида (байроқ, гербда) тасвирланган ранглар, тасвирлар шу халқ, миллат ўтмиши, қадим анъаналари, халқнинг турмуш тарзи, орзу-умидлари, мақсади, ўояларини ифодалашига хизмат этади. Давлат мадҳиясида эса халқ, миллат, давлат ва жамиятнинг ягона мақсади, бирлиги, ўоялари тараннум этилади.
Давлат рамзлари давлат мавжудлигини кўрсатувчи белгилардан саналади. Рамзлар–бу шартли белгилар бўлиб улар қадим даврлардаёқ турли халқларда у ёки бу ҳодиса, олам, мавжудот, одамлар тасвирини, уларнинг қарашларини ифодалаган.
Республикамизда давлат мустақиллигининг эълон қилиниши мустақилликни акс эттирувчи рамзларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу муносабат билан 1990 йил 30 мартда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўўрисида” ги қарор қабул қилинди ва бу борада ишлар бошлаб юборилди.
Мадҳия-ҳар бир давлатнинг бош ва асосий қўшиўи ҳисобланади. Унда муайян давлат, унда яшайдиган халқнинг руҳияти ўзига хос табиати, орзу умидлари тараннум этилади.
"Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси" да жонажон мамлакатимиз Ўзбекистоннинг асосий жиҳатлари, бетакрор табиати халқимизнинг ажойиб хислатлари, аждодларимизнинг мардона руҳи, баўри кенглиги, мустаҳкам иймон жўшқин мисрларда куйланади. Юртимизнинг келажагига умид ва ишонч уйўотади.
Мустақиллик берган озод, эркин турмуш давлатимизнинг барча жабҳаларига миллий ва кўтаринки руҳ, ўзбекона колорит билан ишлаш, яшаш ва куйлаш бахтини ато этади. Шу жумладан, давлатимиз мадҳияси ҳам янгитдан вужудга келди.
"Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси" шубҳасиз Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ижодининг гултожи, энг сара бадиият намунаси бўлиб, Ўзбекистон Олий Мажлисининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган ХI сессиясида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси сифатида қабул қилинди. Ушбу мадҳияга таниқли бастакор Мутал Бурҳонов мусиқа басталаган.
Таълим муассасаларида фуқаролик тарбиясини ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга давлат рамзлари уларнинг моҳияти борасидаги маълумотларни бериш, уларнинг онгига давлат рамзларининг халқ, миллат ор-номуси, шаъни қадр-қиммати тимсоли эканлиги тўўрисидаги ўояларни сингдириш орқали ўқувчиларда уларга нисбатан ҳурмат туйўусини қарор топтириш каби вазафаларни ижобий ҳал этиш мақсадга мувофиқ саналади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг қуйидаги матни ўқувчилар томонидан нафақат ёд олиниши, балки мадҳияда ифода этилган фикрлар мазмунини чуқур таҳлил этилиши борасида шарт-шароитларни яратиб бериш таълим муассасалари жамоаси, уларнинг раҳбарияти олдидаги асосий вазифалардан биридир:
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош меҳрибон,
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Нақорат:
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуў халқ қудрати жўш урган замон.
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Баўри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод!
Нақорат:
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуў халқ қудрати жўш урган замон.
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Давлат мадҳияси каби унинг байроўи, герби (тамўаси) ҳам жаҳон миқёсида мавжуд бўлган муайян давлатнинг ўз халқи, миллати номидан фаолият юритиш имкониятига эга эканлигини англатади. Шу боис, 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Давлат рамзлари тўўрисида” қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ 1991 йил 15 октябрда республика байроўи, 1992 йил 21 июлда эса республика герби қабул қилинди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг байроўи уч хил рангда бўлиб, кўк, оқ, яшил ранглардир. Оқ ранг қизил ранг билан ҳошияланган. Республика байроўида юрт тарихи, ўзбек халқининг миллий руҳи ва юрт табиати жамоли акс эттирилган. Байроўнинг чап томони юқори қисмида ярим ой ва 12 юлдуз тасвири туширилган. Кўк ранг ва юлдузлар тасвири тиниқ, мовий осмон белгисидир. Ўртада оқ ранг эса ёруў кун ва покиза, оқкўнгилли халқимизнинг тилаги, қизил ҳошиялар эса томирларда ураётган қон каби тириклик ва ҳаёт рамзидир. Яшил ранг эса қадим-қадимдан табиат белгиси ой (янги ой) тасвирининг берилиши мустақиллик шароитида ҳаёт кечириш халқимиз учун ўзига хос янги давр эканлиги ифодасидир, юлдузлар сонининг 12 талиги йил ойларига мучал ҳисобига нисбатидир. Умуман, юлдузлар қадимданоқ адабиёт тимсоли сифатида қадрланиб келинган, XVIII асрдан бошлаб эса буюк интилиш ҳамда улуў ўояларнинг ифодаси сифатида талқин этила бошлаган.
Миллий байроўимизнинг ҳуқуқий мақоми, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроўи тўўрисида”ги маълумотларни ўқувчиларга етказиш синф соатларида, шунингдек, тарбиявий тадбирларни ўтказиш чоўида амалга оширилади.
Байроқ давлат мустақиллигининг белгисигина бўлмай, у республикамиз номини халқаро майдонда рамзий ифода этиш учун хизмат қилади. Давлат байроўи Президентлик аппарати, Республика Олий мажлиси ва ҳукумати, Қорақалпоўистон Республикаси Юқори Кенгаши ва ҳукумати, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Ўзбекистоннинг доимий ваколатхоналари биноларида доим кўтарилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик меҳмонлар Республика байроўини ҳурмат қилиши шарт. Давлат байроўига нисбатан ҳурматсизлик қонун йўли билан жазоланади.
Давлат рамзларининг яна бири-бу давлат гербидир. Ўзбекистон Республикаси давлат гербининг қабул қилиниши “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўўрисида”ги қонун ўоялари ҳамда халқимизнинг минг йиллик бой тажрибасига асосида амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат гербида тоўлар, дарёлар, буўдой бошоқлари (чап томонда), очилган ўўза шохларининг (ўнг томонда) гулчамбар ҳолидаги тасвири акс эттирилган. Герб ўртасида серқуёш юрт рамзи бўлган қуёш ўзининг заррин нурларини сочиб турибди. Гербнинг юқори қисмида республика мустақиллигининг рамзи сифатида саккиз бурчак тасвирланган бўлиб, унинг ичида ярим ой (янги ой-янги тузум) ва юлдузлар (абадият тимсоли) жойлаштирилгандир. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи бўлган кумуш рангли Хумо қуши қанотларини ёзиб турган ҳолда тасвирланган. Хумо қуши инсонга бахт келтирувчи, уни турли офатлардан ҳимоя қилувчи, меҳрибон жонзод сифатида ўзбек халқ оўзаки ижодида кенг талқин этилиб келинган. Гербнинг пастки марказий қисмида давлат байроўи рангларидаги чамбар лента ўзагида “Ўзбекистон” сўзи ёзилган. Гербда ифода этилган саккиз қиррали бурчак ижтимоий ҳаётнинг барча жиҳатларини маълум бир ўоя, куч бирлаштиради деган маънони англатишга хизмат қилади. Пахта ва буўдой бошоқларининг тасвири ризқу рўзимиз нишонасидир.
Давлат гербининг ҳуқуқий мақоми ҳам махсус қонун билан қўриқланади. Давлат гербидан фойдаланиш ҳуқуқи махсус давлат Ҳокимияти ва бошқаруви идораларига берилган бўлиб, уларга Ўзбекистон Президенти Девони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг маҳаллий идоралари, вазирликлар, давлат қўмиталари, барча тоифадаги судлар, прократура, дипломатик ва консуллик ваколатхоналари киради.
Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар, ҳужжатларнинг бланкалари, улардан фойдаланиш ва сақлаш, йўқотиш тартиби Республика Вазирлар Маҳкамасининг махсус ҳужжати асосида тартибга солинади.
Давлат герби, шунингдек, фуқаролик паспортида, корхона, ташкилот, муассасаларнинг иш қоўозлари, муҳрларида республика пул бирлигида, қимматли қоўозларда ўз ифодасини топган. Инсон шахс сифатида ўз шаъни ор-номусини қанчалик муқаддас билса, фуқаро сифатида давлат рамзларини шу қадар муқаддас билиши, муҳофаза қилиш учун ўзида масъуллик туйўусини қарор топтириши лозим. Фуқаролик тарбияни йўлга қўйиш жарёнида давлат рамзларидан ноқонуний ҳамда ахлоқсиз равишда фойдаланаётган кимсаларга нисбатан муросасиз бўлиш лозимлигини уқтириб бориш мақсадга мувофиқдир.
§ 3. Ўқувчиларни миллий қадриятлар руҲида тарбиялаш ва фуқаролик
тарбиясини шакллантириш
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш ва мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, унинг қонуний заминлари, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш фуқароларининг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигига, онглилик, билимдонлик даражасига узвий алоқадорликдадир.
Бунинг учун Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси, энг аввало, ҳаётимизнинг Асосий Қонуни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унинг ҳар бир моддасини пухта ўрганиши лозим.
Конституцияда инсон ҳуқуқларининг давлат ҳуқуқидан устуворлиги тамойили қонун йўли билан белгилаб қўйилган бўлиб, Президентимиз томонидан таъкидланганидек, фуқаролар манфаатининг устунлиги қонуний равишда мустаҳкамланган ва кафолотланган. Унда инсон, унинг ҳаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас бўлиб, давлат ҳимоясида дейилган.
Юқорида келтирилган талаб ва вазифаларни амалда жорий қилиш асосан таълим-тарбия муассасаларидан бошланади. Ушбу маънода ўқувчиларда фуқаролик тарбиясини шакллантириш учун уларни ўтмиш меросимиз ва халқимизнинг минг йиллик қадриятлари асосида маълумотлар бериш мақсадга мувофиқдир.
Фуқаролик тарбиясининг асосларидан бири миллат, халқ уларнинг ҳаёт мазмунини ўрганиш орқали миллий ўзликни англашни қарор топтириш иши саналади.
Шахс жамият ўтмишини ўрганиш орқали унинг ҳар босқичини таҳлил қилиш асосида келгуси ҳаёт режасини ишлаб чиқади. “Ўтмишсиз келажак бўлмайди” - мазкур шиор эркин, мустақил равишда тараққиёт йўлидан бораётган республика ҳаётининг бош шиорига айланиши керак.
Ўтмиш мутафаккирларнинг қарашлари, бой маънавий мерослари, ўоялари бугунги авлод учун дастуруламал бўлиши лозим.
Алломалар, халқ қаҳрамонлари ҳаётини ўрганиш миллат ва шахсга инсон сифатида ким эканлигини англаб етишга ёрдам беради.
Миллий қадриятлар ўояларини ўрганиш асрлар давомида ардоқланиб келган анъана, урф-одат, маросимлар нима учун милллатни бу қадар жипслаштириб қўйганлигидан воқиф этади. Фуқаролик тарбияси негизида халқ ўтмиши, тарихини ўрганиш, миллий қадриятлар моҳиятини англашга йўналтирилган фаолиятга ўқувчиларни жалб этиш педагогика фани, тарбияда кўзланган мақсадга элитувчи йўл саналади.
Ўқувчиларни ҳақиқий фуқаро этиб тарбиялаш, уларда фуқаролик туйўусини қарор топтириш, фидойи фуқаро сифатида шакллантириш билан якунланади.
Ўқувчиларда фуқаролик ҳисси ва эътиқодини тарбияламай туриб, уларда ахлоқий, хулқий одатларни, малакаларни ҳосил қилиб бўлмайди.
Фуқаролик туйўусини қарор топтириш мураккаб жараён. Бунда дастлаб болаларга фуқаролик моҳияти ва қоидалари мазмунига оид билимлар берилади. Аввало, ўқувчига фуқаролик одоби ва маданияти ҳақида тушунча берилади, бу хилдаги хулқ, хатти-ҳаракатларга оид намуналар келтирилади, сўнгра фаолият уюштирилади. Ана шу асосида фуқаролик тушунчалари бадиий ва илмий адабиётлар, матбуот янгиликлари, кинофильм, спектакль ўоялари, турли ҳолатлар мазмунини тушунтириш, тарўиб этиб бориш орқали сингдирилади. Фуқаролик туйўусини болаларда мактабгача тарбия ёшидан бошлаш шакллантириб бориш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун “Республика байроўида нималар акс эттирилган?”, “Республика гербидаги Ҳумо қуши ниманинг рамзи?”, “Мен давлат мадҳиясини биламанми?” каби мавзуларда суҳбатлашиш ўоят муҳимдир.
Ўқувчига фуқаро сифатида ўз хулқ-атвори мазмунини таҳлил этиш имконини бериш лозим. Яъни, “Бугун халқ фаровонлиги ватан тараққиёти учун нима қила олдим?”, “Зиммамдаги бурчни қандай адо этдим” тарзидаги саволларга жавоб топишга ўргатиш керак.
Ўқувчиларга ўқиш, аъло баҳоларга ўзлаштириш, ўз тафаккури ва дунёқарашини шакллантириш болада фуқаролик бурчини адо этиш заруриятини тушунтириб бориш зарур. Фидоийлик, интилувчанлик, ташаббускорлик, қатъият, матонат, уюшқоқлик каби хислатлар фуқаролик тарбиясини олиб бориш жараёнида юзага келади.
Фуқаролик тарбиясини ташкил этиш учун маълум шарт-шароитлар тақозо этилади. Булар:
Мактабдаги таълим-тарбия жараёни юксак даражада уюштирилиши керак;
Фуқаролик тарбияси жараёнининг муваффақияти ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоасининг савиясига боўлиқ;
Тарбиявий ишнинг режали, узлуксиз, тизимли бўлишига эришиш катта аҳамият касб этади;
Оила, мактаб ва маҳаллаларда ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг юзага келиши фуқаролик тарбияси муваффақиятини таъминлайди;
Ўқувчиларнинг ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга ҳамда умумий тартибга риоя қилишга ўргатиш ва бошқалардир.
Фуқаролик тарбиясини ташкил этишда суҳбат, мунозара, маъруза, баҳслардан фойдаланиш, машқ, тест, анкета саволларига жавоб олиш кабилар юксак даражага олиб келади.
Фуқаролик тарбиясида унинг натижасини ҳисобга олиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда боланинг тарбияланганлик даражаси асос қилиб олинади. Ушбу мақсадга диагностика (ташхис қўйиш), статистик, қиёсий таҳлилни ўтказиш лозим.
Фуқаролик тарбиясининг ташкил этилиши натижасида камол топган фуқаро ўзида қуйидаги сифатларни намоён эта олиши лозим:
фуқаролик бурчини бажара олиши (ўз ватани, халқи, ота-онаси олдидаги қарзни ҳис эта олиши) қобилиятига эгалик;
миллий ўурур ва маърифатпарварлик туйўусига эга бўлиш;
давлат Конституцияси, давлат ҳокимияти органлари, мамлакат Президенти ҳамда давлат рамзлари (герб, байроқ ва мадҳия) га нисбатан ҳурматда бўлиш;
мамлакат тақдири ва истиқболи учун жавобгарлик, масъуллик;
ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда ахлоқий меъёрларга нисбатан ҳурмат ва итоатда бўлиш;
мамлакат миллий бойликларига ҳурмат билан қараш ва асраш;
миллий давлат тили, маданияти ва анъаналарига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уларни асраш;
ижтимоий фаоллик;
демократик тамойилларга амал қилиш;
табиатга нисбатан эҳтиёткорона ва масъулиятли муносабатда бўлиш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилиш;
ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятига эга бўлиш;
тўўрисўз, адолатли, мурувватли, меҳрибон бўлиш;
ўз фаолияти ва хатти-ҳаракатига нисбатан масъулиятли бўлиш;
байналминаллик, ўзга мамлакатлар халқларга нисбатан ҳурматда бўлиш ва бошқалар.
§ 4. Ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятининг миллий
мафкура билан муштараклиги
Миллий истиқлол мафкураси мазмуни ва моҳиятида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил бораётган мустақил Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий билими, ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини юксалтириш ўоят муҳим ва долзарб муаммо эканлиги устувор аҳамият касб этади.
Миллий истиқлол мафкурасида ватанимизнинг ривожланиши ва истиқболи, мамлакатимизда кенг кўламда ўтказилаётган иқтисодиёт, сиёсат, давлат қурилиши, ҳуқуқий тизим ва жамиятни маънавий ўзгартириш соҳасидаги ислоҳотларни муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ва билими ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боўлиқлиги алоҳида таъкидланади.
Дарҳақиқат, фуқароларнинг ҳуқуқий билими, маданияти ва маънавияти қанча юксак бўлса, ҳуқуқий давлат шунча кучли бўлади, мустақиллигимиз мустаҳкамланиб барқарорлашиб бораверади. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот тантана қилмаса, халқ оммаси қонун-қоидалар ва ҳуқуқий меъёрларга, қонуний актларга, энг муҳими Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ишонч-ихтиёр, ихлос, иймон-эътиқодли муносабатда бўлиш ва риоя қилишига одатланмаса ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди.
Ҳуқуқий давлат омманинг сиёсий онглилиги, уюшқоқлиги, сиёсий Ҳушёр ва зийраклиги, ҳаётимизда рўй бериб турадиган ҳар бир нарса ва ҳодисага кўр-кўрона эмас, балки ақл-идрок, билим ва тафаккур, фаҳм-фаросатли ёндашганлиги билан кучли. Ҳуқуқий билим ва маданият миллат йўқлиги ва инсон баркамоллигининг энг муҳим омилларидан биридир.
Фуқароларнинг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун асосий эътиборни нималарга қаратиш лозимлиги ҳақидаги вазифалар Олий Мажлиснинг 1997 йил 29 августда тасдиқланган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурида" ҳам белгилаб берилган.
Ҳуқуқий маданият умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмидир. У умумий маданиятнинг шунчаки бир қисми эмас, балки унинг ўзаги, негизи, асосидир.
Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим ҳамда моддий, маънавий, ахлоқий ва бошқа мафкуравий омиллар асосида шаклланиб ва ривожланиб боради. Ҳуқуқий маданият фуқароларнинг етуклиги ва онглилигини кўрсатувчи меъёрдир. Ҳуқуқий билимларга эга бўлган ва уларни амалиётда татбиқ эта оладиган кишигина ҳуқуқий билимли ва маданиятли ҳисобланиши мумкин.
Ҳуқуқий билимлар ва маданиятнинг юзага келиши, ривожланиши чексиз жараёндир. Ҳар қандай билим ва маърифат сингари ҳуқуқий билим ва маданият ҳам жамият ривожланиши натижасида пайдо бўлган талаб ва эҳтиёжлар, мавжуд шарт-шароит ва имкониятлар асосида юзага келади ва ривожланади.
Болаларнинг қалби ва вужудига гўдаклик пайтидан бошлаб одоб-ахлоқ, ҳуқуқий қонун-қоидалар ҳақида илк тасаввур ва тушунчаларни сингдиришда жамиятнинг асоси, негизи бўлган оиланинг роли ва аҳамияти катта.
Боланинг табиати, феъл-атвори, дунёқараши гўдаклигидан оилада шаклланади, унинг вужудига она сути билан киради. "Бола туўилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Болага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади" (Баркамол авлод орзуси Тошкент: Шарқ, 1999. 8-бет).
Шунинг учун Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас саналган. "Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланади",-дейди Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг беш йиллигига баўишланган табрик сўзида.
Болалар тақдирида уларда ҳуқуқий тасаввур ва тушунчалар асосини илк бор илдиз ота бошлашида, фарзандлар қалбини меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар этишда одамийлик, ҳалоллик, олижаноблик, меҳр-оқибат сингари асл инсоний фазилатлар камолотида оналарнинг, оталарнинг, оиланинг ўрни беқиёс.
Истиқлол мафкурасининг таълимоти бўйича қонунга ҳурмат ҳар бир инсоннинг қалбидаги чуқур эътиқоди бўлмоўи лозим. У инсоннинг ёшлигидан бошлаб онгига сингиб, мустаҳкамланиб бориши керак.
Бунинг учун миллий истиқлол мафкурасининг ана шу олижаноб ўояларини амалга ошириш мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, барча жамоат уюшмалари ва давлат ташкилотлари ишларини замонавий талаблар асосида қайта қуришни тақозо этади.
Ҳуқуқий билимга эга бўлиш, ҳуқуқий жиҳатдан тарбияланганлик, ҳуқуқий маданият, маърифат ва маънавият соҳиби бўлиш, қонунларни муқаддас ҳисоблаб, уларга шак келтирмасдан фаолият кўрсатишга одатлантириш-Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг қалбига чуқур сингиб кетган, моҳиятга айланган инсоний фазилатга айланмоўи лозим.
Бунинг учун ҳуқуқий таълим-тарбияни барқарор шаклини яратиш лозим, чунки ҳуқуқий таълим-тарбия ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш ва мустаҳкамлаш учун муҳим асосдир. Таълим-тарбияни ислоҳ қилмасдан, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий маънавият ва маърифат ютуқларини кишилар онгига етказмасдан туриб комил инсонни шакллантириб бўлмайди.
Ҳуқуқий тарбия жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий онги шаклланади. Ёшларни жамият талабларига давлатнинг қонун-қоидаларига, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиромли бўлишга ўргатиш ҳуқуқий таълим-тарбиянинг асосий мақсадларидан биридир. Дарҳақиқат, ҳуқуқ асосларини, Конституция ва қонунларимиз мазмун-моҳиятини, янги қонуний ҳужжатлар, ҳуқуқий меъёрларни кишиларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг онги, қалбига сингдиришда ҳеч бир нарса ўз аҳамиятига кўра ҳуқуқий таълим-тарбияга тенглаша олмайди.