Ўзбекистон Республикаси ХАЛҚ ТАЛИМИ ВАЗИРЛИГИ вазирлиги
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
АМАЛИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ

МАВЗУ: Ўлчаш ва ражалаш асбобларидан фойдаланиш технологияси
Бажарди:________________________________________________
Қабул қилди:_____________________________________________
Тошкент-2010 й
МАВЗУ: Ўлчаш ва ражалаш асбобларидан фойдаланиш технологияси
РЕЖА:
Кириш.
Дуродгорлик дасгоҳини тузилиши.
Ўлчаш ва режалаш асбоблари турлари.
Дурадгорлик болғалари ва ёғоч тўқмоқлар.
Кириш.
Мустақил Ўзбекистон давлатимизнинг кейинги иқтисодий ва маданий тараққиёти олий ўқув юртларимиз олдига қўйган вазифаларининг нечалик муваффақият билан бажарилиши кўп жихатдан боғлиқ. Чунки олий педогогик ўқув юртлари талабаларини меҳнатга, ижтимоий ҳаётга тайёрлашдек улкан вазифаларни бажариш, мактабларда меҳнат дарсини ўтиш маданиятига асос солади, ўз касбига мухаббат уйғота бориб, билим, кўникма ва малакаларини ҳосил қилади.
“Таълим тўғрисида қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да уқтириб ўтилгандек, талабаларга замонавий политехник таълим, меҳнат тарбиясини бериш, касб танлашга йўллаш ишларини ўргатиш, уларнинг билим ва касбий махоратини ҳосил қилиш муҳимдир. Бунинг учун мактабларда меҳнат дарсларини ташкил қилиш учун аввало педогогика олий юртларида яхши жихозланган ўқув жихозлари, лаборатория ва ўқув устахоналарини ташкил этишни ва улардан унумли фойдаланишни ўргатиш керак бўлади. Бўлғуси меҳнат дарсидан дарс берувчи ўқитувчи, олий ўқув юртларида олган тажрибаси, билим ва кўникмаларига суянган холда дарс берадилар.
Хозирги вақтда иш меҳнат дарсида таълим бериш учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар етишмайди. Шуларни назарда тутиб олий педогогик ўқув юртларида малакали меҳнат ўқитувчисини тайёрлаш учун “Касб таълими практикуми” дарсининг бир қисми бўлган “Дурадгорлик” дарсидан ўқув қўлланма тайёрлашга шарт қилдик. Қўлланма 5142000-“Меҳнат таълими” ихтисослиги бўйича ўқув режаси ва дастурига асосида ёзилиб, муаллифлар кўп йиллик ўқув устахоналарида олиб борган кўп йиллик тажрибаларига таянади.
Дуродгорлик дасгоҳини тузилиши.
Дурадгорлик ишларини бажариш да фойдаланиладиган махсус дастгохлар ҳар турли бўлиб, улар ишлов берилаётган ёғоч материалларини керакли холатда махкам тутиб туриш учун хизмат қилади.
Мактаб устахонасидаги дурадгорлик дастгохи нинг асосий қисми унинг оёқларига ўрнатилган ва керакли баландликда махкамланадиган иш столидан иборат бўлиб, у столда тегишли катталикдаги ёғоч материалларини ишлов бериш учун керакли холатда махкам ўрнатиш учун тешиклар очилади. Столнинг чуқурлаштирилган қисмдан ишлатиладиган асбоблар ва материалларни қўйиш учун фойдаланилади. Дурадгорлик дастгохининг исканжасида винтли механизмдан фойдаланилади. Исканжа ишлов бериладиган детални керакли холатда махкам ўрнатиш ҳам да бўшатиб олиш учун ишлатилади. Дурадгорлик дастгохи столнинг баландлиги унда ишлаётган одамнинг бўйига мос бўлиши керак.

1-расм. Дурадгорлик дастгохи.
1-иш столи, 2,3-қисқичлар, 4-оёқни кўтариш-тушуриш мосламаси.
Ўзининг ишлайдиган дастгох столининг баландлигига тўғри белгилаш учун дастгох олдида гавдангизни тик тутган холда қўлингизни дастгох столининг юзига қараб тик пастга узатинг ва қўлингиз кафтини букиб, унинг тўлиқ юзига тегадиган баландликни белгиланг. Шу баландликда ўрнатилган дастгох столи сизнинг ишларингиз учун энг тўғри ва қулай хисобланади.
Дастгохга ишлов берилаётган материални тўғри ўрнатиш ва маҳкамлаш қоидаларига риоя қилмаган холда бажариладиган ишлар яхши сифатли бўлмайди ҳам да ишловчи ва унинг атрофидаги одамлар учун хавфли бўлади. Шу билан бирга ишлатилаётган асбобларга ҳам ортиқча зарар етади.
Дастгохда фойдаланишда унинг исканжаларини жуда қаттиқ сиқиш керак эмас. Дастгох столини кесиш, чопиш,арралаш, болға билан ортиқча зарба бериш ва бошқа зарарли таъсирлардан сақлаш лозим. Дастгох столи устида асбобларни улардан фойдаланишга қулай холатда жойлаштириш лозим.
Ўлчаш ва режалаш асбоблари турлари.
Ёғочдан турли буюмлар тайёрлаш ва бошқа ишларни бажариш учун ёғоч материалларни ўлчаш ва режалаш керак бўлади. Бунинг учун махсус асбоблардан фойдаланилади.
Ўлчаш деб ёғоч материалднинг ўлчамларини ва шаклини аниқлашни айтилади. Бу асбобларга чизғичлар, матр, рулетка, гўниялар, хаткаш транспорти ва ўлчов андозалари киради.
Ч
изғичлар ёғоч, металл, пластмасса ёки бошқа материаллардан бир неча сантиметрдан бир метргача узунликда миллиметрларга бўлинган холда тайёрланади. Улар миллиметргача аниқликда ўлчаш, керакли тўғри чизиқлар чизиш ва ёғоч қирраларининг тўғри чизиқ шаклида эканлигини текшириш учун ишлатилади.
а-чизғич | б-рулетметр | в-бурчак чизғич (гўния) |

г-хаткаш | д-штанген циркул |
2-расм. Ўлчаш ва режалаш асбоблари.
Узунлиги бир метр чизиқларни метр деб аталади. Улар ҳам шундай мақсадларда ишлатилади. Буклама метр уни олиб юриш ва сақлаш қулай бўлиши учун букланадиган қилиб ясалади.
Рулетлар бир неча метр узунликдаги метал ва бошқа материалдан фойдаланилган сантиметр ва миллиметрларга бўлинган тасмадан иборат. Улар бир неча метргача бўлган узунликларни аниқ ишлаш учун ишлатилади.
Гўниялар ёғоч ёки бошқа материалдан фойдаланилади. Улар тўғри бурчакларни ўлчаш, белгилаш, чизиб ва текшириб кўриш учун ишлатилади.(1-расм) Шу билан бирга бошқа бурчаклар учун мослаштирилган гўниялар ҳам ишлатилади.
Ўлчов андазалари бир хил буюмни кўплаб тайёрлашда қўлланилади. Ўлчов андазаси бир хил узунликни кўп марта ўлчаш учун керакли катталикда тайёрланган рейка, таёқча ёки шу кабилардан иборат. Шу мақсадда тайёр буюм намунасидан ҳам фойдаланиш керак.
Режалар деб тайёрланадиган буюмнинг керакли ўлчамлардаги шаклларини ёғоч материалларига чизишни айтилади. Режалаш учун юқорида айтилган ўлчаш асбоблари билан бирга хаткаш, қалам, ҳар турли режалаш андозаларидан фойдаланилади.
Хаткаш ёғочнинг белгиланган қиррасига таянган холда унга параллел чизиқлар чизиш учун ишлатиладиган мослама у кунда унинг тешикларига ўрнатиладиган рейкалар ўзига урнатиладиган бир ёки бир неча мих ёки қаламлардан иборат бўлади.
Хаткаш ёрдамида бир вақтда бир неча параллел чизиқлар чизиш мумкин.
Паргар (циркул) турли айланалар, айлана ёйлари чизиш ҳам да узунликларни ўлчаш учун ишлатилади. У металл, ёғоч ёки пластмассадан тайёрланган, умумий ўққа ўрнатиладиган иккита оёқдан иборат. Чизувчи паргар оёқларидан биринчи учига игна иккинчисининг учига қалам ўрнатилади. Ўлчагич паргарнинг иккала оёғи учига игна ўрнатилади.
Ўлчаш ва режалаш ишларида қора ёки бошқа рангдаги юмшоқ қаламлардан фойдаланилади.
Режалаш андозалари картон, қоғоз, фанер, метал, пластмасса, ёғоч кабилардан зарур шаклларда тайёрланади. Улар турли бурчаклар, айланалар, айлана ёйлари, кўпбурчаклар, эгри чизиқли шакллар андозаларидан иборат бўлади. Улар керакли шаклини ишлатилаётган ёғоч материал устига қўйиб чизиб олиш ёки бошқа ишлар бажариш учун қўлланилади. Шу мақсадда баъзан тайёр буюм наъмунасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Режалаш тайёр буюмининг ўзи, унинг техник расми, эскизи ёки чизмасига қараб бажарилиши мумкин.
Тайёр буюмнинг ўзига қараб режалашда шу буюмнинг ҳар бир детали қандай шаклда ва ўлчамларда эканлигини аниқланади, сўнг шу ўлчамдаги ўлчамларни ёғоч материалга тегишли режалаш асбоблари ёрдамида кўчириб чизилади.
Бунда айрим деталнинг ўзидан андоза сифатида фойдаланиб чизиш ҳам мумкин.
Буюмнинг техник расми, эскизи ёки чизмаси асосида уларда кўрсатиладиган ўлчамларга мувофиқ равишда тегишли деталларнинг шакллари ёғоч материалига чизилади.
Дурадгорлик болғалари ва ёғоч тўқмоқлар.
Ёғоч қисмларни йиғишда исканалар ёрдамида ўйиш-тешиш ишларини бажаришда дурадгорлик болғалари ва ёғоч тўқмоқдан фойдаланилади (13- расм).

13-расм. Дурадгорлик болғалари ва ёғоч тўқмоқ:
а — квадрат муҳрали; б — доиравий муҳрали болғалар;
Дурадгорлик болғалари квадрат, доиравий муҳрали бўлиб, учки қисми ҳар хил кўринишда бўлади. Айрим болғаларнинг учки қисми мих суғиришга мосланган.
Дурадгорлик болғаларининг муҳраси текис ва силлиқ бўлиши,

в-ёғоч тўқмоқлар.
қавариқ ва эзилган жойлари бўлмаслиги керак. Қавариқ ва эзилган муҳрали болғалар ёғоч сиртини эзиб, текислигини бузади.
Ёғоч қисмларни бириктириш, жипслаш ҳолларида болға урилаётган сиртлар эзилмаслиги учун уларнинг устига қаттиқ ёғочлардан эҳтиёт тахтаси қўйилади. Қисмларни михлаш йўли билан бириктиришда михнинг сиртга тик уларнинг эгилиб ёғочни эзиб қўймаслигига эътибор берилади. Мих каллагини ёғочга болғалаб ботирилмасдан, балки унинг устига сумба қўйиб қоқилади. Акс ҳолда болғанинг нотекис тушиши оқибатида сирт эзилиб қолади.
Искана билан ўйиш-тешиш ишларини бажаришда дастани эзиб қўймаслик учун болға ўрнида ёғоч тўқмоқдан фойдаланиш маъқул. Ёғоч тўқмоқнинг муҳраси катта ва текис бўлиб, искана дасталарини, ёғоч сиртларини эзмайди, унинг ёрдамида болғалаш қулай. Айниқса ёш дурадгорлар ўйиш-тешиш вақтида болғани қўлларига уриб олмасликлари учун кўзларини дастадан олмайдилар, тиғга эса эътибор бермайдилар. Бунинг натижасида искана режадан чиқиб, ёғочни ўйиб қўяди. Шунинг учун буюмларни йиғиш, қисмларнинг жипслигини таъминлаш, исканалар билан ишлашда ёғоч тўқмоқдан фойдаланилади.
Ёғоч тўқмоқлар қайрағоч, чинор, акация, тут каби қаттиқ, пишиқ ёғочлардан рандалаб ёки ёғоч ишланадиган токарлик станогида йўниб тайёрланади.