СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Эргашган кўшма гапларни мустаҳкамлаш

Категория: Прочее

Нажмите, чтобы узнать подробности

Эргашган кўшма гапларни мустаҳкамлаш

Просмотр содержимого документа
«Эргашган кўшма гапларни мустаҳкамлаш»

«Она тили» 9-синф

9-синф «____»«_____________»

ЭРГАШГАН ҚЎШМА ГАПЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Дарснинг мақсади:

а) таълимий: Она тили фанининг назарий ва амалий асосларини ўрганиш жараёнида ўқувчиларда эстетик дид, эстетик онг, она тилига муҳаббат, бадиий тафаккур ва тасаввурини камолга етказиш ва баркамол авлод тарбиясига замин яратиш..(нутқий компетенсия: . ( тинглаб тушуниш, ўқиш, сўзлаш, ёзиш)

б) тарбиявий: Она тили фани орқали ўқувчиларга ДТС асосида дарс бериш.

c) ривожлантирувчи: Ўқувчиларни тафаккур ва идрокини кенгайтириш, уларни мустақил фикрлашга ўргатиш.

Дарс услуби: анъанавий, ноанъанавий (тагига чизилсин)

Дарс жиҳози: Дарслик, компьютер, тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар...

Дарс шиори: Тилга ихтиёрсиз - элга эътиборсиз. ( А. Навоий )

Фойдаланиладиган адабиётлар:

«Она тили» 9-синф учун дарслик. 9-синф дарслигининг электрон варианти.

I Дарснинг бориши:

а) саломлашиш бир бирларига яхши кайфият улашадилар mentimeter.com б) синф тозалиги ва давоматни назорат қилиш

c) кириш суҳбати, ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш

II Ўтган мавзуни сўраш.

а) индивидуал - тарқатма материаллар, карточка.

б) Фронтал (гуруҳ билан ишлаш) clck.ru/36AVMb

с) Kahoot! программаси билан ишлаш: clck.ru/36ACcX

III Янги мавзу

1-топшириқ. Ўқинг. Матн таркибидаги қўшма гапларни аниқланг. Эргашган қўшма гапларни кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни изоҳланг.

Эшитдимки, бир подшоҳ бир асирни ўлдиришга фармон берибди. Шўрлик асир ҳаётдан умидини узибди ва подшоҳни боплаб сўка бошлабди, чунки киши жонидан умидини узса, кўнглида борини баён этади.

Подшоҳ: «У нима деяпти?» деб сўради. Софдил вазирлардан бири: «Эй подшоҳи олам, ҳар ким ғазабини ичига ютса, у гуноҳкорнинг гуноҳидан ўтади деяпти», — деб жавоб берибди.

Подшоҳнинг раҳми келиб, асирни афв этибди. Софдил вазирни кўра олмайдиган иккинчи вазир гапга аралашди ва вазирлар подшоҳ ҳузурида фақат рост сўзлашлари лозимлигини айтди: «Бу асир подшоҳни ҳақорат қилди ва шаънига ёмон гаплар айтди»,— дебди. Шунда подшоҳ жаҳл билан дебди: «Сен айтган рост гапдан кўра унинг ёлғони менга кўпроқ маъқул тушди, чунки унинг ёлғони хайрихоҳлик юзасидан - айтилган эди. Сеники эса жиноятга бошлаш учун айтилди». (Саъдий)

2-топшириқ. Кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни аниқланг. Эргаш гапнинг турини айтинг.

1. Масаланинг моҳияти шу эканки, бош врач қабулхонасига кичкина телефонограмма тушибди.

2. Болаларим ҳафтада бир марта хабар олишса, етти кун уйим тўлади. 3. Яқин бориб қараса,

қорайган ерда болалар кўйлагига қадаладиган ўн-ўн бешта тугма сочилиб ётибди.

4. Агар юракда қувват бўлмаса, қўлда ҳам қувват бўлмайди. 5. Қумри қараса, онасининг қолган қора сочлари ҳам бир кечада оқариб, ажинлари кўпайиб кетибди.

5-топшириқ. Гапларни кўчиринг, эргашган қўшма гап турларини аниқлаб, уларга таъриф беринг.

1. Илм-у маърифат эъзозланган мамлакатда ҳеч ким уруш ҳақида бош қотирмайди, чунки илм-у маърифат инсонни юксакликка кўтаради. 2. Олтин ва кумуши бўлмаган одам камбағал эмас, балки касб-ҳунари бўлмаган одам камбағалдир. 3. Агар инсон бирор касбни мукаммал эгалласа, меҳнат унга ҳузур бағишлайди, бахт келтиради. 4. Жаҳл келса, ақл қочади

5. Дўстимга тушган хавф мени ҳам таҳликага солмас экан, бу чинакам дўстлик эмас.



I V Янги мавзуни мустаҳкамлаш: Оғзаки савол-жавоб.

V. Уйга вазифа

V I . Дарс якуни. Баҳоларни таҳлил қилиш.


Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!