ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ВА ИШ ЖОЙИНИ УЮШТИРИШ 1. Фақат техника хавфсизлик ва тартиб қоидаларига риоя қилган шахсларгина компьютер хонасида ишлашга киритилади. 2. Ўқувчиларга компьютер хонасида ишлашга фақат ўқитувчи (лаборант) борлигида рухсат берилади. 3. Бегона кишилар машғулот вақтида фақат ўқитувчининг рухсати билан синфда қолишлари мумкин эмас. 4. Дарс оралиғидаги танаффусларда компьютер хонасидан ўқувчилар чиқарилади ва хона мажбурий шамоллатилади. Ёдда тутинг, ҳар бир ўқувчи ўз иш жойи ва унда жойлашган жиҳожлар учун жавобгар. 5. Иш бошлашдан аввал: • иш жойида кўзга кўринган носозликлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак; • стол устига дафтар, ўқув қўлланмаларини шундай жойлаштириш керакки, улар компьютерда ишлашга ҳалақит бермасин; • тўғри иш позасини танлаш керак; • агар ўзидан олдинги фойдаланувчининг иш сеанси тугалланмаган бўлса, уни якунлаш керак; 6. Монитор инидикатори ва блок системага қараб компьютер ёқилган ёки ўчирилганини аниқлаш керак. Агар компьютер энергияни тежаш ҳолатида бўлса, сичқонни ҳаракатлантиринг ёки монитор ўчиқ бўлса, уни ёқинг. 7. Компьютер хонасида ишлаётганда қатъиян ман этилади: • синфда устки кийимда бўлиш; • столларга кийим ва сумкани қўйиш; • синфга овқат ва ичимлик олиб кириш; • ёқиқ мониторга ён тараф ёки орқа билан жойлашиш; • кабелларни улаш ёки узиш, улагичларни, симларни ва розеткани ушлаш; • компьютерларни жилдириш; • блок системани очиш; • аппаратдаги носозликларни мустақил бартараф қилишга ҳаракат қилиш; • блок система ва монитордаги вентиляцион туйнукларни ёпиш; • клавиатурани уриш, мақсадсиз клавиатураларни босиш; • клавиатурага китоб, дафтар в. ҳ. ларни қўйиш; • бошқаларнинг файлларини ўчириш ёки бошқа ерга кўчириш; • компьютер ўйинларини олиб келиш ва қўйиш; 8. Ўқувчилар компьютер хонасида бўлганларида: • тинчлик ва тартибни сақлашлари керак; • ўқитувчининг барча талабларини бажаришлари керак; • фақат ўз исми ва пароли билан ишлашлари керак; 5 • иш тартибига риоя қилишлари керак (компьютерда узлуксиз ишлаш вақти 10 дақиқалик мажбурий дам олиш ва кўз гимнастикаси билан 30 дақиқа); • кўзларимиз живираганда, кўриш бирданига ёмонлашганда, диққатни жамлашнинг имкони бўлмаганда ёки бирданига бошқа нарсага қараганимизда, бармоқларимизда, билакларимизда оғриқ пайдо бўлганда, юрак уриши тезлашганда дарҳол иш жойини ташлаб бу ҳақда ўқитувчига ва шифокорга хабар бериш керак; • ишни тугатгандан сўнг барча ишлаётган дастурларни якунлаб компьютерни ўчириш керак; • иш жойини тоза ҳолда қолдириш керак; 9. Компьютерда ишлаганда тўғри ўтиришга риоя қилиш керак Ўқувчининг айби билан компьютер хонасидаги асбоб-ускуналар бузилса ёки ишдан чиқса, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўқувчининг ота-онаси ҳисобидан амалга оширилади. Ёдда тутинг, Сизлар иш жойингизнинг ҳолати ва ундаги асбоб ускуналарнинг сақланишига жавобгарсиз! |