СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Ёш қалблар мураббийси

Категория: Прочее

Нажмите, чтобы узнать подробности

Ёш қалблар мураббийси.

Шамдай бўл, шамни кўр куйиб қалбу-тан

Ўзгалар базмини этади равшан

Булут бўл, сув бўлиб қуйганда ёмғир,

Чўпни ҳам, хасни ҳам суғорар бир-бир.

Просмотр содержимого документа
«Ёш қалблар мураббийси»

















Ёш қалблар мураббийси

Шамдай бўл, шамни кўр куйиб қалбу тан,

Ўзгалар базмини этади равшан.

Булут бўл, сув бўлиб қуйганда ёмғир,

Гулни ҳам, хасни ҳам суғорар бир-бир.

Назаримда юқоридаги мисралар мақоламиз қаҳрамони сингари ўзгалар ташвиши билан яшайдиган инсонлар ҳақида топиб айтилгандай.

Кутубхоначилик – ғоят оғир, маъсулиятли ва шарафли касб. Инсонларни маънавий камол топишида, дунёқарашининг кенгайиб боришида китобнинг ўрни ўзгача. Ёшларни тарбиялашда ва уларни ўз йўлини топиб, келажакда халқ хизматига камарбаста бўлиб улғайишида кутубхонанинг ўрни беқиёс. Кутубхонани азалдан билимлар хазинаси деб бекорга айтишмаган. Билимлар хазинасини қалбларга жо этиб, қалбларга муҳрлашда кутубхоначиларнинг ўрни алоҳида таҳсинга лойиқ.

Бугунги мақоламиз қаҳрамони Рашидова Собира опа ҳам ана шундай буюк касбнинг моҳир устаси. Заҳматкаш аёл ўзини ва ўзлигини кутубҳонага бағишлаган, кутубхона учун туғилган инсон деб атасак муболаға бўлмайди.

Кутубхоначилик бир қараганда оддий касб бўлиб туюлади. Лекин бу шарафли касбнинг ўзига хос мураккабликлари ва машаққатлари бисёр.

Қаҳрамонимиз Собира опа Рашидова Сайрам қишлоғидаги файзли Сайдирасул ота ва Хадича она хонадонидаги ўн икки фарзанднинг ўнинчиси бўлиб дунёга келган. Ўрта маълумотни Фрунзе номли 4-ўрта мактабда олиб, Тошкент санъат ва маданият техникумининг кутубхоначилик факультетини муваффақиятли тамомлаган.

Илк иш фаолиятини ўзи ўқиган жонажон мактабида бошлаган. Айни дамда Ҳамид Олимжон мактабида кутубхона мудираси сифатида иш юритиб келмоқда. Ўзининг 37 йиллик иш фаолиятида ўқувчиларни бадиий асарларга бўлган ҳавасини уйғотишда, китоб мутоаласига деган қизиқишларининг шаклланишида беминнат ҳиссасини қўшиш баробарида шоир ва ёзувчиларнинг таваллуд кунларига атаб бир қанча тадбирлар уюштириб, мактабда ўтказиладиган турли тадбирларда ўзининг маслаҳати ва ёрдамини аямай келмоқда.

Собира опа жамоадаги фаоллиги, ташаббускорлиги, дилкашлиги ва соҳирнафас овози билан нафақат ҳамкасблари орасида, балки қариндош-уруғлари орасида ҳам обрў-эътиборга сазовордир. Собира опа ўз касбининг фидойиси бўлибгина қолмай, оилада меҳрибон она, севимли буви ва оқила рафиқадир. Турмуш ўртоғи Рашидов Анвархон ака ҳам Ҳамид Олимжон мактабида олий тоифали устоз бўлиб, ёш авлодни математика сирларини қунт билан ўрганишларида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Собира опа ва Анвархон ака аҳил-иноқликда ҳаёт кечириб, икки ўғил ва бир қизни тарбиялабгина қолмай, олий маълумотли, ҳунарли ва эл-юрт ҳизматига камарбаста этиб вояга етказдилар.

Катта ўғиллари Бобурхон Алмата шаҳридаги “Білім-Инновация” лицейида координатор лавозимида ишлаб келмоқда. Келини Мунирахон олий маълумотли, Алматадаги “Үкілі үміт” болабоғчасида тарбиячи бўлиб ишлайди. Бир ўғил, бир қизнинг ота-оналаридир.

Кичик ўғли Равшанбек эса архитектор, магистрант, келини Маликахон олий маълумотли ўқитувчи. Ҳозирги кунда бу фарзандлари тадбиркорлик ишлари билан банд. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.

Қизи Донохон олий маълумотли шифокор. У Роща шифохонасида фаолият юритмоқда. Куёви Атхамбек чет элда янги технология бўйича малака ошириб, меъморчилик соҳасида иш юритиб келмоқда.

Бугунги кунда Собира опа ва Анвархон ака фарзандлари ва шириндан-шакар набираларининг фароғатида яшамоқдалар. Мақоламиз қаҳрамони ўзининг 58 баҳорини қарши олмоқда. Биз таваллуд кун соҳибасига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оиласи бахтига омон бўлиб, шод-ҳуррамликда юришлигига тилак билдирамиз.

Умрингизга тўлиб-тошсин бахт-омад,

Оллоҳдан тилаймиз чексиз саодат.

Яқинлар бахтига бўлинг саломат,

Туғилган кунингиз бўлсин муборак.