Таълимий мақсадлар | 5.1.6.1. коммуникатив вазиятга мувофиқ, ҳиссий сўзлар, овоз оханги орқали кириш, киритма сўзларни эркин қўлланиб , диалогга қатнашиб, ўз фикрини билдириш; 5.2 4.1. Сўзлашув услубида яратилган матнларнинг мазмунини, мавзу ва тасвирий воситаларини қиёслаш; 5.3. 2.1. Жанр хусусиятларига мос тартиб ва таркибини сақлаб, (хат, эълон, огоҳлантириш)матн қуриб ёзиш. |
Дарснинг кириш қисми 3-5 дақиқа | Ўқитувчи кириш сўзи. Саломлашади. Давоматни аниқлайди. Дарсда ўқувчилар учун психологик вазият яратади.Ўқувчилар диққатини чорлайди, дарсга жалб этади. Ўқувчиларни “Шодлик давраси”га чақиради, “Светофор” қўшиғини куйлатиб,унга мос ҳаракатлар қилдириб рақсга туширади. Рангли доирачаларни танлаш орқали гуруҳларга бирикишларини ва гуруҳ сардорларини аниқлашни тавсия қилади. Гуруҳ сардорларига ўз гуруҳини таништиришни топширади. Мақсад ва баҳолаш мезонларини слайд орқали намойиш этади, белгилайди. Кейин уй вазифасини сўраб текширади. “Ҳа ва Йўқ” ўйини орқали болаларнинг ўтилган мавзулар юзасидан олган билимларини синаб мустаҳкамлайди. | Саломлашади. Давоматни айтади. Ўқувчилар “Шодлик давраси”га туради, “Светофор” қўшиғини куйлашиб,унга мос ҳаракатлар қилиб рақсга тушадилар.Сўнгра рангли доирачаларни танлаш орқали гуруҳларга бирикадилар ва гуруҳ сардорларини аниқлайди: 1-гуруҳ: Атоқли от 2-гуруҳ: Турдош от 3-гуруҳ: Аниқ от 4-гуруҳ: Мавҳум от Гуруҳ сардорлари ўз гуруҳининг номини тушунтиради.Гуруҳ аъзолари эса унга биттадан мисол келтирадилар Мақсад ва баҳолаш мезонларини слайд орқали билиб олади. Уйга вазифани ўқиб текширадилар. Ўтган дарсда ўтилган дарслар бўйича қисқача такрорлашда “Ҳа ва Йўқ” ўйини орқали қатнашадилар. | Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўзаро бир-бирини баҳолаш | 5-синф. Ўзбек тили дарслиги Рангли доирачалар Ноутбук |
Дарснинг асосий қисми 30-35 дақиқа | Янги мавзу: ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАСИГА РИОЯ ҚИЛИНГ! “Қадрли болажонлар! Йўл ҳаракати қоидаларини биргаликда ўрганамиз!” ва “Пиёдалар учун ҳам йўлларда ҳракатланиш қоидалари белгиланган” мавзуларида видео лавҳалар намойиш этади. Кириш суҳбати уюштиради: -Бу видео лавҳалар нима ҳақида экан? -Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши оқибати қандай бўлар экан? -Йўлдан ўтаётганда нималар қилишга бўлмас экан? -Йўл ҳаракати қоидаларини бузганмисиз? -Ўз қишлоғингиздаги йўлдан қандай ўтасиз? -Бораётганда ва қайтаётганда йўлнинг қайси томонидан юрасиз? Матнолди топшириқлар 1-гуруҳ: от – сўз туркуми ҳақида; 2-гуруҳ: атоқли отлар ҳақида; 3-гуруҳ: турдош отлар ҳақида 4-гуруҳ: жавобларни таҳрир қилади. “Инсерт”стратегияси асосида маълумот беринг. Китоб билан ишлаш. 251-машқда берилган матнга сарлавҳа қўйинг, ажратиб берилган сўзларни таркиби жиҳатидан таҳлил қилинг. Қолиплаштирувчи баҳолаш Билиб олинг Назарий маълумот: Кичрайтириш ва эркалаш отлари, уларнинг ҳосил бўлиши. Эгалик қўшимчаларининг вазифаси. 1-гуруҳ: 252-машқ Матнни кўчиринг. Эгалик қўшимчаларини олган отларнинг тагига чизинг 2-гуруҳ: 253-машқ Мавҳум тушунча, белги-хусусиятни билдирадиган туб ва ясама мавҳум отларни аниқланг. 3-гуруҳ: 254-машқ Шеърий матнни кўчиринг ва сарлавҳа қўйинг. 4-гуруҳ: 255-машқ Матнни ўқиб,ажратилган отларнинг таркибини аниқланг ва тушунтиринг. Қолиплаштирувчи баҳолаш. Ақлни чархлаш. Ҳар бир гуруҳ одоб ва тавозеъ, одамийлик, камтарлик, озодлик ҳақида кичик матн яратинг ва ўз фикрларингизни баён этинг. Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўқувчилар жавоблари шарҳланади ва изоҳланади | Ўқувчилар иш дафтарларига бугунги сана ва янги дарс мавзусини ёзадилар. Намойиш этилган видео лавҳаларни биргаликда томоша қиладилар ва ўқитувчи билан мулоқотга киришиб, фикр билдирадилар, кўрганларидан хулоса чиқарадилар. Матнолди саволларига жавоб бериб, бугунги янги дарс ҳақида фикр юритади. Бунда от сўз туркуми ҳақида олган маълумотларига таяниб, “Инсерт”стратегияси асосида маълумот беришади. “V”-биламан | | “+”янги ахборот | | “-“билмайман | | “?”-тушунмадим | | Китоб билан ишлаш. Ўқувчилар 251-машқда берилган матнга сарлавҳа қўйиб,ажратиб берилган сўзларни таркиби жиҳатидан таҳлил қилишади.Ҳар гуруҳдан бир ўқувчи чиқиб,иккита сўзни ёзиб таҳлил қилади. Дам олиш дақиқаси: уч қиз ижросида “Светофор” рақсини кўрсатишади. Назарий маълумот: Кичрайтириш ва эркалаш отлари, уларнинг ҳосил бўлиши. Эгалик қўшимчаларининг вазифаси. Ўқувчилар назарий маълумотни мустақил ўқиб билиб оладилар. Бир-бирларига саволлар берадилар, тушунтирадилар. 1-гуруҳ: 252-машқ Матнни кўчирадилар. Эгалик қўшимчаларини олган отларнинг тагига чизишади. 2-гуруҳ: 253-машқ Мавҳум тушунча, белги-хусусиятни билдирадиган туб ва ясама мавҳум отларни аниқлайдилар. 3-гуруҳ: 254-машқ Шеърий матнни кўчиришади ва сарлавҳа қўйишади. 4-гуруҳ: 255-машқ Матнни ўқиб, ажратилган отларнинг таркибини аниқлашади ва тушунтиришади. Дескрипторлар: 1. Матнни кўчиради. Эгалик қўшимчаларини олган отларнинг тагига чизади. 2. Мавҳум тушунча, белги-хусусиятни билдирадиган туб ва ясама мавҳум отларни аниқлайди. 3. Шеърий матнни кўчиради ва сарлавҳа қўяди. 4. Матнни ўқиб, ажратилган отларнинг таркибини аниқлайди ва тушунтиради. Ҳар бир гуруҳ одоб ва тавозеъ, одамийлик, камтарлик, озодлик ҳақида кичик матн яратиш орқали ўз фикрларини баён этишади. | Қолиплаштирувчи баҳолаш “Уч қарсак” Ўз-ўзини баҳолаш | Рангли қоғозлар, тарқатма ва жадваллар видеопроектор Баҳолаш варақлари |