СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

«характеристика организации учебно-студенческого партнерства в повышении качества и эффективности системы начального образования» статья на предмете

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
««характеристика организации учебно-студенческого партнерства в повышении качества и эффективности системы начального образования» статья на предмете»

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЎҚИТУВЧИ-ЎҚУВЧИ ҲАМКОРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Д.И.Хайдарова,

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси


Бугунги кунда шахсга йўналтирилган таълим тизимида турли-туман ўқитиш тизимларининг ўзаро уйғунлашганлиги кузатилмоқда. Бироқ, уларнинг барчаси ҳам ўқитувчи-ўқувчи ҳамкорлигини вужудга келтириш имкониятига эга дея олмаймиз. Ўқитувчи-ўқувчи ҳамкорлигининг долзарлиги шундаки, бу жараёнда билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакаларнинг шаклланиши ўқув ҳамкорлиги орқали амалга ошади.

Ўқув вазиятлари ўқитувчи билан ўқувчилар орасидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракат жараёни сифатида уларнинг мазкур вазиятда шунчаки иштирок этишлари эмас, балки уларнинг шахсий муносабатларини уйғунлаштирувчи вазият сифатида намоён бўлади. Бундай вазиятларда ўқув жараёнини шунчаки ўз-ўзича таҳлил қилиш мумкин эмас, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар, шунингдек, ўқувчилар билан ўқувчиларнинг ижтимоий муносабатларининг маҳсули сифатида қараш лозим. Ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда ўқувчилар билан ўқувчиларнинг биргаликдаги ўқув фаолиятлари педагогик жараёнда вужудга келадиган бир қатор умумийликларнинг ифодаси сифатида намоён бўлади. Таълим жараёни субъектлари орасидаги ўқув ҳамкорлиги бир нечта босқичларни ўтаган ҳолда шаклланади. Ўқув материалларини ўзлаштириш жараёнида таълим жараёни субъектлари орасида ягона фикрий майдон вужудга келади.

Ўқув ҳамкорлиги 3 та йўналишнинг уйғунлашган ифодасидир. Улар:

1. Ўқувчиларнинг ўқитувчи ва бошқа ўқувчилар билан биргаликдаги фаолиятлари. Ўқув фаолияти жараёнида ўқувчиларнинг билиш ҳаракатлари ривожланади, уларнинг ўқитувчи билан биргаликдаги ҳаракатлар тизими вужудга келади. Бу ўз навбатида ўқувчиларда ўқув майллари ва йўналишнинг характери, билиш фаолиятининг самарали шаклланишини мувофиқлаштиради.

2. Ўқитувчи билан ўқувчи фаолияти нафақат билимларни ўзлаштиришга, балки ўзаро муносабатлар тизимини шакллантириш, ўқув ҳамкорлиги ва мулоқот шаклларини вужудга келтиришга йўналтирилади. Ўқувчиларда билиш ҳаракатларининг ривожланишида ўқув майллари ва уларнинг шахсияти, ўқув ҳамкорлигининг таълим олувчиларнинг шахсий, маҳсулдор фаолиятларини фаоллаштириш имконини беради. Бундай вазиятда биргаликда амалга ошириладиган маҳсулдор ўқув ҳамкорлиги ҳақида фикр юритиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ўқув ҳаракатлари қуйидагилар билан тавсифланади: ўқувчиларнинг ўқитувчилар ва бошқа ўқувчилар билан ҳамкорликлари, уларнинг ўқув предмети мазмунини ўзлаштиришлари жараёнида шахслараро муносабатларнинг барча яхши жиҳатларидан фойдаланишлари учун қулай шароит яратади. Бу эса таълим жараёнида ўқув ҳамкорлиги орқали табиий тарзда амалга ошади. Мазкур ўзгаришлар ўзига хос мантиқий асосларга эга. Улар: ўқитувчи билан биргаликдаги ҳаракатдан гуруҳларга тақсимланган ҳолда ўқув фаолиятига киришишга қадар. Мазкур маълумотлар ўқувчиларнинг ижодий фаолликларини ривожлантириш зарурлигидан далолат беради. Бундай ижодий фаоллик ўқувчилар билан ўқитувчи, ўқувчилар билан ўқувчилар орасида ҳамкорликда фаолият кўрсатишга йўналтирилган муайян педагогик жараён ташкил этилгандагина амалга ошади.

3. Ўқув ҳамкорлиги ва мулоқот таълимнинг барча босқичларида ўқувчиларни фаолликка ундовчи педагогик вазият сифатида намоён бўлади. Биргаликдаги ҳаракатлар ва улар асосида вужудга келадиган ўқувчи-ўқитувчи, ўқувчи-ўқувчи тизимидаги шахслараро муносабатларнинг муҳим шакли сифатида тўлақонли, кафолатланган натижага эришиш воситаси сифатида намоён бўлади.

Ўқув ҳамкорлигининг етакчи тури сифатида ўқувчи шахсини ривожлантириш имконини берадиган вазиятларни кўрсатиш мумкин. Бундай вазиятлар ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг юқори даражадаги фаолликка ундаб уларнинг ўзаро муносабатларидаги қимматли ҳамда рангба-ранг жиҳатларни намоён қилади, қўйилган мақсадга эришиш сари йўналтиради. Бундай имкониятга ўқув ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин.

Ўқув ҳамкорлигини ташкил этишда ўқув вазиятини яратишнинг ҳар учала таркибий қисмини ташкил этишга эришиш лозим. Ўқув жараёнидаги биргаликдаги ҳаракатлар (репродуктив ҳаракатлардан маҳсулдор ҳаракатларга ривожлантириш) лозим. Бунинг учун ўзлаштириш фаолияти моделини яратиш талаб этилади. Ўқувчиларнинг ўқув ҳаракатларини ўзлаштириш бошқариш жараёнида ёзув ҳаракатларининг ўзгаришидан ёзма фикрларни ифодалашга қадар бўлган жараён назарда тутилади. Бундай ўзгаришлар нафақат ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларида намоён бўлади, балки кенг кўламдаги натижаларда ҳам акс этади. Жумладан, ўқувчиларда ўқув фаолияти майллари ривожланади; уларнинг хотираси, тафаккурида ўзгаришлар вужудга келади; мустақил тарзда ечилган вазифаларни эслаб қолиш ва улар устида қайта фикрлаган ҳолда янги операцияларни бажаришга оид ҳаракатлар таркиб топади; ўқувчиларнинг ўқитувчилари ва бир-бирларига бўлган муносабатлари ўзгаради; ўқув ҳамкорлиги жараёнида янгича педагогик-психологик муҳит яратилади.

Шу тариқа, ўқув вазиятининг барча таркибий қисмлари орасида ўқитувчи-ўқувчиларнинг биргаликдаги ҳаракатлари етакчи ўрин эгаллаши педагогик жиҳатдан асосланди. Ҳамкорлик натижасида ўқувчилар намунага қадар ишлашдан узоқлашиб маҳсулдор ўқув ҳаракатларини амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

Ўқувчиларга самарали таълим бериш учун дастлаб уларда ўқув майлларини ҳосил қилиш лозим. Ўқув майлларисиз таълим жараёнида кафолатланган натижага эришиш мумкин эмас. Шак-шубҳасиз ўқув ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун ўқув жараёни қурилишида ўзгаришларни амалга ошириш, ўқитувчи-ўқувчи мулоқотининг янги шаклларини жорий этишни талаб этади. Шунинг учун ҳам биринчи навбатда ўқитувчи-ўқувчи ҳамкорлигини йўлга қўйишга хизмат қиладиган турли шаклдаги машқлар, матнлар ва ўқув топшириқларини танлаш алоҳида педагогик аҳамиятга эга.

Бунинг учун ўқувчиларга ҳаракат усулларини тайёр ҳолда тақдим этиш тажрибасидан воз кечиш керак, балки уларни ҳаракат принциплари билан таништириш, чунки ўқувчилар фаоллигининг муҳим кўриниши уларнинг билиш фаолиятида намоён бўлади. Бундай фаолиятни ташкил этиш ўқувчиларни ўқув жараёнининг ҳақиқий субъектига айлантиради.



Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!