СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Хоршунослик дарси

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Хоршунослик дарси»

18


1 – мавзу. Хор ижрочилиги мусика санъати тури сифатида .


Режа: 1. Тарбия сифатида хор ижрочилигининг тутган урни.

2. Узбекистонда хор санаътининг ривожланиши.

3. Хор партиялари ва уларнинг таркиби.

4. Хорнинг сон жихатидан таркиби ва сахнада жойлашуви.


Хор ижрочилиги хозирги кунда кенг таркалган асл халк санаъти турларидан биридир. Жамоа булиб ажро этиш, одамларга чукур, гузал (эстетик) завк уйготибгина колмай, балки, уларни жипслаштиради. Жамоа булиб бирлашишга олиб келади хамда маънавий савиясини, бадиий дидини оширишга ёрдам беради. Бу суз ва мусикадаги гоя бир одам оркали эмас, балки, бир гурух жамоа томонидан ифода этилишидир. Хор санаъти инсоннинг энг яхши хис-туйгуларини уйготиб, хаяжонлаштириш, кизиктириш хусусиятига эга. Шу сабабдан хор иштирокчиларибилан бир каторда тингловчиларнинг хам бадиий-гоявий тарбияланишидаги урни жуда катта ва мухимдир.

Тарбия воситаси сифатида, хор ижрочилигининг анъаналарга бориб такалади. Машхур педагог К.Д.Ушинский «инсонларни мехнат жараёнида иш кучини бирлаштириш учун хам хор кушикларидан кенг куламда фойдаланиш мумкин» деган эди. Шунингдек мактабда, богчаларда, укув муассасалари ва тарбия муассасаларида болаларда ватанпарварлик, инсонпарварлик туйгулари ва жамоа булиб бирлашиш каби хислатларни тарбиялашда хор ижрочилиги жуда катта ахамият касб этади. Хор ижрочилиги мусика санъати тури сифатида икки, аккдемик ва халк ижрочилиги йуналишларида ривожланиб келмокда. Куйлаш усули, товуш хосил килиш характери, овозларнинг тембр турланиши, ижрочилиги техникаси усуллари ва ифодалаш воситаларининг имкониятларига караб хор ижрочилик услуби аниклашади. Академик хорларнинг асосий вазифалари турли миллат яъни хох чет эл, хох узбек, хох рус классик булишидан катъий назар энг яхши асар намуналарини ижро этиш ва таргиб килишдан иборат. Шунингдек, халк хорлари дирижёрсиз баён ёки бошка халк чолгу аспоблари журлигида кушик ижро этилади. Халк хорларининг куйлаш усули очик овозли, нуткка якин ва халк ижрочилик анъаналарига асосланган, овозлар партияларга аник булинмаган булади.

Узбек мусикасининг асоси манодик (бир овозли) булганлиги учун куп асарлар давомида куп овозли хор ижрочилиги амалда кулланмаган. Хор санъати республикамизда У.О.С. Революциясидан кейин ривожлана бошлади. Куп овозли хор даслаб мусикали драмма ва комедияларда халк мусикасини хорга мослаб, кайта ишланган холда кулланилади. М.Ашрафий ва С.Васеленконинг «Бурон»: Т.Содиков, ва Р.Глиерларнинг «Лайли ва Мажнун» каби опералари куп овозли узбек хор ижрочилиги ривожида катта урин тутади. 1952 йилда С.Василилов рахбарлигида ташкил этилган. Узбек О.Колегаси. Шунингдек М.Бурхонов. С.Бобоев. И.Акбаровларнинг бирингчи хор асарлари Республикамизда хор санаъти юзага келишида 1961-йили Республика телевидение ва радиоси кошида ташкил этилган Б. Умиджонов рахбарлигидаги хор жамоаси мухим хисса кушди. Б.Умиджонов хор жамоасининг рахбари булибгина колмай, унинг репертуарини, кушикларини яратувчиси хамдир. Бундан ташкари болалар хори ташкил этилди. Билим юртларида, маданий-окартув билим юртларида, педагогика институтларида, маданият институтларида ва консерваторияларда куплаб хор жамоалари ташкил этилди. Узбекистон хор санъати ривожидаги бу узгаришларга карамай, республика хор санъати арбоблари олдида катта вазифалар турибди.

Хор – бу вокал мусикали чолгу асбоблар журлигида ёки журсиз асарни ижро этувчи хонандалар жамоасидир. Хор атамаси юнонча «choros» сузидан олиниб, «туда, йигин» маъносини англатади. Мусика амалиёти давомида хорнинг хар хил турлари (тип хора) ва куринишлари (вид хора) мавжуд. Хор тури хорнинг тузилиши сифатига караб аникланади. Турига хор бир хил ёки аралаш тузилишда булиши мумкин, яъни аёллар, эркаклар, болалар хори киради. Аралаш хорга эса, аёллар билан болалар хори, эркаклар билан аёллар хори киради. Хор куриниши эса хорни ташкил килувчи мустакил хор партияларининг сони билан белгиланади: 2 овозли хор, 3 овозли хор, 4 овозли хор ва хаказолар. Бундай булиниш дивизли яъни италянча булиб булиниш деган маънони англатади.

Хор партиялари хор жамоасини ташкил этиш шартларидан бири хар бир хор партиясини овозлар билан тугри таъминлашдир. Диапазон, темп ва овоз кучи жихатидан бир – бирига якин булган ашулачилар гурухига хор партияси дейилади. Хорда асосан 4 та овоз партиялари сопрано, альт, (аёллар овози), тенор, бас, (эркаклар овози) мавжуд. Хор партиялари таркибига баланд ва паст овози яъни 1-чи ва 2 овозлар деб юритилади. 1-чи овозлар гурухини лирик овозлар, 2 чи овозлар гурухига драматик овозлар киради. Аёллар хорида овозларнинг жойлашуви ва диапазони куйидагича булади: С 1,2, Альт 1,2 ва диапазони 2 октавадан ошикрок яъни кичик октава фа-соль-ля2 булади. Эркаклар хори эса тенор – бас партияларидан иборат булиб, диапазони 3 октавадан ортик катта «ля-ля1-до2» булади. Эркаклар хори Т I-II баслар ёки Т I-II бас, баритонлардан иборат булади. Профессионал хорлардан танлин институтининг «академик аёллар хори» ва Эстония «академик эркаклар хори»ни мисол килиш мумкин. Болалар хори диснантлар (сапрано) ва альт партияларидан иборат булади. Улар ёшларига кура 3 гурухга булинади:

  1. Мактаб ёшидаги ничин гурух (ничин хор) 7-10 ёш.

  2. Мактаб ёшидаги урта гурух яъни урта хор 11-13 ёш

  3. Мактаб ёшидаги катта гурух яъни катта ёки усмирлар хори 14-18 ёшлар киради.

Болалар хорига мисол килиб «Булбулча» болалар хорини айтиш мумкин. Мусика амалиётида турт хор партияси яъни сорано , альт , телор , бас овозли хор кенг таркалган.

Диапазони 4 октавадан аник яъни контр октава ля дан – 3 октава до гача булади. Аралаш хорнинг имкониятлари яъни куйлаш жихати, диапазони кенг ва хилма хил булади. Бундан тшкари тулик булмаган аралаш хорлар хам булади. Буларга куйидагилар киради:

1) С+А+Т, 2) С+Т+Б, 3) А-Т+Б, 4) С+А+Б.

Хор жамоатлари сон жихатидан таркиби буйича кичик, урта ва катта хорлар булади. Кичик хор 16-30 киши, урта хор 30-60 киши,катта хор 80-120 кишидан такил топган булиши мумкин. Кушик байрамлари намойишлар ва фестивалларда кушма хорлар жуда куп кишини уз ичига олади.

Хор гурухларининг ананавий жойлаштирилиши куйидагича булади.

Тенорлар баслар


Сапранолар альтлар


Баъзан дрежёрлар хорни куйидагича жойлаштирадиларки, бунда баланд ва паст овозларнинг тембр жихатидан карама каршилиги ошади, натижада садолашиш яхширок булади.

Баслар тенорлар

Сапранолар альтлар

Дирижёр

Болалар хорида овозлар куйидагига жойлашади:

I. овозлар (сапранолар ) II. овозлар (альтлар )

Хорни анустин шароитини хисобга олган холда, овоз кучига, интонациянинг тургунлигига кура, хонандани хор партиясида эгаллайдиган урнини аниклаш ва жойлашувини катъийлаштиш лозим. Бундай максад хорнии созларини саклаш, тембр бирлигига партияда ансамбил бирлигига эришишга ёрдам беради .


Амалий топшириклар:


  1. Узбекистон телерадиоси кошидаги хор жамоаси ижросидаги асарларни тинглаб, партияларини овозларни аниклаш .

  2. Шу хор ижросидаги асарларни куйлаётган хор тури ва куринишини аниклаш.

3. «Булбулча» миллий хори ижросидаги асарларни тинглаб, диапазонини аниклаш .


Фойдаланилган адабиётлар:


  1. В. А. Гуднова «Узбекская хоровая литература» Т. 1974 г.

  2. Н. Шарафиева « Хоршунослик» Т. 1987 й.

  3. Е. Гуднова , А. Василева «Ашула дарслиги методикаси» Т. II- кисм 1973 йил.






2 – мавзу. Овоз аппарати ва унинг ишлаш конун коидалари.


Режа: 1. Товуш хосил килиш, дикция.

2. Овоз гигиенаси, нафас.

3. Мутация.

Овоз аппаратининг харакати натижасида товуш хосил булади. Бу аппарат уч кисмдан иборат булади: 1) Нафас органлари яъни – упка, бронх, трахея – томокнинг нафас йули. 2) Хикилдок (овоз пардалари жойлашган кисми)

3) Резоляторлар (юткин, огиз ва бурун). Овоз аппаратининг хар бир кисми бир бири билан чамбарчас боглик. Товуш – упкадан чикаётган хаво окими, трахея оркали томокка келади ва уерда хаво пардалари тусикка учрайди. Хаво босими таъсирида овоз пардалари харакатга киради, уларнинг такрорий очилиб ёпилиши ва тебраниши натижасида хаво тулкинлари яъни товуш хосил булади. Овоз пардаларининг узунлиги ва калинлиги турлича булади.

  1. Бас ва баритон 22 – 25 мм

  2. Тенор ва мец. Соир 18 – 22 мм

  3. Сонрано 14 – 19 мм

Товуш тебранишининг тезлиги яъни товуш баландлиги овоз пардаларининг тортилиши билан боглик, тебраниш канча тез булса, товуш шунча баланд пардаларга кутарилади. Товушнинг пайдо булиш вакти «товуш хужуми» яъни («атака звука») дейилади. Овоз пардаларининг жинпслигига нафас чикаришининг кучи ва характерига караб товуш хужуми каттик, майин, нафас олишдан кейинги хужум булиши мумкин. Хонанда учун енг маъкул товуш хужумидан чикадиган овоздир. Хор ижрочилигида хонандалардан тугри дикция яъни «нутк талаффузи яна хам тугрироги адабий текстни аник ва равшан талаффуз килиш талаб килинади. Ёмон дикция хор куйи ифодавийлиги ва мазмунини сусайтиради. Хор дикция нутк органларини ишлаш кобилиятига яъни тил, лаблар, юмшок танглай ва пастки жагдан иборат ишлаш кобилиятиги боглик. Вокаль нутки ифодали ва жонли булиши керак. Агар унли товушлар хонанда овози садоси чузиклигини, кучи ва ранг – баранглигини таъминласа, ундош товушлар эса, асарнинг бадиий тексти мазмунини тушунарли килиб ифодалашга имкон беради. Унли харфларни хорда иштирок етувчи хонандалардан бир хил ва тугри талаффуз килишини жиддий талаб килиш, хорда товушлар ансамблига эришишга асосий замин яратади.

Овоз гигиенаси бу – хонанда овози табиатнинг кимматбахо инъоми булиб, ундан ижрочи эхтиёт булиб ва акл билан фойдаланиши лозим. Каттик нутк, бакириб куйлаш, нотугри ва нокулай нафас олиб куйлаш, овоз аппаратининг хасталигида куйлаш овоз гигиенасига тугри келмайди. Буларнинг хаммаси овоз пардаларининг чарчашига ва касалга чалинишига олиб келади. Машгулотни дам олиш билан окилона алмаштириб туриш, хонандалик режимининг асосий коидасидир. Шунингдек совук хавода куйлаш, совук ичимлик ичиш эса, овоз аппаратига салбий таъсир курсатади. Бухолатлар айникса болаларда булмаслиги лозим. Вакти – вакти билан врач – фониатр куригидан утиб туриш овоз аппарати касалликларини олдини олишда мухим ахамият касб этади. Болалар хор жамоаларининг рахбарлари болаларнинг овозлври узгариш вактидаги овоз – вокал партияларини хусусиятларини билишлари шартдир. Хонанда у болами ёки ёши каттами ёки усмирми, товуш хосил килишида нафасни тугри йулга куйиши мухим рол уйнайди. Куйлашдаги нафас билан физиологик нафас уртасида маълум даражада фарк бор. Физиологик нафасда нафас олиш аник бир ритмда ва маълум бир вакт оралигида содир булади. Луйлаш вактидаги нафас олиш эса тез ва киска вакт оралигида содир вулиб нафас чикариш эса бир канча вактга чузилади. Куйлашдаги нафас олашнинг бир неча турлари бор:

  1. Пастки ковургалар кенгаювчи нафас олиш.

  2. Елка кенгаювчи нафас олиш.

  3. Корин билан нафас олиш.

  4. Кукрак билан нафас олиш.

Куйлаш вактида 1 чи ва 3 коидадаги турларини ишлатиш маъкулдир. Хонанда худди гул хидлагандай нафас олиб чикаришида эса тежаб, узок муддатли текис булиши шарт.

Нафас олиш хорда бир вактда булиши мумумкин. Баъзан хар шартларининг узлуксиз садоланишини таминлашда улама нафасда (цемное дихание) ижро этиш талаб килинади. Болаларнинг хар жамоалари рахбарлари хам болалар билан ишлаганда нафасини тугри олиб куйлатишга этибор беришлари лозим ва мухим.

Мутация – болалар вояга етаётган даврдаги овоз узгариши (овознинг роста булиши )дир. Мужиция даври одатда болаларнинг 12-13 ёшида бошланиб, 16-17 ёшгача, гохо ундан куп ёшгача давом этиши мумкин. Бундай даврда болалар овози ортикча куйлашга кучи етмайди ва диккат хам булишини талаб килади.

Угил болаларда халкум пас усади ва овоз пардалари узунлашади, овоз пасайиб кичик онтава товушларига ута бошлайди. Баъзи вактда мутазил даври огир ва хар хил холатда утиши сабабли машгулотларни вактинча тухтатиш зарур булиб колади. Киз болаларда мутатция холати осойишта ва асоратсиз утади. Лекин шунга карамай, кизларнинг овозини хам эхтиёт килиш зарур. Хонандалик коидасига риоя килишса, мутация даври бир канча енгил утишга ёрдам беради.

Мутация даврида болаларга овоз асоратларига ортикча куч бериш ярамайди.


Амалий топшириклар.


  1. Куйидаги асарларда нафас ва товуш йуналиши хусусиятларини характерлаб беринг.

А) Б.Умиджонов. «Лапар»

Б) Б.Умиджонов. «Гузал»

  1. Куйлаётган асарингиздаги нафас олишга эътибор беринг.



Фойдаланилган адабиётлар.


  1. Н. Шарофиева. «Хоршунослик» Т. 1987й.

  2. Г.Мамишла. Вокальное воспитания детей. М. 1967й

  3. Н. Козиев. Хор дирижёрлиги хрестоматияси.



3 – мавзу. Хор ижросининг асосий бадиий –ифода воситалари.

Режа:

1.Асар жумлаларини аниклаш(фразалаш)

2. Вокал-хор тарбияси.

3. Кушик айтиш курсатмаси.


Бадиий ифода –асарининг гоявий мазмунини очиш формаси хисобланади. Агар хор яхши интонация ва созга, ансамблга ва суз талаффузига, вокал ва хор техникасига эга булса-ю, унинг ижроси бадиий ифодага эга булмаса, унда асарнинг гоявий –бадиий мазмуни тингловчига етиб бормайди.

Демак, хорда олиб бориладиган барча ишлар бадиий-ифодали ижро билан чамбарчас боглик булиши зарур. Зебо, ифодали ижро асарнинг мохиятини очиб беради. Хорда яхши созга, соф интонацияга ва ансанбилдан каътий назар, унда инсонлар агогика, динамика ва жумлалаш каби ижро воситалари етишмаса, унинг ижроси жонли, эмоционал кизикарли булмайди. Шунинг учун хор рахбари бадиий ифода воситаларидан кай уринда кандай фойдаланаш кераклигини билиши лозим . Хор динамик, ритмик, темп, жумлалаш (фразалаш) каби хар хил бадиий- ифода воситаларига эга булиши керак.

Мусика асари кисм ва даврларга булинади. Асарнинг малълум бир кисмидаги мусикавий фикр даврни ташкил килади. Давр эса гапларга, гаплар жумлаларга жумлалар охангларга булинади. Ана шу (оханг, жумла, гап, давр) мусика булакларини яхлит бир фикрга бирлаштириб, маъносини тушунган холда ижро килиш мусикавий жумлалаш дейилади.

Рахбар хар коллективига асарнинг мусикавий тилини, ифода воситаларини ва унинг мантикий ривожланишини,умуман, асар мазмунини тулик тушунча холда ижро этишни ургатиш зарур.

Тингловчи кулогига аник ва лунда эшитилиши учун ритим ва уповларга путур етмаган холда сузилар-сузилмас цезуралар (ажратиб турган жумлалр) лигалар ёрдамида улаб борилади.

Жумлалаш динамика, цезура агогика, нафас, тембр, артикуляция, ритм, темп, фермато каби мусикавий ифода воситаларини уз ичига олади. Асарни тугри жумлалаш билан уни бир бутун талкин килинади, умумий кульминациясига эришилади ва мусикавий бадиий образ яратилади.

УЛЧОВ. Хор, оркест, умуман мусика ижрочилигида асарнинг улчов ва ритмини сезиш, уни англаш зарур хисобланади.

Умуман, улчовсиз мусика булмайди. Улчов-кучли ва кучсиз хиссаларнинг ритмик алмашишдир. Кучли хисса улчов зарбини хосил килади. Шу оркали мусика тактларга булинади.

РИТМ. Ритм мусикасида асосий ифода ва шакл хосил килиш воситаси хисобланади. У асар чузими, ургуларни, тузилиш ва хокозоларини уз ичига олади.

ФЕРМАТО бадий ифоданинг тепдаги яна бир тури ферматодир. Фермато жумла охирида, суз уртасида ва асар охирида куйилади.

ТЕМП – харакат тезлиги – бадиий ифода воситаси хисобланади асарни композитор тамонидан куйилган темпда ижро килиш зарур, асарда асарнинг темпи ( сезиларли даражада ) узгарса унинг маноси, характери хам узгариб, бутунлай бошка асарга ухшаб кетиши мумкин, шунинг учун двежиёр иш бошлашдан олдин асарнинг улчови ритми тепи билан яхши таниш булиши идрок этиши лозим.

Хорда ритм устида ишлаш энг мухим ишдир темп хакида гапни давом эттирар эканмиз, асосан куйидаги темп белгилари куп кулланилади.

Хор ижросида манашу асосий темплар узгартирилса, асардаги бошка иковик узгаришларни аниклаш кийин эмас яна бир ритимлик эркинлик белгиси «rudato» кулланилади. Бу бир жумлани торайтириб, иккинчисини кенгайтириб ижро килишга имконият беради. Рубато усули хор ижрочилигида деярли кам учрайди, у асосан халк кушиклари якка хонанда томонидан ижро килинганда ишлатилади.

Эмуционалник. Вокал хор ижрочилигида эмуционаллик алохида урин тутади.

Эмуционал ижро бадий ифода воситаси хисобланади. Хор асари мазмунини очишда унинг адабий текстининг эмуционал жонли чикиши мухим ахамиятга эга. Ижрода мусика ва суз бирлигига эришиб уни эшитувчига жонли – эмуниционал етгазиб берилмаса, асар гояси тушунарсиз булиб колади.

Хорнинг ижро махоратини унинг вокал-хор техникаси билан ижродаги бадиий ижрода воситалари ташкил килади.

Демак ижродаги эмоционаллик ижро техникасидан ажралмаган холда ижро махоратининг таркибий кисми хисобланади. Шунинг учун эмоционалликни ифодали ижрони мухим ижронинг шартли эканлигини унутмаслик лозим.

Хор коллективининг аксосини ундаги вокаал Хор ишлари ташкил килади вокал –хор комплекс ишлари хорнинг мувофокиятли фаолияти учун замин яратади Хорда вокал ишларининг сифат даражаси хор дережорнинг малакасига, вокал кобилияти ва педогогик макхоратига боглик хорда олиб бориладиган вокал ишларининг максади хонандаларда тугри куйлаш малакаларини устиришдир.

Вокал ишларига :

- Хорнинг мухим элементлари устида ишлаш (Хомохангликка яхши созга суз талаффузига бадиий ифода воситаларига эришиш)

- Тугри нафас олиш, вокал товуш брпо килиш ва уни шакиллантириш.

- Хор колективи аъзоларини бир хил вокал малакаларига эга килиш кабилар киради, хор ижросининг мухим элементларини барпо килиш унинг вокал-хор техникасига боглик, албатта. Вокал хор техникасига, асосан, нафвас, товуш хосил килиш, уни чузиш, динамика интонация ва дикция масалалари киради.

Хор коллективи яхши вокал техникага эга булмаса у хорнинг ижросида На уйгунлик (ансамбил ) нотиник соз, На аник талаффуз ва бадиий ифода булади.

Рахбар хар доим вокал тарбияси устида иш олиб бориши хорнинг иш фаолиятининг шу тарбия асосида бошкариш ва хорнинг чиройли, ифодали жарангига эришмоги керак.

Кушик айтишдан олдин хонандалар унга тайёр булишлари маълум холатнинг эгшаллашлари зарур бу холат икки хил булади: Туриб куйлаш ва утириб куйлаш холати.

Туриб куйлаганда гавдани ва бошни тугри эркин тутиши оёкларни ерга бир хил куч билан босиш кукрак кафасини савгини кутариш ва олдинга чикариш кифтларин тугри тутиш ва улар сезиларсиз оркага тортилган булиши, куллар пастга туширилган булиши керак.

Утириб куйлаш холатида бош ва гавда тугри ва эркин тутилиши оёкларни тугри бурчак килиб босишщ кулларни эса тиззаларга эркин куйиш лозим . Агар гавда буш, бел эгилган холатда булса овоз кучсиз ёкимсиз чикади.

Умуман, хорнинг туриб куйлаши энг кулай холат хиссобланади, баъзи рахбарлар овоз апаратини киздириш процессини туриб ( 15-20 ) минут кушик урганишда утириб ва урганилган асарни туриб куйлашни авзал курадилар.

Овозни таёрлаш машклари маълум тартибда утказилади. Бу машгулотларда тугри овоз позициясига ва нафасга яхши ансамбил ва созга бирхил овоз хосил килишга ва яхлитлик жарангдорликка эришилади.

Овозларни «киздириш» ва тайёрлашни бутун хор билан ёки партия билан алохида алохида ва уларни кушиб утказиш хам мумкин. Масалан, олдин эркаклар хор и ва сунг аёллар хори билан утказиш кейин эса умумий хор билан машк килиш мумкин.

Хорда вокал-хор техникаси устидаги ишни на факат овозни кушик айтишга тайёрлаш вактида балки бутун машгулот давомида вокал-хор ишлари билан боглик холда олиб борилади.


Фойдаланилган адабиётлар.


  1. Н. Шарофиева. «Хоршунослик» Т. 1987й.

  2. Г.Мамишла. Вокальное воспитания детей. М. 1967й

  3. Н. Козиев. Хор дирижёрлиги хрестоматияси.


4 – мавзу. Асарни хорга ургатиш услубиёти.


Режа: 1. Дирижёрнинг партитурани урганиши.

2. Асарни хорга ургатиш.

3. Хор билан ишлашда рахбарнинг ижрочилик кобилияти.


Хар бир хор жамоаси билан муваффакиятли ишлаш шартларидан бири дирижернинг ургатилаётган асарни пухта узлаштиришидир. Дирижёрнинг хор асари устида ишлаш жараёни икки даврдан иборат:

1. Олдиндан партитура билан танишиш.

2. Асарни хор билан тайёрлашдан иборат

Партитурани урганишга киришишда дирежёр номлар текст автори ижоди билан танишмок, кейин адабий текст билан яьни матинни диккат билан урганиб тузилишини анализ килиш керак. Партитурани урганишда аввал асарни ёддан билиш керак. Асардаги динамик белгиларни, уезуларни, барча овозларни бемалол куйлай билиш керак. Бас партилсини хорнинг асоси сифатида бир оз ажратиб чалиш, асардаги овозларни бараварига фортепианода чала билиш даркор. Таникли рус хор дирежёри М.Данилин «Дирижёр партитурани кандай чалса хор шундай куйлайди» деган эди. Асарни урганишда асарни куйлаган нуктасини яьни авжини топиши, динамик планнинг белгилаши зарур. Сунг вокал, хор тартибини анализ килишни яьни тахлали, овозларнинг диапазони теситураси билан танишиши, тесситура шароитига асосланиб, ансанбл турларини нафас ва дикция хусусиятларини, интонация, мураккабликларини товуш йуналишларини аниклаши зарур. Мусикий назарий ва вокал-хор таркибини анализ килгандан кейин дирижёр асарнинг ижро этиш планини тузиши керак. Шу муносабат билан хор соддалашишининг мусикавий ифода воситалари масаласи юзага келади: динамика, агонека, безак, нюакларни белгилаш, дирижёр усуллари ва бошкалар. Асарни хорга ургатиш нинг энг охирги поганаси хор репетитция ишларининг машгулот режасини тузишдан иборат.

Асар устида ишлашни хор жамосига асар тугрисида умумий тушунча беришдан бошлаш яхширок. Асарни хорга таништиришни фортепиано ёки граммофон ёзуви ёки куйлаб утказиш мумкин. Хорга асар тугрисида ижро хусусиятлари ва мукаммаллиги тугрисида тушунча бериш хам фойдалидир. Овоз партияларини олдиндан ёзилган булиб, дирежёр томонидан текширилган булиши керак. Асарнинг дастлабки тахлили дирежёр ихтиёрида ва асар хажмига боглик; урганиш бутун хор ижросида ёки айрим гурухлар, пар-ялар ижросида утказилади. Асар ижроси аста-секин булинма булиб, кисмма-кисм, даврма-давр, жумлама-жумла, иборама-ибора олиб борилади, албатта. Мураккаб интуация тузилишига эга булган асарни урганишда, яхшиси партияларни сольфеджолаштиришдан бошлаб кейин суз билан куйлаш максадга мувофикдир.Тез суратда ёзилган асарларни урта, хатто секин суратда урганилса белгиланган барча мураккаб вазифаларни амалга оширишга ёрдам беради. Кейин эса секин-аста суратни тезлаштира бориб, бир нечта машгулотдан сунг уз суратига тушириб куйланиши лозим. Овозларни толиктирмаслик, сунг уз суратига тушириш лозим.

Хонандалар эътиборини аник интонация килишдан чалгитмаслик учун асарни урганиши давомида баланд овозда ва зурикиб куйлашга йул куймаслик лозим. Урганиш асосан бошиданок соф садога эришишга интилиб, шу йул билан нафасни йулга куйиши, товуш хосил килишни, дикцияни бир – бирига узвий боглаш устида ишлаш керак. Урганишни охирги погонасида бадиий ижрочилик вазифалари асосий уринни эгаллайди. Хор билан ишлашда рахбарнинг шахсий ижрочилик кобилияти катта ахамиятга эга. Яъни факатгина суз оркали тушунтирмай, овоз имконларини ишга солиб, куйлаш усулларини курсатиши лозим. Якунловчи урганиш даврида асарнинг мусикавий образ ифодасининг энг аник бадиий воситаларини излаш устида иш олиб борилади. Албатта, у ёки бу ифода воситаларини танлаш эса тасодифий ёки тусатдан шунчаки булмайди. Хар бир аник холда мусика мазмуни, характерига караб ва шу билан бирга ижрочининг эмоционал характери билан белгиланади. Асарни хорга мукаммал ургатиб булгандан сунг фортепиано ёки оркестр ижросида курилади. Бу пайтда хорнинг куйлаш таъсирчанлиги эшитилиб, хонандалар камчиликлари курсатилади. Охири асарни концертга тайёрлашда хеч кандай камчилик колмаслиги лозим.


Амалий топширик учун тавсия килинадиган асарлар:


  1. Куйидаги асарларни тинглаб, овозларнинг куйланишига эътибор беринг.

  2. «Дилбарим» Б.Умиджонов.

  3. «Илилла ёр». Узбек халк кушиги.


Куйидаги асарларни тинглаб ансамблга эришишни урганинг.


  1. «Гузал» Б.Умиджонов.


Фойдаланилган адабиётлар:


  1. Н.Шарафиева «Хоршунослик» Тошкент 1987 йил.

  2. К.Пирогов. «Руководство хором» Москва 1964 йил.


5 – мавзу. Хор санъатининг ривожланиш тарихи.


Дарс режаси.

  1. Чет элларда хор ижрочилигининг ривожланиш тарихи.

  2. Хор саънатининг тарбиявий ахамияти.

  3. Россияда хор маданиятининг ривожланиш тарихи.


Адабиётлар.

  1. Рузиев Ш «Хоршунослик» Г. Гулом Тошкент 1987 йил. 167- бет

  2. Чесноков П Г «Хор и управление им» Москва 1961 йил.

  3. Асафьев Б В «Хоровая культура» «Русская музика XIX и начала XX века» Ленинград 1968 йил.

  4. Хор санъати Ленинград 1980 йил.


Кириш.

Жамиятнинг маданий тараккиёти беввввосита унинг маънавий-ахлокий негизларнинг ривожланиши билан чамбарчас богликдир.

Умуминсоний ва ммиллий кадриятлар муштараклигига, республикамизнинг барча фукароларининг маънавий маданиятини шакиллантиришга эришиш элтади. Шахсан тафаккурини бойитмасдан туриб, ижтимоий, иктисодий, маданий жабхалардаги вазифаларни бажариш, анъана, истиклол мафкурасини тула тукис яратиш мумкин эмас.

Узбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги Конунда кайд килинганидек таълимда умуминсоний ва миллий маданий кадриятларнинг устуворлиги сохасида давлат сиёсатининг асосий томонларидан биридир.

Уругчилик жамиятининг емирилиши ва синфий жамиятга утиш Бактрия, Сугдиёна ва Хоразм давлатларининг пайдо булиши ахмонийларнинг харбий-маъмурий жихатдан бирлашувлари Александир Македониский давлати, Грек-бактерия подшолигининг вужудга келиши эрамиздан олдинги IV асрдан то эрамизнинг VII асиргача булган жуда катта тарихий даврни уз ичига олади.

Бу давр этник характерли мифологик кахрамонлик устун булган кадимги огзаки мусикали поэтик ижоднинг юзага келиши билан машхурдир.

Кахрамонлик афсоналари, эпик кушилар Урта Осиё халкларининг уз мустакилликлари учун олиб борган мардонавор курашишларининг буёкдор тасвирлари билан тула уз халкининг озодлиги йулида жонини курбон килган – Широкнинг мислсиз жасорати ватанга булган муносабати тугрисида хикоя килувчи Сак афсоналаридан парчалар бизгача сакланиб колган. Масалан: Рустам ва унинг жанглари, малика Тахминага булган мухаббати, Рустам ва Сиёвуш ва бошка баходирлар тугрисидаги афсоналар цикли шулар жумласидандир. Авесто гимнлари узи регитатив тарзида ижро этилган. Гимнлар хор булиб мукаддас олов атрофида кушик айтилиб раксга тушилган. Халкнинг байрам маросимлари, масалан бахорда, Наврузи оламда, мехнат маросимлари. П.Чесноков хор дрижёри асосчиларидан биридир. Унинг «Хор ва уни бошкариш» (1940) китоби хоршунослик фанининг шаклланишига уз хиссасини кушган.

П.П.Левандо «Хоршуносик фанини айрим муаммолари» хакида (1974) китоб ёзган ва бу китобда хоршуносликка оид муаммолар хар томонлама уз ечимини топган. Узбек хор дрижёрлари Р.Хубралов, Е.Гудкова, А.Василова, Б.Умиджонов, А.Вохидов, М.Субаева, Ш.Ёрматов, Н.И.Козиев, М.Азимов, С.Юдаков, А.Хамидов, Б.Лутфуллаевлар уз педагогик ва ижрочилик фаолияти билан Узбекистон хор маданияти ривожига уз хиссаларини кушиб келмокдалар.

Ёш авлодни умуминсоний ва миллий кадриятлар рухида тарбиялаш, мусика маданиятини кенг куламда таргибот килиш инсоннинг, ёш авлоднинг эстетик дид маънавий баркамоллигини ривожлантиришда ишонч, мехр окибат, инсоф, сабр-токат, адолат, маърифат чуккиларини ишгол килиш, хар бир ёш онгига сингдириш бизнинг, педагогларнинг олий максади деб биламан.


ХОР САНЪАТИНИНГ АХАМИЯТИ ВА РОЛИ.

Мусика жанрлари ичида энг халкка тушинарли ва якин булган тури-бу хор санъатидир, чунки у одамларнинг кундалик хаёти билан богликдир. Хорда адабий ва мусикий ижодиёт уз аро уйгунлашиб, яхлит бадиий образ яратади. Хор халклар миллий мусика маданиятининг шакилланиши ва ривожланишида мухим урин тутади .

Утмишда бизнинг Республикамиз хор ижрочилигига эга булмаган, хозир эса катор шахар ва кишлокларда академик ва халк (хаваскорлик ва профессионал) хор жамоалари куплаб мавжуд.

Профессионал ва хаваскорлик хорлар бирга иштирок этади. Республикамизда маданият ва санъат олий укув юрти, Консерватория, Педагогика Унверситети кошидаги мусика факультети, Педагогика лицейлари, маданият коллежлари, мусика коллежлари мавжуд.


Хор маданиятини ривожланиши.


Кадим замонлардан бери халклар орзу-умидлари, хис туйгуларини кушик айтиш пантомима (бадан харакати) килиш каби воситалар билан ифодалаб келганлар.

Купчилик булиб кушик айтиш халкларнинг бутун турмуш хаёти билан боглик булган, анъанавий маросим кушиклари хор булиб ижро этилган.

Гарб давлатларида халк кушиклари билан бир каторда черковда айтиладиган профессионал хор ижрочилиги пайдо булди. Кадимий черков кушиклари унисон (ёки октава) булган, улар грегориан хорал дейилган.

Х асрларда икки овозли кушиклар пайдо булган. Уйгониш даврида куп овозли хор ижрочилиги ривожланди. XV-XVI асрларда ижод килган бастакорлар бу Паластрина Дж, О Лассо, Депре, Жонекен.

Профессионал хор черковдан ташкари шох, килар саройларига кенг таркалди. Уз ижоди билан хор санъатини юкори погоналарга кутарган бастакорлар – бу Бах Гендел, Бетховен, Глюк, Гайди, Моцарт, Верди, Бизо романтиклардан Шуберт, Шуман, Мендельсон рус бастакорларидан Глинка, Римский-Керсаков, Мусоргский, Чайковский, Бородин, Кюн, Танеев, узбек бастакорларидан Бурхонов, Юдаков, Ашрафий, Умиджонов, Акбаров, Ёрматов, Мансуров.

6 – мавзу. Узбекистонда хор маданияти.

Режа:

  1. Узбекистонда хор маданияти.

  2. Хаваскорлик хор маданиятининг ривожланиши.

  3. Убекистонда хор санъатининг бошланиши ва ривожланиши.

Адабиётлар.

  1. Рузиев Ш. «Хоршунослик» Тошкент Г. Гулом 1982 йил

  2. Чесноков П.Г. «Хор управление им» Масква 1961 йил.

  3. Гудкова Е.А. Басильева А.Б. «Ашула дарслиги методикаси» Тошкент 1973 йил.

  4. Узбек мусика тарихи 1-2 томлар Тошкент 1973 йил.

  5. Узбек мусикаси тарихи. Тошкент 1981 йил. Тузувчи Саломонова Т.Е.


Утмищда Сугд давлатида профессионал хор мавжуд булган, кейинчалик Араб истилосидан кейин бу санъат ривожланмаган ва профессионал якка ижрочилик формаси сакланиб колган.

Кадим замондан бери жамоа булиб кушик айтиш хамма халкларнинг мохият фаолиятини орзу – умидларини ифодалаб бериш учун ишлатилган. Кушиклар авлоддан-авлодга огзаки усулда колдирилган. Узбекистонда алохида эркаклар, аёллар ва болаларнинг бирга кушик айтиш анъаналари булган, масалан, турли диний маросимларда, сайлларда, рамазон ойида болаларнинг кушик айтиши ёки катталарнинг зикр тушиши, марсия кушикларини айтиш. Болалар жамоа булиб ижро киладиган халк кушиклари – бу «Бойчечак», «Лайлак келди», «Офтоб чикди».

Навруз байрамларида йигит ва киларнинг кушик айтиши, туйларда айтиладиган ёр-ёр, яллалар хор булиб ижро этилган. Шашмакомнинг вокал кисмидаги тароналар хам жамоа булиб айтилган. Катта ашулалар хам 3-4 киши булиб ижро килинган (базан аёллар, эркаклар). Фольклор кушиклари (ёр-ёр, улан, ялла, хашар, 5 карсак, ланар, катта ашулла) ва макомлардаги (тарона, уфор, накш) кисмлар жамоа булиб айтилган.

ХАВАСКОРЛИК ХОР САНЪАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ.


Республикамизда мусика ва хор 20 йиллардан бошлаб ривожлана борди. Тугараклар тузила бошланди.

1930 йилларда етук бастакорлар Ю.Ражабий, Имонжон Икромов 1,2 овозли хор кушиклари яратдилар, 1934 йилда 1-мусика-бадий олимпиядаси утказилди, 1000 кишилик хор катнашди. 1937 йилда Москва Узбекистон декадасида хор жамоалари катнашди.Уриш даврида хаваскорлик хорлар жангчилар учун концертлар уюштирар эдилар. Уришдан кейин иккинчи республика олимпиадасида 20 000 киши катнашди (1143 жамоалар). 1948 йил - III олимпиадада 25 000 киши - - ва куп овозлик тури ривожлана борди. 50 йилларда Консерватория, мусика билим юрти укитувчилари хаваскорлик хорларга амалий ёрдам бера бошладилар 60-70 йилларда хаваскорлик жамоаларини сони ва сифати ошди. Болалар хор ижрочилигининг ривожланишида консерватория доцентлари Кензер, Валенков, Васильева, Узбекистонда хизмат курсатган артист Ш.Ёрматовларнинг хизматлари катта «Бойчечак» «Булбулча» Республикамизда юзлаб ашула ва ракс ансамбллари мавжуд, уларниг кошида хор-вокал гурухи тузилган Масалан «Анор» «Гулрух» «Чуст тароналари» «Ширин» «Рохат» «Шалола». Хор таркибида 15-20 киши мавжуд. Улар данар, ялла, ёр-ёр кушикларини 2-3 огизда ижро этишади. Янги асарлар ёзиб ва халк кушикларини кайта ишлаб келаётган бастакорлар Рамазонов Содик Ашрафий, Юдаков Ливен Вурхонов Бобоев Назаров Умиджонов бастакор ва композиторлардир.

ПРОФЕССИОНАЛ ХОР САНАТИНИГ РИВОЖЛАНИШИ.


Узбекистонда профессионал хор санъати энг кеч ривожлана бошлаган санъат турларидан биридир. Чунки зарур шарт-шароитлар йук эди. Бу масалаларни амалга ошириш учун мусика укув юртлари очиш, малакали хормейстерлар бастакор тайёрлаш керак эди. Катор рус мусика санъат арбоблари В.Усиенский, Е.Романовская, Н.Миронов, Р.Ганор, С.Василенка, А.Козловский ва узбек мусикачиларининг хиссаси катта. Профессионал хор ижоди ва ижрочилигининг оддий формалари мусикали драмалардан учрайди. Икки эпизодик уч овозли вактуралар учраб туради, чунки бастакорлар шароит тулик пишиб етилмаганини яхши билишар ва 3-4 овозларини ишлатмасдилар. 1936 йил Узбекистон радиоси кошида узбек хори тузилди ва янги тузилган Узбекистон Давлат Филармонияси кошида хор канелласи ташкил килинди. 1937 йилда хор жамоаси бастакорлари М.Ашрафий ва Т.Содиковларнинг турт овозли кушикларини тайёрлаб борди. 1934-37 йилларда Москва консерваториясида купгина ёшлар укиди. Зокиров, Абдурахмонов, Давидовлар, Ашрафий, Насимов, Хошимов, Кори – Ёкубов, Бурхонов, Юдаков.

Ёш узбек бастакорлари рус бастакорлари билан ижодий хамкорлигида узбек миллий операсини яратишди, бу Вас. Ашрафийнинг «Бурон» операси. 1939-1940 улуг канал, Глиэр ва Содиковларнинг «Лайли ва Мажнун» операси уруш йилларида Козловскийнинг Улугбек, Чишконинг «Махмуд Таробий» опералари ёзилган.

1952 йилда Узбекистонда Давлат Филармонияси кошида I- профессионал хор канелласи ташкил килинди – рахбар Валенков. Бурхонов биринчи журсиз хор кушикларини яратди канелла учун республикада а канелла жанри вужудга келди. Узбекистонда хор санъатининг усишида 1960 йилда ташкил килинган Узбекистолнда радио ва телвидинияси Давлат комитети миллий хорининг хиссаси катта. Рахбари Б.Умиджонов.

Узбек бастакори хамма жанрларда узини хиссасини кушишган – кант, орат, ода, сюита, баллада, а, кап. Масалан Юдаковнинг галаба, менинг ватаним, муракбод, туёна кантаталари, «Мирзачул сюитаси», Ашрафийнинг «Узбекистон» ва «Бахт кушиги» кантаталари, Хамроева «Узбек хотин – кизларига» кантата Вильданов, Варелас, Бурхонов, Д.Зокиров, Насимов, Умиджонов «Асрим садоси » кантатаси.

Камер хорлари.


Камер немисча уй хона дегани. Камер хорда 30 тача хонанада булади ва мусика маълумотига эга талаба ва ишчи ёшлар катнашади. Камер хор формасига кенг таркалган сабаб катта саставли академик хорни тузиш учун керакли овозлар куп хонандаларга махсус жой кераклиги каби муаммоларнинг йуклигидир. Баъзи камер хорлар профессионал жамоаларга айланган камер хорининг икки шакли мавжуд: профессионал ва хаваскор.

Бу хорларда овозларнинг жойланиши хам бошкача булади. Масалан шоу бошчилигидаги Америка камер хори Квартет услубида тузилган (партиялар эмас САТБ). Бу хорларда классик ва замонавий хор асарлардан иборат репертуар ишлатилади. Баъзи бастакорлар камер хорлар билан доимий ижодий богланишда булишади. Масалан, Свиридов «Пушкин гулчамбари» ва бошка асарларини Москва камер хорида ёзган

Бизда Ш.Ёрматов – Булбулча учун, Б.Умиджонв – Радио комитет учун.


7 – мавзу. Аралаш хор хакида маълумот.


Режа:

  1. Болалар овози.

  2. Аёллар овози.

  3. Эркаклар овози.

Адабиётлар.

  1. Рузиев. Ш. «Хоршунослик» Тошкент Г. Гулом.1987 й.

  2. Питров К. «Руководсто хором» Москва 1964 й.

  3. Егоров А. А. Теория и прктика работы схором. Ленинград Масква 1951


Д ( ) ва А булинади.

Дискант – болаларнинг юкори овози булиб до – фа солб Оальт-пастки овоз соль-ля-ре-ми.

А. Овознинг юкори пардалари кулланилса, болалар зурикиб куйлайди, овоз кучсиз булиб чикади. Юкори тесситурада ёзилган асарлар болалар хорига тавсия этилмайди.

А. Овози хорда иккинчи товушни ижро этади, у баъзида асосий куйни олиб боради. Болалар овози мацияга богликдир. Мутация лотинча суз узгариш (раста булиш) дегани. Болалар организмида 12-14 ёшда катта узгаришлар була бошлайди. Юрак кенгаяди, мускуллар мустахкамлаша боради. Жинсий тикланиш даври угил болаларда 1-2 йил кейин бошланади. Шу давр-мутация даври деб аталади.1,2 – синфларда угил ва киз болаларни овози бир хил булади, мутация кизларда катта узгариш булмайди, анчаенгил утади. Мутация 2 даврга булинади:

  1. Мутация аломатларининг пайдо булиши (овоз пардаларининг кизариши).

  2. Овознинг пасайиши ва пастки (кукрак регистри) товушларнинг пайдо булиши.

Угил болаларда эркакча овоз пайдо булади. Кизларда эса диапазон кенгаяди (айрим педагоглар ашула айтмаслик керак десалар, айримлари айтиш керак, лекин индивидуал йул тутиши шарт. Бошка овозга утказиш, масалан: Д-дан А-га)

V-VII- синф хорига кулай тесситура ва диапазони катта булмаган асарлардан репертуар тузиш керак.

Текшириш саволлари:

  1. Болалар овозига характеристика.

  2. Болалар хорини турлари.

  3. Болалар хор жамоалари хакида кискача маълумот

Таянч тушунча.

1. мутация – овозни узгариши.

Аёллар овози

Икки турга булинади Сопрано ва Альтлар куйидаги куринишларга эга.

  1. Колоратура

  2. Лирик колоратура

  3. Лирик

  4. Драматик

  1. Колора-лот «безайман» дегани – булбулга ухшаган жуда чиройли тембрли овоздир. Унинг диапозони 2,5 октава до1 фа3 уч регистрга эга: пастки (кукрак), урта (медиум), юкори (бош) жуда кам учрайди ва хорда ишлатилмайди.

  2. Аралаш харакатли овоз хорда кулланилади.

  3. Енгил майин овоз хорда асосий куйни ижро этади до-до-ре лекин хорда юкори ноталар ишлатилмайди.

  4. аралаш хар-га эгадир.

  5. до1-до3 хорда вазифасини утайди Альт-аёлларнинг паст овози хисобланади, 2 турга булинади. 1 меццо-е ва 2 контр альто.

  1. Меццосоиранонинг диапазони соль-соль, ля2 3 регистри бор: пастки, урта, юкори. Хорда А1 вазифасини бажаради ва урта, пастки регистрлардан фойдаланади.

  2. Ит. Аёлларнинг энг паст овози дегани фа-фа, соль2 жуда кучли овоз. Хорда А 11 вазифасини утайди. Яхлит аёллар хорида КА садонинг пойдевори вазифасини бажаради.


Текшириш саволлари.

1.Сопрано ва альт овозлар хакида кандай тушунчага эгасиз?

2.Аёллар овозининг хусусиятлари кандай?


Таянч тушунчалар

  1. Сапрано – аёлларнинг энг юкори овози

  2. Колоратур – лотинча «colora» безайман маъносида.


Эркаклар овози.

Улар икки турга булинади А ва В.

Тенор – лот ушлайман дегани – энг юкори овоз. Урта асрларда асосий куйни Т ижро этган ва бу куй узгармаган холда кайтарилган асарнинг охиригача ва Т калитида ишларди. Хозир скрипка калитида ёзилади ва бир октава пастда укилади. Бас калитида хам ёзилади. (агар партитура иккиталик булса) Д-до-до2. .

Т-нинг асосий турлари: 1, альтино. 2, лирик. 3, лирик драматик. 4,драматик.

  1. У икки регистордан фойдаланилади, юкори ва урта Д-до1-ми3 Т1 партиясида ижро этади.

  2. до-до2 бу овозда хам икки регистр бор, кукрак ва юкори, Т1 партиясини куйлайди (Саттор Ярашев).

  3. иккита регистр пастки ва юкори.

  4. Кучли жарангдор булади. До2-си4 хор Т11 вазифасини бажаради. Кукрак ва юкори регистри бор. Бас овози эркакларнинг паст овози булиб 3 турга булинади.

1. баритон. 2. бас. 3. октавачи бас.

  1. Грекча огир (барус) ва тон (тонус) – эркакларнинг урта овози. Икки хил булади: лирик драматик.

1.Лирик бар – тенорга якин .

2.Драматик – басга ухшайди.

Солькат –ляр1 Иккита регистр (кукрак ва юкори) хорда биринчи Б1 партиясини бажаради. Бас – ит Паст дегани, уч хил булади:

  1. Юкори бас (лирик ва драм)

  2. Урта бас

  3. Октавали бас

1. Лирик баснинг Д факат –фа1 икки регистр бар-пастки, юкори. Драм бас жарангдор булади - ми1 , у хам икки регистрга эга.

  1. Урта марказий баснинг Д=докат-до1 хорда 1,2 бас партиясининг ижро этишад

  2. Октавали бас (рофундо) кам учрайди. Улар оддий баслардан бир октава пастда куйлайдилар. Проф хорда бу овознинг булиши шарт. Сольконтрактдо1икки регистрга эга: пастки ва юкори. Улар хорда пойдевор вазифасини бажаради.















Мундарижа


1 - Мавзу: Хор ижрочилиги мусика санъати тури сифатида ……………………1


2 - Мавзу: Овоз аппарати ва унинг ишлаш конун коидалари …………………...4


3 - Мавзу: Хор ижросининг асосий бадиий –ифода воситалари ……………..6


4 - Мавзу: Асарни хорга ургатиш услубиёти …………………………………… 8


5 - Ма взу: Хор санъатининг ривожланиш тарихи ………………………………10


6 - Мавзу: Узбекистонда хор маданияти ……………………………………….. 12


7 – Мавзу: Аралаш хор хакида маълумот ………………………………………. 15





Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!