Просмотр содержимого документа
«Кизил шапкача "Открытый урок"»
Қозоғистон Республикаси фан ва таълим вазирлиги
Хамза номли №53 умумий ўрта мактаб
Ўқиш фанидан

Мавзу: “Қизил шапкача” эртаги

2 – “ ” бошланғич синф ўқитувчиси:
Атаева Анархан Камаловна
Шымкент 2012 й.
Дарснинг мавзуси: “Қизил шапкача” эртаги
Дарснинг мақсади:
таълимий а) ўқувчиларнинг эртакнинг мазмуни ва мақсади билан таништириш. Матинни равон ўқиш ва мазмунини тушунтириш
тарбиявий б) Ўқувчиларда ғамҳўрлик, мехрибонлик туйғусини ўстириш ва кексаларга доимо ёрдам бериш хиссасин уйғотиш
фикрлаш: в) халқ эртаклари ҳақидаги болалар тасавурни кенгайтиришга, эртакни хикоя қилишга ўргатиш. Болаларни зийракликка ўргатиш ва уларни оғзаки нутқини ўстириш.
Дарснинг тури: аралаш дарс
Дарснинг жиҳози: расмлар, слайдлар.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм.
I. Дарсни ташкил қилиш.
Ўқувчиларни дарсга таёргарлигини текшириш.
Психологик таёргарлик
Онамизнинг онаси,
Оқ рўмолли оқ момо.
Айланайин тойчоғим,
Деб айтасиз сиз доно.
Яхшилардан ўрганиб,
Бўламиз биз яхши одам.
Ёмонликдан жирканиб,
Ўрнак оламиз яхшидан.
Эртак айтиб аллалаб.
Эркалаган, асраган.
Кўпдир бизга айтгувчи,
Ўғитлари атаган.
Болалар бугун хафтанинг қайси куни?
Пайшанба.
Бугун бизнинг дарсимиз ўзгача. Сабаби, дарсимизга мехмолар келган. Мехмонларга, яхши кайфият тилаб бир-биримизгаяхши тилак айтиб, дарсимизни бошлаймиз.
II. Қизиқувчанлигини ошириш
ІІІ.Ўй қўзғаш.
Хозир йилнинг қайси фасли?
Бахор фаслга таъриф беринг?
Бахор фаслидан кейин қайси фасл келади?
Ёз.
Ёз фаслининг бшқа фасллардан ўзгачилигини айтинг?
IV. Уй вазифасини текшириш
“Момоқалдироқ хикояси”. Мантинни ўқиб мазмунини сўзлаш
(интерактив доскада ёз фасли тасвирланади.) Слайд №1
Чақмоқ чақиб осмонда момқалдироқ гулдирайди.
Хикоя мазмуни “Пойга” ўйини орқали сўралади.

![]()
Воқеа қайси пайтда содир далада нима иш қилинаётган эди?
Далада нима иш қилинаётган эди?
Осмонда қандай ўзгариш пайдо бўлди?
Ёмғирдан одамлар қандай ўзини сақлади?
Акмал одамларга нима деб қичқирди?
Кўп ўтмай осмонда қандай ўзгариш бўлди?
Кетмон кураклар нега тешилиб, қийшайиб қолди?
Қариялар нма дедилар?
Қаттиқ ёмғирдан кейин осмонда нима кўришди?
Ўқувчилар жавоблари тўлдирилиб, мавзу якунланади.
V. янги мавзу баёни.
1. Болалар сиз эртакларни яхши кўрасизларми?
- қандай эртакларни биласизлар?
- эртаклар қандай тугайди.
- яхшиликни ёмонлик устидан ғалаба қозониши билан тугайди.
- эртакда кўпроқ қайси хайвонлар иштирок этади?
- Бўри, тулки.
- бўри қандай хайвон?
(интерактив доскада бўри расми кўрсатилади) Слайд №1
Йиртқич, ёввойи хайвон
Ўрмонда, тоғда тўқайда яшайди
Гўштни яхши кўради
Ранги қора, кўкчил, оқ бўлади
Унинг душмани – бургут
Анқов бўлади
“Қизил шапкача” эртаги билан таништириш
Шарль Перронинг “Этик кийган мушук”, “Уйқудаги малика”, “Золушка” ва бошқа эртаклари бор
Дам олиш дақиқаси.
Матинни оғзаки сўзлаб, мазмунини тушунтириш.
(интерактив доскада эртакнинг хар бир воқеаси акс эттирилади) Слайд№3
Мустахкамлаш.
Эртакдаги дарак гап ва сўроқ гапларни топиб ўқинг.
Гапларнинг мазмунига кўра турлари юзасидан савол-жавоб ўтказинг.
Эртак парчасидан сахна кўриниш ўтказиш.
Мавзу якунланиб, ўқувчилар бахоланади.
VI. Уйга вазифа: “Қизил шапкача” эртагини ўқиб, сўзлашга.