Таълим сифатини оширишда педагог компетентлилигини ривожлантириш йўллари
Режa:
1. Таълим сифатини ошириш омиллари
2. “Компетенция” тушунчаси
3. Замонавий педагог сифатлари
4 . Компетенция турлари
5. Касбий компетенция модели
6. Ўқитувчи компетенцияси пирамидаси
Таълим-тарбия ислоҳоти ҳақида гапирар эканмиз, унинг мазмунини лўнда қилиб ифода этиш мумкин: бизга битирувчилар эмас, мактаб таълими ва тарбиясини кўрган шахслар керак. Ислом Каримов
Бугун ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган ҳар бир соат дарсни муқаддас деб билиши ва унга заррача хиёнат қилиб бўлмаслигини ҳис этиши лозим.
Ислом Каримов.
С.Яхяева
Дарс нима? Ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган маълум бир вақтга мўлжалланган, бир канча максадларга йуналтирилган педагогик жараёндир.
Тузувчи: С. Яхяева
ПЕДАГОГ МАҲОРАТ:
Дарс бериш маҳорати.
Тарбиялаш маҳорати
Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати
Психологик-педагогик тайёргарлик;
Таълим олувчиларни мустақил фикрлаш ва янги билимлар олишга ўргатиш маҳорати;
Ўқув адабиётлари шакллари ва турларини билиш;
Янги педагогик ва ахборот технологияларини эгалланганлик, Интернетнинг глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмалар;
Педагог кадрлар малакасини оширишнинг асосий шаклларини билиш;
“ Таълим тўғрсида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” даги вазифаларни ҳамда узлуксиз таълим тизимининг асосий атамалари ва тушунчаларини билиш
ДАРС БЕРИШ МАҲОРАТИ ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАР БИЛАН БЕЛГИЛАНАДИ:
РАҲБАРНИНГ БОШҚАРИШ МАҲОРАТИ ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАР БИЛАН БЕЛГИЛАНАДИ :
- Раҳбарнинг касбий маҳорати ўз касбини билимдонлиги, бошқарув фаолиятини бажаришга тайёргарлик даражаси тушунилади. Бунда раҳбарларнинг мақсадга мувофиқ у ёки бу касбий сифатлари алоҳида вазиятларда ҳар бир раҳбарнинг “идеал моделини” шакллантиришга асосланади.
Рахбарнинг жамоани тарбиялаш маҳорати
Тарбиялаш маҳорати- ўқитиш ва тарбиялаш жараёнининг боғлиқлиги, уйғун ривожланган шахсни шакллантиришга, уларда юксак маданий ва маънавий савияси қарор топтиришга, педагогнинг юксак шахсий сифатларига. Унинг ватанпарварлик, обрў ва бурчни ҳис этишга, шунингдек ўқитувчилар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил этишнинг амалий кўникмаларига асосланади.
Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати
- психологик-педагогик жиҳатдан ўқитиш ва тарбиялаш маҳорати билан узвий боғлиқдир. Педагог таълим олувчиларнинг билимлари ва маҳоратларини холисона баҳолаш принциплари, методлари ва механизмларини билиши, стандартлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш, таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилишнинг турли шаклларини самарали қўллаш маҳоратига эга бўлиши керак.
РАХБАРГА ЗАРУРИЙ ИЖТИМОИЙ КЎНИКМАЛАР ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛИШИ ЛОЗИМ :
- Ўз-ўзини намоён қилиш
- Бошқа одамлар билан ижтимоий мулоқотда бўлиш
- Ўз устида тинимсиз ишлаш
- Вазиятни баҳолаш ва муаммоларни ечиш кўникмасига эга бўлиш
- Ташкилотчилик, ижодий ёндашув
- Бошқарув кўникмасига эга бўлиш
-
“ Компетенция” тушунчаси ва унинг турлари.
Компетенция- соҳага оид билим, кўникма, малака, қарашлар мажмуи, шахснинг қадрияти ва сифатлари, намоён бўлиши ёки таъсир кўрсатиш қобилияти.
Махсус
Компетенция турл ари
Касбий
Шахсий
Умуммаданий
Махсус
Касбий компетенция
- Педагогика ва психологияга доир билимларга эга бўлиш;
- Ўз устида ишлаш;
- Таълим жараёнини режалаштириш, баҳолаш ва қайта алоқани ўрната олиш;
АКТни билиши;
- Таълим муҳитига янгилик киритиши;
- Ўз фанини мукаммал билиши;
- Хорижий тиллардан бирини билиши.
Шахсий компетенция
- Мулоқатчанлик;
- Бағрикенглик;
- Етакчилик;
- Фаоллик ва ташаббускорлик;
- Мослашувчанлик;
- Соғлом турмуш тарзига амал қилиш;
- Маъсулиятлилик;
- Ишчанлик;
- Инсонпарварлик.
Умуммаданий
- Маълумотли;
- Маданиятли;
- Умуминсоний қадриятларга эгалик;
- Миллий маданиятга эга бўлиш;
- Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиш;
- Бошқа миллатларнинг маданиятини ҳурмат қилиш.
Махсус
- Фанига доир махсус методларни билиш;
- Ўқувчилар эҳтиёжини билиш;
- Турли ёш хусусиятларини билиш;
Касбий компетенция модели
Kasbiy qadriyat va mahorat
Kasbiy bilim va tushuncha
Kasbiy ko’nikma va malaka
Ўқитувчининг компетенция пирамидаси
xulq
bilim
Malaka
Munosabat motiv
“ КАПАЛАК” дарси
Бир куни пиллада кичкина ёриқ пайдо бўлди. Ўтиб кетаётган йўловчи беҳосдан буни кўриб, ундан капалакнинг ёруғ дунёга чиқмоқчи бўлаётганини узоқ вақт кузатиб турди. Орадан кўп вақт ўтди. Ёриқ хали-хамон кичкина, капалак эса ўз шаштидан қайтгандек эди. Йўловчининг назарида капалак ҳолдан тойган, ҳаракат қилишга бошқа кучи йўқдай эди. Шунда у капалакка ёрдам бермоқчи бўлиб, пичоқ билан пиллани кесди. Капалак шу заҳотиёқ пилладан чиқди, аммо танаси мажолсиз, қанотлари ёйилмаганлиги сабабли зўрға ҳаракатланар эди.
Йўловчи капалак қанотларини ёйиб учиб кетишини кутиб турди. Лекин мўъжиза рўй бермади! Ҳаётининг қолган вақтини капалак мажолсиз танасини, очилмаган қанотларини ерда судраб ўтказди. У учолмади. Ҳамма гап инсон унга ёрдам бераман деб, билмадики, пилланинг кичкина ёриғи орқали ўтаётганда капалак танасидаги суюқлик қанотига ўтиб, уча олишига сабаб бўлишини. Капалак яшаб, уча олиши учун пилладан қийинчилик билан ўтишга мажбур эди. Бу ҳаёт қонунидир.
- Баъзан ҳаётда қийинчиликлардан сабр-бардош билан ўта олиш жуда муҳим. Агар ҳаёт бир текис, сокин бўлганда эди, биз ҳозиргидек кучли бўла олмас эдик. БИЗ ХЕЧ ҚАЧОН УЧА ОЛМАС ЭДИК!
ў қитувчининг педагогик қобилияти
- Билиш қобилияти – ўз фанини чуқур билиши, унга турдош фанлар ҳақида ҳам тушунчага ега бўлиши билан ҳаракатланади. Бундай қобилиятга ега бўлган ўқитувчи фаннинг ўқув курси ҳажмидагина емас, балки анча кенг ва чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, материални ипидан-игнасигача билади, унга ниҳоятда қизиқади, оддий тадқиқот ишларини ҳам бажаради.
Тушунтира олиш қобилияти
- ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баён ета олиш, ўқувчиларда мустақил равишда фаол фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга етказа олиш
- Кузатувчанлик қобилияти –
- ўқувчининг, тарбияланувчининг ички дунёсига кира олиш қобилияти, ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кузатувчанликдир. Бундай ўқитувчи ўқувчининг руҳиятига кўз илғамас ўзгаришларни ҳам тез фаҳмлаб олади. Ўқувчилар биндай ўқитувчи ҳақида: “Қарамаётганга ўхшайди-ю, ҳамма нарсани кўриб туради!”, “Ўқувчининг хафа бўлганлигини ёки дарс тайёрламаётганлигини кўзидан билади!”, - дейдилар.
- . Нутқ қобилияти
- – нутқ ёрдамида, шунингдек, имо-ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилиятидир. Бу ўқитувчилик касби учун жуда муҳимдир.
- Ўқитувчининг баёни ўқувчилар фикри ва диққатини максимал даражада фаоллаштиришга қаратилади: ўқитувчи ўқувчилар олдида саволлар қўйиб, уларни аста-секин тўғри жавоб беришга ундайди, ўқувчининг диққатини кучайтиради ҳамда фикрини фаоллаштиради. (“Мана бу ерда алоҳида еътибор беринг!”, “ўйлаб кўринг” каби.) Шунингдек, ўринли қочириқ, ҳазил, енгилгина истеҳзо нутқни жонлантириб юборади ва уни ўқувчилар тез ўзлаштирадилар
Ташкилотчилик қобилияти
- – биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифаларни ҳал етишга руҳлантиришни, иккинчидан, ўз ишини тўғри уюштиришдир.
- Ўз ишини ташкил етиш деганда ишни тўғри режалаштира олиш ва уни назорат қила билиш назарда тутилади. Тажрибали ўқитувчиларда – ишни вақтга қараб тўғри тақсимлай олиш, белгиланган муддатда улгуриш хусусияти ҳосил бўлади.
Обрў орттира олиш қобилияти
- – ўқувчиларга бевосита емосионал-иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда обрў қозона олишдир. Обрў фақат шу асосдагина емас, балки ўқитувчининг фанни яхши билиши, меҳрибонлиги, назокатлилиги ва ҳоказолар асосида ҳам қозонилади. Бу қобилият ўқитувчи шахсий сифатларининг бутун бир йиғиндисига, чунончи унинг иродавий сифатларига (дадиллиги, чидамлилиги, қатъийлиги, талабчанлиги ва ҳоказолар), шунингдек, ўқувчиларга таълим ҳамда тарбия бериш масъулиятини ҳис етишга, ўзининг ҳақ еканлигига ишонишга, бу ишончни ўқувчиларга етказа олиш кабиларга ҳам боғлиқ.
Тўғри муомала қила олиш қобилияти
- – болаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан ўзаро самарали муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради.
Келажакни кўра билиш қобилияти
- – ўз ҳаракатларининг оқибатини кўра билишда, ўқувчининг келгусида қандай одам бўлишини тасаввур қила олишида, тарбияланувчида қандай фазилатларни тараққий еттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланади. Бу қобилият педагогик оптимизмга, тарбиянинг қудратига боғлиқ дир.
Диққатни тақсимлай олиш қобилияти
- – ўқитувчи учун диққатнинг барча хусусиятлари – ҳажми, кучи, кўчувчанлиги, идора қилина олиши, сафарбарлиги кабиларнинг тараққий етиши билан изоҳланади.
Мақсадни аниқ белгилаш
Аниқ мақсадли инсон хатто
энг оғир йўлни ҳам босиб ўтади.
Мақсади йўқ инсон эса,
хатто энг силлиқ йўлда
ҳам жойидан силжимайди.
Нотиқлик
маҳорати
Ўзини
Вақт
жамоада
мененжментига
тута
риоя қилиш
билиш
Раҳбар нинг
самарали
фаолиятини
таъминловчи
омиллар
Фикрлаш,
Стратегик
стратегик
режа тузиш
фикрлаш
Стратегик режа тузиш – узоқни кўзлаб режа тузиш
Биз бир йилга
режалаштирганимизда,
дон сочамиз,
ўн йилга
режалаштирганимизда,
дарахт экамиз,
агар бутун умрга
режалаштирсак,
кишиларни ўқитамиз
ва тарбиялаймиз.
(Хитой халқ мақоли)
Нотиқлик маҳорати
Н о т и қ л и к м а ҳ о р а т и
- Эшитиш (тана тилини тушуниш) маҳорати;
- Тана тилида тушунтириш маҳорати;
- Ахборотни хотирада сақлаш ва уни узатиш маҳорати ва ҳоказо.