Андижон давлат университети
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ёшлар манфаатларининг мезони ва экологик маданиятнинг дебочасидир.
ИСМАНОВА ДИЛОРОМХОН БАХТИЁР ҚИЗИ
Пеагогика факультетиниг 3-босқич талабаси
Ўшбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон манфаатларига,хусусан ёшлар манфаатларига қаратилганлиги , бош қомусимизга нима учун амал қилиб,уни асрашимиз кераклиги ҳақида ва ундаги экологик маданият тушунчаси тўғрисида ёритилган. Булардан ташқари фуқароларнинг қонунларни янада яхшироқ ўрганишларига бўлган қизиқишларини оширишга доир таклифлар келтирилган.
This article outlines the constitution of the Republic of Uzbekistan on human interests, in particular the interests of the youth, why we must respect and protect the general consensus and the concept of ecological culture. Apart from that, there are suggestions to increase citizens' interest in better learning of the law.
Биз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларимизни белгилаб берувчи,инсон шаъни, қадр-қимматини олий қадрият даражасида ушлаб тургувчи мезон бу конституциямиздир. Унда нафақат мажбуриятлар,балки умуминсоний қадриятлар ҳам сайқал топган. Жилди кичик бўлса ҳам, аждодлар хотирасини эъзозлаш, инсонпарварлик, Ватанни севиш ва масъулиятни англашни ҳам ўзида мужассамлаган. Шу сабабли ҳам Конституциямизни бахтимиз, ота-момоларимизнинг орзулари рўёбининг қонуний қиёфаси десак, хеч ҳам адашмаган бўламиз. Ҳар бир моддаси лўнда,аммо чуқур маъно-моҳиятга тўла. Халқ оғзаки ижодининг кўрки мақол бўлгани каби, давлатимиз кўрки, киёфаси эса Конституциямиздир.
Конституциямизда асосий эътибор давлат ва ижтимоий тузумга эмас, балки инсон манфаатларига қаратилган. Асосий қонунда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мазмунини бевосита очиб берувчи 34 та модда мавжуд. Унинг муқаддимасидан тортиб, якунловчи қоидаларига қадар инсон тўғрисида, унинг фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик ғоялари сингдирилган. Унда хар қандай давлат органининг, ҳар қандай мансабдор шахснинг фаолияти инсон манфаатларига бўйсундирилади.
Бош қомусимизни вароқлар эканмиз, унинг ўзига ҳослиги, келажак учун улкан дастуриламаллиги, шахс, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий асослари ва манфаатлари толерантликга таянган моддалар ҳолида акс этганини кўришимиз мумкин.
Республикамиз ривожидаги кўрсаткичлар, ўтаётган 26 йил давомида эришилган қатор ютуқлар замирида ҳам Конституциямизнинг ҳуқуқий асос яратиб берганлиги мухим аҳамият касб этади. Бунга биргина қомусимиздаги 42-модда яққол мисол бўла олади. Унда: Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги,маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий,илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади,дея қайд этилган. Шу сабабли ҳам биз ёшлар бемалол илм-у ижод билан шуғулланмоқдамиз, давлатимиз томонидан бизларнинг камтарона харакатларимиз юксак рағбатлантирилмоқда, бу эса бизларга ўз навбатида янада шижоат ва маъсулиятни юкламоқда.
Комусимизнинг 117- моддасида қайд этилганидек, ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга эканлигидан биз ёшлар беҳад мамнунмиз. Боиси бизлар ҳам демократик жараён бўлмиш сайловларда қатнаша оламиз,бизнинг ҳам овозимиз аҳамиятга эга эканлиги, юртимизнинг фаровон келажаги учун муносиб номзодларни танлашда иштирок этишимиз бағоят шарафлидир.
Кези келганда таъкидлаш жоизки, бош қомусимизда ёш авлод учун юксак манфаатларлар белгилаб қўйилган. Масалан, 40 -моддадаги малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи,
41-моддадаги бепул умумий таълим олиш ҳуқуқи, 45-моддадаги вояга етмаганларнинг ҳуқулари давлат ҳимоясига олинганлиги буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлодга давлатимиз ғамхўрлигининг қонундаги ифодасидир.
1Калкутта шаҳрида жойлашган Мавлоно Абул Калам Озод номидаги Осиё тадқиқотлар институти илмий ходими, доктор Априта Басу Рой Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ўзида мужассам этган дунёдаги демократик ва халқчил ҳужжатлардан бири эканлигини эътироф этгани ҳолда қуйидагиларни таъкидлаган эди:
- Маълумки, дунёда ўз конституциясига эга бўлмасдан турли қонунлар мажмуаси бош қомус вазифасини ўтайдиган давлатлар ҳам мавжуд. Ўзбекистон ўз тарихий, маънавий ва маданий қадриятларини, шу билан бирга, дунёнинг илғор тажрибалари ҳамда умумбашарий демократик тамойилларни ўзида мужассам этган пухта ва барча халқаро ҳуқуқий меъёрларга мос ўз конституциясини қабул қилди.
Мамлакатингиз бош қомусининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, дея белгилаб қўйилган. Бугунги глобаллашув, айни пайтда дунёнинг қатор бурчакларида қашшоқлик, нотинчлик, жаҳолат ва бошқа иллатлар авж олаётган бир даврда Ўзбекистонда туғилиб ўсаётган ҳар бир бола мактаб ёшига етгач бепул таълим олиши мамлакат Конституцияси билан ҳимоя қилинган. Афсуски, кўпчиликка оддий кўринадиган бу ҳол бир қанча давлатларда ҳамон ҳукуматнинг жиддий эътиборига муҳтож бўлиб келмоқда.
Бош қомусимизнинг биз учун азизлиги, уни ор-номусни асрагандай асрашимиз,унга амал қилишимизга сабаблар бисёр. Негаки, айнан унда давлатимиз мустақиллиги (I боб), халқ ҳокимиятчилиги ( II боб), ундаги қонун устуворлиги ( III боб) акс этган. Ўз тилимиз- ўзбек тилимиз давлат тили эканлиги (4 моддада),халқни ҳокимият манбаи сифатида эътироф этиши акс этган.
Шундай халқпарвар, инсонпарвар қомусимиз табиатга ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ундайди. Конституциямизнинг 50-моддасида “ Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар ” –деб ёзилган. Дарақиқат барчамиз соф табиатнинг қадрига етишимиз,уни асраб-авайлашимиз лозим. Ахир ўзимиз мана шу ҳаводан нафас оламиз, табиат ресурсларидан ўз эҳтиёжларимизни қондирамиз.
Маълумки, ҳаётга хавф солиб турган хатар борки,уни барча бирлашибгина бартараф этиш мумкин. Бу эса ер юзидаги атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашуви ва бунинг натижасида рўй бериши мумкин бўлган экологик ҳалокат хавфидир.
Табиий муҳитни муҳофаза қилиш қилиш учун фақатгина уни яхшироқ ҳолатга келтирибгина қолмай,айни вақтда табиат гўшаларини инсон фаолиятининг нотўғри таъсиридан сақлаш талаб этилади.
Бош қомусимиздаги 55-моддага назар ташласак, унда “Ер, ер ости бойликлари,сув,ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир,улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир ” ,деб белгиланган.
Қаранг,бекаму кўст,мукаммал бош қомусимиз қадимдан аждодларимизнинг экологик маънавий меросини ҳам қонун билан мустаҳкамлаб қўйган.
Мустақил давлатимиз Конституцияси ўтмишда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳамда ривожланган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.
Ўзбекистон Республикамиз Конституцияси жаҳондаги йирик сиёсатшунослар-экспертлар томонидан халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган мукаммал ҳужжат сифатида тан олинган.
Халқ манфаатларини кафолатловчи Бош Қомусимиз бошқа янги мустақил давлатлар конституцияларидан тубдан фарқ қилиб давлат ва жамият фаолиятининг барча йўналишларини белгилаб берувчи дасурий ҳужжат сифатида ҳам юксак эътиборга сазовардир.
Конституциямизда ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек орзу-ҳаваси ўзининг тўла ифодасини топган. Унда энг улуғ неъмат бўлмиш тинчлик, осойишталик, тотув ҳаётнинг асослари белгилаб берилган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бир – бирига уйғунлаштирилган. Энг муҳими, инсон ҳуқуқи, инсон эркинлиги мустаҳкам муҳрлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Шундай экан биз ёш фуқаролар ҳам бош қомусимизни янада теран ўрганишимиз,унга сўзсиз амал қилишимиз лозим. Содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти ҳам ўз бурч ва ҳуқуқларимизни яхши билмаслигимиздан келиб чиқмоқда. Шу боис мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари ҳамда турли ташкилотларда ҳам Конституцияга бағишлаб тарғибот-ташвиқот ишларини кўпроқ олиб бориш даркор.Фуқаролар диққатини Конституциямизни ўрганишга ҳамда ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишга, қонун-қоидаларга риоя қилишга ва унинг давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутишини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Буни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларини роли катта, ҳусусан радио ва телевидениядаги ютуқли викторина саволларига Конституциямизга оид саволларни ҳам киритиш жоиз. Йирик озиқ-овқат шаҳобчаларида акциялар ташкил қилиб, унга кўра кичик сўровнома ўтказилиниб ўз фуқаролик бурч ва мажбуриятларни билган юртдошларимизга чегирмалар берилса. Бундан кўзланган мақсад шуки , фуқароларнинг қонунларни янада яхшироқ ўрганишларига туртки бўлиш, Конституция ҳақидаги манбаларга қизиқишларини оширишдан иборат.
Турли корхона ва фабрика ишчи ҳодимлари, қизиқувчилар учун келишилган ҳолда сайёр сиёсий-ҳуқуқий тугараклар ташкил қилиниши орқали аҳолининг барча қатламининг сиёсий онги,тафаккурини ошириш мумкин . Бундай тадбирлар туркумини ташкил этиш учун тарихшунослар, ҳуқуқшунослар, ҳокимият вакиллари, идора ходимлари, ҳуқуқий марказ ҳодимларини жалб қилиш мумкин.
Сўзимнинг сўнгида тенгдошларимга қарата шундай демоқчиман, ҳақ-ҳуқуқларимиз мезони бўлган, Ўзбекистон демократик давлат эканлигини яққол кўрсатиб берувчи,бизларни доимо одоб-аҳлоққа чорлаб турувчи Конституциямизнинг ҳар бир моддасини чуқур англайлик ва унга амал қилайлик. Мана шундагина ҳаётимиз тинч ва бутун дунё ҳавас билан қарайдиган асл давлатнинг асл фуқароларига айланамиз.
Фойдаланилган адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - Тошкент “Ўзбекистон” 2007
Taqvim.uz respublika bolalar kutubxonasi
Маълумот учун : +93/ 546-90-16
1 Манба: “Жаҳон” ахборот агентлиги