“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қува туман ҳокими
_______________ Х.Умаров.
“Лидер китобхон” танлови
Низоми
Умумий қоидалар.
1. Мазкур Низом ёшлар ўртасида туман “Лидер китобхон” туман танловини (кейинги ўринларда – Танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу танлов уюшмаган ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган устивор вазифаларни изчил амалга оширишга йўналтирилган.
3. Танловни юқори юқори савияда ўтказиш учун туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлими, Халқ таълими бўлими, “Қува ҳаёти” рўзномаси, ахборот- кутубхона маркази масъул ташкилотлар этиб белгиланади.
4. Қува туманида истиқомат қилаётган миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши ва тилидан қатъий назар 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча уюшмаган ёшлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Иштирокчилар талабидан келиб чиқиб, уларнинг танлов жараёнида рус, тожик, қирғиз тилларидан фойдаланишига рухсат берилади.
5. Туман ишчи гуруҳи Танлов низомига ўзгартириш ва қўшимчалар кирититиш ваколатига эга.
Танловнинг мақсад ва вазифалари.
6. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирлари-мизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб- авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшлармизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадини ташкил этади.
7. Танловни ташкил этиш орқали қуйидаги вазифалар бажарилиши кўзда тутилади:
Ёшларни барча қатламларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва иштиёқларини қўллаб- қувватлаш, жойларда адабий муҳит шаклланишига эришиш.
Ёшлар онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим кўникмаларини янада юксалтириш, қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб- авайлаш; ёшларни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари
8. Танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш вазифаси туман ишчи гуруҳи зиммасига юклатилади.
Туман ишчи гуруҳи:
Танловни ўтказиш борасида қарор қабул қилади;
Ҳудудлар бўйича иштирокчиларни жалб этади;
Танловнинг асосий босқичлари ва тартиб-қоидалари ҳақида иштирокчиларни хабардор қилади;
Барча иштирокчилар учун тенг шароитлар яратади;
Танлов ўтказиш борасида ошкораликни таъминлайди;
Танлов иштирокчилари ўртасида юзага келадиган низоларни ҳал этади;
Мазкур Низомга асосланган ҳолда танловни ўтказилишини ташкил этиди.
9. Танловга иштирокчилар анъанавий тарзда ариза топшириш орқали қабул қилинади.
10. Танловда ёшлар ўзлари яшаётган худуддан иштирок этади.
11. Танлов қуйидаги ёш тоифаларга бўлинган ҳолда ўтказилади:
17 ёшдан 20 ёшгача бўлган аҳоли орасидаги ёшлар (01.01.2004.31.12.2001 йиллар оралиғида туғилганлар)
21 ёшдан 25 ёшгача бўлган уюшмаган аҳоли орасидаги ёшлар (01.01.2000-31.12.1996 йиллар оралиғида туғилганлар)
26 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган аҳоли орасидаги ёшлар (01.01.1995-31.12.1991 йиллар оралиғида туғилганлар)
Танловда иштирокчилар белгиланган ёш тоифасида иштирок этиш ҳуқуқига эга, шунингдек, бошқа ёш тоифасида қатнашганларнинг тест жавоблари қабул қилинмайди.
12. Танлов 3 босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич (секторлар кесимида) танловнинг аризалар қабул қилиш ва саралаш босқичи бўлиб, унда танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлардан аризалар қабул қилинади ва иштирокчилар тест синови асосида сараланади.
Танловга аризалар саралаш босқичи бошланган вақтга қадар қабул қилинади.
Тест синови онлайн тарзда ўтказилади. Унда ариза топширган уюшмаган ёшлар илмий-оммабоп, ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига жавоб беришади.
Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган 15 нафар (15 нафардан кўп иштирокчилар ўртасида қайта тест олиш орқали сараланади) иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Секторлар кесимида ўтказилган биринчи босқичда 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар сони 5 нафардан кам бўлганда, тегишли секторда энг юқори балл тўплаган жами 5 нафар иштирокчи (шу жумладан, 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар) кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Секторлар кесимида саралаш босқичида ҳеч бир иштирокчи 86 балл тўплай олмаганда, тегишли секторда энг кўп балл тўплаган 5 нафар иштирокчи кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бунда баллари бир хил бўлгани сабабли кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқи юзага келган иштирокчилар сони 5 нафардан ошганда, ушбу иштирокчилар қайта тест топшириш орқали сараланади.
Иккинчи босқич (туман кесимида) танловнинг маҳаллий босқичи бўлиб, туман миқёсида саралаш босқичида 86 ва ундан юқори баллни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:
“Бадиий асарлар билимдони” шарти.
Ушбу шартда Экспертлар комиссияси томонидан тавсия этилган ўзбек ва жаҳон адабиётига оид китобларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамиятини иштирокчилардан шарҳлаб бериш сўралади. Шарҳлаш жараёнида иштирокчи билимини текшириш мақсадида Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Иштирокчилар бадиий асар номини билет тортиш орқали танлайди, тайёргарлик кўриш учун 1 дақиқа, жавоб бериш учун 3 дақиқа вақт белгиланади. Мазкур шарт учун 100 баллгача баҳо берилади.
“Тезкор савол - жавоб” шарти.
Ушбу шартда Экспертлар комиссияси томонидан тавсия этилган илмий-оммабоп адабиётлардан тузилган 2 та саволга 2 та жавоб бериш сўралади. Иштирокчи билимини текшириш мақсадида Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Иштирокчилар саволларни билет тортиш орқали танлайди, тайёргарлик кўриш учун вақт ажратилмайди, жавоб бериш учун 2 дақиқа вақт белгиланади. Мазкур шарт учун 100 баллгача баҳо берилади.
Ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар (жами 3 нафар) учинчи босқич - вилоят босқичига йўлланма олади.
13. Танлов бўлиб ўтадиган жойи, санаси туман ишчи гуруҳи томонидан белгиланади ҳамда иштирокчиларга маълум қилинади.
14. Танлов жараёнида фойдаланиладиган саволлар ва тестлар мажмуаси Экспертлар комиссияси томонидан танловнинг барча ёш тоифаси учун алоҳида тузилади, махсус конвертларга солиниб, муҳрланади ҳамда жойларга етказилади.
15. Танловда шоир-ёзувчилар, ўқитувчилар, журналистлар ва бошқа мутахассислардан иборат Ҳакамлар ҳайъатлари тузилади.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда уларнинг белгиланган китобларни ўқиганини текширади ҳамда моҳиятини тўғри тушунгани, тил қоидаларига амал қилиши, аниқ рақам ва таҳлилларга асосланиши, фикрини баён қилиш қобилиятини инобатга олади.
16. Танловнинг туман босқичида белгиланган китоблар рўйхати эълон қилинади ҳамда китоблар рўйхатини тузишда иштирокчиларнинг ёш тоифаси инобатга олинади.
17. Барча шартлар бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчи танловнинг ғолиби деб топилади. Агар иштирокчилар зртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолган тақдирда, Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қўшимча 5 тадан саволлар берилади. Шундан сўнг ҳам уларнинг жавоблари бир ҳил чиқса, бу жараён ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.
18. Ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилинган қарорга нисбатан қарор нусхаси берилган санадан бошлаб 3 кунлик муддат ичида манфаатдор шахс туман ишчи гуруҳига апелляция тартибида шикоят киритиш ҳуқуқига эга.
19. Туман ишчи гуруҳи 10 кунлик муддат ичида мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорларни қабул қилади ва қарор нусхасини мурожаат қилган шахсга юборади:
шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, Ҳакамлар ҳайъатининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш;
шикоятни қаноатлантириб, Ҳакамлар ҳайъати қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш.
20. Туман ишчи гуруҳи апелляция тартибида шикоятни кўриб чиқиши баённома билан расмийлаштирилади.
IV. Ғолибларни тақдирлаш.
21. Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади.
ёшдан 20 ёшгача:
Ўрин 1 та
Ўрин 1 та
Ўрин 1 та
ёшдан 25 ёшгача:
Ўрин 1 та
Ўрин 1 та
Ўрин 1 та
ёшдан 30 ёшгача:
Ўрин 1 та
Ўрин 1 та
Ўрин 1 та
Туман босқичида сараланиб ғолиб деб топилган китобхонларга вилоят босқичига йўлланма берилади.
Ғолиб бўлганлар туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийлар томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
V. Якуний қоидалар.
22. Танловни ўтказиш билан боғлиқ сарф - ҳаражатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.