Амалий мулоқот- амалий натижа тараққиёт гарови.
АДУ. педагогика факултети
БТСТИ -йўналиши 2-босқич талабаси
Исманова Дилором
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ҳар янги йилга муайян ном бериш анъанага айланганди , бу борада алоҳида давлат дастури ишлаб чиқилар , комплекс чора-тадбирлар амалга ошириларди . Мустақиллигимиз асосчиси бошлаб берган бу анъанага биноан кириб келган – 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.
Бу таклиф бутун Ўзбекистон халқига манзур бўлди десам муболаға бўлмайди. Чунки аҳоли билан доимий мулоқот қилиш инсон манфаатларининг юксалиши, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига самарали таъсир кўрсатади.бу эса бевосита халқнинг фаровон турмушини таъминлайди.15 Тараққий давлатларнинг ривожланиш тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак ҳам уларнинг асосий юксалиш омилларидан бири бў давлат ва фуқаро ўртасидаги очиқ ва эркин мулоқотнинг мавжудлигидир:33 23/02/
1Президентимиз Шавкат Мирзиёев " Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак", — дея такидлайди. Албатта халқ хохишларини давлат рўёбга оширади, агар давлат органларининг ходимлари,мансабдор шахслар,партия вакиллари фуқароларни қийнаётган масалаларга яқиндан ёндашмаса, муаммолар бартараф этилмаса халқнинг давлатга бўлган ишончи сўниши ва турли салбий холатларнинг келиб чиқиши муқаррар.
«Яқинда бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида мен бир нарсага амин бўлдим. Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди», — дея такидлаганда юртбошимизни бу гапларини тинглаган халқнинг давлат раҳбаримизга бўлган ишончлари янада ошди. Шундан буён халқ мурожаатларида кўтарилган ҳаётий муаммоларни жойлардаги ҳокимлик ва идоралар, тегишли мутасаддилар ўз вақтида ҳал этишга бел боғладилар.
Давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашув тубдан қайта кўриб чиқилмоқда. бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этилмоқда.
Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилишини ҳам халқ манфаатларини кўзлаб қилинган энг юксак амал десак мублаға бўлмайди.
Жорий йил Давлат дастурига биноан фаолиятини бошлаб юборган, ҳар бир туман ва шаҳарда жорий этилиши лозим бўлган, «Халқ қабулхоналари"ва ,ягона дарча марказини Андижонимиз мисолида кўриб очиғи севинчимни ичимга сиғдираолмадим. Чунки буларнинг бари биз фуқороларнинг орзу истакларимизнинг рўёбга чиқиши учун хизмат қилади.
Амалий мулоқотнинг нечоғлик ахамиятли эканлигигни қуйдаги жараён орқали билиб олсак ҳам бўлади.
2 Тасдиқланган режага асосан 2017 йил 14 февраль куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг раҳбарияти ва маъсул ходимлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида, яъни Андижон шаҳрининг Х.Ахмедов маҳалла фуқаролар йиғинида, Хонобод шаҳрининг Кампиробод маҳалла фуқаролар йиғинида Андижон туманининг Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида, Асака туманининг Оқ бўйра маҳалла фуқаролар йиғинида, Балиқчи туманининг Қияли маҳалла фуқаролар йиғинида, Булоқбоши туманининг Қумгузар маҳалла фуқаролар йиғинида, Бўз туманининг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида, Жалақудуқ туманининг Тошховуз маҳалла фуқаролар йиғинида, Избоскан туманининг Ботиробод маҳалла фуқаролар йиғинида, Қўрғонтепа туманининг Юксалаш маҳалла фуқаролар йиғинида, Марҳамат туманининг Бозорбоши маҳалла фуқаролар йиғинида, Олтинкўл туманининг Ойшахоним маҳалла фуқаролар йиғинида, Пахтаобод туманининг Тўққизбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида, Улуғнор туманининг Мингбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида, Хўжаобод туманининг Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида ва Шаҳрихон туманининг Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида халқ билан мулоқотлар ўтказилди.
Ўтказилган мулоқотлар даврида айнан ўша маҳалла фуқаролар ўрами ва шаҳар-туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилиб, янги қабул қилинган Қонунлар, Президент Фармонлари халққа етказилди ва уларнинг мазмун-моҳиятлари тушунтириб берилди -
Хулоса қилиб айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш инсон манфаатларини таъминланишига ва давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига самарали таъсир кўрсатади. Юртимизда фаровон ва осойишта ҳаёт хукум суради.
Андижон давлат университети Педагогика факультети БТСТИ таълим йўналиши 2–курс талабаси Исманова Дилоромхоннинг “Амалий мулоқот- амалий натижа тараққиёт гарови” номли мақоласига
ТАҚРИЗ
БТСТИ таълим йўналиши 1–курс талабаси Исманова Дилоромхоннинг ушбу мақоласида ҳақида фикр билдирилган.
Мақолада бугунги кунда мамлакатимизга хавф солиб турувчи турли экстремистик кучлар фаолияти тўғрисида бир қатор статистик маълумотларни бериб ўтган. Ер юзида йилига 10 мингтадан ортиқ террорчилик ҳаракатлари содир этилади, 70 мингдан зиёд инсонлар бунинг оқибатида ҳаётдан кўз юммоқдалар. Энг ачинарлиси, булардан 80% вояга етмаган ёш болаларни ташкил этиши бугунги кунда инсонлар олдида қандай мураккаб жараёнлар турганлиги билан характерланади.
Шунингдек, мақолада бугунги кунда ўргимчак тўрига айланган интернетда тарқалаётган информацион хуружлар ҳақидаги фикрлари ҳам ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.
БТСТИ таълим йўналиши 1–курс талабаси Исманова Дилоромхоннинг “Диний экстремизм ва терроризм – кулфат келтиради” номли мақоласини “Камолот” ЁИҲ томонидан чиқарилаётган илмий мақолалар тўпламида чоп этиш мумкин.
МҒМАҲТ кафедраси мудири: Т.Мадумаров
1 Манба: https://www.gazeta.uz
2 Манба: http://www.andijoniib.uz/