Сана:
Синф: 6-синф
Мавзу:Сурхондарё ва Қашқадарё мумтоз мусиқаси (Дарс консерт)
Технологик харита Мавзу: | Сурхондарё ва Қашқадарё мумтоз мусиқаси |
Мақсад вазифалар. | Мақсад:Ўқувчиларга Сурхондарё ва Қашқадарё мумтоз мусиқаси ҳақида тушунча бериш. Вазифалар:-Ўқувчиларда мавзуга нисбатдан қизиқиш уйғотиш, мавзу асосида билим ва кўникмаларни шакллантириш ва кенгайтириш. -Мавзуга оид тарқатилган материалларни ўқувчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара орқали тарқатма материаллардаги матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини назорат қилиш уларнинг билимини баҳолаш. |
Ўқув жараёнинг мазмуни | Ўқувчиларга Сурхондарё ва Қашқадарё мумтоз мусиқаси ҳақида тушунча бериб, мумтоз мусиқа асарларидан парча эшиттириш. |
Ўқув жараёнини амалга ошириш техналогияси | Услуб: 3*4, “Ақлий ҳужум” Шакл: гуруҳларда ва жамоада ишлаш. Восита: Тарқатма материаллар, аудио СД диск ёзувлари, фортепиано асбоби, рағбатлантирувчи карточкалар. Усул: Тайёр ёзма материаллар. Назорат: Оғзаки назорат, савол-жавоблар, кўзатиш, ўз-ўзини назорат қилиш. Баҳолаш: Рағбарлантириш. 5 балли тизим асосида баҳолаш |
Кутиладиган натижалар | Ўқитувчи:Мавзуни берилган вақт ичида барча ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига эришиш. Ўқувчилар фаоллигини ошириш. Ўқувчиларда дарсга нисбатан қизиқиш ўйғотиш. Дарс жараёнида кўпроқ ўқувчини баҳолашга эришиш. Савол-жавобларга қатнашиб, мустақил фикрлашга ўргатиш. Ўқувчи: Янги билимларни эгаллайди, якка ҳолда ва гуруҳ бўлиб ишлашни ўрганади, нутқи ривожланади ва эслаб қолиш қобилияти кучаяди. Ўз-ўзини назорат қилишни ўрганади. Қисқа вақт ичида кўп маълумотларга эга бўлади ва баҳолай олади. |
Келгуси режалар | Ўқитувчи:Янги педагогик технологияларни ўзлаштириш, дарсда қўллаш.Ўз устида ишлаш. Мавзуни хаётий воқеалар билан боғлаш. Педагогик маҳоратини ошириш. Ўқувчи: Мустақил ишлашни ўрганади. Фикрини равон баён қила олади. Шу мавзуга асосланиб қўшимча материаллар топади, уларни ўрганади. Фикри ва гуруҳ фикрини таҳлил қилиб, мустақил фикрлаш малакасини ҳосил қилади. |
Дарснинг таълимий мақсади:
ЎқувчиларгаСурхондарё ва Қашқадарё мумтозМусиқаси ҳақида маълумот берилади. Ўқувчиларни мустақил ва ижодий фикрлашга ўргатилади.
Дарснинг тарбиявий мақсади:Ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга, фикр доирасини кенгайтириш, мустақиллик ва ташаббускорликни тарбиялаш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади:Ўқувчиларда мусиқага бўлган қизиқиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш. Мусиқа асарларининг маънавий-эстетик мазмунини ҳис қилиш қобилиятларини ривожлантириш.
Дарснинг услуби:Савол-жавоб, “ақлий ҳужум”, Тест.
Дарснинг жиҳози:Фортепиано, дутор чолғи асбоби, режа, конспект, 5-синф дарслик, тарқатма материаллар, карточкалар, нота ёзувлари, аудио СД диск ёзувлари.
Дарснинг блок чизмаси.
1 | Ташкилий қисм | 3 дақиқа | | |
2 | Ўтилган мавзу такрорлаш | 10 дақиқа | |
3 | Жамоа бўлиб куйлаш: | 7дақиқа | |
4 | Янги мавзу | 10 дақиқа | |
5 | Янги мавзуни мустаҳкамлаш | 8дақиқа | |
6 | Дарс якунларини чиқариш | 5 дақиқа | |
7 | Уйга вазифа | 2 дақиқа | |
Ўқувчилар синфга мусиқа садолари остида кириб келишади.
Ташкилий қисм: Саломлашиб, давомат аниқланади ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги текширилади. Бугунги кун хабарлари ҳақида қисқача маълумот берилади, кичик маънавият дақиқаси ўтказилади
Уй вазифасини сўраш: Ўқитувчи томонидан ўтилган мавзулар юзасидан тузилган саволлар ўқувчиларга тарқатилади:
Хоразм воҳаси ҳақида нималарни биласиз?
Хоразм воҳасининг Мумтоз мусиқаси намунмлари ҳақида гапириб беринг?
Нечта хоразм мақомларини биласиз?
Хоразм достончилиги санъати ҳақида нималарни биласиз?
Жамоа бўлиб куйлаш:Ўқитувчи томонидан танланган овоз созлаш машқлари куйланиб, Камчиликлар устида ишланиб, соф интонацияда куйлашга эришилади.“Алпомиш” достонидан парча тингланади:
(Саҳнада Бахши Алпомиш достонидан парча куйлаб беради. Синф икки гуруҳга булинади ҳамда гуруҳлар номланади )
Янги мавзу баёни: Сурхондарё-Қашқадарё воҳаси ўзининг маҳалий урф-одатлари ва анъаналари билан алоҳида ажралиб туради. Уларнинг мумтоз мусиқаси достончилик билан боғлиқ. Достон ижрочилиги анъаналарида эса адабий-насрий ва мусиқий ҳислатлар мужассамлаштирилган. Достон ижрочилигининг ўзига хослиги – уларнинг овоз ишлатишида (Томоққа куйлайди) ва думбира чолғусида жур бўлишидадир. Шу боис бу воҳа кўпроқ достончилик санъати билан машҳурдир. Достон ижрочилари халқ орасида бахши, шоир деб аталади. Достонларнинг қушиқ қилиб айтиладиган қисми эса “Нома” дейилади. Бу воҳада энг кўп тарқалган достонлардан “Алпомиш”, “Соҳибқирон”, “Авазхон”, “Искандарнома”, “Гўруғли”, “Ошиқ Ғариб” ва бошқалар. Улар тарихий баҳодирлик ва ишқий достонлар ҳисобланади.
Мавзуни мустаҳкамлаш:
Мусиқа тинглаш: Нота ёзувларидан ёки аудио CD диск ёзувларидан фойдаланиб, қўшиғи тингланиб, суҳбат-мунозара ўтказилади
Мусиқа саводи Ноталарни ўрганиш
(ўқувчиларнинг овозларини туғирлаш мақсадида овоз созлаш машқлари ўтказилади)
( Ўқувчиларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида гуруҳларга мавзуга оид тарқатма саволлар берилади)
Дарс якуни:
Дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади.
Ўзлаштириши паст ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
Ўқувчиларнинг олган баҳолари эълон қилинади.
Баҳолар синф журнали ҳамда ўқувчиланинг кундаликларига қайд этилади.
Уйга вазифа : Мавзуни ўқиб,ўқувчилар қўшиқларни ёдлаб келиш