СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

"Матлаъ ва мақтуъ" ўйини

Нажмите, чтобы узнать подробности

Бу адабий ўйин янги ўйин бўлиб,ўзбек адабиёти дарсларида кўп фойдаланилади.У қувчиларнинг хотираларини кучайтириб,фанга қизиқишларини орттиради

Просмотр содержимого документа
«"Матлаъ ва мақтуъ" ўйини»

Матлаъ ва мақтуъ” ўйини

Бу ўйин адабиёт дарсларида кўп ўйналади. У ўқувчиларнинг ёд олган ғазаллари асосида ўтказилади. Ғазалнинг биринчи байти - матлаъ, охирги байти мақтуъ дейилади. Ўйинни бошлаган ўқувчи дарсда ёд олган бир ғазалининг матлаъсини ёддан айтади. Бошқа ўқувчилар ўша ғазалнинг мақтуъсини топиб айтишлари керак.

Масалан, биринчи ўқувчи Юсуф Сарёмийнинг ғазалидаги матлаъни айтади:

-Кўп қувонма, кўрмишам деб неча ойу йил ҳаёт,

Суд йўқтур, юз мунингдек бўлса беҳосил ҳаёт.

Иккинчи ўқувчи унга жавобан шу ғазалдаги мақтуъни айтади:

-Ё раб, эт фазлинг билан нуқсони Юсуфни камол,

Ҳурмати ул зотларким, кечтурар комил ҳаёт.

Ўйин шу тарзда давом этиб боради. Агар тополмасалар, ўйинда ютқазади. Ўйин кўпинча жуфтлик ё гуруҳ тарзида ўтказилади. Ҳатто, якка тарзда ҳам ўтказиш мумкин. Ўқувчилар қанча кўп ғазал ёд олган бўлсалар, ўйин вақти шунга қараб чўзилади ва қизади. Ўқувчилар дарсларда ғазалларни кам ёд олган бўлса, ўйин тезда тугаб қолади. Бундай вақтларда китобга қараб айтишга ҳам рухсат бериш мумкин. Бу чоранинг зарари йўқ. Аксинча, фойдаси кўп: ўқиш тезлиги паст ўқувчиларнинг ўқиши тезлашади, уларнинг дарсга қизиқишлари ортади, ғазалларни тезда ёдлаб оладиган бўлишади. Ўқитувчи ўйинни тугатганида, норози бўлиб, яна давом эттиришни таклиф қиладилар.