СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Роль исполнительской практики кашгарского рубаби в преподавании предмета «Инструментальное исполнительство и ансамбль» в высших учебных заведениях.

Категория: Музыка

Нажмите, чтобы узнать подробности

Статья написана на узбекском языке. Из исторических источников известно, что музыкально-исполнительское искусство существовало с древних времен и прошло долгий путь в своем развитии до современного совершенного вида. Несколько письменных источников содержат ценные сведения о музыке, музыкальных инструментах, их уникальных особенностях, исполнительском искусстве, а также о талантливых музыкантах на протяжении тысячелетий. Автор подробно описывает роль практики исполнения кашгарского рубаба в классе «Инструментальное исполнительство и ансамбль» высших учебных заведений.

Просмотр содержимого документа
«Роль исполнительской практики кашгарского рубаби в преподавании предмета «Инструментальное исполнительство и ансамбль» в высших учебных заведениях.»

Олий таълим муассасаларида “Чолғу ижрочилиги ва ансамбли” фанини ўқитишда қашқар рубоби ижрочилик амалиётининг ўрни.



Аннотация: Тарихий манбалардан маълумки, мусиқа ижрочилиги санъати жуда қадим даврлардан буён мавжуд бўлиб, бизгача жуда узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтган ҳолда, ўзининг ҳозирги мукаммал кўринишида етиб келди.

Бир қанча ёзма манбаларда минг йиллар давомида мусиқа, мусиқа чолғулари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ижрочилик санъати, шунингдек моҳир созандалар ҳақидаги қимматли маълумотлар мавжуд.

Мақолада муаллиф томондан Олий таълим муассасалари “Чолғу ижрочилиги ва ансамбли” синфида қашқар рубоби ижрочилик амалиётининг ўрни кенг очиб берилган.


Калит сўзлар: Шашмақом, мақом, мақом йўллари, ёзма манба, оркестр, мусиқа ижрочилиги, санъат, композитор.


Кириш. Ҳар бир халқ ўзининг миллий мусиқий меросини севса, аждодлар анъанасини ардоқласа, уни муносиб тарзда ўзлаштирса ва қадрига етса, ўзга халқлар санъатини ҳам баҳолай олади. Зеро, бизгача етиб келган мусиқий анъаналар авлодлар занжирининг мустаҳкамлигидан далолатдир. Бу борада халқимизнинг маънавий бойлиги бўлган мақомлар, мақом йўлларига мансуб мумтоз мусиқа асарлари ҳозиргача ўзининг бадиий ва эстетик имкониятларини юқори даражада сақлаб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Уларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва келажак авлодларга етказиш замонамизнинг талаб ва эҳтиёжида бўлган долзарб масалалардан биридир.

Асосий қисм. Тарихий манбалардан маълумки, мусиқа ижрочилиги санъати жуда қадим даврлардан буён мавжуд бўлиб, бизгача жуда узоқ тараккиёт йўлини босиб ўтган ҳолда, ўзининг ҳозирги мукаммал кўринишида етиб келди.

Бир қанча ёзма манбаларда минг йиллар давомида мусиқа, мусиқа чолғулари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ижрочилик санъати, шунингдек моҳир созандалар ҳақидаги қимматли маълумотлар мавжуд.

Ўша даврларда Марказий Осиё, хусусан ҳозирги Ўзбекистон дудудида ижрочилик санъати оғзаки анъанада ривожланиб келди.

XX асрнинг 20-30 йилларидан бошлаб мамлакатимизда турли мусиқий ўқув юртлари дастлаб Туркистон Халқ Консерваторияси (1918) ва унинг филиаллари, Тошкент давлат мусиқа билим юрти (1924), Наманган ва Бухоро мусиқа билим юрти (1932), Тошкент Давлат Консерваторияси (1936) дамда бир катор мусиқа мактабларининг ташкил қилиниши ва йиллар давомида аста секин кўплаб ҳар хил ижодий жамоалар, хусусан ансамбллар, унисон оркестрлар ва ниҳоят кўп овозли профессионал оркестрнинг ташкил этилиши ўзбек халқ чолғулари ижрочилик тарихида янги даврни бошлаб берди.

Айникса, пойтахтимиздаги кўзга кўринган ансамбллар, оркестрларнинг ижодий фаолияти гуллаб яшнади. Бу даврда ижрочилик санъати ривожланиб, кўплаб ютуқларга эришилди. Энди ўзбек созларининг наволари нафақат Ўзбекистонда балки жуда кўплаб бошқа мамлакатларда ҳам янграй бошлади.

Ўзбек мусиқаси жаҳон саҳналарида намойиш қилиниб, тингловчилар томонидан юксак баҳоланди. Созанда ижрочиларнинг мамлакатимиздан ташқарида бўлиб ўтган танлов ва жадон фестивалларида катнашишлари дамда совриндор бшлишлари ижрочилик санъатимизни юқори погоналарга кутарди. Хусусан, Қашқар рубобчи созандалардан А.Бахромов, Э.Шукруллаев ва А.Бобохоновлар жадон ёшлар фестивали ғолиблари бўлишди.

Ўтган асрда бирин-кетин тузилган Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги «Шодлик», «Лазги», «Гўзал», «Зарафшон» ва «Баҳор» каби ашула ва рақс ансамбллари, Т.Жалилов номидаги Ўзбекистон Давлат академик халқ чолғулари оркестри ва Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги Ю.Ражабий номли мақомчилар ансамбли, Д.Зокиров номли халқ чолғулари оркестри, ҳамда сўнги йилларда чолғу ижрочилиги санъатига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган «Сўғдиёна» халқ чолғулари Давлат камер оркестри ва кўплаб вилоятлардаги турли ашула ва рақс ансамблларининг Ўзбекистонда ва кўплаб хорижий мамлакатлардаги концерт фаолиятларида ижрочилик санъати, жумладан Қашқар рубоби ижрочилиги ҳам тарқибот қилиниб, ривожлантириб келинмоқда.

Юқоридаги жамоалар таркибида машҳур рубобчи созандалардан Э.Шукруллаев, А.Бахромов, Б.Мирзаахмедов, А.Худойқулов, С.Тахалов, А.Бобохонов, Х.Усмонов, Х.Лутфуллаев, Т.Ражабов, Б.Зиямухаммедов, И.Иртаев, Р.Каримов, О.Назаров каби созандалар ижод қилишган ва ижод қилмоқдалар.

Ижрочилик санъатини композиторлар ва бастакорлар ижодисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистон композиторларининг Қашқар рубобига ёзилган махсус асарлари, Қашқар рубоби ижрочилигининг янги уфқларини очиб бермоқда.

Бу ўринда композиторлар М.Бафоевнинг Қашқар рубоби ва оркестр учун «Поэма», Қашқар рубоби ва оркестр учун «Концерт», И.Хамроевнинг «Концерт», О.Абдуллаеванинг Қашқар рубоб ва оркестр учун «Концерт», Х.Рахимовнинг «Наврўз», С.Хайитбоевнинг «Баллада», М.Отажоновнинг Қашқар рубоби ва фортепиано учун «Концерт», Т.Азимовнинг «Дурдона» ва машҳур рубобчи созанда, бастакор М.Мирзаевнинг ўнлаб асарларини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Таъкидлаб утганимиздек, Қашқар рубоб ижрочилиги нафақат Ўзбекистонда, балки Хитойнинг Шинжонь вилояти Уйғурлари орасида, қўшни Туркманистон ва Тожикистон давлатларида ҳам мавжуд бўлиб, у ердаги композиторлар ҳам бу борада салмоқли ижод қилмоқдалар. Тожик композиторлари С.Рустамов, Я.Сабзанов, Х.Дустмухаммедов ва туркман композитори А.Худойназаров дамда Уйғур композитори А.Усмонларнинг Қашқар рубоби учун ёзилган асарлари бизнинг созандаларимиз томонидан ҳам севиб ижро этилади.

Бастакор ва машҳур рубобчи созанда М.Мирзаев ўтган асрнинг 50-60 йилларида жуда сермазмун ижод қилди. Уларнинг Қашқар рубоби учун яратган ҳар бир асари халқ орасида тез оммавийлашди. Устознинг ҳам бастакор сифатида ҳам созанда сифатидаги сермаҳсул ижоди Қашқар рубоби созини ўзбекнинг ҳар бир хонадонига олиб кирди. Қашкар рубобида фарзанди Ш.Мирзаев билан биргаликда ижро этган дуэтлари ўзининг такрорланмас жозибасига эга.

Бастакорнинг айнан Қашқар рубоби учун басталаган «Баҳор вальси», «Янги тановор», «Завқим келур», «Ғайратли қиз», «Марғилон қизлари», «Интизор этма», «Гулрух», «Орзу дил», «Дил куйласин», каби ўнлаб мусиқалари, нафақат Қашқар рубоби учун ёзилган асарлар репертуарини бойитди, балки Қашқар рубоби ижрочилигининг ривожланишига, кенгайишига, ижрочилик маданиятининг юксалишига, Қашқар рубобининг янгидан янги ижро имкониятларини очилишига сабаб бўлди.

Қашқар рубобчи созандалардан Э.Шукруллаев ва А.Баҳромовнинг ижоди айниқса таҳсинга сазовордир. Бу созандалар Қашқар рубобида икки йўналишда ижро этган ва жаҳон фестивали ғолиблари бўлиш билан бирга ўзбек санъатини бошқа мамлакатларда намойиш қилган дастлабки рубобчилардандир. Уларнинг собиқ Совет Иттифоқи шаҳарлари бўйлаб гастролларда, Ўзбекистон санъати ва маданияти декадаларида қатнашишлари ва ўша концертларда Қашқар рубобида якканавоз тарзда ижро этган куйлари таҳсинга сазовордир.

Муҳаммаджон Мирзаевнинг таниқли шогирдларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қобилжон Усмонов ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти давомида ижрочилик санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшган санъаткорлардан биридир. Дастлабки ёзган «Бошланғич рубоб дарслиги» китоби деярли кейинги авлод рубобчилари учун асосий ўқув қўлланма бўлиб хизмат қилди. Дони Зокиров номли халқ чолғулари оркестридаги қарийиб 40 йиллик фаолияти даврида кўплаб куйларни, турли хил концертларда, телевидение ва радио тўлқинларида ижро этган.

Қашқар рубоби ижрочилигида ўз ўрнига эга бўлган моҳир созанда Адҳам Худойқуловдир. Ўзига хос ижро услубига эга бўлган бу созанда ижро этган ҳар бир куй техник жиҳатдан мураккаблиги, жозибаси ва тўлақонлилиги билан созандалар ва тингловчилар диққатига сазовор бўлган. Республика радиоси фондига ушбу созанда ижросида кўплаб куйлар ёзиб олинган.

Ўзбекистонда кўзга кўринган Қашқар рубобчи созандалардан яна бири А.Бобохоновдир. У М.Ашрафий номидаги Бухоро санъат билим юртидаги ўзининг кўп йиллик педагогик фаолияти давомида кўплаб етук рубобчи созандаларни тарбиялаш билан бирга доимий ижрочилик фаолиятини ҳам олиб борган. Юқорида таъкидлаганимиздек Жаҳон ёшлари фестивали ғолиби, Республика ёш ижрочилар танлови ғолиби, собиқ Иттифоқ миқёсида ўтказилган кўплаб мусиқа анжуманларида, санъат декадаларида тингловчилар ҳамда мутахассисларининг олқишларига сазовор бўлган бу санъаткор, шашмақом ижрочилигини мукаммал эгаллаш билан бирга замонавий композиторлар асарларини ҳам ижро этган созандалардандир. Устознинг Қашқар рубоби учун басталаган «Хуррам», «Феруза», «Бухоро гўзали» каби асарлари жуда машҳур бўлиб рубобчиларнинг энг севимли асарларидан бирига айланган. Бир неча бор Германияда ижодий гастролларда бўлиб, немис тингловчилари олқишларини олган. А.Бобохонов ижросида ёзиб олинган кўплаб куйлар Ўзбекистон радиоси олтин фондида сақланмоқда.

Республикамизнинг кўплаб созандалари устози, Тошкент Давлат Консерваториясининг собик профессори Сулаймон Тахаловнинг чолғу ижрочилиги санъатига қўшган ҳиссаси салмоқлидир. С.Тахалов ижрочилик фаолияти билан бир қаторда ўзининг педагогик фаолиятлари давомида Т.Ражабий, Р.Қосимов, И.Эртоев, Б.Мирфаёзов, Б.Эргашев, Р.Каримов, О.Назаров каби ўнлаб етук ижрочи-созандаларни тарбиялади. С.Тахалов ҳам икки йўналиш, яъни ҳам анъанавий ижро йўналишини, ҳам академик ижро йўналишини мукаммал эгаллаган санъаткордир. Унинг ижросидаги куйлар грампластинкаларга ва Ўзбекистон радиоси олтин фондига ёзиб олинган.

Устоз санъаткор М.Мирзаевнинг фарзанди Ўзбекистонда хизмат курсатган артист, бастакор, машҳур рубобчи созанда Шавкат Мирзаев Қашқар рубоб ижрочилигини тинимсиз ривожлантириб, тарғибот қилиб келмоқда. Устознинг ишларини давом эттириб кўплаб куй ва қўшиқлар басталаш билан бирга эл севган хонандалар билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўз санъатларини намойиш этган.

Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги мақомчилар ансамблида узоқ вақт ижод қилган устоз М.Мирзаевнинг шогирдларидан яна бири Турғун Авазов ҳам кўзга кўринган моҳир рубобчилардандир. Унинг ёркин ижрочилик маҳоратлари ўзига хос бўлиб Қашқар рубобида ижро этган кўплаб «Шашмақом» намуналари Ўзбекистон радиоси олтин фондида сақланмоқда.

Истеъдодли рубобчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тохир Ражабийнинг ижро услуби улардан фарқ қилади. У академик йўналиш билан бир қаторда анъанавий ижро йўналишларини пухта эгаллаган санъаткорлардан биридир. Уларнинг ижросида 100 дан ортиқ куй ва қўшиқлар дамда композиторлар асарлари якка рубоб ижросида, ансамбллар, халқ чолғулари оркестри ва эстрада симфоник оркестри жўрлигида магнит ленталарига ёзилиб, Ўзбекистон радиоси олтин фондида сақланмоқда. Тохир Ражабий Венгрия, Германия, Россия каби давлатларда гастролларда бўлиб, ўзларининг моҳирона ижролари билан тингловчилар олқишларини олган.

Академик услуб ижрочиси Баходир Зиямухаммедов Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги Тўхтасин Жалилов номли халқ чолғулари оркестрида ва Тошкент давлат консерваториясида узоқ йиллар самарали ижодий, педагогик фаолият олиб борган таниқли рубобчи ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган устозлардан биридир. Оркестр жамоаси таркибида кўплаб гастрол-концертларда, декадаларда қатнашиб, яккахон ижрочи сифатида ўз санъати орқали рубоб ижрочилигини тарғибот қилган.

Қашқар рубоби ижрочилигида салмоқли ижод қилган яна бир созанда бу Хусан Набиев бўлиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Консерваториясида ёшларга ижрочилик санъатидан таълим бериб келмоқда. У ижро этган кўплаб куйлар Ўзбекистон радиоси олтин фондидан жой олган.

Шашмақом асарларини Қашқар рубобида юксак маҳорат билан ижро этган рубобчи Рифатилла Қосимовдир. Хозирги кунда Ўзбекистон Консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси раҳбари, профессор Рифатилла Қосимов Қашқар рубоби учун яратилган бир нечта ўқув қўлланмалари муаллифидир. У 1983 йилда бўлиб ўтган 1-мақомчилар Республика танлови ғолиби. Рубоб ижрочилигини Италия, Франция, Япония каби мамлакатларда намойиш этган. Рифатилла Қосимов ижро этган асарлар ўзининг ёрқинлиги ва жозибадорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унинг ижросида шашмақом асарлари грампластинкага ва Ўзбекистон радиоси олтин фондига ёзиб олинган.

Мусиқа мактабида ёшларга тарбия бериш билан бирга ижрочилик фаолиятини ҳам олиб борган ва ижрочиликда ўз ўрнига эга бўлган Муродилла Норқулов етук рубобчилардан бири эди. У кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги «Зарафшон» ашула ва ракс ансамблида фаолият олиб борган.

Умрининг охиригача изланиб, самарали ижод қилган моҳир созандалардан яна бири Абдулдамид Мирдамидов бўлиб, рубоб, соз, манзур каби чолғуларда ансамбль, оркестрлар жўрлигида бир қанча куйларни маромига етказиб ижро этган. Созандалар ва тингловчилар томонидан юқори баҳоланган ҳамда доимо севиб тингланадиган бу ёзувлар Ўзбекистон радиоси олтин фондидан жой олган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Замира Радматуллаева Б.Тошматов номли дуторчилар ансамблида узоқ йиллардан бери ижод килиб келаётган созандалардан бири. Санъаткор ўз ижоди билан ижрочилик санъати ривожига муносиб ҳиссаларини қўшган аёл рубобчилардандир.

Ўзбекистон давлат консерваториясида ёшларга таълим бериб келаётган мураббий, моҳир рубобчи Баходир Мирфаёзов ижоди ўзига хосдир. У Тўхтасин Жалилов номли ўзбек халқ чолғулари оркестрида самарали ижоди билан кўплаб концертларда тингловчилар эътиборини козонган.

Тохир Турғунов кўп йиллардан буён Ўзтелерадиокомпания қошидаги Д.Зокиров номли халқ чолғулари оркестрида, кейинчалик «Тановор» ансамбли ва Юнус Ражабий номли мақом ансамблида тинимсиз ижодий фаолият олиб борган рубобчи созандалардан биридир. Бу созанда ижросида бир қанча асар­лар Республика радиоси олтин фондига ёзиб олинган.

Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги халқ чолғулари ансамблида, кейинроқ Дони Зокиров номли халқ чолғулари оркестрида ижод килган созанда Шамсиддин Нуриддинов ўз ижодлари билан кўзга кўринган рубобчилардан ҳисобланади. Созанда томонидан бир қанча бастакорлар асарлари нотага олинган ва магнит тасмаларига туширилган.

Республика танлови совриндори, кўзга кўринган созандалардан яна бири Рустам Каримовдир. Ўзтелерадиокомпания қошидаги Дони Зокиров номли халқ чолғулари оркестрида кўп йиллар давомида салмоқли ижод қилган бу санъаткор ижросида ҳам кўплаб асарлар магнит ленталарига ёзилган. Ижодий сафарларда Франция, Қозоғистон, Германия каби давлатларда гастролларда бўлиб, ўз санъатини намойиш этган.

Ўзтелерадиокомпания қошидаги Юнус Ражабий номли мақом ансамбли созандаси Равшан Абдуазимов устозлар анъаналарини давом эттирмоқда. У ижрочилик санъати сирларини ўрганиб, уни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ёш санъаткорлардан бири. Ижрочилик фаолияти билан бир қаторда ёшларга санъат сирларини ҳам ўргатиб келмоқда.

Хамза номидаги Тошкент давлат мусиқа коллежида ёшларга рубоб чалиш сирларини ўргатиб келаётган ёш мураббийлардан яна бири Республика мақом ижрочилари танлови ғолиби Мансур Воисов бўлади. Анъанавий йўналишда юқори маҳоратга эга бўлган бу созанда бугунги кунда устоз рубобчилар ишини давом эттириб келмоқда.

Хулоса. Мавзудан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш жоизки, Қашқар рубоби ижрочилигининг ривожланишига Республика миқёсида ўтказилган «Ёш созанда ижрочилар» Республика танлови ва «Республика мақом ижрочилари кўрик танловлари»нинг аҳамияти катта бўлди. Бу ўтказилган танловлар натижасида кўплаб танловлар совриндорлари, моҳир созандалар етишиб чиқдилар.

Бундан ташқари 1983 йилдан мунтазам ўтказилиб келинаётган Республика мақом ижрочилари танловларида Рифатилла Қосимов, А.Лутфуллаев, Ўлмас Оллоберганов каби ўнлаб рубобчи созандалар юқори ўринлардан жой олганлар.

Созандалардан М.Мирзаев, А.Бобохонов, Т.Ражабов, С.Тахалов, Р.Хошимовлар ижро услуби алодида мактаб даражасига кўтарилдики, ҳозирги кунда ижрочиликда асосан шу йўналишларни кузатишимиз мумкин.

Қисқагина мазкур илмий мақолада ёритилган ўқитиш услубиёти, ижро услублари, ижро безаклари каби кўплаб масалалар асосан ҳозирги кунда қўлланиб келинаётган устозлар ижро йўналишлари ҳамда ижрочилик тажрибалари асосида ёндошилди.









Фойдаланган адабиётлар рўйҳати.

  1. А. Одилов Ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик тарихи. – Т.: Ўқитувчи. 1995

  2. А. Одилов. «Ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик тарихи» Т. «Ўқитувчи» 1995.

  3. Р. Ибрагимов. «Қашқар рубоби учун куйлар» (қўлёзма).

  4. Р. Қосимов. «Анъанавий рубоб ижрочилиги». Т. «Ўзбекистон». 1999.

  5. Р. Қосимов. «Рубоб наволари» Т., 1993.

  6. С. Усмонов. «Рубоб тароналари». Т., «Ўқитувчи», 1983.

  7. С. Хайитбоев. «Рубоб тароналари». Т. 1994.

  8. Ф. Мамадалиев. Миллий мусиқа ижрочилиги масалалари.–Т., 2001.




Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!