СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Роль нанотехнологий в медицине

Категория: Физика

Нажмите, чтобы узнать подробности

развитие нанотехнологии

Просмотр содержимого документа
«Роль нанотехнологий в медицине»

НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТИББИЁТДАГИ ЎРНИ


ТДСИ, “Биофизика ва тиббиётда ахбоот технологиялари” кафедраси асситстенти Д.З.ХОДЖАЕВА

ТДСИ, “Даволаш иши ва тиббий педагогика” факультети 104-А гуруҳ талабаси М.Р.КАЮМЖОНОВА

Молекула ёки атомлар ўлчамидаги материаллар билан иш олиб боришни ўрганадиган соха нанотехнология деб аталади. Бугунги кунда нанотехнологияларнинг тадбиқи барча соҳаларга шиддат билан кириб бормоқда. Жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор соҳаларида тадбиқ этилди.

Наномасштабнинг масштаблари:

  • бир нанометр (нм) метрнинг миллиардинчи қисмига тенг;

  • одам сочининг қиймати тахминан 100000 нанометрга тенг;

  • наномасштабга нисбатан юқори турадиган масштаб микромасштаб хисобланади;

  • атом масштаби хам наномасштабга яқин.

Нанометрдан кичик: Баъзи атомлар ўлчамлари бир неча ангстрем ёки

диаметри ўн ангстрем атрофида бўлади.

Нанометр: Бир неча атомлар молекулаларининг ўлчамлари 1 нанометрни ташкил этади. ДНК молекулаларининг эни 2,2 нанометр атрофида.

Минг нанометр: Биологик клеткалар, қон клеткаларининг диаметрлари бир неча нанометрга тенг.

Миллион нанометр: Игна учидаги улчамидаги доғ нинг эни миллион нанометрни ташкил этади.

Нано ва тиббиёт ўртасида қуйидаги боғлиқликлар мавжуд:

  • нанотиббиёт;

  • нано капсула;

  • нано гель;

  • саратон касаллигини даволаш;

  • соғ бўлган катакларга зарар етказмасдан даволаш.

Нанотехнологиялардан тиббиёт соҳасида фойдаланиш муҳим кашфиётлар очилишига сабабчи бўлмоқда.

Нанокапсулалардан фойдаланиш, тананинг соғлом қисмига сальбий таъсир кўрсатмай, фақат касалланган ҳужайраларга етиб боради. Шу сабабли саратонни даволашда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.

Кумуш нанозаррачалари эритмаларининг тиббиётга кириб келиши ҳам тери яллиғланиши касалликлари, хусусан, экзема, юқумли дерматит, микоз ва бошқа хасталикларда ёрдам бермоқда.

Ҳозирда одамнинг танасида пайдо бўладиган барча касалликларнинг олдини олувчи ёки даволовчи молекуляр нанороботларни яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Кўпгина ривожланган давлатларда маҳсулот сифатини яхшилаш учун наноматериаллар қўлланилмоқда. Бундай материаллар микробни ўз-ўзидан тозалаш хусусиятига эга. Тиббиётда протезлар тайёрлашда унинг бирикиш жойларини наноўлчамли кумуш зарралар билан қоплаш йўлга қўйилмоқда. Бу эса бактериялардан ҳимоя қилишда ёрдам беради.

Нанотехнологияларнинг ривожланиши келажакда тиббиётни янада ривожлантириш учун хизмат қилади. Натижада касалликнинг клиник симптомларини юзага чиқаришдан олдин аниқлаш ва уни илк босқичларида даволаш имконияти вужудга келади.

Нано озиқланишнинг тиббиётга тадбиқ этилиши эса қуйидаги имкониятларни яратади:

  • озиқаларни музсиз сақлаш

  • озиқ- овқатларни бактерия ва паразитлардан химоя қилиш

  • енгил хазм бўладиган моддаларни яратиш.

Инсонлар информацион технологиялар асридан нанотехнология асрига ўтадилар. Бу глобал масштабдаги ўзгаришларга олиб келади. Хатто, менимча, бу ўзгаришлар фалсафий дунёқарашларни ҳам ўзгартиришга олиб келса ажаб эмас. Шунинг учун нанотехнологик инқилобнинг ижобий ва сальбий таъсирларини тезкорлик билан ўрганишга киришиш лозим деб ўйлайман. Зеро, инсониятнинг ўзлигини сақлаб қолиши шуни тақозо этади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Алферов Ж.И Наноматериалқ и нанотехнологии/Ж.И.Алферов и др.// Нано и микросистемная техника. 2003 . № 8

  2. Н.Рахимов, Р.Расулов. Нанофизика ва наноэлектроника асослари. Наманган-2012

  3. Www.physikweb.,org/article/news/7/6/16

  4. http://ru.wikepedia.org/



Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!