СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Сифат сўз туркуми

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Сифат сўз туркуми»

Мавзу: Сифат – сўз туркуми

Мавзу: Сифат – сўз туркуми

Мақсад: 1 2 3 Она тилига меҳр-муҳаббат уйғотиш,эстетик руҳидатарбиялаш, ижодий изланувчанлик қобилиятларини ошириш. Имло саводхонлигини кузатиш ва тезкор фикрлашни, тўғри жумлалар тузишга ўргатиш; Ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш;

Мақсад:

1

2

3

Она тилига меҳр-муҳаббат уйғотиш,эстетик руҳидатарбиялаш,

ижодий изланувчанлик қобилиятларини ошириш.

Имло саводхонлигини кузатиш ва тезкор фикрлашни, тўғри жумлалар

тузишга ўргатиш;

Ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш;

Дарснинг услуби: янги технологияларнинг айрим элементлари, ижодкорлик, изланувчанлик.

Дарснинг услуби: янги технологияларнинг айрим элементлари, ижодкорлик, изланувчанлик.

Дарснинг бориши: Машғулот бошлашдан олдин очиқ дарснинг шартлари билан таништириш.  Очиқ дарс шарти: 1. Уйга ишни ўқитиш 2. “Ақлингни чархла” ўйини  3. Янги мавзу(оғзаки ва ёзма машқлар бажариш) 4. Сирли сандиқча саволлари. 5. Хотира машқи 6. Семантик жадвал 7. “Ким биринчи” ўйини 8. Кубизм стратегияси 9. Ижодий иш  10. Ўқувчиларни баҳолаш ва уйга иш бериш.

Дарснинг бориши:

Машғулот бошлашдан олдин очиқ дарснинг шартлари билан таништириш.

Очиқ дарс шарти:

1. Уйга ишни ўқитиш

2. “Ақлингни чархла” ўйини

3. Янги мавзу(оғзаки ва ёзма машқлар бажариш)

4. Сирли сандиқча саволлари.

5. Хотира машқи

6. Семантик жадвал

7. “Ким биринчи” ўйини

8. Кубизм стратегияси

9. Ижодий иш

10. Ўқувчиларни баҳолаш ва уйга иш бериш.

Шарти эълон қилингач, ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб оламан. “Ғунча” ва “Ниҳол” гуруҳлари.  Гуруҳларга бўлгач ўқувчиларга уйга вазифа ўқитилиб, икки гуруҳ ўқувчиларига “Ақлингни чархла” ўйини бошланади. Унда иккала гуруҳ ўқувчиларига саволлар айтилади. “ Ғунча” гуруҳи саволлари 1. Синонимлар деб нимага айтилади? 2. Ибора деб нимага айтилади? 3. Янги пайдо бўлган сўзлар деб нимага айтилади? 4. Ўзак деб нимага айтилади? 5. Сўз ясовчи қўшимча деганимиз нима? 6. От деб нимага айтилади? 7. Мавҳум отлар деб нимага айталиди? 8. Атоқли отлар деб нимага айтилади?

Шарти эълон қилингач, ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб оламан. “Ғунча” ва “Ниҳол” гуруҳлари.

Гуруҳларга бўлгач ўқувчиларга уйга вазифа ўқитилиб, икки гуруҳ ўқувчиларига “Ақлингни чархла” ўйини бошланади. Унда иккала гуруҳ ўқувчиларига саволлар айтилади.

“ Ғунча” гуруҳи саволлари

1. Синонимлар деб нимага айтилади?

2. Ибора деб нимага айтилади?

3. Янги пайдо бўлган сўзлар деб нимага айтилади?

4. Ўзак деб нимага айтилади?

5. Сўз ясовчи қўшимча деганимиз нима?

6. От деб нимага айтилади?

7. Мавҳум отлар деб нимага айталиди?

8. Атоқли отлар деб нимага айтилади?

Янги мавзуни бошлашдан аввал ўтган мавзуларни мустаҳкамловчи саволлар: 1. Уларнинг бошқа сўз туркумларидан фарқи қандай? 3. Мустақил сўз туркумлари қайсилар? 2. Сиз қайси мустақил сўз туркумларини ўргандингиз? – каби саволларга жавоб олинади.

Янги мавзуни бошлашдан аввал ўтган мавзуларни мустаҳкамловчи саволлар:

1. Уларнинг бошқа сўз туркумларидан фарқи қандай?

3. Мустақил сўз туркумлари қайсилар?

2. Сиз қайси мустақил сўз туркумларини ўргандингиз? – каби саволларга жавоб олинади.

Янги мавзу: “Сифат – сўз туркуми” Сифат нарса – буюмнинг ранги (оқ,кўк,сариқ), ҳажми(катта-кичик), шакли(юмалоқ, узунчоқ), мазаси(ширин, аччиқ), хусусияти(яхши, қўпол), ҳислати(чаққон, моҳир), ўрин ёки пайтга муносабати(ёзги, кишки) кабиларни ифодалайди.  Шахс ва нарса буюмларнинг белгисини, хусусиятини, рангини, хажмини, мазасини, турини билдирадиган сўзлар туркуми сифат деб аталади. Қандай? Қанақа? Қайси? каби сўроқларга жавоб бўлади.  Сифатлар маъноси ва айрим грамматик белгисига кўра аслий ва нисбий сифатларга ажралади.  Белгини бевосита англатиб, уни даражалаб кўрсата оладиган сифатлар аслий сифат ҳисобланади. Масалан: баланд, яхши.  Нарса-буюм белгисини ўрин ёки пайт тушунчасига нисбатлаш, мўлжаллаш, бошқа нарсага ўхшатиш каби маънолар орқали ифодаланадиган сифатлар нисбий сифатлар дейилади. Нисбий сифат белгини даражалаб кўрсатмайди. Масалан: боғдаги (мева), ташкилий(масала) каби

Янги мавзу: “Сифат – сўз туркуми”

Сифат нарса – буюмнинг ранги (оқ,кўк,сариқ), ҳажми(катта-кичик), шакли(юмалоқ, узунчоқ), мазаси(ширин, аччиқ), хусусияти(яхши, қўпол), ҳислати(чаққон, моҳир), ўрин ёки пайтга муносабати(ёзги, кишки) кабиларни ифодалайди.

Шахс ва нарса буюмларнинг белгисини, хусусиятини, рангини, хажмини, мазасини, турини билдирадиган сўзлар туркуми сифат деб аталади. Қандай? Қанақа? Қайси? каби сўроқларга жавоб бўлади.

Сифатлар маъноси ва айрим грамматик белгисига кўра аслий ва нисбий сифатларга ажралади.

Белгини бевосита англатиб, уни даражалаб кўрсата оладиган сифатлар аслий сифат ҳисобланади. Масалан: баланд, яхши.

Нарса-буюм белгисини ўрин ёки пайт тушунчасига нисбатлаш, мўлжаллаш, бошқа нарсага ўхшатиш каби маънолар орқали ифодаланадиган сифатлар нисбий сифатлар дейилади. Нисбий сифат белгини даражалаб кўрсатмайди. Масалан: боғдаги (мева), ташкилий(масала) каби

Нисбий сифатлар -ий, -вий, -симон, -лик, -чи, -ки, -қи, -даги қўшимчалари воситасида ясалади. Гапда аниқловчи, кесим, ҳол вазифаларида келади.  Шахс, нарса-буюм ва ҳодисаларга хос белгиларни миқдори жиҳатидан солиштириб, бир-биридан фарқланиш сифат даражалари дейилади. Сифатлар юқоридаги хусусиятига кўра оддий, қиёсий ва орттирма даражаларга бўлинади.

Нисбий сифатлар -ий, -вий, -симон, -лик, -чи, -ки, -қи, -даги қўшимчалари воситасида ясалади. Гапда аниқловчи, кесим, ҳол вазифаларида келади.

Шахс, нарса-буюм ва ҳодисаларга хос белгиларни миқдори жиҳатидан солиштириб, бир-биридан фарқланиш сифат даражалари дейилади. Сифатлар юқоридаги хусусиятига кўра оддий, қиёсий ва орттирма даражаларга бўлинади.

291-машқ. Гапларни кўчириб, сифатларнинг тагига чизиш. Боғдаги олма-ўриклар оппоқ гулга кирди. Кенг ва ёруғ синф хоналари болаларга мунтазир бўлиб турибди. Бу йил далалардаги баҳордаги ишлар анча эрта бошланди. Шаҳар қишлоқларда кенг йўллар қурилиб, баланд бинолар қад кўтармоқда.

291-машқ.

Гапларни кўчириб, сифатларнинг тагига чизиш.

Боғдаги олма-ўриклар оппоқ гулга кирди. Кенг ва ёруғ синф хоналари болаларга мунтазир бўлиб турибди. Бу йил далалардаги баҳордаги ишлар анча эрта бошланди. Шаҳар қишлоқларда кенг йўллар қурилиб, баланд бинолар қад кўтармоқда.

293-машқ. Гапларни кўчириб қиёсий даражали сифатларнинг тагига чизинг. Хуснихат машғулотини жорий этгандан сўнг ёзувимиз чиройлироқ бўла бошлади. Қаршимиздаги тоғ чўққиси, ёнидагига қараганда анча баландроқ кўринади. Товуқларнинг тухуми ўтган йилгидан йирикроқ.  Янги мавзу тушунтирилиб, машқлар бажарилгач, кейинги шартимиз “сирли сандиқча” саволлари берилади. Бунда грамматик топишмоқлар айтилиб, жавоби топилади.

293-машқ.

Гапларни кўчириб қиёсий даражали сифатларнинг тагига чизинг.

Хуснихат машғулотини жорий этгандан сўнг ёзувимиз чиройлироқ бўла бошлади. Қаршимиздаги тоғ чўққиси, ёнидагига қараганда анча баландроқ кўринади. Товуқларнинг тухуми ўтган йилгидан йирикроқ.

Янги мавзу тушунтирилиб, машқлар бажарилгач, кейинги шартимиз “сирли сандиқча” саволлари берилади. Бунда грамматик топишмоқлар айтилиб, жавоби топилади.

Бу шартга ҳар иккала гуруҳ ўқувчилари жавоб беришади. Ундан кейин ўқувчилар ижодий иш билан шуғулланади. Берилган сифатларни қатнаштириб гаплар тузиш.  Берилган сўзлар: сариқ, катта, баланд, чиройли, ширин, узун, қизил, юмшоқ, тоза, кенг “ Ғунча” гуруҳи  Бизнинг мактабимиздаги синфлар тоза ва кенг.  Боғдаги сариқ, қизил гуллар очилди.  Салиманинг сочи жуда узун.  Дўконда юмшоқ ва ширин нонлар сотилмоқда.

Бу шартга ҳар иккала гуруҳ ўқувчилари жавоб беришади. Ундан кейин ўқувчилар ижодий иш билан шуғулланади. Берилган сифатларни қатнаштириб гаплар тузиш.

Берилган сўзлар: сариқ, катта, баланд, чиройли, ширин, узун, қизил, юмшоқ, тоза, кенг

“ Ғунча” гуруҳи

Бизнинг мактабимиздаги синфлар тоза ва кенг.

Боғдаги сариқ, қизил гуллар очилди.

Салиманинг сочи жуда узун.

Дўконда юмшоқ ва ширин нонлар сотилмоқда.

Дарснинг якунида ўқувчилар билимини изоҳлаш ва ғолиб гуруҳни аниқлаш. Бунда “Ниҳол” гуруҳи I ўрин, “Ғунча” гуруҳи II ўринни олишди. Ғолиб гуруҳ аниқлангач, ўқувчиларни баҳолаш.  Уйга иш 300-машқ.

Дарснинг якунида ўқувчилар билимини изоҳлаш ва ғолиб гуруҳни аниқлаш. Бунда “Ниҳол” гуруҳи I ўрин, “Ғунча” гуруҳи II ўринни олишди. Ғолиб гуруҳ аниқлангач, ўқувчиларни баҳолаш.

Уйга иш 300-машқ.