Ўзбекистон Республикаси ХАЛҚ ТАЛИМИ ВАЗИРЛИГИ вазирлиги
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
АМАЛИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ

МАВЗУ: Жилвирлаш стоногини тузилиши
Бажарди:_______________________________________________
Қабул қилди:___________________________________________
Тошкент-2010й
МАВЗУ: Жилвирлаш стоногини тузилиши
РЕЖА:
Эговлаш ва жилвирлаш
Ёғочни пардозлаш.
Ёғочнинг одамлар учун аҳамияти.
Эговлаш. Жилвираш
Буюмларнинг сиртларини пардозлашдан олдин уни жилвир қоғоз билан ишқалаб тозаланади. Жилвир қоғозмайда қаттиқ минераллар ёки шиша кукуни елимлаб ёпиштирилган ип мато ёки калит қоғоздан иборат. Улар йириглигига қараб дағал, ўртача, майда жилвирларга бўлинади. Сиртларни пардозлаш ҳар хил йўналишга йўналтириб ишқаланади. Эговлар кичик қадамли ва тишлари мураккаб профилли арралари чархлаш учун, арра тишларини қия чархлаш (чапаррасин чиқариш) учун, ўткир бурчакли, мураккаб профилли ясси фрезер резецлари билан мураккаб кесувчи қисмли пармаларни чархлаш учун ишлатилади. Ёғочсозликда эговларнинг қуйидаги хилларидан фойдаланилади: параллел қовурғали, тўмтоқ учи ясси эговлар; овал қовурғали ясси эговлар; ром шаклидаги эговлар, уч қиррали (бурчак шаккли) эговлар; квадрат эговлар; думалоқ эговлар.

1-расм

2-расм
Тишларнинг катталиги ва иш қисмининг 10 мм узунлигидаги сонига қараб эговларни қуйидаги турларга бўлинади: дағал-5-12 тишли эговлар, ўртача-13-26 тишли эговлар ва майин-42-80 тишли эговлар. Дағал эговлар дастлабки загатовканинг сиртига ҳомаки ишлов беришда қўлланилади.

3-расм
Эговларнинг номлари ранги-оч кулранг тусдир: эговларнинг қорамтир рангда бўлиши юзининг углеводсизланганлиги ёки кам тобанганлигини кўрсатади. Тобланган эговнинг сиғими зич (қаттиқ), хира кулранг бахмалсимон бўлиши лозим қорунд, кварц, гематит, магнит, силикат каби жуда қаттиқматериалларнинг зарраларини айтилади. Улардан чархлаш, кесиш ва жилвирлаш учун ишлатиладиган ҳар турли абразив асбоблар тайёрланади.
Жилвирлар дағал, ўрта, майин турларга ажритилади. Ёғочдаги ғадир-будурликниниг йирик ёки майдалигига қараб аввал дағал ёки ўрта жилвир билан тугалланади. Жилвир билан ишлашда уни тўртбурчак ёки думалоқ ёғоч бўлагига ўраб ўрнатилади. Унда унинг силлиқланаётган ёғоч сиртига бир текисдан тегиб ишқаланиши таъминланади. Қўл билан ишлаганда асосан айланма ҳаракатлар йўналишида жилвирланади. Электор жилвирлаш машинаси билан асосан тўғри чизиқли йўналишда жилвирланади. Қўл билан жилвирлашда албатта иш қўлқони кийиш зарур. Жилвираш ишларини бажаришда чангдан сақланиш қоидаларига риоя қилиш керак.

4-расм
Лаклаш учун шаффоф лакланган ёғочнинг ранги ва гуллари ялтироқ лак қатламида чиройли кўриниб туради. Рангли лаклар ёғоч рангини ўзгартириб, шу лакнинг рангидаги ялтироқ қатлам ҳосил қилади. Лаклашни махсус пуркагич асбоблар ёрдамида ёки чўтка ҳамда айланадиган валликлар ёрдамида бажарилади. Бунда лакни буюм сиртига бир ҳил қалинликда ва бир ҳил тезликда суртиб боришга эришиш лозим. Нитро лак 2-3 соатда,бошқа турдаги лаклар 12-24 соатда тўлиқ қурийди. Лаклаш ишларини шамоллатиладиган, ҳавоси чангсиз хоналарда бажарилади. Лаклартаркибида тез ёнувчи моддалар бўлгани сабабли, уларни ишлатиш ва сақлашда ёнғинга қарши қоидаларга қатъий риоя қилиш зарур.
Бўяш ёғочнинг табиий рангини ўзгартирган ҳолда пардозловчи ҳамда ташқи тасирлардан сақловчи химоя қатлами хосил қилишдан иборат. Бундай усулларда эшиклар, дераза ромлари, айрим мебеллар ва бошқа буюмларга пардоз берилади. Ёғочни бўяш учун кўпроқ мойли бўёқлар, нитро бўёқлар, эмаллар, сув-эмульсия бўёқлари ишлатилади.
Бўяш ишларини бўяш пуркаш машиналари ёрдамида ёки чўткалар ва думалоқ валликлар ёрдамида бажарилади.
Бўёқни буюм сиртига бир текис кўринишда ҳосил бўлгунча 2-3 марта суртилади. Етарлича қалинликда суртилган эмал бўёқлар ялтироқ кўриниш ҳосил қилади. Бошқа бўёқлар ялтирамайдиган қатлам ҳосил қилади. Бўяш ишларини шамоллатиладиган хоналарда бажарилади. Бўёқлар билан ишлаш ва уларни сақлашда шаҳсий хавфсизлик ҳамда ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиш зарур.
Ёғоч буюмларни пардозлашдан ташқари уларни турли усулларда безаш ҳам мумкин. Ушбу безаш усулларига буюм сиртига нақшлар ва бошқа тасвирлар ишлаш, ёғоч ўймакорлиги усулида безаш ҳамда буюм сиртига турли материалларни ёпиштириш орқали тасвирлар ва нақшлар ҳосил қилиш киради.
Ёғочни пардозлаш.
Ёғочдан буюмтайёрлашнинг охирги босқич пардозлашдан иборат. Пардозлаш ёғоч буюмнинг сиртини силлиқлаш, унга турли усулда безаклар ишлаш билан чиройли кўриниш ҳосил қилиш ҳамда лаклаш ва бўяш орқали ёғочни тез бузилишдан сақлайдиган ҳимоя қатлами қилишдан иборат. Ёғоч буюм сиртини силлиқлаш учун рандалаш, эговлаш, жилвираш усуллари қўлланилади.
Рандалашда Ёғочнинг табиий ранглари ялтироқлиги, гулдорлиги яққол кўринади. Бу ишлар махсус рандалаш станокларида ёки қўлда пардоз рандалар ёрдамида бажарилади.
Эговлаш орқали ёғоч сиртидаги турли катталикдаги ғидир-будирликлар силлиқлаб текисланади. Эговлар сирти турли шаклларда ҳамда тишларнинг шакли ва катталиги ҳам турлича бўлади. Йирик ғадир-будирликларни текислаш учун йирик тишли эговлар, майдалари учун майда тишлиэговлар ишлатилади. Айрим эгри сиртларни текслашда тегишли эги шаклдаги эговлар асосий восита ҳисобланади. Эгов билан пардозлашнинг охирида энг майда тишли эговлар ишлатилади. Эговдан тўғри ва хавфсиз фойдаланиши машқлар давомида ўзлаштириб борилади. Эговни қўл билан тўғри ушлаш ва уни эговланаётган ёғоч устида бир текс босган ҳолда юрғизиш керак. Эгов билан ишлашда олдин унинг дастаси мустаҳкам ўрнатилганлигини текшириб кўриш лозим. Эговлаш вақтида қўллар шкастланмаслиги учун эговнинг дастаси тегишли йўғонликдаги силлиқланган ёғочдан тайёрланади. Унинг ишлатишда бир қўл билан дастасидан маҳкам ушлаган ҳолда ёғочга босиб ҳаракатлантирилади. Эгов билан ишлаганда қўлларга иш қўлқопи кийиб олиш лозим.
Жилвирлаш ёғоч сиртидаги майда ғадир-будирликларни силлиқлаб тозалашдан иборат. Бунинг учун табиий ёки сунъий абразив материалларнинг майда донадор ёки кукунсимон зарачаларни қоғоз ёки латтага елим билан ёпиштириб тайёрланган жилвирлар ишлатилади. Абразив материаллар деб.
Ёғочнинг одамлар учун аҳамияти.
Ёғоч одамлар ҳаётида турли мақсадлар учун фойдаланиладиган асосий табиий материаллардан ҳисоланади. Ёғочдан жуда қадим замонлардан буён турар жойлар қуришда, турли меҳнат қуроллари, рўзғор буюмлар ва шу кабилар ясашда ҳамда қаттиқ ёқилғи тури сифатида фойдаланилмоқда. Шу билан бирга ёғоч қоғоз, картон тайёрлаш, турли симлар ва бошқа кимёвий моддалар олиш ҳамда айрим дори-дармонлар олиш учун ҳам асосий материал ҳисобланади.
Ёғоч чиқиндисиз материал ҳисобланади. Чунки ундан зарур нарсалар ясаш учун арралаш, йўниш, қирқиш, рандалаш ва бошқа усулларда ишлов бериш жараёнида ҳосил бўладиган пайраҳалар, қиринди, қипиқ ва бошқа майда бўлаклардан иборат чиқиндиларга маҳсус машиналарда тегишли ишлов бериб, елим аралаштириб турли шакл ва ўлчамларда пресслаб қуритиш орқали ёғоч-қипиқли материаллар тайёрланади. Улар ҳам турли буюмлар тайёрлашда табиий ёғоч ўрнида ишлатилади. Ёғоч маҳсулотлардан доимо фойдаланишга кўникиб кетганмиз. Булар иморатларнинг эшик, деразалар, стол, стул, сандиқлар; яхши ҳар хил асбоб-ускуналр; қоғоз, қаламлар ва бошқалардан иборат. Ёғоч материалларни турли дарахтлардан олинади. Ёғоч олиш учун турли сифатлардаги ёғоч берадиган дарахтларни экиб, парвариш қилиб ўстирилади. Ҳар бир дарахт тури ўзига ҳос сифатларга эга ёғоч ҳосил қилади. Дарахтларни турларга ажратишда мевали ёки мевасизлиги, тез ёки секин ўсиши, яъни қанча йилда ишга яроқли ёғоч бериши ҳамда қандай сифатли ёғоч бериши ҳисобга олинади. Ёғочнинг сифати деганда унинг қаттиқ-юмшоқлиги, оғир-енгиллиги, турли таъсирларга чидамлилиги, яъни ундан тайёрланган маҳсулотнинг узоқ вақт ишга яроқли ҳолда сақланиши, турли асбоблар билан ишлов беришга қулайлиги қандай мақсадлар учун фойдаланиш мумкинлиги тушунтирилади. Бундан ташқари дарахтларнинг ўсиш шакли ва баргининг тузилишига қараб ҳам фарқланади. Бунда дарахтларни тик ўсиб, тўғри ясси баргли ёки игна баргли, доим яшил ёки кузда баргини тўкадиган турларга ажратилади. Ёғоч берувчи дарахт турлари кўп бўлиб, улар ер юзини турли қисмларига тарқалган. Ўзбекистонда ўсадиган дарахт турларидан ҳар турли сифатларга эга ёғочлар олиш мумкин, булар терак, тол, арча, ёнғоқ, қайрағоч, чинор, нок, тут, ўрик, эмам, қарағай, липа ва бошқалардан иборат.
Саксовул ёғочи асосан ўтинга ишлатилади. Керакли ёғочларни етиштириш учун ҳар бир дарахт турини экиш ва парвариш қилиб ўстириш қоидаларини яхши ўрганган мутахассислар меҳнат қилишади. Ўстириб етиштирилган дарахтни кесиш, уларни керакли жойларга ташиб келтириш ва зарур ўлчамлардаги тахталар, тўсинлар, рейкалар шаклида арралаш ишларини бажаришда бир қанча турдаги машина-механизм ва станоклардан фойдаланилади. Уларнинг ҳар бирини тегишли мутаҳассислар бошқаради. Улар ўрмон кесувчилар, тракторчилар, шафёрлар, юк ташиш, кўтариш, ортиш механизмлари хйдовчилари.
Тахта тилиш, арралаш станокларни бошқарувчилар ҳамда бошқа муҳандис-техник ҳодимлардан иборат. Уларнинг меҳнатлари натижасида турли ўлчамлардаги, тахталар, тўсинлар, рейкалар, ҳамда фанерлар тайёрланади. Булар ярим тайёр ёғоч маҳсулотлари деб аталади. Бунда асосий иш жараёни ёғоч гулларни бўйига, кўндалангига арралаш ва рандалаш ҳамда фанера тайёрлашдан иборат бўлади. Ёғочсозлик саноат сохасида турли касб эгалари хизмат қиладилар. Ёғочдан маҳсулотлар тайёрлаш касбларининг турлари кўп бўлиб, уларни дурадгорлик деган умумий ном билан аталади. Ҳар бир дурадгор устасининг касби унинг тайёрлайдиган маҳсулотига асоан номланади. Масалан иморатсоз, эшиксоз, ёғоч ўймакори, мебелчи, сандиқчи, бешикчи, дастгохсоз, аравасоз, эгарчи, кемасоз, қошиқчи, қирмачи ва бошқалар. 3-расм.
Ёғоч тайёр қурилиш материали бўлиб, у халқ хўжалигининг турли сохаларида кенг қўламда ишлатилади. Ёғоч дурадгорликда ишлатиладиган асосий материал ҳисобланади. Ундан қурилиш ва иншоотларда, автомобилсозлик, вагонсозлик, кемасозлик, химия ва кўмир саноатида, қоғоз-целлюлоза саноатида, фанер, мебель, спорт инвентарлари, гугурт тайёрлашда ва бошқа соҳаларда фойдаланилади.
Ёғочнинг кенг қўламда ишлатилишга сабаб унинг техник хоссаларининг юқорилигидир. Ёғочни ишлаш осон, вазни енгил, пухталиги юқори, иссиқлик ва электрни ёмон ўтказади, кислота ва ишқорлар таъсирида тез емирилмайди, кўпчилик ёғочларнинг ташқи кўриниши чиройли бўлиб, пухта елимланувчи бўлади ва яхши пардозланади. Аммо ёғочнинг ярим камчиликлари ҳам бор: температура, намлик ўзгариши натижасида ёғоч қуриб тоб ташлайди, нам тортиб шишади, эшилиб-тобланади, ёрилади ва хоказо.
Ёғочнинг пухталиги, катталиги ва бошқа механик хоссалари, металлардаги сингари, турли йўналишда турличадир, ёғочнинг механик хоссалари нам таъсирида кескин камаяди. Ёғоч осон англанади, чиришига, хашоратларнинг емиришига қаршилик кўрсата олмайди. Бундан ташқари, ёғочда айрим нуқсонлар ҳам бўлиб, булар ёғоч сифатининг пасайишига олиб келади.
Ҳозирги кунда ёғоч ишлаш корхоналарида табиий ёғоч ўрнини оладиган янги тур ёғоч материаллар ишлаб чиқарилмоқда ва ишлатилмоқда. Ёғоч ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган чиқиндилардан: арра тупони ва пайрахаларни пресслаш йўли билан тайёрланаётган ёғоч материаллар табиий ёғочларда учрайдиган ҳар қандай нуқсонлардан, камчиликлардан холи, пухталик жихатдан устун бўлиб, айрим холларда металл ўрнини ҳам олмоқда (прессланган ёғоч материаллардан хато подшипник ва машина деталлари тайёрланади). Саноатда ишлаб чиқилаётган айрим прессланган ёғоч материаллар қурилишларда, мебел корхоналарида кенг ишлатилмоқда.
Ишлаб чиқаришда ҳар қандай буюм тайёрлашда материалдан тўғри ва тежамкорлик билан фойдаланиш, тайёрланган буюмнинг сифатини, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш учун ишлатиладиган материалнинг турини, хусусиятини, унга ишлов бериш технологиясини билиш талаб этилади.
Шунга кўра ўқувчиларни халқ хўжалигини турли сохаларида ишлатиладиган ёғоч материалларнинг тузилиши, турлари, хоссалари, уларга ишлов бериш усуллари билан таништириб ўтамиз.