СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Tezis Raxmatov Ramshod

Категория: История

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Tezis Raxmatov Ramshod»

1

Фамилия

Рахматов

2

Исм

Рамшод

3

Шарифи

Рахимович

4

Иш жойи

5 мактаб

5

Лавозими

Тарих фани ўқитувчиси

6

Туман ( шахар)

Когон шахар

7

Вилоят

Бухоро

8

Йўналиш

Тарих

9

Тезис мавзуси

Тарих дарсларида
“ОНЛАЙН ТЕСТ” имконияти - ўқитувчи салоҳият меъзони

10

Електрон почта манзили

ramshod.raxmatov@umail.uz

11

Қисқача аннотатсия

Тарих дарсларида “ОНЛАЙН ТЕСТ” имконияти - ўқитувчи салоҳият меъзони. Бу бугунги кун талаби бўлган ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчи интернетдан унумли фойдаланиши, тарих фанидан такрорлаш мавзуларида тўғридан - тўғри олган билимларини текшириш имконини яратиб берувчи самарали усулдир.

Титул варақаси








Тарих дарсларида “ОНЛАЙН ТЕСТ” имконияти - ўқитувчи салоҳият меъзони

Р.Рахматов

( Бухоро вилоят, Когон ш 5 мактаб )

Фан ва технологиялар мисли кўрилмаган даражада шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги жамият педагог кадрларга юксак масъулиятли талабларни қўймоқда. Жумладан, ҳозирги замон педагоги ўз мутахассислиги бўйича етук назарий ва амалий билимга эга бўлишидан ташқари, бирор хорижий тилни коммуникатив даражада билиши, ахборот-коммуникатив ҳамда ўқитишнинг инновацион технологияларини пухта ўзлаштирмоғи лозимлигини бугунги кишилик жамиятининг ўзи долзарб масала қилиб қўйди. ХХИ асрни интернетсиз тасаввур қилиш ниҳоятда мушкулдир. Барча соҳалар каби таълим тизимида ҳам унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш бугунги замон педагогидан катта маҳорат талаб қилиб қолмай балки унинг имконият даражасини яхши тушуниб олишни тақаззо этмоқда. Ижтимоий фанлар айниқса тарих фанида мавжуд бўлган ҳар бир боб юзасидан такрорлаш дарсларида ўқитувчи олдида турадиган масалалардан бири уни қай тартибда ташкил этишдир. “ОНЛАЙН ТЕСТ”дан мана шундай такрорлаш дарсларида самарали фойдаланса ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадига эриша олади. “ОНЛАЙН ТЕСТ” асосида ташкил этилган дарс ўқувчиларни ўтилган боб бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш ҳамда хотирлаш, ўзлаштирилган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва ифодалай олишга ўргатади.

“ОНЛАЙН ТЕСТ” ни ўтказиш тартиби:

  • Ўқитувчи шахсий ноутбуки орқали интернет тармоғида www.uztest.uz сайтига киради.

  • www.uztest.uz нинг бош менюсида “Тестлар” бўлимидаги “Фанлар бўйича тестлар” қисми танланади.

  • “Фанлар бўйича тестлар” қисмида Ўзбекистон тарихи ёки Жаҳон тарихи белгиланади.

  • Берилган синфлар кесимида мавзулар рўйхатидан керакли мавзу танланади.

  • Масалан 7 – синф жаҳон тарихи “Рус князликлари ривожалнган ўрта асрларда” боби доирасида мавжуд бўлган мавзулар кесимида тестлар танланади.

  • Тест сони 36 та бўлиб уни бажариш учун вақт ҳам белгиланади.

  • Ўқувчилар тестни бажариб бўлганларидан сўнг “Тугатиш” ни босган ҳолда бажарган тестларининг натижасини билиб оладилар.

  • Якунда қайси тестларни нотўғри бажарган бўлсалар таҳлил қиладилар.

ОНЛАЙН ТЕСТ” қуйидаги афзалликларга эга:

  • Бу биринч навбатда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида баҳс – муназараларга олиб келади, ўқувчи ўз фикрини исботлай олади;

  • Ўқувчилар онлайн тестдан фойдаланиш жараёнида оддий тестда ишлашга нисбатан диққатлироқ, эътиборлироқ ва қизиқувчан бўлишади;

  • ОНЛАЙН ТЕСТ – бу ўқувчиларнинг эътиборини жамлаш ва ушлаб туришнинг воситасидир;

  • шўх, ўйинқароқ ўқувчилар билан ишлашда яхши самара беради, чунки интернетга уланган ҳолда бажарилатотган онлайн тест бундай ўқувчиларнинг бутун диққатини ўзига жалб қилади;

  • онлайн тест ишлаш ўқувчиларни ижодийликка ундайди, ўз фикрини оғзаки ва ёзма саводли баён қилиш кўникмасини ривожлантиради;

  • ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини орттиради, уларнинг билим олишга бўлган интилишини кучайтириб, билим даражасини орттиради, шахс сифатида шаклланишига ёрдам беради;

  • ўқувчиларнинг янада иқтидорли, мустақил, фаол, энг асосийси ижодий фикрловчи бўлишга ундайди;

  • Онлайн тест натижасини билиш учун ўқувчи кўп вақт сарфламайди ва йўл қўйган хатоларини кўриш имкониятининг мавжудлиги шу дарснинг ўзидаёқ хатолар устида ишлашга имкон яратиб беради.

Зеро, бундан 3500 йил олдин Конфусий “Эшитганимни ёдимдан чиқараман, кўрганимни эслаб қоламан, мустақил бажарсам тушуниб етаман” деган экан. Дарсда онлайн тестни қўллаганда ўқувчи кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш имкониятига эга бўлади.