СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Turli Xil metodlar

Категория: Право

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Turli Xil metodlar»

ХУКУК дарсларида қўлланилиши мумкин бўлган методлар

1 Учта тўғри ва битта нотўғри


Таърифи

Ҳар бир иштирокчи бир варақ қоғозда ўрганилаётган ёки ўрганилган мавзу бўйича учта тўғри фикр ва битта нотўғри фикрни ёзади. Иштирокчилар жуфтликларга тўпланадилар, варақлар билан алмашадилар ва қайси фикр нотўғри бўлган эканлигини аниқлайдилар.


Фойдаланиш доиралари

Уй ишини текшириш вақтида, мавзуни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин.


Афзалликлари

Кузатувчанликни ривожлантиради, ахборотни танлаб олиш кўникмасини ишлаб чиқади, болаларни хато топиш ва фикрларни ифодалашга ўргатади, ўқитувчига ўқувчиларнинг билимларини текширишга имкон беради.


2 . Ғоявий чархпалак


Таърифи

  1. Кичик гуруҳнинг (4-5 кишидан иборат) ҳар бир иштирокчисига тоза оқ варақ берилади ва бир хил савол берилади (зарур бўлганда ўқитувчи гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси учун турли саволларни тайёрлаши ва таклиф қилиши мумкин). Барча иштирокчилар оғзаки фикр алмашмасдан, ўзларининг варақларида саволларга бўлган жавобларнинг ўз-ўзидан ақлга келиб қоладиган ифодаларини ёзадилар.

  2. Ифодалар ёзилган варақлар вақт танқислиги сабабли соат милларининг ҳаракатланиши бўйича кичик гуруҳдаги қўшниларга узатилади. Бундай варақни олгандан сўнг ҳар бир иштирокчи варақда мавжуд ёзувларни такрорламасдан, янги ёзув киритиши лозим. Ҳар бир иштирокчининг варағи яна ўзига қайтиб келгандан сўнг иш якунланади. Ушбу босқичда ёзувлар таҳлил қилинмайди, баҳоланмайди ва танлаб олинмайди (ушбу услубиятнинг «ақлий ҳужум» билан айрим ўхшашлиги ана шунда намоён бўлади).

  3. Кичик гуруҳларда иштирокчилар томонидан ифодаланган жавоблар ва таклифларнинг муҳокамаси ўтказилиб, уларнинг энг муҳимлари ва долзарблари якуний рўйхатга киритилади.

  4. Кичик гуруҳлар ишланмаларининг натижалари билан алмашиш. Барча кичик гуруҳлар навбатма-навбат якуний рўйхатдан ўз ифодаларини таклиф этадилар. Агар бу ифода юзасидан бошқа гуруҳлар эътироз билдирмасалар у охирги рўйхатга киритилади.



3 Еврика методи.


Бу методда бирон бир мавзуга оид 4 хил расм кўрсатилади гурух ўқувчилари шу расмни бирлаштириб бир ном билан аташади .

Фойдаланиш доиралари

Уй ишини текшириш вақтида, мавзуни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин.


Афзалликлари

Кузатувчанликни ривожлантиради, ахборотни танлаб олиш кўникмасини ишлаб чиқади, ўқитувчига ўқувчиларнинг билимларини текширишга имкон беради.

м/н ушбу расмларни умумий номда атанг ?


Жавоб Вояга етмаганларнинг хукуқбузарлиги дейиш мумкин .

Бу методни хар қандай мавзуда қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Миллий ғоя фанларига хам самарали.ижобий натижа беради.


Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!