Ижтимоий психологияда ШАХС муаммоси
Бобда кўриладиган мавзулар:
Шахсни ўрганишнинг ижтимоий психология учун ўзига хослиги.
Шахснинг ижтимоий установкалари.
Шахсга қўйиладиган ижтимоий талаблар.
Ижтимоий норма.
Ижтимоий санкция.
Ижтимоий рол.
Шахс ижтимоийлашуви.
Шахс тоифалари ва уларнинг ижтимоий психологик характеристикаси.
Экстроверт ва интроверт тоифали шахслар.
Мобил ва ригид тоифали шахслар.
Доминант ва тобе тоифали шахслар.
Бобнинг қисқача мазмуни:
Шахсни ўрганишнинг ижтимоий психология учун ўзига хослиги. Шахс муаммосига ижтимоий-психологик ёндашишнинг моҳияти. Шахс ижтимоийлашуви жараёни. Ижтимоий норма ва унинг турлари. Ижтимоий санкциялар ва уларни амалга ошиши шартлари. Ижтимоий рол тушунчаси ва унинг бажарилишига кўра тартибли ёки тартибсиз сингари фикрларнинг шаклланиши.
Ижтимоий таъсирларнинг шахс томонидан англаниши. Ундаги «Мен» образи ва унинг адекватлиги масаласи. Ўз-ўзини англаш ва шахсдаги химоя қилиш механизми моҳияти. Шахснинг ўзи ҳақидаги образида ёш ва жинсий ўзига хосликлар.
Шахс ижтимоийлашуви масканлари (оила, боғча, мактаб, махсус таълим муассасалари, олийгоҳлар, меҳнат жамоалари, маҳалла) хамда норасмий уюшмалар ва нодавлат ташкилотлар ва бу масканларнинг шахс ижтимоийлашувидаги ўзига хослиги. Шахс социализацияси сохалари (фаолият, мулоқот, ўз-ўзини англаш), босқичлари (меҳнат фаолиятигача бўлган, меҳнат фаолияти, меҳнат фаолиятидан кейинги даврлар) ва уларда шахс тажрибаси жиҳатлари.
Ижтимоий установкалар ва уларнинг хусусияти. В.Ядов бўйича ижтимоий установкаларнинг тўрт босқич ва тўрт тизимли эканлиги. Ижтимоий установкаларни ўзгартириш йуллари. Ижтимоий установканинг объект ва вазиятга боғлиқлиги. Шахс типлари ва уларнинг ижтимоий-психологик характеристикаси. Бу борадаги экстроверт ва интроверт, мобил ва ригид, доминант ва тобе типдаги шахслар, уларнинг хусусиятлари.
Шахсни ўрганишнинг ижтимоий психология учун ўзига хослиги
Мулоқот жараёнининг ҳам, гуруҳий жараёнларнинг ҳамда эгаси—субъекти ҳамда объекти аслида алоҳида шахс, конкрет одамдир. Шунинг учун ҳам ижтимоий психология алоҳида шахс муаммосини ҳам ўрганадики, уни ўша турли ижтимоий жараёнларнинг иштирокчиси ва фаол амалга оширувчиси деган нуқтаи назардан текширади. Маълумки, шахс муаммоси умумий психологияда ҳам, ёш психологияси ва педагогик психологияда ҳам, дифференциал, ҳуқуқий психология ва психологиянинг қатор махсус бўлимларида ҳам ўрганилади. Ҳар бир бўлим ёки тармоқ уни ўз мавзуи ва вазифалари нуқтаи назаридан шахсга тааллуқли бўлган муаммоларни ёритади. Масалан, умумий психология шахсни психологик фаолиятнинг маҳсули, алоҳида психик жараёнларнинг эгаси деб ҳисобласа, социология уни ижтимоий муносабатларнинг объекти деб қарайди.
Шахс муаммосига ижтимоий-психологик ёндашишнинг ўзига хослиги шундаки, у турли гуруҳлар билан бўладиган турли шаклдаги ўзаро муносабатларнинг оқибати сифатида қаралади. Яъни, ижтимоий психология аввало бирор гуруҳнинг аъзоси ҳисобланган шахс хулқ-атвори қандай қонуниятларга бўйсунишини, шахснинг мулоқотлар системасида олган таъсирлари унинг онгида қандай акс топишини ўрганади. Гуруҳнинг шахс психологиясига таъсири қай йўсинда содир бўлиши ижтимоий психологияда социализация, яъни ижтимоийлашув муаммоси билан узвий боғлиқ бўлса, бу таъсирларнинг шахс ҳатти-ҳаракатлари, хулқида бевосита қандай намоён бўлиши ижтимоий йўл-йўриқлар муаммоси билан боғлиқдир. Ана шулар асосида шахсда шаклланадиган фазилатлар ва уларнинг турли типдаги шахсларда намоён бўлишини аниқлаган ҳолда, шахс хулқ-атворини бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш ижтимоий психологиянинг асосий вазифаларидан биридир.
Шахснинг ижтимоий установкалари
Соф психологик маънода янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантирувчи ва ўзгартирувчи ижтимоий психологик механизм - бу ижтимоий установкалардир. Бу - шахснинг атроф муҳитида содир бўлаётган ижтимоий ҳодисаларни, объектларни, ижтимоий гуруҳларни маълум тарзда идрок этиш, қабул қилиш ва улар билан муносабатлар ўрнатишга руҳий ички ҳозирлик сифатида одамдаги дунёқарашни ҳам ўзгартиришга алоқадор категориядир.
Ижтимоий муҳитнинг таъсири хулқ-атворда бевосита намоён бўлади. У ёки бу хулқ-атворнинг сабаби унинг мотивидир. Ижтимоий психология шахс хулқ-атворининг мотивлари сифатида ижтимоий установкаларни ўрганади.
Рус олими В.А. Ядов ўзининг диспозицион концепциясини яратиб, унда установкаларни тўрт босқич ва тўрт тизимли сифатида тасаввур қилган.
А) элементар установкалар (set) - оддий, элементар эҳтиёжлар асосида кўп инча онгсиз тарзда ҳосил бўладиган установкалар. Уларни ўзгартириш учун моддий шарт - шароитларни ва одамдаги эҳтиёжлар тизимини ўзгартириш кифоя.
Б) ижтимоий устновкалар (attitud) - ижтимоий вазиятлар таъсирида ижтимоий объектларга нисбатан шаклланадиган установкалар. Уларни ўзгартириш учун ижтимоий шарт - шароитлар ва шахснинг уларга нисбатан баҳо ва муносабатлари тизимини ўзгартириш керак.
В) базавий ижтимоий установкалар - улар шахснинг умумий йўналишини белгилайди ва уларни ўзгартириш эътиқодлар ва дунёқарашларни ўзгартириш демакдир.
Г) қадриятлар тизими - улар авлодлараро мулоқот жараёнининг маҳсули сифатида жамиятда қадр - қиммат топган нарсаларга нисбатан установка. Масалан, саҳиҳ ҳадислар шундай қадриятлардир, биз уларни танқидсиз, муҳокамаларсиз қабул қиламиз, чунки улар ҳам илоҳий, ҳам энг буюк инсонлар томондан яратилган ва авлоддан авлодга ўз қадрини йўқотмай келаётган қадриятлардир.
Ижтимоий установка шахс хулқ-атворининг ички, англанмаган ёки қисман англанган мотивларига киради. Масалан, бир кишига бадиий адабиётдан айнан бир гуруҳ асарлар ёқади. Лекин нима учун худди шу асарлар гуруҳи ёки шу адиб ёқишини тушунмайди. Ўша гуруҳдан янги бир китоб қўлга кирганда у албатта ёқиши керак деган тасаввурда бўлади. Шу маънода олиб қаралганда, ижтимоий установка шахсдаги англанмаган муносабатларга ўхшайди. Лекин аслида унинг табиати жуда мураккабдир. Чунки ижтимоий установка тушунчасида муносабатлар ҳам, шахсий маъно ҳам, баҳолар системаси ҳам, билимлар ҳам ўз ифодасини топади. Яъни, ижтимоий установка шахснинг турли ижтимоий объектларга нисбатан муносабат билдиришининг ички механизмидир, шу объектлар билан ишлашга, уларни баҳолашга ҳамда маълум тарзда идрок қилишга тайёргарлик ҳолатидир.
Ижтимоий установка муаммоси Ғарбда, айниқса, Америка Қўшма Штатларида ҳар тарафлама чуқур ўрганилган муаммолардан ҳисобланади. Америкалик олимлар унинг шахснинг аввалги хаётий тажрибасига, ундаги ижтимоий тасаввурларга боғлиқлигини ўрганиб, шахс хулқ-атворини турли шароитларда бошқарувчи механизм эканлигини исбот қилдилар. Улар ижтимоий установкани бир сўз билан— ''аттитюд" сўзи билан ифодалайдилар. 1942-йилдаёк М. Смит аттитюднинг уч компонентли структурасини ишлаб чиққан. Бунга кўра аттитюдда уч қисм бўлиб, булар когнитив қисм, аффектив қисм ҳамда конатив қисмларидир.
Когнитив қисм — бу шахсдаги аттитюд объектига нисбатан билимлар, унинг одам томонидан англанишидир. Бунга шахсдаги билимлардан ташкари ғоялар, тасаввурлар, принциплар ва ҳоказолар киради.
Атттюднинг аффектив қисми — бу ўша объектни ҳиссий-эмоционал баҳолаш бўлиб, ёқтириш ёки ёқтирмаслик тарзидаги ҳиссиётлар киради. Конатив қисм ёки хулқ-атвор билан боғлиқ қисмга эса шу объектга нисбатан амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракатлар, айнан хулқ-атвор киради.
Лекин баъзи олимларда установканинг айнан объектга ёки вазиятга нисбатан бўлиши мумкинлига ҳақида маълумотлар ҳам бор эди. Хусусан, Лапьернинг 1934-йилда ўтказган машҳур эксперименти бунга мисол бўлиши мумкин. Экспериментнинг мазмуни куйидагича эди. Лапьер иккита хитойлик талабалар билан АҚШ буйлаб саёҳатга чиқади. Улар ҳаммаси бўлиб 252 та мехмонхонада бўлишиб, уларнинг деярли барчасида (биттасидан ташқари) илиқ, самимий муносабатнннг гувоҳи бўлишади. Маълумки, ўша пайтларда ирқий белги бўйича одамларга танлаб муносабатда бўлишар, хитойликлар ҳам сариқ танлилар сифатида камситиларди. Лапьер билан ҳамроҳ бўлган талабаларга муносабат билан олимга бўлган муносабат ўртасида деярли фарқ сезилмади. Саёҳат тугагач, Лапьер ўша барча меҳмонхона эгаларига миннатдорчилик хати ёзиб, яна ўша талабалар билан борса, яна ўшандай илиқ кутиб олишлари мумкинлигини сўради. Жавоб фақат 128 та мехмонхона эгаларидан келди, уларнинг ҳам биттасида ижобий жавоб, 58 % да рад жавоби, қолганларида турлича формаларда ноаниқ жавоблар олинди. Бундан Лапьер шундай хулосага келди: демак хитой миллатига мансуб шахсларга нисбатан ижтимоий установка билан меҳмонхона эгаларининг реал хулқ-атворлари ўртасида фарқ бўлиб, аслида установка салбий эканлиги, вазиятга қараб эса, у бошқача — ижобий намоён бўлганлиги аниқланди.
Ижтимоий установкаларга хос бўлган умумий қонуниятлардан яна бири унинг узоқ муддатли хотира билан боғлиқлигидир. Айни вазиятларда шаклланган образлар узоқ муддатли хотирада сақланиб, у ёки бу вазиятда актуаллашади, яъни ''жонланади". Масалан, баъзи бир этник стереотиплар ана шундай хотира образларидандир. Демак, ижтимоий установка объектга ҳамда конкрет вазиятга боғлиқдир.
Шаклланган ижтимоий установканинг ҳаёт мобайнида ўзгариши мумкинлиги муҳим ижтимоий-психологик аҳамиятга эгадир. Америкалик олим Ховланд фикрича, ижтимоий установка ўргатиш йўли билан ўзгариши мумкин. Яъни ўқувчилардаги турли установкаларни ўзгартириш учун рағбатлантириш ёки жазолаш тизимини ўзгартириш лозимдир. Икки шахс ёки шахс билан гуруҳнинг установкалари мос келмай қолган шароитда эса томонлардан бири онгли равишда ўз установкаларини ўзгартириши шартдир. Акс ҳолда номутаносиблик принципига кўра шахслараро низо ёки келишмовчилик пайдо бўлиши муқаррардир.
Ижтимоий устновкаларни ўзгартиришнинг энг содда ва қулай йўли - бу айни вазиятлар ва улардаги таъсирларни қайтаришдир. Бу қайтариш қайд қилинган образ сифатида инсон онгида узоқ муддатли хотирада сақланади ва вазият пайдо бўлганда, объективлашади, яъни ўз кучини ва мавжудлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам агар чет эл тажрибасига мурожаат қиладиган бўлсак, у ерда бирор ғояни онгга сингдириш учун бир одам ёки бирор гуруҳ ўз сиёсий, мафкуравий ёки бошқа қарашларини бир хил сўзлар ва иборалар, ҳаракатлар билан қайтараверади ва шу йўл билан кўп чиликнинг маъқуллашига эришади. Айниқса, сайлов олди тадбирларида ана шу усул кенг қўлланилади. Шулардан келиб чиқиб, ижтимоий установкаларни ўзгартиришнинг усуллари ва психологик воситалари орқали ҳам дунёқарашни ўзгартиришга эришиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, шахсга социал-психологик ёндатиш уни маълум гуруҳларнинг аъзоси, конкрет шароитида ўзига ўхшаш шахслар билан мулоқотга киришувчи конкрет одам деб тушунишдир.
Шахсга қўйиладиган ижтимоий талаблар
Ижтимоий нормалар, санкциялар, роллар ижтимоий механизмлар сифатида шахс хулқ - атворини маълум маънода бошқариб, мувофиқлаштириб туришга ёрдам беради. Лекин инсоннинг комиллиги, унинг аҳлоқ - ижтимоий нормалар доирасидаги мақбул ҳаракати унинг ўзига ҳам боғлиқдир. Одамнинг ўз - ўзини англаши, билиши ва ўз устида ишлаши аввало унинг диққати, онги бевосита ўзига, ўз ички имкониятлари, қобилиятлари, ҳиссий кечинмаларига қаратилишини тақозо этади. Яъни, ижтимоий хулқ - шахс томонидан уни ўраб турган одамлар, уларнинг хулқ - атворларига эътибор беришдан ташқари, ўзининг шахсий ҳаракатлари ва уларнинг оқибатларини мунтазам тарзда таҳлил қилиб бориш орқали, ролларни мувофиқлаштиришни ҳам тақозо этади.
Ижтимоий нормалар
Ижтимоий норма - шахс ҳаётида шундай категорияки, у жамиятнинг ўз аъзолари хулқ - атворига нисбатан ишлаб чиққан ва кўпчилик томонидан эътироф этилган ҳаракатлар талабларидир. Масалан, ўзбеклар учун бирор хонага кириб келган инсоннинг ким бўлишидан қатъий назар, «Ассалому алайкум» деб келиши - норма; ўқувчининг ўқитувчи берган топшириқларни бажариши лозимлиги - норма; хотиннинг эр ҳурматини ўрнига қўйиши, қайнонага гап қайтармаслик - норма; автобусда ёки бошқа жамоат транспортида кичикнинг катталарга, ногиронларга ўрин бўшатиши - норма ва ҳакозо. Бу нормаларни айрим - алоҳида одам ишлаб чиқмайди, улар бир кун ёки бир вазиятда ҳам ишлаб чиқилмайди. Уларнинг пайдо бўлиши ижтимоий тажриба, ҳаётий вазиятларда кўп чилик томонидан эътироф этилганлиги факти билан ҳарактерланади, ҳар бир жамият, давр, миллат ва ижтимоий гуруҳ психологияда муҳрланади.
Ижтимоий санкция
Ижтимоий нормаларнинг у ёки бу даврда, у ёки бу тоифа вакили бўлмиш шахс томонидан қай даражада бажарилиши ёки унга амал қилинаётганлиги ижтимоий санкциялар орқали назорат қилинади.
Ижтимоий санкциялар - нормаларнинг шахс хулқида намоён бўлишини назорат қилувчи жазо ва рақобатлантириш механизмлари бўлиб, уларнинг борлиги туфайли биз ҳар бир алоҳида вазиятларда ижтимоий хулқ нормаларини бузмасликка, жамоатчиликнинг салбий фикри объектига айланиб қолмасликка ҳаракат қиламиз. Масалан, юқоридаги мисолда, агар жамоат транспортида катта муйсафид кишига ўрин бўшатишни норма деб қабул қилмаган ўсмирга нисбатан кўп чиликнинг айблов кўзи билан қараши, ёки оғзаки танбеҳ бериши, жуда кам ҳолларда ўзини бебош тутаётган ўсмирнинг қўлидан тутиб, нима қилиш кераклигини ўргатиб, «кўзини мошдай қилиб очиб қўйиш» ижтимоий санкциянинг ҳаётдаги бир кўринишидир.
Ижтимоий рол
Ҳар бир алоҳида шахс жамият томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ижтимоий нормалар ва санкцияларни у ёки бу ижтимоий ролларни бажариши мобайнида хулқида намоён этади.
Рол - шахсга нисбатан шундай тушунчаки, унинг конкрет ҳаётий вазиятлардаги хуқуқ ва бурчларидан иборат ҳаракатлари мажмуини билдиради. Масалан, талаба ролини оладиган бўлсак, уни бажариш - у ёки бу олий ўқув юртида тахсил олиш, унинг моддий базасидан фойдаланиш, кутубхонасига аъзо бўлиш, стипендия олиб, маъмуриятнинг ижтимоий ҳимоясида бўлиш каби қатор ҳуқуқлар билан биргаликда ўша олийгоҳ ички тартиб - интизоми нормаларига сўзсиз бўйсуниш, дарсларга ўз вақтида келиш, рейтинг баҳолов талаблари доирасида кундалик ўзлаштириш нормаларини бажариш, амалиётда бўлиш, деканатнинг берган жамоатчилик топшириқларини ҳам бажариш каби қатор бурчларни ҳам ўз ичига олади. Бу рол унинг уйга боргач бажарадиган «фарзандлик» роли (ота ва она, яқин қариндошлар олдида) талаб ва имтиёзларидан фарқ қилади. Яъни, конкрет шахснинг ўзига хослиги ва қайтарилмаслиги у бажарадиган турли - туман ижтимоий ролларнинг ҳарактеридан келиб чиқади. Шунга кўра, кимдир «тартибли, баъмани, фозил, аҳлоқли ва одобли» дейилса, кимдир - беъмани, бебош, ўзгарувчан, иккиюзламачи (яъни, бир шароитда жуда қобил, бошқа ерда - бетартиб) деган ҳаётий мавқега эга бўлиб қолади.
Ҳаётда шахс бажарадиган ижтимоий роллар кўп лиги сабабли ҳам, турли вазиятлардаги унинг мавқеи - статуси ҳам турлича бўлиб қолади. Агар бирор рол шахс ижтимоий тасаввурлари тизимида унинг ўзи учун ўта аҳамиятли бўлса (масалан, талаба роли), у бошқа ролларни унчалик қадрламаслиги ва оқибатда, ўша вазиятда бошқачароқ, ноқулай ва нобопроқ мавқени эгаллаб қолиши мумкин. қолаверса, ролларнинг кўплиги баъзан роллар зиддиятини ҳам келтириб чиқариши мумкинки, оқибатда - шахс ички руҳий қийинчиликларни ҳам бошдан кечириши мумкин. Масалан, сиртдан таҳсил олаётган талаба сессия пайтида ишлаб турган корхонасига комиссия келиши ва унинг фаолиятини текшираётганлигини билиб, руҳий азобга тушади - бир томондан, талабачилик ва унинг талаблари, иккинчи томондан - касбдошлар олдида уялиб қолмаслик учун ҳар куни ишхонага ҳам бориб келиш.
Шахс ижтимоийлашуви
Ҳар биримизнинг жамиятдаги ўрнимиз, унинг қачон ва қандай шароитларда пайдо бўлгани, жамиятга қўшилиб яшашимизнинг психологик механизмлари фаннинг муҳим вазифаларидан биридир. Бу жараён психологияда ижтимоийлашув ёки социализация деб юритилади.
Демак, социализақия ёки ижтимоийлашув - инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт - фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёнидир. Содда тил билан айтганда, ижтимоийлашув - ҳар бир шахснинг жамиятга қўшилиши, унинг нормалари, талаблари, кутишлари ва таъсирини қабул қилган ҳолда, ҳар бир ҳаракати ва муомаласида уни кўрсатиши ва керак бўлса, шу ижтимоий тажрибаси билан ўз навбатида ўзгаларга таъсирини ўтказа олиши жараёнидир.
Ижтимоийлашув энг аввало одамлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликда турли фаолиятни амалга ошириш жараёнини назарда тутади. Ташқаридан шахсга кўрсатилаётган таъсир оддий, механик тарзда ўзлаштирилмай, у ҳар бир шахснинг ички руҳияти, дунёни акс эттириш хусусиятлари нуқтаи назаридан турлича субъектив тарзда идрок этилади. Шунинг учун ҳам бир хил ижтимоий муҳит ва бир хил таъсирлар одамлар томонидан турлича ҳаракатларни келтириб чиқаради. Масалан, 10 - 15 та ўқувчидан иборат академик лицей ўқувчиларини олайлик. Уларнинг билимни, илмни идрок қилишлари, улардан ота - оналарининг кутишлари, ўқитувчиларнинг бераётган дарслари ва унда етказилаётган маълумотлар, манбалар ва бошқа қатор омиллар бир хилдай. Лекин барибир ана шу 15 ўқувчининг ҳар бири шу таъсирларни ўзича, ўзига хос тарзда қабул қилади ва бу уларнинг ишдаги ютуқлари, ўқув кўрсатгичлари ва иқтидорида акс этади. Бу ўша биз юқорида таъкидлаган ижтимоийлашув ва индивидуализация жараёнларининг ўзаро боғлиқ ва ўзаро қарама - қарши жараёнлар эканлигидан дарак беради.
Ижтимоийлашув жараёнларининг рўй берадиган шарт - шароитларини ижтимоий институтлар деб атаймиз. Бундай институтларга оиладан бошлаб, маҳалла, расмий давлат муассасалари (боқча, мактаб, махсус таълим ўчоқлари, олийгоҳлар, меҳнат жамоалари) ҳамда норасмий уюшмалар, нодавлат ташкилотлари киради.
Бу институтлар орасида бизнинг шароитимизда оила ва маҳалланинг роли ўзига хосдир. Инсондаги дастлабки ижтимоий тажриба ва ижтимоий хулқ элементлари айнан оилада, оилавий муносабатлар тизимида шаклланади. Шунинг учун ҳам халқимизда «қуш уясида кўрганини қилади» деган мақол бор. Яъни, шахс сифатларининг дастлабки қолиплари оилада олинади ва бу қолип жамиятдаги бошқа гуруҳлар таъсирида сайқал топиб, такомиллашиб боради. Бизнинг ўзбекчилик шароитимизда оила билан бир қаторда маҳалла ҳам муҳим тарбияловчи - ижтимоийлаштирувчи роль ўйнайди. Шунинг учун бўлса керак, баъзан одамнинг қайси маҳалладан эканлигини суриштириб, кейин хулоса чиқаришади, яъни маҳалла билан маҳалланинг ҳам фарқи бўлиб, бу фарқ одамлар психологиясида ўз аксини топади. Масалан, битта маҳалладан яхши келин чиқса, айнан шу маҳалладан қиз қидириб қолишади. Яъни, шу маҳалладаги ижтимоий муҳит қизларнинг иболи, ақлли, сариштали бўлиб етишишларига кўмаклашган. Масалан, айрим маҳаллаларда саҳар туриб кўча - эшикларни супуриш одатга айланган ва барча оилалар шу удумни бузмайдилар. Шунга ўхшаш нормалар тизими ҳар бир кўча-маҳалланинг бир-биридан фарқи, афзаллик ва камчилик томонларини белгилайди, охиргилар эса шу маҳаллага катта бўлаётган ёшлар ижтимоийлашувида бевосита таъсирини кўрсатади.
Яна бир муҳим ижтимоийлашув ўчоқларига мактаб ва бошқа таълим масканлари киради. Айнан шу ерда ижтимоийлашув ва тарбия жараёнлари махсус тарзда уйқунлаштирилади. Бизнинг ижтимоий тасаввурларимиз шундайки, мактабни биз таълим оладиган, бола билимлар тизимини ўзлаштирадиган маскан сифатида қабул қиламиз. Лекин аслида бу ер ижтимоийлашув тарбиявий воситаларда юз берадиган маскандир. Бу ерда биз атайлаб ташкил этилган, охирги йилларда жорий этилган «Маънавият дарслари», «Этика ва психология» каби тарбияловчи фанларни назарда тутмаяпмиз. Гап ҳар бир дарснинг, умуман мактабдаги шарт-шароитлар, умумий муҳитнинг тарбияловчи роли ҳақида. Масалан, дарс пайтида ўқитувчи бутун диққати билан янги дарсни тушунтириш билан овора дейлик. Унинг назарида фақат дарс, мавзунинг мазмуни ва ундан кўзланган мақсад асосийдай. Лекин аслида ана шу жараёндаги ўқитувчининг ўзини қандай тутаётганлиги, кийим - боши, мавзуга субъектив муносабати ва қолаверса, бутун синфдаги ўқувчиларга муносабати ҳамма нарсани белгиловчи, ижтимоий тажриба учун муҳим аҳамиятга эга бўлган омилдир. Шу нуқтаи назардан ўқувчилар диди, кутишлари ва талабларига жавоб берган ўқитувчи болалар томонидан тан олинади, акс ҳолда эса ўқитувчининг таъсири фақат салбий резонанс беради. Худди шундай ҳар бир синфда шаклланган муҳит ҳам катта роль ўйнайди. Баъзи синфларда ўзаро ҳамкорлик, ўртоқчилик муносабатлари яхши йўлга қўйилган, гуруҳда ижодий мунозаралар ва баҳслар учун қулай шароит бор. Бу муҳит табиий ўз аъзолари ижтимоий хулқини фақат ижобий томонга йўналтириб туради.
Яна бир муҳим ижтимоийлашув муҳити - бу меҳнат жамоаларидир. Бу муҳитнинг аҳамияти ва ўзига хослиги шундаки, бу ерга шахс одатда анча ақли пишиб қолган, маълум тажрибага эга бўлган, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари шаклланган пайтда келади. қолаверса, эгалланган мутахассислик, орттирилган меҳнат малакалари ва билимлар ҳам жуда муҳим бўлиб, шу муҳитдаги ижтимоий нормалар ҳарактерига таъсир қилади. Лекин барибир шахснинг кимлар билан, қандай ўзаро муносабатлар муҳити таъсирида эканлиги унинг етуклик давридаги ижтимоийлашувининг муҳим мезонларидандир. Шунинг учун ишга киришдаги асосий мотивлардан бири - ўша жамоанинг қандай эканлиги, бу ердаги ўзаро муносабатлар, раҳбарнинг кимлиги ва унинг жамоага муносабати бўлиб, кўп инча ойлик - маош масаласи ана шулардан кейин ўрганилади. Шунинг учун меҳнат жамоаларида яхши, соқлом маънавий муҳит, адолат ва самимиятга асосланган муносабатлар ҳар бир инсон тақдирида катта роль ўйнайди.
Шахс социализацияси тўғрисида гап кетаркан, айтиш керакки, социализация соф ижтимоий-психологик тушунча бўлиб, у — индивиднинг ижтимоий муҳитга қўшилиши, ижтимоий таъсирларни ўзига сингдириши ва актив равишда мулоқот системасига кириб бориши жараёнидир. Бу жараён икки томонлама бўлиб, бир томондан, шахс актив равишда ижтимоий таъсирларни қабул қилади, иккинчи томондан эса, уларни ҳаётда ўз хулқ-атворлари, муносабатларида намоён этади. Бу жараён нормал индивидда табиий тарзда рўй беради, чунки индивидда шахс бўлишга эҳтиёж ҳамда шахс бўлишига имконият ва зарурият бордир. Шунинг учун ҳам бола туғилиб, ижтимоий муҳитга қўшилган ондан бошлаб, ундаги шахс бўлишга интилишни, ундаги шаклланиш жараёнини кузатиш мумкин (масалан, чақалоқлардаги бевосита эмоционал мулоқотга эҳтиёжнинг борлиги).
Шахс социализацияси ёки шаклланишининг ўз соҳаси, босқичлари ва муассасалари мавжуд.
Шахснинг шаклланиши асосан уч соҳада амалга оширилади:
1) фаалият соҳаси, яъни умри мобайнида шахс турли фаолиятларга бевосита ёки билвосита жалб этилган бўлиб, бу жараёнда фаолиятлар жабхаси, сохаси кенгайиб, бойиб бораверади. Ҳар бир фаолият тури индивиддан махсус фазилатларни, малака ва кўникмаларни, билимларни талаб этадики, уларни қониқтириш йўлидаги активлиги унда ўзига хос ижтимоии-психологик хусусиятлар комплексини шакллантиради;
2) мулоқот соҳаси, айниқса мактабгача ёш даврдаги ва ўсмирлик даврларидаги мулоқот системалари болада бир қанча ижтимоий-психологик хислатларни пайдо қиладики, бунинг натижасида у фаол ҳаётий мавқега эга бўлади, жамиятда ўз ўрнини тасаввур қилишга эришади.
3) ўз-ўзини англаш соҳаси, яъни ''Мен" образининг йил сайин ўзгариб бориши жараёни бўлиб, аввал ўзини бошқалардан фарқлилигини, ўзича мустақил ҳаракат қилиш, мустақил фикр юрита олиш қобилиятини англаш, сўнгра эса ўз-ўзини баҳолаш, англаш, назорат қилиш- хусусиятлари ривожланадики, улар ҳам фаол шахс психологиясининг таркибий қисмидир.
Шахс ижтимоийлашувининг ушбу босқичлари мавжуд. Масалан, биринчи босқич—меҳнат фаолиятигача бўлган босқич бўлиб, унга боланинг мактабгача ёш даври ҳамда ўқиш йиллари киради. Бу даврдаги ижтимоийлашувнинг аҳамияти ва ўзига хослиги шундаки, бу даврда асосан ташқи ижтимоий муҳит, ижтимоий таъсирлар фаол равишда онгга сингдирилади, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасида муҳим босқич ўтилади. Иккинчи босқич — меҳнат фаолияти даври — бу давр одамнинг етуклик йиллари билан боғлиқ бўлиб, аввалги даврларда сингдирган ижтимоий таъсирларни бевосита фаол фаолиятда, шахслараро муносабатлар системасида намоён этади. Касбга эга бўлиб, аниқ ҳаёт йўлини танлаган, турмуш қуриб, келгуси авлодни тарбиялаётган шахсда намоён бўладиган барча ижтимоий фазилатлар шу даврнинг маҳсулидир. Ниҳоят, учинчи босқич — меҳнат фаолиятидан кейинги давр бўлиб, бунга асосан актив меҳнат фаолиятидан сўнг қарилик гаштини сураётганлар киради. Бу даврда ҳам шахс ижтимоийлашуви давом этаверади, чунки энди илгариги даврларда орттирилган тажриба бошқаларга узатилади, шунга кўра шахс структурасида ҳам хусусий ўзгаришлар рўй беради.
Бу жараён рўй берадиган шароитлар — муассасалар хусусида гапириладиган бўлса, турли даврларда оила, болалар муассасалари, мактаб, бошқа даргоҳлари, меҳнат жамоаларининг роли назарда тутилади.
Шахс тоифалари ва уларнинг ижтимоий психологик характеристикаси
Психологларнинг фикрича, (Г.Асмолов, П.Шихерев, В.А.Ядов, П.Надирашвили ва бошқалар) ижтимоий установкаларни ўзгартириш учун шу установканинг сабаби бўлган вазият ёки фаолиятнинг мақсади ва мотивини ўзгартириш шартдир. Шу нарса шахснинг актив онгли фаолиятида содир бўлади.
Шундай қилиб, шахс социализация жараёнида турли установкаларини рўёбга чиқариш шароитида фаоллик кўрсатади. Шундай фаолликнинг натижаларини биз унинг ижтимоий-психологик сифатларида кўрамиз. Яъни, актив биргаликдаги фаолият, ўзаро мулоқот жараёнида шахснинг ижтимоий-психологик фазилатлари шаклланади. Шунинг учун ҳам барча сифатлар фаолиятда намоён бўладиган ҳамда мулоқотда кўринадиган сифатлар гуруҳига бўлинади. Масалан, ташқи муҳит билан фаол муносабат перцептив ҳимоя сифатлари, яъни ўзига хавф солувчи ёки солиши мумкин бўлган ижтимоий таъсирлардан ҳимоя қилувчи хусусиятлар шаклланади. Бу сифатларни баъзи муаллифлар перцептив қобилиятлар (В.А.Лабунская) деб атасалар, бошқалари ''ижтимоий таъсирларга ҳиссий жавоб бериш қобилияти" (А.Бодалев), ''кузатувчанлик",''зийраклик" (Ю.Жуков) ва ҳоказо деб аташган. Бошқа сифатлар ''мулоқотда намоён бўлувчи сифатлар"дир. Улар турли ижтимоий кутишлар системаси билан боғлиқ бўлиб, шахснинг турли шароитларда тўғри мулоқотга киришиш имкониятинп беради. Бундан ташқари, ҳар бир шахсда ўзига хос тарзда дунёни, одамларни идрок қилиш ва тушуниш қобилияти борки, улар мулоқот жараёнида камрок хатоларга йўл қўйишини таъминлайди. Масалан, босиқлик, мулоҳазалилик ўзгаларнинг ички дунёсини гаплари, ҳатти-ҳаракатларига қараб билиш қобилияти ва бошқалар шулар жумласиданднр. Шу фазилатларни қанчалик намоён эта олишига қараб шахс типлари фарқланади.
Экстроверт ва интроверт тоифали шахслар
Бу типлар мулоқотга кириша олиш қобилиятига кўра фарқланади. Масалан, экстроверт — ўта мулоқотга киришувчан, ўзини одамлар гуруҳисиз тасаввур қила олмайдиган шахсдир. Унинг учун мулоқот ҳақиқий эҳтиёжидир, бошқаларнинг уни тушуниш-тушунмасликларидан қатьи назар, у доимо ўз фикр-истакларини ўртоқлашгиси келади. Экстроверт учун конкрет ким биландир мулоқотда бўлиш эмас, умуман ким билан бўлса ҳам мулоқотда бўлиш хоҳиши муҳим. Шунинг учун ҳам у умуман бегона одам билан гаплашиб, киришиб кета олади. Гаплашгиси келмаган бегонанинг психологиясини тушуниши қийин ("Қандай қилиб гаплашишни хоҳламаслик мумкин?", — деб уйлайди у). Экстровертнинг қизиқишлари ҳам тез-тез ўзгариб туради, дўстлари, ўртоқларини ҳам алмаштириб туришга интилади. Бундан ташқари, у ўта киришувчан бўлганлиги учун ҳам ҳар қандай шароитда вазиятдан чиқиш усуллари тўғрисида тез хулосага келади, ўта қизиқувчан, дунёда бўлаётган ҳодисалар, ''миш-мишлар"ни билиш унинг учун зарур. Экстроверт кек сақламайди, бугун урушган одами билан эртага ҳеч нарса бўлмагандай апоқ-чапоқ бўлиб кетиши мумкин.
Интроверт эса экстровертнинг тескариси. У кўпроқ ички диалог формасидаги мулоқотни афзал кўради, яъни ёлғизликда мулоҳаза юритиш, ўзи ҳақида ўйлаш ва шунга ўхшаганлар унинг учун асосий ишдир. Шунинг учун ҳам унда мулоқотга установка жуда суст, одамларнинг уни тушунмай қолишларидан доимо хавотирда бўлади. Интроверт китоблар олами, фалсафий фикрлашлар қулидир, чунки у одамлар гуруҳида содир бўлиб турадиган зиддиятлардан чўчийди, ўзини олиб қочади. Агар мулоқотда бўладиган бўлса, 2—3 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳни афзал кўради. Шунда ҳам ҳар куни эмас, баъзан-баъзан учрашиб туриш, гаплашганда ҳам ''шахсий" мавзуларда эмас, умумий гаплар ҳақида суҳбатлашишни яхши кўради. Чунки у экстровертдан фарқ қилиб, ўз ''Мен"ининг бошқаларга ўхшамаслигини доимо эсда тутади. Интроверт доимий стандартлар, белгиланган нормалар оламида яшайди, қизиққан нарсаси билан умрини охиригача бўлса ҳам шуғулланишга тайёр, умр йўлдошига содиқ, вафодор. Дўстларга ҳам худди шундай.
Мобил ва ригид тоифали шахслар
Бу шахс типлари мулоқотга киришиш меъзонига кўра фарқланади. Масалан, мобил тип ҳар қандай иш билан машғул бўлган шароитда жуда тез мулоқотга киришади, лекин бошқа нарсаларга ҳам диққатини кўчириши мумкин. У тез гапиради, доимо шошади, юз ифодалари ҳам тез ўзгаради. Суҳбат мавзусинн ҳам тез-тез ўзгартириб туришга мойил. Гаплашиб кетиши қанчалик осон бўлса, гапни тугатиб, хайрлашиб кетиши ҳам осон. Суҳбат тугагандан кейин қолган ишини давом эттириб кетаверади.
Ригид суҳбатдош эса унинг акси. Бундай шахс қатьиятли, дадил бўлса ҳам, бир фаолият туридан иккинчисига кўчиши жуда қийин, у маълум муддатни талаб қиладн. Чунки у ўйламасдан таваккал иш қила олмайди. Масалан, у хат ёзаётган пайтда кириб қолсаниз, то бирор бўлагига нуқта қуймагунча сизга қарамайди. Қарагандан кейин эса, тезгина суҳбатга кириша олмайди. Ригид шахс жуда яхши суҳбатдош. Мобил типдаги суҳбатдош билан гаплашаётганда у тез-тез гапни бўлиб, суҳбатдошга ташаббусни бергиси келмайди, ригид эса жуда диққат билан тинглайди. Лекин ўзи гапирганда, секин, мантиқан тўғри гапиришни яхши кўради, гапини бўлишларнни сира истамайди. Агар суҳбатни бўлсангиз, кейинги сафар сиз билан гаплашмай қўя қолишни афзал кўради. Агар у билан уришиб қолсангиз, анча вақтгача унинг жахли чиқмайди, сизни охиригача эшитиб, секин жавоб беради, ундаги ранжиш, жахл чиқиши одатда сиз кетгандан кейин келади. Агар унинг суҳбатдоши тоқатсиз одам бўлса, иккаласининг чиқишиши қийин, чунки у узоқдан келиб тушунтиришни яхши кўради. Демак бу типлар ҳам ҳар хил, ҳар бирида ҳам яхши, ҳам ёмон сифатлар бор.
Доминант ва тобе тоифали шахслар
Доминант тип мулоқот жараёнида сира ҳам бошқалардан паст келишни хоҳламайди, савол берилса, хоҳласа жавоб беради, бўлмаса, индамаслиги ҳам мумкин. У доимо суҳбатдошга таъсир кўрсатиши, унинг бўйсунишини хоҳлайди. Унда эгоизм ҳисси кучли, ўзи хато фикр юритса, хатолигини суҳбатдош сезса ҳам уни бўйнига олмайди. Доминант тип — қатьиятли. Суҳбат давомида у сизнинг фикрингизни ярим йўлда тушунса, сизни охиригача тинглашни истамайди, гапни бўлиб, майинлик билан гапни тугатиб қўйиши мумкин. Агар иккала суҳбатдош ҳам доминант бўлишса, унда улар ўртасида осонгина рақобат ҳисси юзага чиқиши, келишмай қолишлари мумкин. Шунинг учун жанжаллашиб қолмаслик учун доминант шахснинг мустақиллиги, дадиллигига кўниш, унга ўз нуқтаи назарини охиригача баён этиш имкониятини бериш лозим.
Тобе типли шахс эса суҳбатдошнинг қарашларига мослашади, доимо ён беришга тайёр, шунинг учун у кам жанжаллашади, лекин ёмон кўриб қолган одами билан умуман гаплашмайди. Суҳбат шароитидагина у аста-секин ўзининг дадиллигини кўрсатиши, очиқ гаплашиши, баъзан эътирозлар билдириши мумкин. Тобе шахсли болаларни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир, шунинг учун ҳам уларни мақтаб туриш, гапираётганда кўзлар, юз ифодалари билан уларни руҳан қўллаб туриш керак. Бирор қарорга келиш керак бўлиб қолса, бу шахс қарорни яхшиси сиз қабул қилишингизни хоҳлайди, чунки жавобгарликни бўйнига олишни истамайди.
Юқорида келтирилган типларни кузатар эканмиз, барчасида яхши ва ёмон, ноқулай сифатлар борлигини кўрамиз. Ҳаётда кўпинча соф у ёки бу тип вакили учрамайди, лекин у ёки бу вазиятларда такрорланадиган фазилатларга қараб одамларни типларга бўламиз. Бундан ташқари, бир марта кўришда одам ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. Уни турли шароитларда бир неча марта кузатиш лозим.
Мавзу юзасидан қисқача хулоса:
Ушбу мавзуда шахснинг ижтимоий муносабатларда мавқеи, роли, установкалари, талаблар тизими, ижтимоийлашуви хусусиятлари, мулоқот давомида намоён бўладиган турли тоифалари тўғрисида маълумот ва тушунчалар берилган.
Назорат саволлари ва мустақил ишлар мавзулари:
1. Шахсни ўрганишнинг ижтимоий психология учун ўзига хослиги.
2. Шахснинг ижтимоий установкалари.
3. Шахс типлари ва уларнинг ижтимоий психологик
характеристикаси
Мавзу юзасидан адабиётлар рўйҳати:
Немов Р.С. «Психология». Кн.1. - М., 2003
Каримова В.М. Ижтимоий психология асослари. Т.: 1999, 94 б.
ЎҚУВЧИ ШАХСИ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ
ОБЪЕКТИ ВА СУБЪЕКТИ СИФАТИДА
§ 1. Шахс Ҳақида тушунча, шахс тарбияси, камолоти
Дунёга келган гўдак маълум ёшга қадар индивид ҳисобланади. “Индивид” лотинча "индивидиум" сўзидан келиб чиққан бўлиб, “бўлинмас”, “алоҳида”, "ягона" маъноларини англатади. Индивид биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудотдир.
Шахснинг шаклланишида ҳаракат ўзига хос омил саналади. Гўдак (чақалоқ) ҳам турли ҳаракатларни қилади. Бироқ, бу ҳаракатлар кейинчалик шартли рефлекслар бўлиб, онгли равишда эмас, балки шартсиз ва шартли қўзўатувчиларга жавоб тарзида юз беради.
Гўдакда нутқнинг ҳосил бўлиши, шунингдек, унинг томонидан ташкил этилаётган ҳаракатлар онгли равишда содир бўла бошланиши ва албатта, ижтимоий муносабатлар жараёнидаги иштирокининг рўй бериши шахс шаклланишининг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Шахс деганда муайян жамиятнинг аъзоси тушунилади. Одам-инсон индивиди шахсга айланмоўи учун руҳий жиҳатдан тараққий этган, ўз хусусияти ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилиши лозим.
Ҳар бир одам шахс сифатида турлича намоён бўлади. У ўзининг хусусияти, қизиқиши, қобилияти, ақлий жиҳатдан ривожланганлик даражаси, эҳтиёжи, меҳнат фаолиятига муносабати билан бошқалардан фарқланади. Булар шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, мазкур хусусиятлари ривожланиб маълум бир босқичга етсагина у камол топган шахс сифатида намоён бўлади. Шахс ижтимоий муносабатлар жараёнида қарор топади.
Шахснинг ривожланиши аввало унда шахсий хислатларнинг шаклланиши билан бошланади. Ривожланиши ўзида шахснинг жисмоний, ақлий ва бошқа хислатларнинг такомилини намоён этадиган жараён бўлиб, бундай хислатларнинг туўма, баъзилари кейинчалик эришган бўлади.
Шахс номини олиш учун нималар керак?- деган саволнинг туўилиши табиийдир. Одам ижтимоий мавжудот сифатидан шахсга айланиши учун унга ижтимоий - иқтисодий ҳаёт шароитлари муҳит ва тарбия керак бўлади. Ана шулар ҳамда шахснинг наслий хусусиятларининг такомиллашиб бориши одамнинг ривожланиши, шахс сифатида намоён бўлишини таъминлайди.
Одам боласининг шахс сифатида ривожланишини, унинг ҳар томонлама камолга етиши учун педагогика фани шахс ривожланишининг умумий қонуниятларини, унга таъсир этадиган омилларни, ривожланиш жараёнига алоқадор босқичларни аниқлаши керак. Шунингдек, бола шахсининг ривожланишида фаолиятининг ўрни ва аҳамиятини ҳам ўрганиши лозим.
Биз юқорида “ривожланиш” тушунчасини жуда кўп ишлатдик. Энди ушбу тушунчага атрофлича ёндошиб, таъриф беришга ҳаракат қилайлик. Одам биологик мавжудот саналади, табиий, биологик ва ижтимоий қонуниятларга бевосита бўйсунади.
Бошқача қилиб айтганда, шахс, инсон тирик организмдир, шу сабабли унинг ҳаёти биологиянинг умумий қонунларига, ёшлар анатомияси ва физиологиясининг махсус қонунларига бўйсунади. Булардан ташқари одамнинг комил инсон бўлиб етишувида аниқ мақсад асосида ташкил этилган хатти-ҳаракат, ирода сифатларининг камол топиши асосида айрим нуқсонларнинг бартараф этилиши қийинчиликларни енгиб ўтишга бўлган ишончи ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Маълумки, ҳаёти давомида инсон жисмоний ва психик жиҳатдан ўзгариб боради. Лекин болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик даврида ривожланиш ниҳоятда кучли бўлади.
Бола мана шу йилларда ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ўсиши, ўзгариши туфайли шахс сифатида камолга етади, бунда берилаётган тарбия мақсадга мувофиқ таъсир этиши натижасида бола жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар системасида ўзига муносиб ўрин эгаллайди.
Анатомик ва физиологик характердаги ўзгаришлар жисмоний ривожланишга тааллуқлидир. Одам бўйининг ўсиши, гавда оўирлигининг ортиб бориши, гавда тузилишининг ўзгариши, қон босими, ўпка сиўими, таянч-ҳаракат аппаратининг ҳолати ва бошқалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичларидир.
Руҳий жараёнлар ва бола руҳиятидаги ўзгаришлар, чунончи, диққат ва хотира даражаси, тафаккур хусусиятлари, сўз бойлиги ҳамда нутқнинг ривожланганлик даражаси ва бошқалар руҳий ривожланишга тааллуқлидир.
Шахс ривожланишида у ёки бу фаолият турлари (ўйин, ўқиш, меҳнат ва бошқалар)нинг турли ёшдаги фаолиятлар мазмуни (мақсадга йўналтирилганлик, ҳаракатнинг онгли, режали бўлиши, уларнинг самарадорлиги ва х.к) шунингдек, алоқа, муомала ҳамда кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар мазмуни, ижтимоий-ахлоқий меъёрларга бўйсуниш, ижтимоий бурчни англаш, унга нисбатан масъуллик каби хусусиятлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Шахснинг шаклланишида шахсий хислат ва сифатларнинг ривожланиб, тараққий этиб бориши муҳим ўрин тутади. Шахс сифатларини тўўри аниқлаш учун турли муносабатлар жараёнида уни ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Бугунги кунда таълим-тарбия тизими кадрларнинг янги авлоди тафаккурини, онгини шакллантиришга хизмат қиладиган зарур бир соҳа сифатида намоён бўлаётган экан, шахс таърифи ҳам бирмунча ойдинлашади. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисмига кирган "шахс" қуйидагича таърифланади:
Шахс - кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчиси.
Демак, шахс - ижтимоий муносабатлар маҳсули бўлиб, онгли фаолият билан шуўулланувчи ижтимоий мавжудот сифатида жамиятда ўз ўрни бор.
Шахснинг ривожланиши эса барча туўма ва ҳосил қилинган хусусиятлар: организмнинг анатомик тузилиши, физиологик ва психологик хусусиятлар, фаолият ва хатти-ҳаракатнинг миқдорий ва сифати ўзгариш жараёнидир.
§ 2. Шахсни ривожлантириувчи асосий омиллар
Инсон ҳаёт экан, бутун умри давомида ўсиб, ривожланиб, ўзгариб боради. Болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик йилларида шахснинг камол топиши яққол кўзга ташланади.
Ривожланиш деганда биз шахснинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ва маънавий камол топиш жараёнини тушинамиз. Педагогика ва психология фани ривожланишни биологик ва социал хусусиятлари ўзаро чамбарчас боўлиқ бўлган бир бутун нарса деб ҳисоблайди. Одам боласининг шахс сифатида ривожланиши ҳар томонлама камол топишининг самарали бўлишига эришиш мақсадида педагогика фани ривожланишининг қонуниятларини унга таъсир этувчи омилларни шунингдек, шахс камолотида таълим ва тарбия ҳамда фаолиятининг таъсири ва аҳамиятини аниқлайди ва таҳлил қилади. Шахс ривожланишига ирсият, муҳит ва тарбия каби омиллар таъсир этади.
Шахснинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар қуйидаги шаклда акс эттирилган. (1-шакл).
(1 –шакл)
Биологик омиллар (ирсият) | | Ижтимоий омиллар (муҳит) | | Мақсадли тарбия |
Ирсият - бу ота қони ёки аждодларига хос бўлган биологик хусусият ва ўхшашликларнинг наслга (болага) ўтиш жараёнидир.
Наслдан-наслга ўтадиган хусусиятларга қуйидагилар киради:
Анатомик-физиологик тузилиш (мисол учун юз тузилиши), органлар ҳолати, қадди-қомат, асаб тузилиши хусусиятлари, тери, соч ҳамда кўзларнинг ранги. Шунингдек, нутқ, тафаккур, ихтиёрий ҳаракат ва амаллар, вертикал ҳолатда юриш, меҳнат, ижод қилиш қобилияти ва бошқа истеъдод аломатлари ҳам наслдан-наслга ўтади. Истеъдод аломатлари умумий хусусият касб этади, муайян меҳнат ва ижод турига йўналтирилган эмас. Истеъдод аломатлари муайян фаолиятга мойилликни акс эттиради холос.
Маълум оилада тарбияланаётган болада ажлодларига хос истеъдод нишонаси акс этганда, айнан ана шу истеъдоднинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган, унинг ривожланиши учун қулай имкониятларга эга оила муҳитини назардан четда қолдирмаслик лозим.
Физиология ва психология фанлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, инсон боласи тайёр қобилият билан эмас, балки бирор бир қобилиятнинг рўёбга чиқиши ва ривожланиши учун манба бўлган лаёқат билан туўилади. Лаёқат гўё “мудроқ” ҳолатда бўлиб, унинг “уйўониши” - ривожланиши учун қулай муҳит яратишни талаб қилади.
Шахс муайян ижтимоий жамият маҳсулидир. Шахснинг ҳаётий фаолиятида ижтимоий муҳит унга ёки ижобий, ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ижтимоий жамият шахс имкониятларини рўёбга чиқариши ёки йўқ қилиши мумкин. Бу жамиятнинг маънавий қиёфаси, унда ташкил этилаётган муносабатлар мазмуни ҳамда даражасига боўлиқ.
Муҳит деганда шахснинг шаклланишига таъсир этувчи ташқи олам воқелик, ҳодисалар мажмуи тушунилади. “Муҳит” тушунчаси ўзида географик-ҳудудий, ижтимоий ва микро муҳит (оила) хусусиятларини ифода этади.
Микромуҳит ўзида қисман ижтимоий муҳит қиёфасини акс эттиради. Айни чоўда у нисбатан мустақилликка эга. Микромуҳит, бу ижтимоий муҳитнинг бир қисми бўлиб, оила, мактаб, дўстлар, тенгқурлар, кишилар ва шу кабиларни ўз ичига олади. Болани қуршаб турган муҳитда ижобий ва салбий ривожлантирувчи ва инқирозга элтувчи ҳодисалар мавжуд. Агар бола ўз туўма лаёқатига мос шароитда ўсиб, зарур фаолият билан шуўулланса, лаёқат эрта кўриниб ривожланиши, аксинча, бундай муҳит бўлмаса йўқ бўлиши ёки “мудроқ”лигича қолиб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари одоб, ахлоқ, хулқий сифатлар, шахснинг барча руҳий сифатлари фақат муҳит ва тарбиянинг ўзаро таъсири асосида вужудга келади.
Педагогика ва психология фанлари ижтимоий муҳит, унда шахснинг шаклланиш жараёнига таъсири ролига алоҳида эътибор беради. Ижтимоий воқеа ва ҳодисаларнинг шахс ривожига таъсири ўоят муҳим эканлигини таъкидлаган ҳолда, улар ижтимоий муҳит абадий эмас, у ижтимоий-тарихий қонуниятлар таъсири остида ўзгариб боради, дея таъкидлайдилар.
Оила муҳити - микро муҳит ҳам ўзига хос муҳим тарбиявий таъсирга эга. Шу боис, мустақилликка эришилгандан сўнг ўтган давр мобайнида оила муҳитининг шахс камолотида тутган ўрни ва аҳамияти масалалари чуқур таҳлил этилмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган “Оила” илмий маркази оиланинг бу борадаги имкониятларини очиб бериш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.
Мавжуд ижтимоий муҳит инсоннинг ўсиб бораётган онгига таъсир этади. Ижтимоий тузум даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг шахсга нисбатан онгли таъсири ҳам шунчалик юқори бўлади. Ушбу таъсир ижтимоий жамиятдаги мавжуд тарбия тизими орқали амалга оширилади.
Тарбия – бирор мақсадга йўналтирилган жараён бўлиб, у муайян даражадаги дастур ўоялари асосида махсус касбий тайёргарликка эга бўлган кишилар томонидан ташкил этилади.
Тарбия ижтимоий муҳит орқали келадиган тарбиявий таъсирларнинг барчаси билан боўлиқ ҳолда таъсир қилади. Бунда қулай омиллардан фойдаланилади, салбий таъсирларнинг кучини маълум даражада камайтиради. Муҳитнинг таъсири стихияли, тарбиянинг таъсири эса мақсадга мувофиқ олиб борилади.
Тарбия жараёнида қуйидаги ҳолатлар вужудга келади:
1. Тарбия жараёнида киши онгининг ўсиши содир бўлади. Масалан, бола ўз она тилини атрофини ўраб турган муҳитнинг таъсирида ўрганиб олиши мумкин. Лекин ўқиш ва ёзишни махсус таълим йўли билангина ўрганади. Маълум билим кўникма ва малакалар фақат тарбия жараёнида эгалланади.
2. Тарбия ёрдамида ҳатто, кишининг баъзи туўма камчиликларини ҳам керакли томонга ўзгартириш мумкин. Чунончи, баъзи бир болалар айрим камчиликлар билан туўилади. (кар, кўр, соқов ва Ҳ.к). Лекин махсус ташкил этилган тарбия ёрдамида уларнинг ақлий қобилиятлари тўла тараққий қилади, туўма камчилиги бўлмаган кишилар билан баробар фаолиятда бўлиши мумкин.
3. Тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таъсири натижасида юз берган камчиликларни ҳам тугатиш мумкин. (болаларнинг карта қимор ўйнаши, чекиши, ичиш ва наркотик моддаларга ўрганиш кабилар ва ҳ.к).
4. Тарбия истиқбол мақсадни белгилайди. Шу боис, у шахс камолотини таъминлашда илўор роль ўйнайди.
Тарбиянинг муваффақияти кўп жиҳатдан бола шахсининг ўзига хос хусусиятлари, у яшаётган муҳитнинг таъсирини ҳисобга олишга боўлиқдир. Шуни ёдда тутиш керакки, бола мажбур бўлган микромуҳит мазмунини унинг ривожланишига таъсир этувчи кишилар ва улар билан ўрнатилган алоқа моҳияти белгилайди. Бола оила аъзолари, тарбиячи, ўқитувчи, ўртоқлари, оилага яқин кишилари билан муносабатда бўлади. Ушбу муносабатлар боланинг ривожлашида ўоят муҳим роль ўйнайди. Болага уларнинг таъсири ўзаро муомала-муносабати бўлади. Ана шу алоқа асосида бола аждодлар тажрибасини ўзлаштиради, ўзи учун андоза танлайди.
Бола ва катталар ўртасидаги ўзаро муносабат фаол жараёндир. Мазкур жараёнда катталар фақатгина ўргатувчи бўлиб қолмасликлари лозим. Шундагина у ўз ҳаракатларини ўзи идора қилишга, ўз фаолияти мазмунини таҳлил қилишга ўрганади. Бола фикр қилар экан, ўйлар экан, унинг онги, тафаккури ўсади.
Ижтимоий муносабатлар жараёнида нутқ ривожланади. Чунки жамиятда бола катталар, тенгдошлар, тарбиячилар ва турли жамоалар қуршовида бўлар экан, у саволлар беради, кузатади, мулоҳаза қилади. Ҳаётий воқеа-ҳодисаларни тушунишга, яхшини ёмондан ажратиб олишга, ўз ҳаракатларини давр талабига мослаштиришга уринади. Ҳар бир ижтимоий жамиятда тарбиянинг мақсад ва вазифалари, ахлоқ меъёрлари, маданий бойликлар, жамият аъзоларининг диди, ах-лоқий қарашлари, дунёқарашлари, эътиқодлари ўзгариб боради ва улар тарбия воситасида болалар онгига сингдирилиб борилади.
Бола шахснинг ривожланиши учун фаол кундалик фаолият зарур. Фаолият ёрдамидагина бола атроф-муҳит билан муносабатда бўлади, шу орқали унинг билиш қобилияти ривожланади, тафаккур қилиш даражаси юксалади, характер сифатлари такомиллашиб, камол топади.
§ 3. Шахсни камол топширишда тарбия, ривожланиш ва фаолиятнинг
ўзаро боўлиқлиги
Президентимиз таъкидлаганидек, шахс ижтимоий ҳаётнинг маҳсули экан, у албатта, болани ўраб олган муҳит таъсирида ривожлантиради. Шахснинг ҳаёти фаолияти давомида муҳит унга ё ижобий, ё салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу таъсир ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариши ёки йўк, қилиши мумкин.
Муҳит - бу шахсга таъсир этувчи ташқи воқеа ва ҳодисалар комплексидир. Булар: табиий муҳит (географик, экологик) ижтимоий муҳит (шахс яшаётган жамият) оила муҳити ва бошқалар киради. Булар орасида ижтимоий муҳитнинг, яъни шахс яшаётган жамиятнинг инсон камолоти учун яратилган имкониятлари муҳим рол ўйнайди. Шахс ривожланишига эришиш ҳар бир жамиятда амалга оширилаётган тарбия тизими орқали амалга оширилади.
Фақат тарбия орқали инсондаги ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариш мумкин. Тарбия жараёнида аниқ мақсад ва режа асосида шахсга таъсир этилади.
Бунинг натижасида муҳитдаги воқеаларнинг тўўри ижобий таъсирини амалга ошириш имкони туўилади. Муҳит Бера олмаган нарсалар тарбия орқали ҳосил қилинади, ҳатто тарбия туфайли шахсда туўма камчиликларни ҳам ўзгартириб шахсини камолга етказиш мумкин. Бундан ташқари муҳитнинг салбий таъсири туфайли тарбияси издан чиққанларни ҳам қайта тарбиялайди. Ривожланиш шахс фаолиятидан ташқарида бўлмайди. Шу сабабли одам фаолияти унинг ривожланиши учун асос бўлади. Педагогик жиҳатдан тўўри уюштирилган ҳар қандай фаолият хоҳ ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт ва бошқалар шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Инсоннинг камол топиш жараёнини фақат ирсият, муҳит ва таълим-тарбияга боўлаб ўрганиш, талқин қилиш ҳам ҳақиқатга унчалик тўўри келмайди. Чунки ижтимоий тараққиётда шахснинг ўзи ҳам фаол иштирок этади.
Айтиш мумкинки, ижтимоий муҳит, таълим-тарбия шахснинг ўзи фаол иштирок этгандагина унинг туўма лаёқатини уйўотади, истеъдод қобилиятларини ўстира олади. Агар киши ўз ишини севса, унинг шу соҳадаги истеъдоди тезроқ ва кучлироқ рўёбга чиқа бошлайди.
Қобилият ва истеъдоднинг рўёбга чиқишида инсоннинг муайян фаолиятга қизиқиши билан бир қаторда унинг ўз устида ишлаши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Истеъдодли кишилар-иқтидор кучини тўла рўёбга чиқариши учун ўз устиларида тинмай ишлашлари, меҳнат қилишлари шарт. Масалан, машҳур грек нотиўи Демосфеннинг (эрамиздан олдин. IV аср) омма орасидаги дастлабки нутқлари муваффақиятсизликка учраган. Демосфен дудуқ, овози хаста, қисқа-қисқа нафас оладиган киши эди. У доимо бир елкасини ўгириб турар эди. Демосфен ўз камчиликларини тузатиш учун ўзи устида тинимсиз ишлади: у оўзига майда тошлар ва сопол парчаларини солиб, сўзларни талаффуз қилишни ўрганди, денгиз бўйида тўлқинлар шовқинида нутқ сўзлади, қояларга чиқиб баланд овоз билан шеърлар ўқиди, ойна олдида туриб юз ҳаракатларини бир маромга келтирди. Уй шифтига қилични осиб қўйди, у одати бўйича елкасини ҳар ўгирганда, қилич елкасига санчилар эди. Демосфен ҳафталаб уйдан чиқмасдан нотиқликни ўрганиши учун сочини ярмини қирдириб ташлади. Охир-оқибат ўзи кўзлаган мақсадга етиб шуҳрат қозонади.
Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Масалан, Алишер Навоий, Ибн Синоларнинг қунт билан, ҳатто кечалари ухламасдан китоб мутолаа қилганлари-ю, Амир Темурнинг ҳарбий санъатни эгаллаш борасидаги меҳнатлари фикримизнинг далилидир.
Машҳур кишилар ҳаётини ўрганиш шуни кўрсатадики, уларнинг ижодий фаолиятларидан асосий нарса узлуксиз излана билиш, ойлаб, ўз олдиларига қўйилган мақсад учун интилиш, курашиш, унга етишиш йўлларини излашдан чарчамаслик, мақсадга эришиш йўлидаги муҳим омилдир. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўзининг педагогик фаолияти даврида ўқувчиларга таълим-тарбия бериш билан бирга уларга фан асосларини чуқур сингдириб боришни ўз олдиларига мақсад қўйиши ва уни рўёбга чиқариш учун тинмай изланиш, меҳнат қила олиш қобилиятларини, кучли ирода ва қатъий характерини тарбиялаб боришлари лозим.
Табиийки, ўқувчиларнинг ўз мақсадларига эришишлари учун мактабда олган билим, кўникма ва малакалари камлик қилади. Улар юксак мақсад йўлида ўз устиларида тинмай изланишлари, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этишлари лозим.
Бахтга қарши, ўқитувчилар орасида болалар тарбиясида муҳим ўрин тутувчи омиллар ва уларнинг аҳамиятини билмайдиган нўноқ ўқитувчилар ҳам учраб туради. М: Айрим ўкитувчилар улгурмовчи, ўкишдан орқада қолувчи ўкувчилардан қутулиш йўлларини аҳтарадилар. Уларни ё синфда колдириш ёки бошқа мактабга ўтказиш йўлларини қидирадилар ва бунга эришадилар ҳам. Бу каби чораларни қўллаш билан биз ўқувчилар тарбиясини ташкил этишда кўзлаган мақсадга эриша олмаймиз.
Фанлардан ўзлаштира олмаган ўқувчиларни қобилиятсиз дейиш хато, ўқитувчининг биринчи галдаги вазифаси ҳар бир ўқувчининг ёшини ва психологик хусусиятини чуқур ўрганиши, унинг қизиқиши ва истакларини аниқлаши, уларни ҳисобга олган Ҳолда педагогик чора-тадбирларни қўллаши лозимдир. Умуман, педагогик жиҳатдан тўўри уюштирилган ҳар қандай фаолият бола шахсининг ақлий, ахлоқий, эстетик, жисмоний ҳамда иродавий ривожланишига ижобий таъсир этади.
Педагогика фани шахс ривожланишида тарбиянинг етакчилик ролини эътироф этиш билан бирга уларнинг ўзаро муштараклигини ҳам тан олади.
Рус педагоги К.Д.Ушинский таъкидлаганидек, педагогика фанининг энг муҳим вазифаси шахс ривожланишини ҳар жиҳатдан ўрганишдир ва ўқитувчининг ишда муваффақият қозониш шарти ўз ўқувчиларининг хислат ва хусусиятларини билишдир.
§ 4. Шахс шаклланишининг ёш даврлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
Шахснинг шаклланишида унга берилаётган таълим-тарбиянинг мазмуни, методлари ва воситалари боланниг ёш хусусиятларига мувофиқ келиши муҳим саналади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг руҳий хусусиятларини билиши, маълум ёшдаги ўқувчиларнинг диққат хотира, тафаккур лаёқатларини инобатга олиши асосида фаолият ташкил этиши лозим. Шахснинг ақлий ва жисмоний камолотида доимо илгарига қараб ривожланиш рўй беради. Боланинг жисмоний ва руҳий камолоти қарор топиб борар экан, бир қанча босқичларни босиб ўтади.
Шахснинг ривожланиб камол топиши, ҳаётнинг ҳамма босқичида бир хил бўлмай, балки ёш хусусиятлари ва ҳаёт тажрибаларига қараб ҳар хил бўлади. тарбия жараёнида ўсаётган авлоднинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини билиш ва ҳисобга олиш жуда зарур. Маълумки, бир хил ёшдаги болаларнинг, ўқувчи-талабаларнинг ҳар бирини ўзига хос хусусиятлари, психик жараёнлари мавжуд.
Бу ўзига хослик ривожланиш жараёнида яққол намоён бўлади. ёш хусусиятларни ҳисобга олиш, бола хусусиятига мослашиш эмас, балки шу ёш даврида бола имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия ишларини ташкил этиш демакдир. Шундагина шахс ривожланишига тарбиянинг таъсири самарали бўлади.
Тиббиёт, одам анатомияси, ёш физиологияси ва мактаб гигиенаси, психология ҳамда педагогика фанлари асосларига кўра боланинг ёш даврларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин
2-шакл
Гўдаклик даври (туўилганда бир ёшгача бўлган давр) | | Ясли даври (1 ёшдан 3 ёшгача) | | Мактабгача тарбия ёши (3 ёшдан 6-7 ёшгача) | | Кичик мактаб ёши (6-7 ёшдан 11-12 ёшгача) | | Ўсмирлик даври (12-15-16 ёшгача) | | Ўспиринлик даври (15-16 ёшдан 18 ёшгача) |
Ёш даврлари шартли равишда гуруҳланади. Унда муайян ёш даврининг бошқасидан ажратадиган чегара йўқ. Ёш даврларининг гуруҳланиши боланинг ривожланиш хусусиятларидаги ўзгаришларга қараб ажратилади. Қуйида ёш даврларига қисқача таъриф бериб ўтамиз.
Гўдаклик даври. Янги туўилган болада барча сезги турлари мавжуд бўлади. Ушбу сезгилар мураккаб бўлмай, оддий ҳолатдадир. Чақалоқ бир ҳолат фаол бўлиб, бу фаоллик аввало, қўл-оёқларнинг рефлекс йўли билан ҳаракатланиб туришида кўринади. Худди шундай рефлектор ҳаракатчанлик боланинг чинқириқларида ҳам намоён бўлади. Болада вужудга келадиган шартли рефлекслар 5-6 ҳафталарда яққол намоён бўла бошлайди. Масалан, у онасининг овозини танийди, уни эшитса тинчланади. Бегона одамларни “ёқтирмай” безовталанади.
Гўдаклик даврида бола бирмунча тажриба тўплаши билан унинг идрок ва тасаввурлари таркиб топа бошлайди. Одатда, беш-олти ойлик бола ўтирадиган бўлади, сўнгра эмаклаб, тик юришга ҳаракат қила бошлайди, бир-икки ёшда қадам қўйиб юра бошлайди.
Бола ярим ёшдан ошгач, “ўўлдираб” сўзлайди ҳамда атрофдагиларнинг гапларини тушуна бошлайди ва унда аста-секин пассив нутқ ўсади, икки ёшга қадам қўйгач, фаол нутқни ўзлаштириб, гапира бошлайди. Нутқ ва тафаккурнинг ўсиши билан боланинг атрофдаги кишилар билан муносабати мураккаблашиб, ўзига хос мазмунга эга бўла бошлайди. Ушбу ҳолат бола руҳиятининг ўсишига ёрдам беради. Ясли даврига қадар бола аниқ гапирадиган ва ўзи мустақил юра оладиган бўлади. Шунингдек, боланинг ҳаракатчанлиги, тафаккур ва нутқи зўр бериб тараққий этади. Бу даврдаги бола тафаккури “предмет тафаккури” бўлиб, у ўзи идрок қилган, кўрган нарсалар ҳақида фикр юритади. Унинг тафаккури предметлар муносабатида кўринади.
Сўз юритилаётган даврда боланинг ҳиссий кечинмалари юзага кела бошлайди. Дастлаб таъм билиш ҳамда тери сезгилари орқали қабулларга нисбатан органик ҳислар намоён бўлади. Кейинчалик эҳтиёж, эркаланиш ва яқинларига меҳрибонлик сезгилари, ўазабланиш, қўрқиш ҳамда завқланиш каби сезгилар намоён бўла бошлайди.
Мактабгача тарбия даври. Ушбу ёшдаги боланинг эмоционаллиги (ҳиссий берилувчанлиги) унинг фаоллигида, ҳаракатчанлигида кўринади. Бу ёш даврида болалар ҳаётида ўйин ўзига хос ўрин тутади, ўйинлар асосан катта ёшдаги кишилар ёки болаларнинг ҳаракатларига нисбатан тақлиддан иборат бўлади. Бола ўйиннинг мазмунидан кўра ўйналаётган буюмлар (ўйинчоқ ва қўўирчоқлар) ҳамда ўзининг ҳаракатлари кўпрок, завқлантиради.
Мазкур ёш даврида бола фаолиятида ихтиёрсиз фаоллик билан бир қаторда ихтиёрий диққат ҳам ўса бошлайди. Бу давр бола “мен” лигининг вужудга келиши билан ҳам характерлидир. У теварак - атрофдаги болалар билан ўзини солиштиради, ўзининг улардан устун жиҳатларини ахтара бошлайди. Бундай ҳолатлар унинг “менинг ўзим” сўзини кенг қўллашда сезилади.
Олти ёшга қадар бола дунёни ижтимоий борлиқни тўлалигача идрок этади. Унинг атрофдагилар билан муносабат доираси кенгайиб боради. Бу эса унинг нутқи ва тафаккурини янада ўстиради. Муносабатлар доирасининг кенгайиб бориши унга тарбиявий таъсир кўрсатиш имкониятини оширади.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг тафаккури аниқ тафаккур бўлиб, у нималарни идрок этса ёки тасаввур қилса, ўша нарсалар ҳақида фикр юритади. Шу боис бола учун мавҳум воқеа-ҳодисаларга нисбатан қиёслаб тушунтириш мақсадга мувофиқдир.
Атрофдагилар билан муомалада бўлиш асосида болада маънавий қараш шаклланади, эндиликда улар турли ҳаракатларни “яхши”, “ёмон” дея баҳолаб борадилар.
Бу даврда бола ҳаётида ўйин билан бирга фаолиятнинг бошқа турлари ҳам аҳамиятли бўлиб боради, дастлабки меҳнат кўникмалари ҳосил бўлади: расм чизади, лойдан, қумдан шакллар ясайди, картон ва айрим табиий материаллардан турли буюмлар ясайди. Шунингдек, улар катталар томонидан берилган оддий топшириқларни бажариб борадилар. Уларни кучлари етадиган ишларга жалб қилиш яхши самара беради.
Кичик мактаб ёши, 7 ёшга тўлган бола (ушбу ёш қатор мутафаккирлар томонидан дастлабки “етуклик ёши” сифатида эътироф этилган) жисмоний ва руҳий хусусиятларга кўра мактабда таълим олишга тўла тайёрдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўўрисида” ги қонунига мувофиқ республикамиздаги болаларнинг барчаси 6-7 ёшдан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил ола бошлайди. Шу даврга қадар бола ҳаётида муҳим ўрин тутган ўйин фаолияти ўз ўрнини тизимли, узлуксиз равишда амалга ошириладиган ва мажбурий вақт асосида ташкил қилинадиган ўқиш фаолиятига бўшатиб беради. Ёш бола учун бундай “масъулиятли меҳнат” га ўтиш қийин кечса-да, у аста-секин бундай шароитга кўника боради.
Кичик мактаб ёши ўқувчилари ижтимоий борлиқ ҳақида муайян тасаввурларга эга бўлсалар ҳам рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини билишга қизиқади. Мактабда ташкил этилаётган таълим жараёни боланинг ақлий фаолияти учун зарур бўлган фазилатларнинг таркиб топишини таъминлайди.
Кичик мактаб ёши ўқувчилари жисмоний жиҳатдан бир маромда ўсадилар, ўўил ва қиз болалар гавда тузилиши жиҳатидан бир-бирларидан деярли фарқ қилмайдилар. Уларнинг бўйи ўртача 120 см, оўирлиги 22 кг атрофида бўлади. Суякларда тоўайлик ҳолати устун. Найсимон илик суяклари асосан энига ўсади, тузилиши такомиллашиб боради ва 12 ёшда бу суяклар катталарникидай қиёфага эга бўлади. Лекин бўўинлар, умуртқа поўонаси, тос суяклари ҳали эластик ҳолатда бўлади.
Кўкрак қафаси ва умуртқа поўонаси суяклари етарлича қотмаганлиги туфайли улар тез шикастланиши мумкин. Уларда мускул пайлари ва бўўинлар тез ривожланади. Мускул кучининг ортиб бориши туфайли бу даврда ўқувчилар ўоят ҳаракатчан бўлишади.
Кичик мактаб ўқувчиларининг бош мияси тез ўсиб бориб, унинг тузилишида ўзгаришлар рўй беради. Уларда ўпка ривожланган, лекин нафас йўли ҳамда диафрагма бўш ривожланган бўлади, шу туфайли кичик ёшдаги ўқувчилар кўп вақт ҳаракатсиз қолсалар, организмнинг кислород билан таъминланиши ёмонлашади.
Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг юраги, қон айланиш тизими ва нафас олиш органлари ўсишда давом этади. Уларнинг юраги ўзидан катталарникига нисбатан икки марта кўп қон ишлаб чиқаради. Шу боис, уларнинг юрак уриши тез бўлиб, ҳар дақиқада 90-92 мартага етади. Ўоннинг таркибида оқ қон таначалари кўп бўлади.
Жисмоний ўсишнинг бу каби хусусиятлари кичик ёшдаги ўқувчиларга нисбатан ўқитувчилар томонидан эҳтиёткорона ёндошувни талаб қилади. Уларни асабийлашишдан сақлаш лозим. Бу ёшдаги ўқувчилар кўпроқ ҳаракат қилишлари, очиқ ҳавода бўлишлари, етарли даражада дам олишлари, ухлашлари талаб этилади. Атрофдагилар бунинг учун ўамхўрлик қилишлари лозим. Уларнинг стол атрофида, партада тўўри ўтиришларига, ўринда текис (ўрин юмшоқ бўлмагани маъқул) ётишларига, қоматини тик тутиб юришларига эътиборли бўлишлари керак. Ўйин вақтида қалтис ҳаракат қилишдан уларни сақлаш зарур.
Кичик мактаб ўқувчиларида ихтиёрий диққат, хотира ва идрок, тафаккур, ихтиёрий идрок қилиш, нутқ, ҳис-туйўу, ирода каби руҳий жараёнлар, ривожланади. Шу боис, улар билим олишга ва ўрганишга интилувчан бўладилар. Атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг барчаси уларни қизиқтиради. Ўқитувчи уларнинг қизиқишларини қондиришга ҳаракат қилишлари ва шу асосда ушбу қизиқишларни ривожлантириб боришлари керак.
Кичик мактаб ёши ўқувчилари учун энг идеал шахс – ўқитувчи бўлиб, болалар уларнинг талабларини сидқидилдан бажаришга уринадилар. Улар орасида ўқитувчининг обрўси ўз ота-онаси обрўсидан ҳам баланд бўлади.
Кичик мактаб ёши ўқувчиларининг фикрлаши образли бўлади. Шу боис уларга киноя, кесатиш ҳамда қочириқли гапларни гапириш самара бермайди. Ўқитиш кўргазмали қуроллар, воситалар ёрдамида ташкил этилиши керак. Материални тушунтиришда унинг образли, ифодали бўлишига эришиши лозим. Уларнинг кайфиятига ўқишдаги ютуқлари, олган баҳолари шунингдек, амалга оширган ижобий ишлари таъсир қилади. Шу боис, ўқитувчи томонидан унга берилаётган эътибор алоҳида қийматга эга. Унинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг эътирозига сабабчи бўлса, унда ўқиш истаги йўқолади. Мактаб таълимидан кўнгли совийди. Ўқитувчидан қўрққанидан ёлўон гапира бошлайди. Бу ҳол доимий такрорланаверса, қўрқоқлик ва ёлўончилик унинг асосий хислати бўлиб қолади. Ўқитувчи танбеҳи оқилона бўлиб, бола шаънини ерга урмаслиги, шахсини камситмаслиги керак.
Кичик мактаб ёшидан ўтгач, ўсмирлик даври бошланади. Бунда бола шахси ривожланишининг мураккаб даври бошланиб, у ўтиш даври деб аталади. Ўтиш даври болаликдан балоўат даврига ўтишни ифодалайди. Ўсмирлик ёшининг мураккаблиги унинг анатомик-физиологик ва психологик хусусиятида рўй бераётган кучли ўзгаришлар билан боўлиқ.
Ўсмирлик ёшида жисмоний жиҳатдан секин ўсиш даври тугайди. Жисмоний ўсиш тезлашади. Ўсмирлар 3-4 йил ичида 20-25 см ўсадилар (қизларни ўсиши18-25, ўўил болалар 25-30 см ни ташкил этади). Бўйига ўсиш илик суякларининг узайиши ва умуртқа суягининг катталашиши ҳисобига рўй беради, аммо илик суякларининг охирги қисмларида ҳам тоўайлик ҳолати устун бўлиб туради. Шу сабабли уларга жисмоний топшириқлар беришда гоҳида бу ҳолат инобатга олиниши керак. Ушбу ҳолат туфайли ўсмирнинг қадди-басти бесўнақай кўринади. Ўз навбатида суякнинг тез ўсиши, мускуллар ривожининг ортда қолиши сабабли ўсмир баланд, оёқ-қўли узун, озўиндай кўринади. Бу эса унинг юришига, гавда тутишига таъсир этади.
Ўсмирнинг кўкрак қафаси ҳам бўйига нисбатан секин ўсади. Шу сабабли кўпчилик ўсмирларнинг кўкрак қафаси тор бўлади. Бу ҳолат организмнинг кислород билан тўйинишига тўсқинлик қилади. Таълим-тарбия жараёнида мазкур ҳолатни инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Қон айланишида ҳам катта ўзгаришлар юз бериб, юрак ҳажми ортади, аммо қон томирларининг ривожи бир оз ортда қолади.
Ўсмирлик ёшида жинсий етилиш даври бошланади. Уларда аёллик ва эркакликнинг ташқи белгилари (овознинг дўриллаши, мўйловнинг сабза уриши, кўкрак қафаси ва кўкрак безларининг шакли, ўўил ва қиз боланинг нафас олишидаги тафовут) пайдо бўла бошлайди. Ўзгаришлар таъсирида рўй берган эротик сезгилар уларни ташвишга солади. Буларнинг барчаси ички ва ташқи тафовутларни кучайтиради. Организмдаги ўзгаришлар ўсмирнинг атрофдагилар билан муносабати мазмунига таъсир этади. Ўсмир табиати тундлаша боради, кайфияти тез ўзгаради. Уйда оила аъзолари даврасида эса ўзини эркин сезади. Шу боис кўпроқ улар билан бўлишни истайди.
Ўсмирнинг фаолиятида ўқиш муҳим ўрин тутади. Ўқиш ишга айланиб қолганлиги учун талабларнинг ортиб бораётганлигига ўсмир бефарқ муносабатда бўлади. Фанларни ўзлаштиришда қисман “пастлашиш” ҳолати кузатилади. Аммо мустақил топшириқларни бажаришда фаол бўлади.
Ўсмир интизомида салбий ҳолатлар кўрина бошлайди. Бу ҳол унинг мустақил бўлишга интилиши асосида юзага келади. Агар ўқитувчи ўқувчи хусусиятини яхши билмаса, қўйилаётган талабларда бирлик, яқинлик бўлмаса ҳамда улар асослаб берилмаса, ўсмир хулқида катталарга бўйсунмаслик каби салбий хусусиятлар қарор топади ва унинг хатти-ҳаракатида бу хусусиятлар кўринади.
Ўсмир ўқувчининг эътиборини ўқишдан ташқари ишларни ўзига жалб қилади. Ўсмирда муайян йўналишга эга ҳаракатли ўйинлар қизиқиш уйўотади. Бу хилдаги ишларда у ўзининг шахсий сифатларини намойиш қилиш имконига эга бўлади.
Жамоат ишларига ўсмирларни фаол жалб этиш уларда ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик каби фазилатларни шакллантиради. Ўсмир учун тенгдошларининг эътибори, жамоанинг фикри унга ота-она ва ўқитувчи фикридан ҳам кўпроқ таъсир қилади. Шунинг учун у тенгдошлари ўртасида обрў орттиришга, лидерликка интилади. Агар у ўзини ўқиш ва жамоа ишларида кўрсата олмаса ёмон хулқли ўқувчи бўлиб танилишига ҳам рози. Бу эса аксарият ҳолларда ўсмирни “крименоган” микромуҳитга томон етаклаб боради. Бу каби ҳолатларни олдини олишда энг тўўри йўл ҳар бир ўсмир учун ўз кучи ва имкониятларига лойиқ жамоа топшириўини берилишидир. Шундагина ўсмир жамоа учун кераклилигини англайди.
Ўсмирда ҳис-туйўуларни идора қилиш лаёқати энди-энди шакллана боради. Бу унинг хулқида намоён бўлади. Ўзининг ҳар нарсага жаҳли чиқиши, қўполлик ҳолатлари тез-тез юз беради. Ўсмирларнинг бу хусусияти кўпроқ баҳс-мунозара жараёнида кўзга ташланади. Гарчи, ўз фикри асосли бўлмаса-да уни маъқуллашга уринади.
13-14 ёшларда ўсмирларда бурч ҳисси, масъулият туйўуси ўсади, бирмунча вазминлик пайдо бўла бошлайди. Бу даврда ўсмирда мақсадга интилиш, ўзи учун идеал танлаш вужудга келади. Ўсмирларда ахлоқий эътиқод шаклланиб, ўзига хос қарашлар таркиб топа боради.
Демак, ўсмир билан муносабатда сабр-тоқат, вазминлик зарур. Унга мустақиллик бериш, буйруқ эмас, аксинча, маслаҳат бериш бу ёшдаги ўқувчиларни тўўри тарбиялашнинг гаровидир.
Ўспиринлик даври. Ўспиринлик даври жисмоний ўсишнинг тинч даври саналади. Шу боисдан, ўсмирлардан фарқли равишда ўспиринлар фаолиятида романтик ҳис-туйўулардан кўра кўпроқ реализм муҳим ўрин тутади.
Ўспириннинг тана тузилишидаги органларнинг (қўл, оёқ, кўкрак қафаси, елка) бир-бирига мувофиқсизлиги ўспиринлик даврига келиб, аста-секин йўқола боради, уларнинг қоматлари шаклланади. Тана массаси билан юракнинг ҳажми ўртасидаги муносабатда уйўунлик, орқа умуртқа суяклари билан тананинг тузилишида мувофиқлик вужудга келади. Мускулларнинг кучи ва иш қобилияти ортади. Ички секреция безларининг фаолияти мувозанатлашади. Жинсий етилиш асосан тугайди. Баъзи ўспиринларда бундай етилиш ортда қолади. Бунга сабаб болаликда кечирган оўир касаллиги, организмнинг кучсиз, нимжон ёки дардчиллиги бўлиши мумкин. Бугунги кунда ўсмирлар ривожланишидаги (тезлашиш) туфайли ўспириннинг етилиши ҳам тезлашади ва юқорида қайд этилган ҳолат деярли кузатилмайди.
Ўспиринларда органларнинг таркиб топиши ва организм тўқималаридаги такомиллашиш ниҳоясига етади. Улар жисмоний кучли, хушбичим ва соўлом бўлганликлари туфайли тетик ва қувноқ ҳаёт кечирадилар.
Ўспиринлар мия ҳужайраларининг тузилишида рўй берган такомиллашиш, асаб тизими ва фаолияти мазмунининг ўзгаришига олиб келади.
Ўспирин фаолиятининг асосий тури ўқиш бўлиб қолаверади. Билимлар ҳажми кенгаяди. Улар ижтимоий муносабатлар, хусусан оила, молиявий, меъёрий, маъмурий, хўжалик, меҳнат ҳамда жиноий фаолиятлар моҳиятини теран тушунишга интила бошлайдилар. Шу сабабли мазкур ёш даврида уларга ижтимоий-маънавий билимларни бериш мақсадга мувофиқдир. Ўспирин назарий маълумотлар мазмунини таҳлил эта олиш имконига ҳам эга. Оилавий, хўжалик, олди-сотди хусусидаги муносабатларни ташкил этиш, маиший ва алоқа хизматлари, шунингдек, жамоат транспортидан фойдаланиш чоўида уларда ижтимоий билимларни эгаллашга нисбатан эҳтиёж ва қизиқиш ҳосил бўлади. Эҳтиёж ҳамда қизиқиш ўз-ўзидан ижитмоий фаолиятни ташкил этишга бўлган раўбатни юзага кетиради.
Ўспирин ижтимоий муносабатлар моҳиятини англашга, улар ҳақида чуқур мулоҳаза юргизишга интилар экан, уларда ахлоқий (маънавий) тасаввур ва идрок ҳосил бўлади. Ихтиёрий ва барқарор диққат эса, уларнинг маънавий тафаккурининг шаклланишига имкон яратади, натижада улар ижтимоий муносабатлар борасида мантиқий асосли фикр юрита бошлайдилар.
Ўспирин ёшда ўқувчилар турли ўқув фанларининг назарий ва методологик асосларини эгаллашга интиладилар, фанлараро алоқадорлик ва боўлиқлик хусусида фикр юрита бошлайдилар. Шу боис, таълим ва тарбияни ташкил этишда фанлараро алоқадорликдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодиёт ва экология асослари, меҳнат ҳамда ҳарбий таълим каби фан ва махсус курслар доирасида иқтисодий, экологик, меҳнат ва ҳарбий фаолиятларнинг маънавий асослари, оқибатлари тўўрисидаги маълумотларнинг берилиши ўспиринларда маънавий саводхонликнинг вужудга келишини таъминлайди.
Ўспиринларда шахсий фаолиятни ташкил этишда мустақилликка интилиш яққол кўзга ташланади, бу эса уларда ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар мазмунини ўзлаштиришда ижтимоий фаоллик кўрсатиш эҳтиёжини юзага келтиради. Уларнинг ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш органлари, жамоатчилик ташкилотлари фаолиятидаги иштироки ана шу эҳтиёжни қондириш йўлида муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Ўспиринларнинг илм-фан, сиёсат, техника, спорт, санъат олами билан боўлиқ қизиқишлари даражасини инобатга олиб оммавий ахборот воситалари саҳифаларида ёритилган юқорида қайд этилган соҳаларга оид ижтимоий мазмундаги ахборот, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлаш ўқувчилар маънавий маданиятини шакллантиришда яхши самаралар беради. Ўспиринлардаги қизиқишни инобатга олган ҳолда ижтимоий мазмундаги хусусан, “Бизнес фаолиятини ташкил этишнинг маънавий асослари”, “Олди-сотти муносабатларининг ахлоқий негизлари”, “Ёшлар жиноятчилиги ва унинг оқибатлари”, “ХХI асрга наркотикларсиз қадам ташла!”, “Сенинг Ҳуқуқ ва бурчларинг”, “Ёшлар ижтимоий меҳнатини ташкил этиш шартлари”, “Никоҳ муқаддас битим”, “Табиатни муҲофаза қилишнинг маънавий асослари”, “Терроризм – мудҳиш жиноят”, “Қонуний ҳаракат ва ҳаракатсизлик нима?” каби мавзуларда маъруза ва семинарлар ташкил этиш, мустақил равишда ижтимоий адабиётлар билан ишлашга ўргатиш, ноахлоқий хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари хусусида давра суҳбати, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан учрашув ва анжуманлар ўтказиш, шунингдек, ижтимоий мавзудаги кинофильмлар намойиш этиш ўоят муҳимдир.
Ўспирин ёши ўқувчилари ўзлари учун идеал танлашга интиладилар. Ушбу истакни раўбатлантириш мақсадида улар ўртасида адолат, эрк, одиллик тимсоли бўлган, элу юрт тинчлиги, ватан хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган кишилар тўўрисидаги маълумотларни беришга қаратилган фаолиятни ташкил этиш ўқувчиларнинг хуқуқий маданиятини шакллантириш йўлларидаги муҳим омил бўлади. Ўз идеаллари шахсидан намуна ўзлаштириш ўспиринларда ижтимоий масъуллик хислатларининг шаклланишига, жамиятда эрк ва адолат, қонун устуворлигига эришиш учун кураш ўояларига содиқлик ҳиссининг уйўонишига олиб келади.
Ўспирин йигит-қизларда бир-бирларига нисбатан қизиқишнинг вужудга келиши, икки жинс орасидаги дўстлик-ўртоқлик туйўуларини шаклланишига замин ҳозирлайди. Баъзи ўспиринларнинг дўстлиги замирида Ҳақиқий севги-муҳаббат қарор топади. Шу сабабли уларда оила ва никоҳ масалаларига нисбатан жиддий муносабатни таркиб топтириш, вояга етмаганларнинг никоҳга киришлари, шунингдек, улар ўртасидаги жинсий яқинликнинг олдини олиш мақ-садида улар орасида оила ва никоҳнинг маънавий асослари борасидаги тарўибот ишини кучайтириш, бу борада ўта эҳтиёткорона ёндашувни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Ўспиринларнинг барча интилишлари муайян мақсад билан боўланади. Уларнинг кўпчилиги яхши хулқли инсон бўлиш, ватанга, халққа хизмат қилишга интиладилар. Аммо, айрим ўспиринлар носоўлом муҳит таъсирига тушиб қоладилар, натижада улар шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўя бошлайдилар. Уларнинг характеридаги бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун тарбия ишида ўспириннинг ижобий фазилатига таяниб иш кўриш, уларга ишонч билдириш, уларни қўллаб-қувватлаш самарали натижа беради. Ўспиринларга ахлоқий-ҳуқуқий меъёрлар моҳиятини тўўри англатиш, уларни шахс эрки ва ҳуқуқларининг кафолатли эканлигига ишонч ҳосил қилишларини таъминлаш, фуқаролик эркинликлари ўспирин учун ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топа олиш гарови эканлигига ишонч ҳосил қилишларини таъминлаш, ахлоқий меъёрлар моҳиятини тўўри талқин этишларига эришиш мазкур ёш вакиллари ҳаётининг аянчли, фожиавий якун топмаслигига олиб келади.
Ўспирин шахсининг ривожланишида жамоа муҳим ўрин тутади. Жамоа ўспиринни ўзига жалб этар экан, уннг фикри, ўспиринга нисбатан кўрсатилаётган муносабати катта аҳамиятга эга. Шу сабабли синфдан ташқари шароитда ташкил этилаётган ижтимоий мазмундаги тарбиявий тадбирларни жамоа иштирокида ташкил этиш, ўқувчиларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кучига таяниб, ўспиринга таъсир кўрсатиш яхши натижалар беради. Шунингдек, ўспирин шахсида катта ёшдаги, тажрибали ҳамда билимдон кишилар мулоқотига интилиши каби хусусиятни инобатга олиб ана шундай кишилар билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этиш лозим. Хуқуқий тадбирларни уюштиришда жамоанинг бу борадаги имкониятини ҳисобга олиш кўп фойда келтиради.
Ўспирин ўқувчилар ўртасида ижтимоий билимларни тарўиб этишда эркин мулоқот, баҳс ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Чунки улар ўз фикрларини илгари суриш, уни ҳимоя қилиш лаёқатларини намоён этишга интиладилар. Улар ҳам ўсмирлар каби гоҳида фикрлари тўўри, асосли бўлмаса-да, унда қатъий туриб олишга уринадилар. Ушбу камчиликка барҳам бериш мақсадида синф раҳбари, ўқитувчилари томонидан ўспирин фикри, унинг позициясини диққат билан кузатиш, таҳлил қилиш ҳамда ўспиринга ўз вақтида ёрдам беришга уриниш энг мақбул педагогик чора ҳисобланади.
§ 5. Марказий осиё мутаффакирлари ижодида шахс камолотини шакллантириш
IX-XV асрлар Марказий Осиё маънавий маданияти ривожида муҳим давр ҳисобланади. Шу боис файласуф, тарихчи, педагог, математик олимлар бу давр маданий-маънавий мероси ҳақида қатор илмий тадқиқот ишлари яратдилар.
Педагог олимларнинг Шарқ мутафаккирлари ижодида таълим-тарбия, шахс маънавий камолоти масалаларига баўишланган илмий тадқиқотлари педагогика фанининг ривожида муҳим ўрни бор. Лекин улар алломалар меросида олўа сурилган таълим-тарбия масалаларини ёритишда миллийлик тамойилидан келиб чиққан ҳолда ёндашмадилар.
Аслида эса Марказий Осиё алломаларининг таълим-тарбияга оид қарашларида маънавий қадриятларга бўлган эътибор асосий ўринда турадики, бу бевосита инсон камолотини шакллантиришга омил бўла оладиган ҳодисадир.
Шарқ Ренессанси деб номланган IX-XV аср Марказий Осиё маънавий маданиятининг энг юксакликка кўтарилган, бой даври бўлиб, бу даврда илм-фаннинг икки йўналиши (биринчиси) инсон учун табиий фанлардирки, у ақл кўзи билан эгалланади, иккинчиси) бу фанлар инсон томонидан (бошқа) кишилардан тақлид қилиб ўрганилади, улар асосида шариат қонунлари ётади. Бу фанларнинг асосини Қуръонда ва Суннада бўлган Аллоҳ ва унинг элчисининг олдиндан белгилаб берган йўл-йўриқлари ташкил этади1.
Бу даврда Шарқ маданиятини умуминсоний қадрият даражасига кўтариш маркази "Маъмун академияси" (IX аср, Баўдод,"Байтул ҳикма") ташкил этилди. Академия илмий ижодкорлари фаолиятида" Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари моддий ва маънавий маданиятининг қўшилиши асосида ҳозирги Марказий Осиё маданиятининг махсус бир-биридан ажратилмаган кўп қиррали қоришиқ тури вужудга келди2. Бундай кўп қиррали илмий қадриятларнинг майдонга келишида ватандошларимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (780-850), Аҳмад ал-Фарўоний (247-861), Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал - Марвазий (IX аср), Абу Наср Форобий (870-950), Абу Али Ибн Сино (980-1037), Абу Райҳон Беруний (975-1050) ва бошқаларнинг хизматлари катта бўлган.
Демак, бу давр ўзининг ҳар томонлама юксаклиги, яратган бой маданий мероси, миллий қадриятлари, жаҳонга машҳур алломаларнинг етишиб чиққанлиги билан қимматлидир. Шарқ мутафаккирларининг маънавий маданият соҳасига қўшган улушлари ниҳоятда бой бўлиб, мазмунан қадриятларнинг барча йўналишларини қамраб олганлиги билан характерлидир. Улар:
ақлий маданиятни шакллантириш билан боўланган қадриятлар;
маънавий-руҳий қадриятлар;
ижтимоий-сиёсий қадриятлар;
бадиий-нафис қадриятлар;
диний қадриятлар тарзида ўз ифлодасини топган.
Инсон ахлоқи ақлга, хулқ ва хатти-ҳаракати эса илм-фанни ўрганишга ва маърифатга асослангандагина маънавий камолотга эришади. Мутафаккир алломаларнинг фикрича, инсонпарварлик ўояларининг амалга ошиши, маънавий баркамолликка эришув чуқур билим олиш ва маърифатли бўлишга боўлиқ. Шунинг учун ҳам улар илмлиликни умуминсоний қадрият даражасида улуўлайдилар, жамиятнинг барча аъзоларини илм эгаллашга чақирадилар, илмнинг инсон маънавий ҳаётда тутган ўрнини юқори баҳолайдилар.
Форобий педагогик қарашларини, таълим-тарбия ҳақидаги таълимотини ўрганишда инсон хислатлари тўўрисидаги фалсафий фикрлари ниҳоят муҳим аҳамият касб этади. Форобий ўзининг фалсафий қарашларида одамнинг тузилишини, руҳиятини, моддий ва маънавий оламини ўрганишга аҳамият беради.
Форобий таълимотига, инсон барча бошқа жисмларда бўлмаган қобилият ва кучга-руҳий қувватга-ақл ва сўзлаш қобилиятига эга, бу куч уни табиатдаги бошқа жисмлардан ажратиб туради ва унинг устидан ҳоким бўлиш имкониятини берганлиги намоён бўлади.
Форобий бу дунёқарашида нарса ҳодисаларни билиш, инсон ақлини билим билан бойитиш уни илмли, маърифатли қилиш учун хизмат қилувчи руҳий жараёнларга алоҳида эътибор беради.
Форобий ўзининг "Бахт-саодатга эришув ҳақида", "Фанларнинг таснифи", "Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўўрисида", "Илмлар ва санъатлар фазилати" каби кўплаб рисолаларида инсоннинг маънавий ривожланиши илм-маърифатга боўлиқлигини таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний билим умуминсоний қадриятларни ўрганишнинг калити эканлигини алоҳида таъкидлайди. Илм-маърифатли одам жамият тақдири, инсонлар тақдири учун курашувчан, барча ёмонликлардан узоқдир. "Илмнинг фойдаси очкўзлик билан олтин-кумуш тўплаш учун бўлмай, балки у орқали инсон учун зарур нарсаларга эга бўлишдир".3
Умуман, Абу Райҳон Беруний илм-фаннинг буюк ҳомийси ва мухлиси сифатида мамлакатнинг ободончилиги илм-фаннинг гуллашида, одамнинг бахти эса унинг билим ва маърифатида деб билди. Яратган асарларида у таълим-тарбияга доир шеър ва ҳикматлардан мисоллар келтириб, улар орқали ҳар бир инсон ўз қалбининг фармойишига кўра хайр-эзгуликка интилиши, сунъий обрў, шуҳрат қозониш учун мурувват ва шарофат кўрсатмаслиги кераклигини таъкидлайди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадўу билиг" асарида ақлий, ахлоқий, меҳнат, жисмоний ва нафосат тарбиясига доир фикрлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. У инсонни улуўлайди. Унинг фикрича, инсоннинг улуўлиги ақл-идроки, сўзлаш қобилияти, билими, уқуви, ҳунарга эгалигидадир.
Адиб ўқув ва билимни фарқлайди: ўқув туўма равишда инсон руҳиятида мавжуддир, билим эса ўқиш-ўрганиш ва меҳнат туфайли эгалланади. Агар уларнинг ҳар иккиси ўзаро бирлашса, инсоннинг қадри ортади:
Заковат қаерда бўлса, улуўлик бўлади,
Билим кимда бўлса, буюклик олади.
Заковатли уқади, билимли билади,
Билимли, заковатли тилакка етади.
Юсуф Хос Ҳожиб таълим ва тарбиянинг узвий боўлиқ ҳолда бўлишини тавсия этади, ўўил болаларнинг бир неча санъат турларини ва ҳунарларни тугал ўрганмоўи лозимлигини таъкидлайди, бу-уларнинг келажак ҳаётлари, жамият ривожи учун зарурлигини айтади.
Аллома фарзандларга турли билим ва ҳунарлар ўргатилмоўи кераклигини айтиб, уларни гўзал ахлоқли қилиб, вояга етказишни ота-оналарга маслаҳат беради:
Худо кимга заковат, ақл, билим берса,
У барча орзуларга қўл узатади.
Кимнинг хулқи яхши, феъл-атвори тўўри бўлса,
У тилагини топади, кун ва ой унга боқади.
Яхши феъл-атвор барча эзгуликларга моядир, хулқ-атвор барчаси яхши бўлса, минг-минг севинч бўлади.
Умуман, Юсуф Хос Ҳожиб "Қутадўу билиг" достонида тил одоби, ростгўйлик, поклик, камтарлик севги ва вафо, мурувват, сабр-тоқат каби фазилатлар хусусида қилган Ҳикматли панду насиҳатлари билан кишиларни, ёшларни ҳар бир ишда ақл-идрокли, ўзгаларга ўамхўр ва мушфиқ бўлиши ҳар бир ишни ўз ўрни ва ўз вақтида адо этишга даъват этади. Бир сўз билан айтганда бугунги давр талабига ҳамоҳанг равишда инсонни комилликка ҳидоят қилади.
Абу Али ибн Сино этика ва ахлоқий тарбия масалаларини фалсафий-педагогик асосида ёритиб беришга ҳаракат қилади. У айниқса, оила тарбиясида ота-онанинг ўрнига алоҳида тўхталиб: "Бола туўилгач, аввало, ота унга яхши ном қўйиши, сўнгра эса уни яхшилаб тарбиялаши керак", деб маслаҳат беради.
Ал-Хоразмий эса инсоннинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати мантиқий фикрлашга асослангандагина мукаммал шаклланиши мумкин, деган ўояни илгари суради.
Алишер Навоий наздида таъма аралашган яхшилик ҳикмат, ҳиммат инсоннинг маънавий ҳиссиётига салбий таъсир этувчи ҳолатдир. Таъмасиз яхшилик қилиш бу сахийликдир. Одамгарчиликнинг энг юксак белгиси сахийлик ва ҳимматдир. Юксак инсонийликнинг ўлчови бу виждон ҳисобланади. Шу боисдан, Шарқ мутафаккирлари виждон поклиги, оила, ота-она, халқ, фарзанд бурчи ҳақида олўа сурилган ўояларнинг асосини инсонпарварлик ташкил этади.
Чунончи, ота-она фарзандларнинг ўзаро муносабати, бурчи маънавий қадриятларнинг олтин калитидир. Алишер Навоий бу ҳақда қуйидагича фикрлайди:
"Бошни фидо айла ато қошиўа,
Жисмни қил садқа ано бошиўа.
Икки жаҳонингга тиларсан фазо-
Ҳосил эт ушбу иккисидан ризо.
Тун-кунингга айлагали нур фош,
Бирини ой англа, бирисин қуёш.
Сўзларидин чекма қалам ташқари,
Хатларидин қўйма қадам ташқари".1
Шарқ мутафаккирлари дидактик характердаги илмий асарларида маънавий маданиятни шакллантиришнинг шакл, усул ва воситаларини қоришиқ ҳолда баён этдилар. Чунки ўрта аср педагогик фикрлар назарияси ва амалиёти тарбиянинг лисоний шакл ва усулларига таянган. Таълим-тарбия беришнинг воситаси эса амалиёт бўлиб ҳисобланган эди. Бу қоида айниқса, Ибн Синонинг тиббий рисолаларида, уржузаларида, "Донишнома" асарида, Кайковуснинг "Қобуснома", Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадўу билиг", Саъдийнинг "Гулистон", "Бўстон", Алишер Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр", "Маҳбуб ул-қулуб" асарларига бевосита тааллуқлидир.
Мутафаккир олимлар юксак маънавий фазилатларни умуминсоний қадриятлар доирасида талқин этдилар, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида маънавий омилларни юксак баҳоладилар. Улар "Фозил жамоа", "Фозил шаҳар", комил инсонни шакллантиришнинг асоси маънавий омилларга боўлиқ деган ўояни илгари сурдилар.
Хулоса қилиб айтганда, таълим-тарбия жараёнида ўтмиш меросимиз Шарқ алломаларининг бебаҳо асарларидан тўўри фойдалана олиш, нафақат миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизни юксалтиради, балки комил инсон шахсини шакллантиришда ҳам муҳим ҳисса қўшади. Чунки инсон ҳаёти давомида қадрланиб, ривожлантирилиб келаётган назарий ва амалий сайқал топган яхшилик, адолат, дўстлик, тинчлик, тенглик, эркинлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ота-она, кексаларга ҳурмат, иймон, эътиқод, устоз ва шогирд ва бошқа умуминсоний фазилатлар кейинчалик миллий қадриятларнинг асосий таркибий қисмларига айланиб қолган.
1 Избранные произведения мыслители стран Ближней и Среднего Востока. М. Соцгиз, 1961. С. 622.
2 Т и л л а ш е в Х. Х. Общее педагогические и дидактические идеи ученных энцеклопедистов Ближного и Среднего Востока эпохи средновековая. Ташкент. Фан, 1989. С. 10.
3 Абу Рай?он Б е р у н и й. Єйлар, ?икматлар, наїллар, шеърлар. Токент:. Ёш гвардия, 1973. 44- бет.
1. А л и ш е р Н а в о и й. Іайрат ул-аброр. Тошкент: Ўафур Ўулом нашриёти, 1989, 76 – бет.