Узоқ муддатли режа бўлими: | ОЛИС АФСОНАЛАР САДОСИ |
Мактаб: | |
Ўқитувчи исм-шарифи: | |
Куни: | |
Синф: 7-синф | Қатнашганлар сони: Қатнашмаганлар сони: |
Дарс мавзуси: | БАДИИЙ АДАБИЁТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ |
Дарс мақсадлари | 5.Т/Ж1.Бадиий асарни жанрига кўра фабуласи (бадиий асарда тасвирланган воқеалар занжири) ва сюжет ривожини таърифлаш 5.Т/Ш1.Адабий асардаги икки нарсани солиштирган ҳолда тасвирлаш ва қарама-қарши тасвирларни топиш 5.Б/Қ1.Асардаги эпизодлар орқали тарихий қадриятларни баҳолаш адабий назарий қоидалардан бадиий асарларни таҳлил қилиш, бадиий адабиёт хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлиш тавсия этилган бадиий ижод намуналари (насрий, шеърий, драматик асарлар)нинг мазмун моҳиятини тушуниш, англаш ва идрок этиш. |
Ютуқ мезонлари | -Бадиий асарни жанрига кўра фабуласи (бадиий асарда тасвирланган воқеалар занжири) ва сюжет ривожини таърифлай олади; -адабиёт фани бўйича эгаллаган билим кўникма ва малакаларини кундалик ҳаётда дуч келадиган воқеа-ҳодисаларга татбиқ эта олади; - бадиий адабиёт хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлади; - бадиий ижод намуналари (насрий, шеърий, драматик асарлар)нинг мазмун моҳиятинини тушунади, англайди ва идрок этади. |
Инсоний қадриятларни сингдириш | Халқ оғзаки ижоди, жаҳон адабиёти намуналаридан тегишли хулосалар чиқариш, уларнинг тарбиявий аҳамиятини аниқлаб, ибрат олиш. |
Фанлараро боғланиш | Ўз-ўзини таниш, расм, ўзбек тили фанлариаро боғланиш. |
АКТ-дан фойдаланиш кўникмалари | Интернет тармоқларидан унумли фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. |
Ўзлаштирилган билим | Бадиий адабиёт турлари ҳақида тасаввурга эга. |
Дарснинг бориши |
Режалаштирилган дарс босқичлари | Дарсда режалаштирилган фаолият | Ресурслар |
Дарснинг кириш қисми 5-7 дақиқа | 1.Ўқувчиларни психологик жиҳатдан дарсга ҳозирлаш, давоматни аниқлаш, синфнинг гигиена талабларига жавоб беришига эътибор қаратиш. 2. Дарсда ўқувчилар якка тартибда ишлайди. Таълимий мақсадлар ва кутиладиган натижалар ҳамда қолиплаштирувчи баҳолаш усули билан таништириш: Дарс давомида ўқувчилар рангли қоғозлардан қирқилган япроқлар билан баҳоланади. Япроқларни ёпиштириб гул қиладилар. | Дарслик, ўқувчиларнинг иш дафтарлари, маркер,интерактив тахтаси, стикер |
Дарснинг асосий қисми 25-28 дақ. | І.Интерактив тахтада дарсликда берилган шартли белгиларни (2-бет) кўрсатиш ва таништириш, дарс жараёнида қўлланадиган усул ва услубларнинг шарҳларини дарсликнинг сўнгги бетларидан топиш мумкинлигини айтиб ўтиш, изоҳлаш. Қолиплаштирувчи баҳолаш. II.Янги мавзу: Бадиий адабиётнинг хусусиятлари матни билан танишадилар, мазмунини ўзлаштириб, қайта ҳикоя қилишади. Иш дафтарларига «Кўнгли тоза одам», «Кўнглида ғубори йўқ киши» сингари ибораларига «Кластер» стратегиясидан фойдаланиб, фикрингизни ифодаланг. Ўқувчиларнинг жавоблари синфдошлари томонидан тўлиқтирилиб, фан ўқитувчиси томонидан хулосаланиб борилади. Фаол қатнашган ўқувчиларга япроқлар берилади. Қолиплаштирувчи баҳолаш III.Мустақил иш. Сизни хафа қилган, дилингизни оғритган сўзларни ва қувонтирган, кайфиятингизни кўтарган сўзларни эсга туширинг. Жадвални тўлдиринг. Қувонтирадиган сўзлар | Дилни оғритадиган сўзлар | | | Юқорида ёзган сўзларингиз ўқиган эртак ва ҳикояларингизда салбий ва ижобий қаҳрамонларга нисбатан ишлатилган пайтларини эсланг. Жавоблар ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан тўлиқтирилиб борилади. Қолиплаштирувчи баҳолаш IV. Савол ва топшириқлар. 1.Aдaбиётнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида сўзланг. 2.Бадиий адабиётнинг иш қуроли ҳақида сўзланг. 3.Бадиий асарни ўқиш билан уни тушуниш, ундан таъсирланиш ўртасида фарқ бор деб ўйлайсизми? Дастлабки билим ва кўникмалари: Бадиий адабиёт турлари. Қолиплаштирувчи баҳолаш |
|
Дарс якуни 10дақиқа | Ўқувчилар япроқларни ёпиштириб гул қиладилар. Гуллар бутун синфга намойиш қилинади ва баҳо изоҳланади. Рефлексия Тарқатилган стикерларга ўқувчилар “Икки юлдуз, бир тилак” усулини қуллаб ёзадилар. Уй вазифаси: “Мен –Мангу Эл келажагиман” мавзусида ижодий эссе ёзиш |
|
Дарс бўйича рефлексия Дарс мақсадлари /таълимий мақсадлар ҳаққоний белгиланганми? Ўқувчиларнинг барчаси ТМ-га эриша олдими? Эриша олмасалар, нима учун? Дарсда табақалаштириш/саралаш тўғри олиб борилдими? Дарснинг босқичларида вақт тўғри сарфландими? Дарс режасидан қандай четга чиқишлар бўлди, нима учун? | Ушбу бўлимдан дарс ҳақида ўз фикрингизни билдириш учун фойдаланинг. Ўз дарсингиз ҳақида чап томонда берилган муҳим саволларга жавоб беринг. |
Умумий баҳо Дарснинг яхши ўтган икки жиҳати (ўқитиш ҳақида ҳамда ўрганиш ҳақида ҳам ўйланинг)? 1: 2: Дарсни яхшилашга нималар ёрдам беради (ўқитиш ҳақида ҳамда ўрганиш ҳақида ҳам ўйланинг)? 1: Дарс давомида синф ҳақида ёки алоҳида бир ўқувчиларнинг ютуқлари/қийинчиликлари ҳақида нима била олдим, кейинги дарсларда нималарга эътибор бериш зарур? |