Просмотр содержимого документа
«Чингиз Айтматов»
Ч.Айтматов ижодига багишлов
Тулгонойнинг тугёнлари тулкинмиди?
Жамилангиз ёлгизликка туткинмиди?
Миллат орин ,матонатин курсатдингиз
Сузларингиз кескирликда учкурмиди?
Энасойлар дардин ютиб бузлаганда
Манкурт уки онасини кузлаганда
Сомончининг йулларида толди кузим,
Шохдор она бугу ёниб сузлаганда
Утар кушлар ноласидан дил догланса,
Сарвикомат дилбарлари димогланса,
Турналар хам эрта кайтмокка чогланса
Сиз акалли бирор марта кайтармисиз?
Дунёларга тенг сузингиз айтармисиз?
Одам учун энг кийини одам булиш
Кисмат азал тугилмок бор бордир улиш
Кимдир яшар дарди молу дунё улуш
Айтинг ,ахир яна бир бор кайтармисиз
Самоларга буйлар сузни айтармисиз
Асрларга татигулик кунлар келар,
Ок кемада хакикат хак , елкан елар,
Орзуйингиз инокликдир, хамма билар,
Жахон ахлин лол колдирган зот,мислсиз
Сиз биринчи,балки сунгги муаллимсиз.
Аллалайди вакт ипини аргимчоклар,
Уз измида утар замон кора-оклар,
Айтганингиз кун тобора узин оклар.
Сиз акалли бирор марта кайтармисиз?
Дунёларга тенг сузингиз айтармисиз?