Просмотр содержимого документа
«Конспект урока по познанию мира для 2 - го класса на тему : " Овощи и фрукты"»
Танишдим : Куни : 04.03.2017 й
Фани : Дунётаниш
Мавзу : Боғдочилик.
Таълимий мақсади: ўқувчиларга қишлоқ хўжалиги ҳақида тушунча бериш, ўсимликларнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш, ўсимликларнинг парваришлаш усулларини тушунтириш
Ривожлантирувчи мақсади: ўқувчиларнинг ўсимликлар ҳақидаги тушунчаларини янада кенгайтириш, ўсимликларнинг аҳамияти ҳақидаги дунёқарашларини ривожлантириш
Тарбиявий мақсади: ўсимликларни тўғри парваришлашга, ўсимликларни қўриқлашга, парваришлашга, тўғри ўстира олишга ўргатиш, меҳнатсеварликка тарбиялаш
Дарс типи: аралаш
Дарс жиҳози: мавзуга оид топшириқлар, рангли расмлар, ўсимлик расмлари
Дарснинг бориши:
1. Ташкилий қисм -Саломлашиш; - ўқувчиларни дарсга тайёрлаш
- Ўтган дарсларни такрорлаб, мустаҳкамлаш.
Янги мавзу баёни: Боғдорчилик.
Қишлоқ хўжалиги бизни озиқ – овқат ва баъзи бир ишлаб чиқариш корхонларини керакли маҳсулотлар билан таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги 2 га бўлинади :Боғдорчилик ва чорвачилик
Боғдорчилик – маданий ўсимликларни ўстириш деган сўз. У инсонларни озиқ – овқат билан, ҳайвонларни – ем – ўт билан таъминлайди.
Қозоғистон экин майдонларида буғдой экилади. Буғдойдан нон олинади. Кўпроқ буҳдой ва қорабуҳдой ўстирилади. Кузда уларни комбайн билан йиғиб, тозалаб, элеваторга юборади.Гуручни ўстириш учун кўп сув керак. Гуруч экин майдонига сув канал орқали юборилади. Маккажўхори – жуда ширин ва яхши ози турига киради. Унинг барги ва пояси мол озуқаси сифатида фойдаланилади.
Меваларнинг таркибида инсон учун керакли витаминлар кўп. Мевалар боғда, сабзавотлар полизда, экин далаларида ўстирилади. Меваларга : олма, олхўри, гилос, ўрик, малина, смородина, узум, қулпинай киради. Сабзавотларга : карам, сабзи, қизил лавлаги, картошка, саримсоқ, пиёз ва бошқалар киради.
Тарвуз, қовун, ошқовоқ экин полизларида ўсади.
Расмлар асосида тушунтириш.

Мустақил иш :
Расмдан мева ва сабзавотларни ажратиш
Савол – жавоб ўтказиш.
Мустаҳкамлаш.
Якунлаш.