“Талабаларни шахслараро муносабатлардаги позицияси” мавзусидаги психологик
ТРЕНИНГ ДАСТУРИ
№ | Машғулот номи | Масъуллар | Вақти | Кутилаётган натижа |
1 | Танишув Гуруҳда эмоционал-ижобий муносабатни ўрнатиш” | Мураббийлар | 10 дақиқа | Тренинг иштирокчилари ўртасида эмоционал илиқ муносабат ўрнатилади |
2 | Керак. Хоҳлайман. Қила оламан | 20 дақиқа | Қила оламан- Хоҳлайман- керак ўртасидаги зиддиятларни аниқлаш. |
3 | “ Машина | 30 дақиқа | Талабаларни гуруҳдаги позицияси ва шахслараро муносабатлардаги ўрни аниқланади |
4 | Психогимнастика “Ўтириб туриш” машқи | 10 дақиқа | Диққатли бўлишига, тезроқ ҳаракат қилишига ўзида мавжуд бўлган тўсиқни енгишга, кайфиятнинг кўтарилишига ёрдам беради. |
Тренинг дастури мазмуни
«Мен кимман…» танишув тренинги
Бажариладиган иш тартиби:
Иштирокчиларга А-4 форматда қоғозлар тарқатилади. Қоғоз тўртга чизиб бўлинади. Биринчи қисмга: “Мен кимман...” деб ёзилади. Иштирокчилар ўзларини қандай таништиришни истасалар шу ҳолатда ёзадилар. Масалан: ўқитувчиман, талабаман, онаман, фарзандман ва ҳоказо.
Иккинчи қисмга: “Гуруҳимда мен кимман” деб ёзилади. Иштирокчилардан иккитадан ўзларининг яхши ва ёмон одатларини ёзиш сўралади.
Учинчи қисмга: Келажакдаги “Мен”(15 йилдан кейин) деб ёзилади ва иштирокчилар келажакда ўзларини қандай тасаввур қилишлари билан ўртоқлашадилар.
Тўртинчи қисм “Мендаги энг кичик сир...” (Ошкор қилишим мумкин бўлган) ҳисобланиб, иштирокчилар ўзларининг энг кичик сирини очишга ҳаракат қиладилар
Тренингнинг мақсади: иштирокчилар бир-бирлари билан яқиндан танишадилар, гуруҳдаги психологик муҳит яхшиланади, коммуникатив муносабатларга киришиш осонлашади.
“Керак. Хоҳлайман. Қила оламан”
Мақсад: “Қила оламан, Хоҳлайман, Керак” ўртасидаги зиддиятларни
аниқлаш ва талабалар ижобий шахслараро муносабатларни ўрнатиш ва ўзини позициясини белгилаб олиш ва атрофдагиларга намоён қилишида ёрдам беради.
Бажариладиган иш тартиби:
Олиб борувчи талабаларга 5та “Мен қилишим керак...” деб бошланадиган
жумлаларни ёзишни тавсия қилади.
Кейин мазкур жумлалар “Хоҳласам” деб ўқилади. Жумланинг мазмуний
ўзгариши унга қандай таъсир қилганини сўзлаб беради.
Тренинг сўнгида мазкур жумлалар “Қила оламан” деб қайтадан ўқилади.
Жумланинг мазмуний ўзгариши унга қандай таъсир қилганини сўзлаб беради.
Тренинг якунида ўзларидаги ўзгаришлар хусусида фикр алмашинишади.
“Машина”тренинги
Мақсад: Талабаларни гуруҳдаги шахслараро муносабатлардаги позициясини аниқлаш ва коррекция қилиш
Бажариладиган иш тартиби:
Тренер иштирокчиларга гуруҳдан бир иштирокчи чиқиб, машина (ракета, самолёт, новда ёки ҳаракат, ўсишни ва ривожланишни англатувчи ҳар қандай бошқа расм) чизиш кераклигини айтади.
"Бу машина бизнинг гуруҳимиз деб тасаввур қилинг. У мукаммаллик шаҳрига борадиган йўлда саёҳат қилади. Автомобилда ғилдираклари ёрдамида у юради, сиз дунёга қарашингиз мумкин бўлган деразалар, ёмғир ва об-ҳаводан сақлайдиган том, ёқимли мусиқа тинглаш учун антенна, ўз вақтида бурилиб кетадиган рулни бошқариш ва тезлаштириш учун газ педали, ўз вақтида тўхтатиш учун тормозлар мавжуд. Механик узаткич тезликни ўзгартириш фаралар эса йўлни ёритиш учун зарурдир. Йўлнинг ёнида чиройли гул ва тиканли кактус ўсади, йўлдаги мих машинани ғилдирагини ёради. Қуш машина устидан учади ва буларнинг барига қарайди шунда савол туғилади: сиз кимсиз? Илтимос,
1.ҳозир бизнинг гуруҳимизда ўзингизни қандай тасвир билан боғлашингизни кўриб чиқинг ва расмга исмингизни ёзинг.
2. Қаранг, бизда қандай гуруҳ портрети бор
Гуруҳга савол: “Сизнингча, бундай машина шаҳарга қандай етиб боради?” “Унда сизга керак бўлган ҳамма нарса борми?”: раҳбарлар ўзларининг исмларини рулда, двигателда, фараларда ва газда ёзишга интилишади. Салбий фикрлайдиган ва гуруҳга қўшилмаганлар ўзларини кактус ва михга жойлаштирадилар. Йиқилган иштирокчилар гулга ёки қушга ёпишадилар (қушлар гуруҳдан ажралиб туриш ва ҳамма нарсага жалб қилинмасдан автоном, пассив талабалардир) Агар машинада бир нечта рул бўлса, фақат битта ғилдирак бўлса, машина етарлича тўлдирилмаган бўлса, унда тренер қуйидаги саволни беради: "Бизнинг машинамиз шаҳарга етиб бориши учун варақаларни қайта ёпиштиришга ким тайёр?" Бу эрда гуруҳнинг конструктив ўзгаришлар учун потенциали, ўзаро ёрдам потенциали ва "биз" деган ҳис-туйғулар очиб берилади. Агар барглар яна ёпиштирилган бўлса ва демак, бу гуруҳ умуман конструктив иш учун тузилган ва социометрия туфайли у ролларни тақсимлашнинг иккинчи босқичидан конструктив ишларнинг учинчи босқичига ўтган. Агар ҳеч ким ўз варақасининг ўрнини ўзгартиришни хоҳламаса, унда гуруҳда тарқоқ индивидуалистлар мавжуд ва гуруҳ ҳали ҳам конструктив ишлашга тайёр эмас. Бу муҳокама мавзуси
Психогимнастика “Ўтириб туриш” машқи
Машқ мақсади: Диққатли бўлишига, тезроқ ҳаракат қилишига ўзида мавжуд бўлган тўсиқни енгишга, кайфиятнинг кўтарилишига ёрдам беради.
Йўриқнома: Ҳамма иштирокчилар доира шаклда ўтирадилар. “Мен
сизларга у ёки бу панжаларни сонини кўрсатаман. Баъзан бир қўлда, баъзан
иккала қўлда. Мен қўлимни кўтаришим билан, шунча иштирокчилар
ўринларидан туришлари керак, нечта эканлигини мен кўрсатаман. (кўп ҳам, оз
ҳам эмас) Масалан: агар мен қўлимни кўрсатиб тўртта панжамни кўрсатсам
(кўтаради ва кўрсатади) унда мумкин қадар тезроқ сизлардан тўрт киши туради.
Қачонки, мен қўлимни туширсам, улар ўтиришлари мумкин”. Тренер гуруҳга
бир неча марта у ёки бу панжаларининг сонини кўрсатади. Машқ бошланишида
5-7 панжани кўрсатиш яҳшироқ бўлади, охирига бориб эса 1-2 та панжаларни.
Машқнинг бажарилиши жараёнида тренер гуруҳ иштирокчиларининг вазифани
бажаришга бўлган интилишлари ҳақида мулоҳаза юритади ва таалуқли
хулосалар чиқаради.
Муҳокама вақтида тренер гуруҳга бир неча саволлар бериши мумкин: “Биз
олдимизга қўйилган вазифани бажаришимизда нима ёрдам берди ёки унинг
бажарилишини нима қийинлаштиради?”, “Сиз туришга қарор қилганингизда
нимани назарда тутдингиз?”.
Низомий номидаги ТДПУ “Умумий психология” кафедраси томонидан тайёрланган 18.10.2019 да Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун имконият яратиш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида режанинг 7-банди ва 4307-қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Талабаларни шахслараро муносабатлардаги позицияси” мавзусидаги психологик тренинг
ҲИСОБОТИ
Гуруҳда эмоционал-ижобий муносабатни ўрнатиш” Тренинг иштирокчилари ўртасида эмоционал илиқ муносабат ўрнатилишига “Керак. Хоҳлайман. Қила оламан” Қила оламан- Хоҳлайман- керак ўртасидаги зиддиятларни аниқлашга ёрдам берди.“Машина” талабаларни гуруҳдаги позицияси ва шахслараро муносабатлардаги ўрни аниқланди ва психогимнастика “Ўтириб туриш” машқи диққатли бўлишига, тезроқ ҳаракат қилишига ўзида мавжуд бўлган тўсиқни енгишга, кайфиятнинг кўтарилишига ёрдам берди. | |