СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Галабанинг 75 йиллигига хотира дарси

Категория: Всем учителям

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Галабанинг 75 йиллигига хотира дарси»

Бошловчи:

Ассалому алайкум бизнинг Солижон Шарипов номли ўрта мактабга ташриф буюрган азиз меҳмонлар.

Бу йил Ғалабанинг 70 йиллиги кенг нишонланди. Ана шу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Бу анъанага мувофиқ “Мардлар қалбимизда мангу яшайди” номли синф соатимизга хуш келибсизлар.


Турдиева Ў.:

1941 йил 22 июнь. Фашистлар Германияси ва унга иттифоқчи қўшинлари Совет Иттифоқига бостириб кирдилар. Бу воқеа тарихда Улуғ Ватан уруши деган ном олди. Қирғизистон халқи ҳам бу урушни ўз бошига тушган фалокат деб ҳисоблади.


Саидова Х.:

Улуғ Ватан урушига Қирғизистондан 360 000 нафар одам қатнашган. Улардан 1395 нафари хотин-қизлардир. Аравон районидан урушга 5503 киши қатнашган. Ҳа, урушда 1502 киши шаҳид кетдилар.


Қодирова Ш.:

Тириклик қадрини дарс қилиб кетган,

Тириклар қалбини дарз қилиб кетган,

Илоҳий сукутлар қарз қилиб кетган

Қора ер қаърига сингган йигитлар,

Сизларга Оллоҳдан раҳмат тилайман.


Наимов Х.:

1945 йили 9 май душманларни ўз юртларигача, яъни Берлинга қадар қувиб етдилар.

Рейхстаг устига ғалаба туғин

Қадашда отилган советнинг ўқи.

Ялт этган умри-ла барқарор қилди

Башарнинг муқаддас, олий ҳуқуқин.


Мамадалиев М.:

Ғалаба амри-ла мағлуб немиснинг

Генерали қўл қўйди, уч секунд фақат...

Шу маълум имзода одамлар ўқур

Миллион йил фашистнинг умрига лаънат.


Бошловчи:

Ҳақиқатдан ҳам бутун башарият бундай ишларга лаънатлар ўқийди. Чунки қанчадан-қанча фарзандлар етим бўлдилар, гўзал келинчак ёрсиз, меҳрибон оналар фарзандсиз қолдилар.


Ғалаба сари

Қирқ биринчи йилни эслайди кўрган

Безовта бешиклар, ним эди алла.

Далалар уйқуда, гўё Ой куйган

Ғаним бош кўтариб бошлади ҳамла.


Ватан ҳимоясига кетди ёш-қари,

Куёвбоп сарполар қолди қатида.

Ўнг гулидан биттаси очилмай ҳали

Келинчак йиғлади, ёр деб хатида.


Қаранг шу навқирон, эр йигит ана,

Фашистдек ёвузга тенг кела олган.

Ёдласак неча бор шунча оз яна,

Юзтадан, мингтадан биттаси қолган.


Ватан ҳимоясида турдилар бари,

Бу азиз тупроқдан ғанимни қувиб.

Муқаррар ғалаба байроғи сари

Она юрт шаънини қони-ла ювиб.


Қирқ биринчи йилни эслайди ҳамма,

Энди тинч бешик ҳам, авжида ялла.

Келинчак далалар қутлуғ либоси,

Оналар шеъримга басталар алла.


Кексалар кўрдилар очлик не, алам,

Бошқалар кўрмасин, эшитмасин ҳам.

Роҳатда бўлсинлар оталар бу дам,

Улар бор, соғ-омон, осойиш Ватан!


Бошловчи:

Улуғ Ватан урушида соғ-омон қолганлар она юртларига қайтиб келдилар. Ана шундай инсонлардан бири бизнинг юртдошимиз, маҳалладошимиз Абдумалик тоға Мўйдиновдир.


Алимова Д.:

Абдумалик тоға Мўйдинов 1914 йили Аравон қишлоғида дунёга келган. Отаси Мулла Мўйдин Умаралиев диний ва дунёвий илм эгаси эдилар. Онаси Султонова Узрахон ая. Узрахон аянинг ота-оналари ҳам ўқимишли инсонлар бўлганлиги учун онаси Узрахон ая ҳам ўз даврида илмли аёл бўлган. Уйда аёлларга диний илм берсалар, мактабда муаллима эдилар.


Нурдинова С.:

Мулла Мўйдин ва Узрахон аянинг 4 фарзанди бўлган. Абдумалик, Абдунаби, Шаробидин ва Раҳимахонлар. Ота-оналари фарзандларини яхши билим олишларига, илмли кишилар бўлиб етишишларига ҳаракат қиларди. Шу боисдан бўлса керак, Абдумалик тоға мактабни аъло баҳолар билан битирдилар. Ўқишни давом эттириш учун Тожикистонга ўқишга борадилар. У ерга бориб Душанбе шаҳридаги институтнинг юридика факультетига ўқишга кирди. Лекин баъзи бир сабабларга кўра (қулоқнинг фарзанди деб) ўқишни давом эттира олмадилар.


Зокиров Д.:

37-38 йилларда замон нотинч эди. Шу йиллари Мулла Мўйдин – Абдумалик тоғанинг оталари бой-бадавлат бўлганлиги учун сургун қилинади. Давлат томонидан уйлари тортиб олинади. Мол-мулки мусодара қилинади, баъзи бир китоблари ёқиб юборилади.


Аҳмаджонов С.:

Алимқулов Набижон тоға шундай деб эслайди: “Абдумалик-Абдунабиларнинг уйлари бизнинг уйимизни нариги бетида, ҳозирги домларнинг ўрнида эди. Уйлари 2 қаватли бино эди. Биз бориб бирга дарс қилар эдик, чунки уларнинг уйларида жуда кўп китоблар бор эди. Билмаганларимизни Мўйдин тоғамдан ёки аёлидан сўрар эдик. Фарзандларигагина эмас, уларнинг ўртоқлари, яъни бизларга ҳам эринмай дарс қилишимизда ёрдам берардилар. Отасини қамаб уйдагиларини кўчага ҳайдадилар. РайОНО билан бир девор эди. У ерда Аҳмаджон бухгалтер бўлиб ишлар эди.”


Райимов М.:

1941 йил Улуғ Ватан уруши бошланди. Барча йигитлар қатори Абдумалик тоға ҳам урушга кетди. Даҳшатли жангларнинг бирида оёғидан ярадор бўлиб қайтиб келади. Ҳозирги С.Шарипов мактабининг эски корпусининг ўринда деддом бўлар эди. Деддомни Анна Алексеевна бошқарар эди. Абдумалик тоға шу ерда завхоз бўлиб ишларди. Мактабни бўш жойларига пиёз, картошка, карам, сабзилар экиб етим болаларни боқишда ёрдам берганлар. 1943 йилнинг ёз ойларида яна урушга отланади ва 1945 йилда ғалаба қозониб, ундан нари Финландия урушига қатнашиб, 1946 йили Аравонга қайтади.


Азимов А.:

Абдумалик тоға она юрти Аравонга келганда онаси ва укаларини тополмайди. Суриштириб Ўзбекистоннинг Асака шаҳридан топади. Бориб ўша ерда 1 йил Балиқчи туманида пахта заводда приёмчик бўлиб ишлаб, 1947 йили Аравонга қайтиб келади. Сталинга хат ёзади. Жуковнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтади. Москвадан хат келади: “Тезда 24 соат ичида Мўйдиновнинг уй-жойи қайтариб берилсин, отаси қамоқдан чиқарилсин”. Уйининг 2 хонаси қайтариб берилади. Ҳозирги стадионни ўрнида “Жинговуз” ип-жип-кипа заводи бўларди. Тешабоев директор эди. Абдумалик тоға 1947 йилдан 1950 йилгача шу ерда приёмчик бўлиб ишлайди. Қизилтепа колхозида 50-57 йиллари приёмчик бўлиб ишлаган.



Мамажонова М.:

Холматов Бозорвой тоға шундай деб эслайди: “1958-66 йиллари РайПОда бирга ишлаганмиз. Ўшанда ЎзССРнинг 1-секретари Усмон Юсупов ва Ҳабиб Абдулла келган. Биз бир қанча аравонликлар улар билан учрашганмиз ва суҳбатлашганмиз. Абдумалик ҳам бор эди. Аравонга биринчи бўлиб телевизорни Абдумалик олиб келган. Биз доим телевизор кўргани борар эдик.”


Бошловчи:

А.Мўйдинов Ватан олдида кўрсатган хизматлари учун бир қанча орден, медаль ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирлаган (кўрсатилади).

4 нафар фарзанднинг отаси А.Мўйдинов 1998 йили 3 февралда 84 ёшида оламдан ўтди.

Биз ёшлар, бизнинг фаровон яшашимиз учун жонларини фидо айлаган шундай ота-боболаримиз олдида доимо таъзим қиламиз. Келажак биз ёшлар қўлида экан, яхши ўқишга ва одобли бўлишга ваъда берамиз.


Аҳмаджонов С. ва Қўлдашева Г.:

Шу она юрт учун жангу жадалда

Жонин фидо қилган отажонларим.

Номингиз ардоқда ушбу ватанда

Сув эмас, қон кечган отажонларим.


Ғалаба қозонишни олдиндан билган,

Жонини ингичка толага илган.

Неки қилган бўлса биз учун қилган,

70 йил бўлибди Ғалабамизга!