СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Гуруҳий усуллар бихевиористик анъаналарда

Категория: Психологу

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Гуруҳий усуллар бихевиористик анъаналарда»

Гурухий усуллар бихевиористик анъаналарда.  Харакатни модификация килиш муаммолари  Маърузачи - Одилова Наира Гулямовна

Гурухий усуллар бихевиористик анъаналарда. Харакатни модификация килиш муаммолари

Маърузачи - Одилова Наира Гулямовна

РЕЖА 1.Бихевиоризм психологик назария сифатида . 2. Кўникмага ўргатиш тренингининг асосий тушунчалари (хулқни модификациялаш). 3. Кўникмалар тренингининг асосий техникалари.

РЕЖА

  • 1.Бихевиоризм психологик назария сифатида .
  • 2. Кўникмага ўргатиш тренингининг асосий тушунчалари (хулқни модификациялаш).
  • 3. Кўникмалар тренингининг асосий техникалари.
Бихевиористик (инг.bexavior - ҳулқ-атвор) йўналтирилган тренинг гуруҳлари асосан қийин ҳаётий вазиятларга дуч келганда фойдали бўлган адаптив кўникмаларни ўргатиш учун қўлланилади.
  • Бихевиористик (инг.bexavior - ҳулқ-атвор) йўналтирилган тренинг гуруҳлари асосан қийин ҳаётий вазиятларга дуч келганда фойдали бўлган адаптив кўникмаларни ўргатиш учун қўлланилади.
Ўқитишнинг хулқ-атвор модели лаборатория шароитида яратилган ва  И.П.Павловнинг рефлекслар методи ва Скиннернинг оперант асослашидан келиб чиққан.
  • Ўқитишнинг хулқ-атвор модели лаборатория шароитида яратилган ва

И.П.Павловнинг рефлекслар методи ва Скиннернинг оперант асослашидан келиб чиққан.

Хулқ-атворни модификация қилиш тренинг дастурларини ишлаб чиқишга Лазарус (1968й.), Росс(1977й.), Ланге (1976й.) ва б.лар ўз ҳиссаларини қўшганлар .
  • Хулқ-атворни модификация қилиш тренинг дастурларини ишлаб чиқишга Лазарус (1968й.), Росс(1977й.), Ланге (1976й.) ва б.лар ўз ҳиссаларини қўшганлар .

Хулқ-атвор анъаналаридаги социал-психологик тренинглар ижтимоий кўникмаларни ривожланишнинг муайян босқичида эгалламаган инсонлар учун ишлатилади: ота-оналар томонидан ўз вазифаларини етарли даражада бажармаслиги, қўллаб-қувватланмаслиги, болалик ва ўсмирлик давридаги травматик кечинмалар туфайли кўникмаларни қўллаш имконияти йўқлиги. Бундай одам қийинчиликларга ва стрессли вазиятларга дуч келганда номувофиқ вазиятда қолади.
  • Хулқ-атвор анъаналаридаги социал-психологик тренинглар ижтимоий кўникмаларни ривожланишнинг муайян босқичида эгалламаган инсонлар учун ишлатилади: ота-оналар томонидан ўз вазифаларини етарли даражада бажармаслиги, қўллаб-қувватланмаслиги, болалик ва ўсмирлик давридаги травматик кечинмалар туфайли кўникмаларни қўллаш имконияти йўқлиги. Бундай одам қийинчиликларга ва стрессли вазиятларга дуч келганда номувофиқ вазиятда қолади.
Бихевиористлар ўтган воқеалар жорий муаммоларнинг сабабчиси бўлиши мумкинлигини тан оладилар, бироқ улар бу сабаблар билан шуғулланмасдан, асосий кучни хулқ-атворни ўзига йўналтиришни афзал деб биладилар. Тавсия этилган тадбирлар ҳамкорнинг жавобларини ўзгартиришни ўз ичига олади.
  • Бихевиористлар ўтган воқеалар жорий муаммоларнинг сабабчиси бўлиши мумкинлигини тан оладилар, бироқ улар бу сабаблар билан шуғулланмасдан, асосий кучни хулқ-атворни ўзига йўналтиришни афзал деб биладилар. Тавсия этилган тадбирлар ҳамкорнинг жавобларини ўзгартиришни ўз ичига олади.
Ижтимоий-психологик кўникмалар тренинг гуруҳи ўз ҳаётини яхшилашга ва камчиликни тузатишга ёрдам берадиган кўникмаларни эгаллашни истаганлар учун дастурлаштирилган ўқув курси. Тренинг давомида хулқ-атвор ўзгаради ва шу билан иштирокчиларнинг мақсадлари амалга ошади.
  • Ижтимоий-психологик кўникмалар тренинг гуруҳи ўз ҳаётини яхшилашга ва камчиликни тузатишга ёрдам берадиган кўникмаларни эгаллашни истаганлар учун дастурлаштирилган ўқув курси. Тренинг давомида хулқ-атвор ўзгаради ва шу билан иштирокчиларнинг мақсадлари амалга ошади.
Кўникмага ўргатиш тренинг гуруҳлар турлари (хулқни модификациялаш): ўзига ишонч тренинги, ғазабни бошқариш, ота-она кўникмаларини, муносабатларни такомиллаштириш, вазнни назорат қилиш, қарор қабул қилиш, ёмон одатлардан (чекиш, алкоголизм, наркотик моддалардан), фобиядан халос бўлиш ва ҳ.к.
  • Кўникмага ўргатиш тренинг гуруҳлар турлари (хулқни модификациялаш): ўзига ишонч тренинги, ғазабни бошқариш, ота-она кўникмаларини, муносабатларни такомиллаштириш, вазнни назорат қилиш, қарор қабул қилиш, ёмон одатлардан (чекиш, алкоголизм, наркотик моддалардан), фобиядан халос бўлиш ва ҳ.к.
Бундай гуруҳларда таркиб жуда муҳим бўлиб, у муаммолар, тажриба, ижтимоий мавқе ва бошқалар жиҳатидан бир хил бўлиши керак, гуруҳий жараёнларга алоҳида эътибор қаратилмайди. Гуруҳ мақсадлари бу ерда индивидуал мақсадларга қараганда иккинчи даражали ҳисобланади.
  • Бундай гуруҳларда таркиб жуда муҳим бўлиб, у муаммолар, тажриба, ижтимоий мавқе ва бошқалар жиҳатидан бир хил бўлиши керак, гуруҳий жараёнларга алоҳида эътибор қаратилмайди. Гуруҳ мақсадлари бу ерда индивидуал мақсадларга қараганда иккинчи даражали ҳисобланади.
Машғулотларда диққат-эътибор муаммони ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. Кўникмалар тренингида ҳал қилинувчи кўпгина муаммолар хаддан ташқари ортиқ нарсани (кўп чекиш, меъёрдан ортиқ баҳслашиш, ҳаддан ташқари қўрқув), ёки етишмовчиликни (кам ухлаш, яқин муносабатларнинг камлиги) акс эттиради.
  • Машғулотларда диққат-эътибор муаммони ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. Кўникмалар тренингида ҳал қилинувчи кўпгина муаммолар хаддан ташқари ортиқ нарсани (кўп чекиш, меъёрдан ортиқ баҳслашиш, ҳаддан ташқари қўрқув), ёки етишмовчиликни (кам ухлаш, яқин муносабатларнинг камлиги) акс эттиради.
Кўникмага ўргатиш тренингининг асосий тушунчалари (хулқни модификациялаш): Операционализм - вазиятни ойдинлаштириш мақсадида ҳодисани эмпирик белгиларга, бирликларга бўлиш. Масалан, иштирокчи-раҳбарлардан яхши (ёмон) ишчи, ота-оналардан бошқариладиган (бошқариб бўлмайдиган) болалар, муносабатдаги бузилишли инсонлардан – меҳрибон (жахлдор) одам деганда нима тушунишлари сўралади. Аёл эри уни севмай қўйган деб ҳисоблайди, эркакда эса муҳаббатнинг бошқа эталони мавжуд. Она фарзандини бошқариб бўлмайди деб ҳисоблайди, бола эса шунчаки жонли, ҳаракатчан холерикдир.

Кўникмага ўргатиш тренингининг асосий тушунчалари (хулқни модификациялаш):

  • Операционализм - вазиятни ойдинлаштириш мақсадида ҳодисани эмпирик белгиларга, бирликларга бўлиш. Масалан, иштирокчи-раҳбарлардан яхши (ёмон) ишчи, ота-оналардан бошқариладиган (бошқариб бўлмайдиган) болалар, муносабатдаги бузилишли инсонлардан – меҳрибон (жахлдор) одам деганда нима тушунишлари сўралади. Аёл эри уни севмай қўйган деб ҳисоблайди, эркакда эса муҳаббатнинг бошқа эталони мавжуд. Она фарзандини бошқариб бўлмайди деб ҳисоблайди, бола эса шунчаки жонли, ҳаракатчан холерикдир.
Мен меҳрибон инсонман, лекин мени ҳеч ким яхши кўрмайди. Кеча одамларга нима яхшилик қилдингиз? Гуруҳ аъзоларига одамлар ёки ҳодисаларга умумий баҳо бериш эмас, балки уларнинг белгиларини тасвирлаш тавсия этилади. Мустаҳкамлаш. Унинг мақсади хулқ-атворнинг исталган бирликларини фаоллаштиришдир. Мустаҳкамлаш муҳаббат, ҳурмат, қадрлашни ифодаловчи қайта алоқа ёрдамида амалга оширилади, бу севгида, ишда, шахслараро муносабатларда фаолият учун стимул сифатида жуда зарур. Бихевиоризм анъаналарига кўра, жазо ижобий мустаҳкамлашнинг йўқлиги.
  • Мен меҳрибон инсонман, лекин мени ҳеч ким яхши кўрмайди. Кеча одамларга нима яхшилик қилдингиз? Гуруҳ аъзоларига одамлар ёки ҳодисаларга умумий баҳо бериш эмас, балки уларнинг белгиларини тасвирлаш тавсия этилади.
  • Мустаҳкамлаш. Унинг мақсади хулқ-атворнинг исталган бирликларини фаоллаштиришдир. Мустаҳкамлаш муҳаббат, ҳурмат, қадрлашни ифодаловчи қайта алоқа ёрдамида амалга оширилади, бу севгида, ишда, шахслараро муносабатларда фаолият учун стимул сифатида жуда зарур. Бихевиоризм анъаналарига кўра, жазо ижобий мустаҳкамлашнинг йўқлиги.
Тингловчиларга тавсиялар: севилиш учун аввал ўзингиз севинг; севган инсонингизга нисбатан мақтов, ҳайрат, эркалашни канда қилманг; сахийлик билан табассум қилинг, эътиборли бўлинг, яъни муносабатларни мустаҳкамланг, оиладан “қалб учун санаторий“ни ташкил қилинг. Оилаларда бу тамойил кўпинча бузилади: улар табассум қилмайдилар, меҳр-муҳаббатдан афсусланадилар, ҳар бир нарса ҳақида гапиришни билмайдилар, бу эса ижобий мадад тақчиллигини юзага келтиради.
  • Тингловчиларга тавсиялар:
  • севилиш учун аввал ўзингиз севинг; севган инсонингизга нисбатан мақтов, ҳайрат, эркалашни канда қилманг; сахийлик билан табассум қилинг, эътиборли бўлинг, яъни муносабатларни мустаҳкамланг, оиладан “қалб учун санаторий“ни ташкил қилинг. Оилаларда бу тамойил кўпинча бузилади: улар табассум қилмайдилар, меҳр-муҳаббатдан афсусланадилар, ҳар бир нарса ҳақида гапиришни билмайдилар, бу эса ижобий мадад тақчиллигини юзага келтиради.
Айирбошлаш. Айирбошлаш назарияси муносабатлар фақат ўзаро ҳисса қўшиш, ўзаро жавоб билан давом этишини таъкидлайди. Ҳисса қўшиш бизнес соҳасидаги ва хусусий ҳаётдаги харажатлар билан боғлиқ бўлиши керак. Ўзаро бўлмаган севги умидсиз. Оилада шартнома бўлиши керак: функциялар ва имтиёзларни тақсимлашда адолатсизлик ҳисси бўлмаслиги учун ким нима ва қандай шароитларда ишлайди. Акс ҳолда эр-хотиннинг ажралиши содир бўлади. Шахслараро муносабатларда маҳрум бўлишдан, йўқотишдан қўрқиш муаммоси ҳам мавжуд. Лекин баъзан йўқотадиган киши кўпинча ғалаба қозонади. Муносабатларда ташаббусга тайёр бўлиш, сидқидилдан хизмат қилиш жуда муҳимдир.

Айирбошлаш. Айирбошлаш назарияси муносабатлар фақат ўзаро ҳисса қўшиш, ўзаро жавоб билан давом этишини таъкидлайди. Ҳисса қўшиш бизнес соҳасидаги ва хусусий ҳаётдаги харажатлар билан боғлиқ бўлиши керак. Ўзаро бўлмаган севги умидсиз. Оилада шартнома бўлиши керак: функциялар ва имтиёзларни тақсимлашда адолатсизлик ҳисси бўлмаслиги учун ким нима ва қандай шароитларда ишлайди. Акс ҳолда эр-хотиннинг ажралиши содир бўлади. Шахслараро муносабатларда маҳрум бўлишдан, йўқотишдан қўрқиш муаммоси ҳам мавжуд. Лекин баъзан йўқотадиган киши кўпинча ғалаба қозонади. Муносабатларда ташаббусга тайёр бўлиш, сидқидилдан хизмат қилиш жуда муҳимдир.

Кўникмалар тренингининг асосий техникалари 1. Кузатилаётган ҳулқ-атворга эътибор қаратиш. 2. Десенсибилизация –бир гуруҳда ўхшаш муаммолар билан гуруҳни қўллаб-қувватловчи реакциялар орқали шахслараро хавотир, сезувчанликни олиб ташлаш. Масалан, ўзига паст баҳо берувчи одам гуруҳдан ўзи ҳақидаги фикрни эшитгандан кейин уни тузатади. 3. Муаммони ҳал қилишнинг ўқув модели. Бу бошловчи таклиф этаётган ҳулқ-атвор намунасидир. Бошловчи

Кўникмалар тренингининг асосий техникалари

1. Кузатилаётган ҳулқ-атворга эътибор қаратиш.

2. Десенсибилизация –бир гуруҳда ўхшаш муаммолар билан гуруҳни қўллаб-қувватловчи реакциялар орқали шахслараро хавотир, сезувчанликни олиб ташлаш. Масалан, ўзига паст баҳо берувчи одам гуруҳдан ўзи ҳақидаги фикрни эшитгандан кейин уни тузатади.

3. Муаммони ҳал қилишнинг ўқув модели. Бу бошловчи таклиф этаётган ҳулқ-атвор намунасидир. Бошловчи "қандай қилиш керак" моделини, қандай қилиб яхши ўқитувчи, раҳбар, ота-она ва бошқаларни намойиш этади. бажаради. Масалан, яхши хотин бегоналар ҳузурида турмуш ўртоғини танқид қилмайди, турмуш ўртоғининг ота-онасини танқид қилмайди ва ҳоказо.

4. Хулқ-атворни репетиция қилиш. Бу - қийин вазиятларни ролли ўйнашдир. Масалан, илтимос қилиш, рад этиш, илтифот, мулоҳаза қилиш. Кўникма тренингларида ўз истаклари, ҳолати, қувончи, агрессивлиги ҳақида гапиришни,
  • 4. Хулқ-атворни репетиция қилиш. Бу - қийин вазиятларни ролли ўйнашдир. Масалан, илтимос қилиш, рад этиш, илтифот, мулоҳаза қилиш. Кўникма тренингларида ўз истаклари, ҳолати, қувончи, агрессивлиги ҳақида гапиришни, "йўқ" демоқчи бўлганда " ҳа " демасликни, изоҳ беришни, кечирим сўрашни ўрганадилар.
  • 5. Хулқ-атвордаги ўзгаришларни баҳолаш. Психодиагностик процедуралар (тест) ёрдамида ҳам, ўз-ўзига ҳисоботлар ва гуруҳ фикри асосида ҳам амалга оширилади.
6 . Уйга вазифа. У кундаликларни, ўз ҳисоботларини тўлдириш ва хулқ-атвор вазифаларини бажаришдан иборат (масалан, оилада ҳеч кимни огоҳлантирмасдан хурсандчилик кунини, севги кунини ташкил қилиш; бегона одам билан суҳбатлашиш, танишиш, бирор жойга таклиф қилиш ва ҳоказо).
  • 6 . Уйга вазифа. У кундаликларни, ўз ҳисоботларини тўлдириш ва хулқ-атвор вазифаларини бажаришдан иборат (масалан, оилада ҳеч кимни огоҳлантирмасдан хурсандчилик кунини, севги кунини ташкил қилиш; бегона одам билан суҳбатлашиш, танишиш, бирор жойга таклиф қилиш ва ҳоказо).