1-топшириқ
“Кластер” графиги бўйича кичик гуруҳларнинг турларини тизимлаштиринг
2-топшириқ
Кичик гуруҳлардаги қонуниятларга мувофиқ қуйидаги топшириқларни бажаринг
А) Қуйидаги фикрларга муносабат билдиринг
Фикрлар | Тўғри-нега? мисол | Нотўғри-нега? Мисол |
Гуруҳ катталашиб боргани сайин натижанинг маҳсулдорлиги орта боради | | |
Гуруҳ қанча кичик бўлса, ундаги шахслараро муносабатлар шунча таранглашиб бораверади | | |
Гуруҳ қанчалик катта бўлса, унинг алоҳида олинган шахслар учун қадри шунча ортиб боради | | |
Гуруҳ аъзоларининг сони тоқ бўлса, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жуфт бўлгандагидан ёмонроқ бўлади | | |
Гуруҳ аъзоларининг сони қанча кўп бўлса, шахснинг гуруҳ таъсирига берилиши шунча сусайиб боради. | | |
Б) Қуйида келтирилган фикрларга мос муаллифларни аниқланг ва қайд этинг: Ч.Чули, Э.Мэйо, Г.Хаймен.
| Таъриф | Муаллифи |
1. | Бу олим кичик гуруҳларни расмий ва норасмий гуруҳларга бўлиб ўрганишни таклиф этган | |
2. | Бу олим референт гуруҳ тушунчасини фанга киритган | |
3. | Бу олим гуруҳларни ҳамкорлик даражасига кўра бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиб ўрганишни таклиф этган | |
В) Қуйидаги фикрлар қонуниятларга мос равишда қандай аталишини ёзиб чиқинг
| Фикрлар | Аталиши |
1. | Индивиднинг гуруҳ фикрига номигагина қўшилиб, аслида руҳан унга қарши туриши | |
2. | Гуруҳ аъзоларининг ҳар бири ўз бурчлари, вазифаларига эга бўлиши ва шу нуқтаи назардан ўз имкониятларини ишга солиши гуруҳнинг .............ни белгилайди. | |
3. | Гуруҳ шаклланишида лидерлик ва гуруҳий қарорлар қабул қилиш жараёнида гуруҳнингш ҳар бир шахсга таъсири гуруҳнинг ................ дейилади | |
1-муаммоли масала
1-мисол. Индивид якка ҳолда яхши ишлайдими ёки гуруҳда яхшироқ самара берадими, бошқа одамларнинг ёнида бўлиши унинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатади. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай шароитларда индивидларнинг ўзаро ҳамкорлиги эмас, балки уларнинг бир вақтда бир ерда бирга бўлганлиги фактининг таъсири ўрганилди.Олинган маълумотлар шуни кўрсатганки, бошқалар билан ҳамкорликда бўлган индивид фаолиятининг тезлиги ошади, лекин ҳаракатлар сифати анча пасайиши аниқланди. Бу натижани ва маълумотни қандай таҳлил қилиш мумкин?
2-мисол. Айрим талабалар “кўпчиликнинг олдида гапириб бера олмайман, алохида келсам яхшироқ гапираман”, деган гапни кўп қайтаришади. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
Сизнинг-ча, мазкур мисолларда баён этилганлар ҳолатлар шахс ва гурухнинг ўзаро боғлиқ бўлган қайси жараёнларига тегишли? Ўз фикрингизни асосланг.
2-муаммоли вазият
Тасаввур қилинг: Сизнинг гурухингиз келишган холда қаергадир (тарихий шахарларга саёхатга) бориш фикрига келди. Баъзи талабалар ҳеч қандай эътирозсиз, бу таклифга қўшиладилар. Сиз эса ...
Сизнинг иқтисодингиз кўтармаганлиги сабабли бу саёхатга бормоқчи эмассиз. Лекин негадир эътироз билдирмадингиз ва гурухга қўшилишга мажбур бўлдингиз?
Мазкур вазиятда сизнинг ҳаракатингизни қандай баҳолаш ва изоҳлаш мумкин? Нима учун шахс кўпинча ўзи истамагани ҳолда гурух қарорига қўшилади?
3-муаммоли савол
Гуруҳ сони 4-5 киши бўлгунга қадар, унинг таъсири кучайиб боради, лекин ундан ортиб кетгач, таъсирчанлик камайиб боради. Масалан, кўчада содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг гувоҳлари сони ортиб борган сари, жабрланганга ёрдам беришга интилиш, масьулият ҳисси пасайиб боради. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Гурухларга хос яна қанақа қонуниятларни биласиз?
Муаммоли савол
Ўзбек халқ мақоллари орасида қандай мақолларнинг мазмунида бу миллий гуруҳ учун хос психологик хусусиятлар яққол акс этиб туради?
Мухокама учун мақоллар намуналари: “Меҳмон келар эшикдан, ризқи келар тешикдан”, “Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи”, “Мевасидан данаги ширин”, “Онангни кифтингда тутсанг, синглингни бошингда тут”, “Отанг мироб бўлса ҳам ариқни тозалаб сув ич”, “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит”, “Ич куёв куч куёв”, “Ўғлим берганни ўйнаб ейман, қизим берганни ўйлаб ейман”, “Овсинлар иноқ бўлса, оға-инилар чиноқ бўлмас”, “Элга қўшилсанг эр бўласан, элдан ажралсанг ер бўласан” ва ҳ.
Ақлий хужум технологияси ёрдамида жамоавий муҳокамани ўтказиш учун тахминий мавзулар
1.Катта ва кичик гуруҳларнинг асосий фарқлари.
2.Оломон учун хос хусусиятлар.
3.Оломон таркибидаги одамларнинг хулқига хос хусусиятлар.
4.Ваҳиманинг сабаблари.
5.Ваҳимага берилувчи одамлар гуруҳлари.
6.Миш мишларнинг тарқалиш сабаблари.
7.Катта гуруҳда ҳис-туйғу ва кайфиятнинг юқиш йўллари.
Муаммоли топшириқлар
1.Этник стереотипларга турли миллий гуруҳлар вакиллари мисолида намуналар келтиринг.
2.Миллий бағрикенгликни шакллантириш учун зарур чора тадбирларнинг устувор йўналишларини аниқлаштиринг.
3.Миллий ҳис туйғуларга таъсир кўрсатиб, одамларнинг катта гуруҳини манипуляция қилиш ҳолатларини кўрсатувчи замонавий ва тарихий мисоллар келтиринг.
4.Миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш имкониятларини аниқлаштиринг.
5.Оммавий маданиятнинг ёшларга таъсир кўрсатиши қандай психологик механизмлар асосида рўй беришини ўйлаб кўринг.
Топшириқ: қуйидаги жадвалнинг икки устунини ҳар бир турдаги гуруҳнинг хусусиятларини ёзиб тўлдиринг ва улар ўртасидаги фарқларни кўрсатинг
№ | Катта гуруҳ | Кичик гуруҳ |
1 | | |
2 | | |
3 | | |
4 | | |
5 | | |
6 | | |
7 | | |
8 | | |
9 | | |
10 | | |
“Концептуал жадвал” графиги асосида катта гурух ва этнопсихология сохаларини тизимлаштиринг
Предмети | Тавсиф, тоифа, ажралиб турадиган белгилар |
Таъриф | Ўрганишнинг ахамияти | Ўрганишдаги қийинчиликлар |
Катта гурух | | | |
Этнопсихология | | | |
2-илова
Ўз гурухингизда катта гурухлар ёки этнопсихологияга хос маълум бир муаммони белгиланг. Унинг сабаблари ва ечимларини “Балиқ склети” усули орқали таҳлил этинг.