Дарснинг кириш қисми 5-7 дақиқа | “Яхши тилак, ҳар ишда ҳамдам”машқини ўтказиб,бир-бирингизга яхши тилаклар билдиринг. Ўқувчилар, қирқма рангли қоғозларни бириктириш орқали гуруҳларга бўлининг. Қирқма рангли қоғозларни бириктирганда,” Бобур” деган сўз чиқади. “Ақлий ҳужум”: З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида нималарни биласиз? Шоирнинг қайси рубоий ёки ғазалини ёддан биласиз? Ўқувчиларнинг жавобларини умумлаштиради ва бугунги дарснинг мақсади ва баҳолаш мезонлари билан таништиради. | Саломлашади. “Яхши тилак, ҳар ишда ҳамдам”машқини ўтказиб, бир-бирларига яхши тилаклар билдиради. Ўқувчилар қирқма рангли қоғозларни бириктириш орқали гуруҳларга бўлинади. Қирқма рангли қоғозларни бириктирганда,” Бобур” деган сўз чиқади. “Ақлий ҳужум”саволларига жавоб беради: З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида қуйи синфларда олган маълумотларини эсга солади. Ғазал ва рубоийларини ёддан айтади. Янги дарснинг мақсади ва баҳолаш мезонларини слайдлар орқали билиб олади. | Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўзаро бир-бирини баҳолаш Ўз-ўзини баҳолаш | https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/tarix/allomalar/zahiriddin-muhammad-bobur-1483-1530/ | |
Дарснинг асосий қисми 30-35 дақиқа | Янги дарс: Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Матнолди топшириқлар: 1.З.М.Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида видеолавҳани томоша қилинг ва гуруҳда муҳокама қилинг. 2.“Жигсо” усули воситасида З.М.Бобурнинг ҳаёт йўлини ўрганинг. 3. Ҳинд файласуфи Жавоҳарлаъл Нерунинг З.М.Бобур ҳақида айтган фикрини ўқинг ва жуфтингиз билан муҳокама қилинг. «Бобур — дилбар шахс. Уйғониш даври ҳукмдорининг ҳақиқийнамунасидир. У мард ва тадбиркор одам бўлган. Бобур ўта маданиятли ва жозибали инсонлар орасида энг етукинсонлардан бири эди. У мазҳабпарастлик каби чекланишдан ва мутаассибликдан йироқ эди... Бобур санъат ва, айниқса, адабиётни севарди». 3. Бобур портретига чизгилар беринг ва бобурийлар сулоласи ҳақида билган маълумотингизни айтинг. Тушуниш ва саволларга жавоб бериш 1. ”Кластер” усули воситасида Бобур ҳақида билган маълумотларингизни келтиринг. 2. “Венн диаграммаси” асосида Бобурни шоҳ ва шоир сифатида тавсифланг. 3. Харитадан Бобур ҳукмронлик қилган давлатларни белгиланг. Қолиплаштирувчи баҳолаш Баҳолаш ва қиёсий таҳлил 1. Қуйидаги жадвал асосида Бобурнинг ўзбек адабиёти тараққиётида тутган ўрнини белгиланг. 2. Муҳокама учун очиқ ва ёпиқ саволлар тузинг, ҳамда гуруҳлараро савол-жавоб ўтказинг. 3.”Биз билган ва билмаган Бобур” мавзусида тақдимот ўтказинг. «Очиқ микрофон» усули воситасида гуруҳлараро савол-жавоб ўтказинг. Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўқитувчи баҳоси | Ўқувчилар иш дафтарларига бугунги сана ва янги дарс мавзусини ёзадилар. Матнолди саволларига жавоб беради ва топшириқларни бажаради. З.М.Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида видеолавҳани томоша қилади ва гуруҳда муҳокама қилади. Ўз фикрини билдиради. “Жигсо” усули воситасида З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида берилган маълумотларни ўрганади. Ҳинд файласуфи Жавоҳарлаъл Нерунинг М.Бобур ҳақида айтган фикрини ўқиб, жуфти билан муҳокама қилади. Дарсликда берилган Бобур портретини кузатади ва унга чизгилар беради. Бобурийлар сулоласи ҳақида билган маълумотларини айтади. Тушуниш ва саволларга жавоб бериш Тушунчаларини гуруҳларда муҳокама қилади ва топшириқларни бажаради. Дескрипторлар: 1. Дарсликдаги расмларни кузатиб, билганларини айтади. 2. “Кластер” усули воситасида Бобур ҳақида билган маълумотларини келтиради. 3. “Венн диаграммаси” асосида Бобурни шоҳ ва шоир сифатида тавсифлайди. 4. Харитадан Бобур ҳукмронлик қилган давлатларни белгилайди. Қолиплаштирувчи баҳолаш Таҳлил ва талқин Бобурнинг илм соҳаларига қўшган ҳиссалари ҳақида маълумот йиғиб, гуруҳда тақдимот тайёрлайди. Шоҳ сифатидаги фаолияти | | Бобур – саркарда | | “Бобурнома” асари | | Лирик жанрдаги асарлари | | Илмий асарлари | | Баҳолаш ва қиёсий таҳлил Дескрипторлар: 1. Жадвал асосида Бобурнинг ўзбек адабиёти тараққиётида тутган ўрнини белгилай олади. 2. Муҳокама учун очиқ ва ёпиқ саволлар тузади, ҳамда гуруҳлараро савол-жавобда иштирок этади. 3.”Биз билган ва билмаган Бобур” мавзусида тақдимот тайёрлайди. Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўқувчилар «Очиқ микрофон» усули воситасида гуруҳлараро савол-жавоб ўтказишади. | Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўз-ўзини баҳолаш Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўзаро бир-бирини баҳолаш | 10-синф Ўзбек адабиёти дарслиги,суратлар,слайдлар,видеолавҳалар | |