Машғулот мавзуси: Экосиcтема тузилиши, озуқа занжирлари ва энергия оқими
Режа: 1. Экотизим лар ҳақида тушунча. 2. Моддалар айланишида иштирок этувчи экологик гуруҳлар. 3. Экотизимдаги энергия оқими, трофик даражалар, озуқа занжирлари. 4. Биологик маҳсулдорлик ва экологик пирамида. 5.Экосистема ўзгаришлари .
Маълумки, ҳар хил турдаги организмлар бир бирига ва теварак атрофдаги жонсиз табиатга ҳар томонлама мослашган. Бундай узвий боғланишлар биоценозларни ҳосил қилади. Биоценоз биогеоценознинг кичик қисмидир. Биогеоценоз экотизимнинг кичик қисмидир. "Эко тизим » тушунчаси илк бор инглиз экологи А. Тенсли (1935) томонидан қўлланилди. Моддалар айланишига эга бўлган ҳар қандай тирик организмлар йиғиндиси ва абиотик мухит экотизимни ҳосил қилади. 1942 йилда рус олими В.Н Сукачев биогеоценоз атамасини фанга киритган.
ЭКОТИЗИМЛАР
ЭКОЛОГИЯ ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ
ЭКОЛОГИЯ ФАНИНИНГ
ОБЪЕКТИ
АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ
БИРЛИГИ
ЭКОЛОГИЯ ФАНИНИНГ
НЕГИЗИ
Экологик тизимлар деб бирга яшовчи ҳар хил
Организмлар ва уларнинг яшаш муҳит и
орасидаги қонуниятли боғланишга айтилади.
Бунга ўрмон, ўтлоқ, кўл ва бошқалар мисол бўлади.
Ўсимликлар
Дарахт буталар
Биотоп
Фитоценоз
Экотоп
Биоценоз
Экотон
ЭКОТИЗИМ
Ёруғлик
зооценоз
микоценоз
Абиотик муҳит
тупроқ
Ҳайвонлар
микроорганизмлар
Намлик
Ҳарорат
Кўпинча экотизим ва биогеоценоз
Тушунчалари бир бирининг синоними сифатида қўлланилади ва деяоли бир хил маънони билдиради. Уларнинг баъзи бир фарқлари бор. Экотизим биогеоценозга нисбатан кенгроқ тушунчадир. Ҳар қандай биогеоценоз экотизим бўла олади лекин ҳар қандай экотизим биогеоценоз бўла олмайди
Биогеоценоз –
Эволюцион жараёнда шаклланадиган фазовий чегарага эга бўлган функционал жиҳатдан тирик организмлар ва абиотик муҳит ўзаро бир бирлари билан муносабатдаги энергия модда алмашинуви билан тавсифланувчи табиий тизим биогеоценоз дейилади. .
ВЕНН диаграммаси
Б иогеоценоз - Эко тизимлар
- Табиий ҳодиса ҳисобланади
- - Табиий ҳодиса ҳисобланади
-табиий ёки бутунлай сунъий ҳодиса бўлиши мумкин.
-Функционал бирлик бўлгани учун қўшни экотизимлардан ажралиб туриши шарт эмас.
-Йирик экотизимлар одатда одам, вақт, релъеф, ернинг тортишиш кучи тъсирида бўлади.
- -табиий ёки бутунлай сунъий ҳодиса бўлиши мумкин. -Функционал бирлик бўлгани учун қўшни экотизимлардан ажралиб туриши шарт эмас. -Йирик экотизимлар одатда одам, вақт, релъеф, ернинг тортишиш кучи тъсирида бўлади.
-Маълум табиий чегарага эга бўлган фазовий бирлик; у қўни биогеоценозлардан фитоценози билан ажралиб туради
-Биогеоценоз таркибига одам, вақт, релъеф, ернинг тортишиш кучи кирмайди
- -Маълум табиий чегарага эга бўлган фазовий бирлик; у қўни биогеоценозлардан фитоценози билан ажралиб туради -Биогеоценоз таркибига одам, вақт, релъеф, ернинг тортишиш кучи кирмайди
моддалар айланишига эга,тирик организмлар йиғиндиси ва абиотик муҳитдан иборат
Экотизимда модда ва энергия айланишида иштирок этувчи экологик гуруҳлар
- Продуцентлар, ҳосил қилувчи организмлар: фотосинтез жараёнида қуёш энергиясини ўзлаштириб органик моддалар ҳосил қилувчилар ( ўсимликлар олами). Улар ёруғлик энергиясини боғланган кимёвий энергия сифатида ғамлайди.
Продуцент лар
Консументлар, истеъмол қилувчилар : органик моддаларни тайёр ҳолда истеъмол қилувчилар ( ўтхўрлар - фитофаг лар , йиртқичлар – зоофаг лар ).
Консумент лар
(органик истеъмолчилар )
Органик модда истеъмол қилувчи организмлар , - ўсимликхўр ва этхўр ( йиртқич ) ҳайвонлар .
3 хил гуруҳдаги консументлар фарқланади : 1-гуруҳга ўсимликхўр ҳайвонлар ва паразитлар , 2-гуруҳга консументлар билан озиқланадиган йиртқичлар 3-гуруҳга эса йиртқчилар билан озиқланадиган йиртқичлар киради.
I -гуру ҳ
Консумент лар
II ва III гуру ҳ
консументлар
- Редуцентлар, парчаловчилар : детрит (ўликларнинг қолдиқлари)ларни парчаловчи организмлар ( микроорганизмлар, бактери ялар)
Редуцен тлар ( парчаловчилар )
Органик моддаларни ноорганик бирикмаларгача парчаловчи организмлар .
Редуцент лар (деструктор) ларга барча гуруҳга мансуб органик моддалар қолдиқларини қайта ишловчи турли хил организмлар киради .
Редуцент лар : замбуруғлар, бактери ялар , баъзи ҳашаротлар . Бактериялар биринчи навбатда редуцент ҳисобланади
Редуцент лар
Экотизимда энергия оқими
Экотизимдаги барча организмлар ҳаёти ва моддалар айланиши учун фақат энергия талаб этилади .Яшил ўсимликлар қуёш энергиясини кимёвий энергияга айлантириб бирламчи энергияни ҳосил қилади.Булар Автотроф организмлардир. Ҳайвонлар тирик организмлардан фойдаланиб, органик моддани ўз танасида қайта ишлайди ва муайян даражага келтиради. Микроорганизмлар ўлган организмдаги мураккаб органик моддаларни оддий минерал моддага айлантиради. Булар гетеротроф ва сапрафит озиқланувчилардир.
Озуқа занжири – озуқа моддалари ва энергиянинг бир организмдан иккинчисига ўтказилишидир .
Озуқа занжирлари турлари ва уларнинг хусусиятлари :
Яйлов
- тирик бирликдан бошланади
- табиатда энергия ва моддалар алмашинувини амалга оширади
Детрит
- Ўлик организмдан бошланади
- Энергия ва моддаларнинг тупроқда ва ҳавода ажралиб чиқишини амалга оширади
Озуқа тўри Озуқа занжиридаги организмлар одатда бир бирлари билан шунингдек озуқа етишмай қолганда вақтинчалик ёки доимий озиқланади. Натижада озуқа тўри хосил бўлади. Озуқа тўри бир неча хил трофик даражалардан ташкил топган.трофик занжирда энергия бир занжирдан иккинчисига ўтишда камайиб боради ва тахминан 80 -90 % йўқотилади.
Муаммоли таълим методи (Фараз вазияти)
- Озуқа занжирининг қайси шаклида фитофаг иштирок этмайди. Қайси ҳолатда ?
- Озуқа занжирининг бир бўғини бузилса нима юз беради ?
Таҳлил асосида озуқа занжирини тугатинг
1. ўсимлик → … → инсон.
2. буғдой → сичқон → … → лочин.
3.
4. беда → … → калтакесак → … .
5. … → қуён → … .
6. Фитопланктон → … → бургут.
7. Ҳайвон жасади → … → гўнгхўр қўнғиз.
Экотизимлари маҳсулдорлиги. Экотизим маълум даражада маҳсулдорликка эга. Жамоалар маҳсулдорлиги, экосистемадаги продуценларнинг қуёш энергиясини кимёвий энергиясига айлантириб, органик моддалар синтезлаш самарадорлигига боғлиқ. Маълум вақт давомида ўсимликлар томонидан ҳосил қилинган органик масса жамоанинг бирламчи маҳсулдорлиги дейилади. У ўсимликларнинг қуруқ ёки ҳўл массаси тарзида ифодаланади. Консумент массанинг маълум вақт ичидаги ўсиши — бу жамоанинг иккиламчи маҳсулдорлиги дейилади. Озуқа занжири кетма кетлигида энергия камаяди . Энергия миқдорини камайиши: 100000 10000 1000 100 1
Экологик пирамида 3 турга ажратилади:
1. сонлар пирамидаси
2. Биомасса пирамадаси
3. Энергия пирамидаси
КЕЙС № 1
ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТ
Бир оролда яшовчи инсонлар пашшаларни йўқотиш мақсадида заҳарли кимёвий воситалардан фойдаланишди. Пашшалар ҳақиқатдан ҳам йўқолишди. Лекин бир қанча вақт ўтиб кўплаб калламушлар пайдо бўлди. Натижада каламушлар тўдалари экинзорлар ва аҳоли омборларига ҳужум уюштириб кўплаб дон маҳсулотларини нобуд қилишди. Инсонлар бу ҳолат қандай юз берганини тушунмай қолдилар. Топшириқ : бундай экологик ҳолат содир бўлишига олиб келган сабабли боғланишни аниқланг, оқибатларни таҳлил қилинг, вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатинг .
кейс № 1 САБАБ:
Пашшаларни нобуд қилган заҳарли кимёвий моддалар ўсимликлар орқали уларни истеъмол қилувчи ҳашаротлар организмига ўтди. Заҳар хашаротларга таъсир кўрсатмай организмига мослашиб уларнинг танасида тўпланди. Аммо хашаротларни истеъмол қилувчи турли калтакесаклар кучсизланиб, мушуклар учун осон ўлжага айланишди. Заҳар ўз навбатида мушукларга ҳалокатли таъсир кўрсатиб уларнинг қирилишига сабаб бўлди. Каламушларнинг “куни яйради”.
кейс № 1
ЕЧИМ
Кимёвий захарли моддалар ҳайвонлар организмига бир хилда таъсир кўрсатмайди. Юқоридаги мисолда хашаротлар организмининг кимёвий моддаларга мослашганлигини кўришимиз мумкин. Шу сабабли зараркунанда хашаротл а рга қарши курашишнинг биологик усулидан фойдаланиш(биолаборатория маҳсулотлари) мақсадга мувофиқ.
Экотизимлар ўзгаришлари.
Ҳар бир экосистемад а доимо ундаги организмларнинг ҳаётий ривожланиши ва популяцияларининг ўзгариши кузатилади. Ўзгаришлар 2 хил:
2. тасодифий ўзгаришлар.
Бундай ўзгаришлар сутка ва мавсум давомида ҳамда ташқи муҳит билан бўлиб турадиган даврийликка эга ўзгаришлар бўлиб, улар организмларнинг ички ритми ўзгаришларида ўз аксини топади. Биоценозда сутка давомида содир бўлиб турадиган ўзгаришлар кун ва тун давомидаги ҳаво температураси, намлик ва бошқа омиллар ўзгаришига кучли боғлиқдир. Ўрта Осиёнинг қумлик чўлларида, туш пайтларида ҳаёт тўхтаганга ўхшаб туюлади. Ҳайвонлар қуёшдан инларида яшириниб, кечаси фаоллашади. Тунда қўнғиз, сичқон, чаён, илон, ўргимчак, тулкилар тез ҳаракат қилади. Йилнинг маълум вақтида кўп турлар чуқур тинимга кетади.
Даврий ўзгариш ўсимликларнинг яруслар бўйлаб тарқалишида яққол кўринади. Масалан, бир йиллик ўсимликлар эрта баҳоридаги ярусда ўсиб, ёз келганда бутунлай қуриб қолади.
Эътиборингиз учун раҳмат!
18.06.19